Ҳақиқий уламоларга эргашинг!
Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
Аҳли илмлар (одамлар орасида) машҳурдирлар. Ҳар бир (диний) факултетни якунлагани ҳақидаги шаҳодатномаси бор, ҳар бир ҳадис ёд олган ёки оят ёд олган, ҳар бир китоб ўқиган (одам) фақиҳ бўлиб қолмайди. Фуқаҳолар одамлар орасида машҳурдирлар. Лекин баъзи одамлар, ёки аниқроғи кўпчилик одамлар ўзлари учун фақат фойда (шон-шухрат) истайдилар. Ўзларига фойда бўлган нарсани излайдилар, ҳатто агарда у одамларнинг энг жоҳили ёки энг адашган одам билан гаплашса ҳам, муҳими ҳавои-нафси ва эҳтиёжига мувофиқ келса бўлди. Аслида эса бу улкан хатардир! Айниқса бизнинг вақт (замон)да. Чунки уламолар оз қолди. Фуқаҳолар камайди, қорилар кўпайди. Қорилар кўпайди ва фуқаҳолар камайди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларки: «Дарҳақиқат Аллоҳ тортиб олмайди… Дарҳақиқат Аллоҳ… Дарҳақиқат Аллоҳ илмни тортиб олмайди… Бандаларидан тортиб олгандек илмни тортиб олмайди… Балки илмни олимларни вафот эттириш билан олади. Балки илмни олимларни вафот эттириш билан олади. Ҳатто Аллоҳ бирорта олим қолдирмагач одамлар ўзларига жоҳилларни бошлиқ қилиб олишади. Кейин улар илмсиз фатво беришади. Натижада ўзлари йўлдан озадилар ва ўзгаларни ҳам йўлдан оздирадилар» (Бухорий 100, Муслим 3/737). Куч ва қувват фақат Аллоҳ биландир. Биз буни айтишга қўрқамиз, (шундай бўлсада) бу (ҳолат) бизнинг вақтимизда бошланиб бўлди ва биз эҳтиёт бўлишимиз керак. Қўрқишимиз ва эҳтиёт бўлишимиз керак. Имкон қадар кўпроқ аҳли илм ва ишончли одамларни ихтиёр қилишимиз керак, имкон қадар, топилганча. Аммо аввалги уламо ва аҳбор (олим)ларга келсак, улар ўтиб кетишди. Лекин мавжудлар учун (уларга эргашишда) яхшилик бор. Аллоҳдан қодир бўлганингизча қўрқинг.
Аллоҳдан ҳақни таниш ва унга амал қилишимизни бизни ва сизни муваффақ қилишини сўрайман. Аллоҳ Пайғамбаримиз Муҳаммадга, унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Манба: Тавҳид форуми