Қабр мавжуд масжидларда намоз ўқиш
Савол: Бу ерда, Ҳиндистонда кўплаб масжидларда қабрлар бор. Хоҳ қибла томонда ёки қибладан ўзга томонда бўлсин. Мен кўпинча биздан узоқдаги масжидларга бораман. Чунки у ерда аломат-белгиси зоҳир бўлган қабрлар топилмайди.
Хоҳ имом ёки бошқаси бўлсин, айрим намозхонлар билан ушбу масжидлардаги намознинг саҳиҳлиги атрофида ихтилоф қилганимда, биз яшайдиган минтақанинг барчаси мусулмонларнинг мақбаралари бўлган дея таъкидладилар. Ушбу минтақада масжидлар бўлиши лозим. Масжидларнинг ҳолати эса барча уйларнинг ҳолати каби. Дўконлар қабрлар устига тушган. Ушбу қабрларнинг белги-аломати зоҳир эмас. Ҳиндлар белги-нишони қолган ушбу айрим қабрларни бузиб ташлашидан хавфсираб уларни масжид ҳовлисига қўйилган. Аммо ушбу белги-нишонлари йўқ қилинадиган қабрлар устига бино қуришдан тўла бош тортсак, батаҳқиқ, ҳиндлар тезда уни ўзларига тўлалигича (ўзлаштириб) оладилар.
Бизга шунга ўхшаш масжидларда намоз ўқишлик жоиз бўладими? Ҳолат эса зикр қилинганидек. Ёки биз учун уйда намоз ўқишлик афзалми? Хоссатан баъзиларга яшаш жойидан узоқдаги масжидларга боришлик қийин бўляпти. Агар қабрлардан холий бўладиган ушбу масжидларга ўхшашлари топилса.
Жавоб: Аслида қабрларни ўз ичига олган масжидларда мусулмонга намоз ўқишлиги жоиз эмас. Хоҳ қабрлар масжид ўртасида ёки икки томонининг бирида бўлсин, модомики масжид девори ичида бўлса. Агар қабрлар масжиднинг қибласида бўлса иш янада хатарли тус олади. Қудрати етган кишига масжидни қабрларни ўз ичига олган ҳолатида давом этишига ташлаб қўймаслиги, ушбу мункарни йўқ қилиш йўлларини топиши вожиб бўлади. Бу масжиднинг ҳолатини эътиборга олиш биланки, у икки ишдан холий бўлмайди:
Биринчи иш: Масжид қабрлар устига қурилган ва мақбара масжиддан олдин тушган бўлиши. Асос шуки, қабрлар устига қурилган ҳар бир масжидни йўқ қилишлик вожиб бўлади. Чунки у Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам жорий қилганига зид ўлароқ таъсис этилган. Чунки уни ўз ҳолатига ташлаб қўйиш ва у ерда намоз ўқишлик қабрлар устига қурилгани боис гуноҳи кабиралардан бирида бардавом бўлишлик бўлади. Бунда динда янада ғулув кетишлик, қабри устига масжид қурилган кишини улуғлашлик мавжуд. Бу эса ширкка олиб борувчи воситалардандир.
Иккинчи иш: Масжид қабрдан олдин тушган бўлиб, қабр у ерда кейин пайдо бўлган бўлишлиги. Ана шу ҳолатда масжид бузилмайди. Бунда мункарни йўқ қилиш ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатига эргашган ҳолатда кейин пайдо бўлган ушбу қабрлар кавланиши ва жасадлари мусулмонлар қабристонига дафн қилиниши вожиб бўлади. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрлари бор масжидларда намоз ўқишдан ёки қабрлар масжид қилиб олинишидан қайтардилар ва ушбу ишни қилган кимсани лаънатладилар. Бунга «Саҳиҳайн»да Оиша розияллоҳу анҳодан собит бўлган ҳадис далолат қилади. У (Оиша розияллоҳу анҳо) дедилар: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этгандаги касаллик дамларида шундай дедилар: «Яҳуд ва насороларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин. Пайғамбарларининг қабрларини масжид қилиб олишди»» (Бухорий (1390), Муслим (531), Насоий (703), Аҳмад (6/121) ва Доримий (1403)). Оиша розияллоҳу анҳо дедилар: «Улар қўл урган ишдан ҳазир бўлишга чақирдилар. Агар шу бўлмаганда, албатта, қабрлари чиқариб қўйиларди. Бироқ у масжид қилиб олинишидан қўрқдилар» (Бухорий (1390), Муслим (531), Насоий (703), Аҳмад (6/121) ва Доримий (1403)). Муслимнинг «Саҳиҳ»ларида Жундуб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан беш кун олдин шундай дедилар: «Огоҳ бўлинг! Албатта сизлардан олдингилар пайғамбар ва солиҳларининг қабрларини масжид қилиб олишарди. Огоҳ бўлинг! Қабрларни масжид қилиб олманглар. Албатта мен сизларни бундан қайтараман» (Муслим (532)). Яна Муслимнинг «Саҳиҳ»ларида: «Қабрлар устига ўтирманглар ва уларга қараб-(юзланиб) намоз ўқиманлар» (Муслим (972), Термизий (1050), Абу Довуд (3229) ва Аҳмад (4/135)). «Саҳиҳайн»да Оиша розияллоҳу анҳодан шундай ворид бўлади: «Умму Салама (розияллоҳу анҳо) Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Ҳабашистонда кўрган каниса ва ундаги қабрларни зикр қилдилар. Шунда у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Улар орасида солиҳ киши ёки солиҳ қул вафот этса қабрига масжид қурадилар ва у ерга ўша суратларни чизадилар. Улар Аллоҳнинг наздида махлуқотларнинг ёмонидир»» (Бухорий (3873), Муслим (528), Насоий (704) ва Аҳмад (6/51)).
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрларни зиёрат қилувчи аёлларни ва уни масжидлар қилиб, чироқлар иладиганларни лаънатладилар». Сунан соҳиблари ривоят қилишди (Термизий (320), Насоий (2043), Абу Довуд (3236) ва Аҳмад (1/337)).
Шунга кўра сизга қабрлари мавжуд ушбу масжидларда намоз ўқишингиз жоиз бўлмайди. Сизга қабрлардан холий жамоат қоим бўладиган масжидни излаб топишда тиришишингиз вожиб бўлади. Ва у ерда намоз ўқийсиз. Агар сиз ва биродарларингиз қабрлардан холий масжид топмасангиз, бас, барчангиз қабрлардан саломат-(холий) масжид қуришга қодир бўлгунингизгача бирортангизнинг уйида жамоат бўлиб намоз ўқинглар. Аллоҳ ишингизни осонлаштирсин, ҳаракатларингизга барака берсин ва сизлар сабаб динига нусрат ато этсин.
Тавфиқ Аллоҳдан. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли-оила ва саҳобаларига саловату саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси
Фатво: (19381)-рақам остидаги фатвонинг биринчи саволи (5/245-247).
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдулазиз Оли Шайх
Аъзолар: Солиҳ ал-Фавзон, Бакр Абу Зайд
Манба: Тавҳид форуми