Рамазон қазоси ва Шаввол рўзасининг адо этиш тартиби

Рамазон қазоси ва Шаввол рўзасининг адо этиш тартиби

Савол: Узрли сабабларга кўра Рамазондан ўн кунлик қазоси бўла туриб, Шаввол ойида олти кун рўза тутган одам савоб оладими? У худди «умрбод рўза тутган»дек ажрга лойиқми?

Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Кимни қанча савоб билан тақдирлаш Аллоҳ жалла ва аълонинг ҳуқуқидир. Агар инсон ажрга етишиш учун интилса ва бунинг учун керакли бўлган барча кучини ишга солса, Аллоҳ жалла ва аъло уни ажрсиз қолдирмайди. Ахир У Қуръонда айтади: «Шак-шубҳасиз Биз чиройли амаллар қилган кишиларнинг ажр-мукофотини зое қилмасмиз» (Каҳф: 30). Бироқ шу нарсани таъкидлаш лозимки, қачонки инсонда Рамазондан қазоси бўлса, бундай ҳолатда у аввало уларни ўтаб қўйиши лозим. Шундан кейингина Шавволнинг олти кунлик рўзасини тутиши керак. Инсон агар Рамазоннинг барча кунларини керакли миқдорда тўлиқ тутиб бермас экан, ҳадисда айтилган «Рамазонни Шавволнинг олти куни билан давом эттирувчи» ҳисобланмайди.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 2264.

 

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Ғудайён ва Абдуллоҳ ибн Қаъуд

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan