Сурия халқига насиҳат: Барча гуруҳлардан узоқ бўлинг!

Сурия халқига насиҳат: Барча гуруҳлардан узоқ бўлинг!

Савол: Суриядаги бир биродаримиздан шошилинч савол. Улар ҳужум (ости)да яшаётганлари сабабли бунга бирор катта олимдан тез жавоб керак.

Сўнг…

Мен Сурияданман. Башарнинг нусайрий аскарлари шаҳарларни қамал қилиб, танк ва артиллериялар билан ўққа тутишяпти. Ушбу қўшинга қаршилик кўрсатиш ва уни шаҳарга киришига йўл қўймаслик учун жанг қилиш ҳукми нима? Яна шу нарсани эътиборга олиш лозимки, қўшин орасида аҳли сунна бўлганлар бор. Уларни (урушга) чиқишга мажбурлашган. «Сурия озодлик армияси» деб ном олган (қўшинни) ташкил қилишнинг ҳукми нима? Улар асосий расмий қўшиндан ажралиб чиққан одамлардан ташкил топган.

Жавоб: Биринчидан, бизга маълум бўлган нарса шуки, «озодлик армияси» Ислом байроғини кўтариб чиқмади. Улар ва Башарнинг шиорлари бир хил – демократия, озодлик, тенглик ва шу каби жирканч шиорлар.

Иккинчидан, мен Сурия халқига фитналардан узоқ бўлишни насиҳат қиламан. Ундан узоқлашинг, ҳатто ҳолат ойдинлашгунига қадар. Агарда иш Башар томонида бўлса, унда унинг ёвузлигидан узоқлашинг. Агар бошқаси томонида бўлса, унда одамлар эргашган нарсага эргашинг. Сизларни бошқарган одамга, Аллоҳга осий бўлмаган ишларда итоат қилинг.

(Бу фитналарнинг) сабаби эса қўзғолончилардир. Улар ҳукмдор ва халқ орасида олов ёқиб, кейин қочишади ёки партизан отрядлар бўлиб олишади. Буларнинг барчаси одамлар орасида ихтилоф-келишмовчиликлар бўлишига сабаб бўлади. Халқни тўсиқ қилиб олишади. Курси (мансаб, тахт) эса (одамлар) айтганидек кўр бўлади. Ҳукмдор эса, агарда у томонга олов йўналтирилса, унда у уни унданда кучлироқ олов билангина ўчиради!

Суннат – раҳматдир. Агарда халқ Башарни ўз ҳолатида қолдирса, Аллоҳ азза ва жалланинг йўлида ундан (Башардан) етаётган мусибатлар ажрини (Аллоҳнинг ҳузуридан) умид қилсалар, барча кучларини (диний) илмни ўрганишга сарф қилишса, шариат буйруқларидан қодир бўлганча амал қилишса ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога уларни ундан (Башардан) ва унинг жиноятларидан қутқаргунгача дуо билан илтижо қилишса, бу улар учун яхши бўларди. Ҳа (шундай).

Ҳозир кўпчилик қўзғолончилар ва уларнинг эргашувчилари Туркияда қирғин уюштиришни ният қилишяпти ва … Улар орасида ҳатто аёллар ҳам бор. Ёш қизлар, сиёсатчи аёллар, нотиқалар (нутқи равон аёллар) ва бундан бошқалар. Бу эса кўр, жоҳилият байроғидан бошқа нарса эмас.

Сурия халқига насиҳатим, ушбу гуруҳларнинг бирортасига қўшилманг. На «озодлик армияси» гуруҳига, на бошқасига.

 

Шайх Убайд ибн Абдуллоҳ Жобирий

http://www.alwaraqat.net/content.php?1962

Манба: Тавҳид форуми

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan