Аҳли сунна наздида жиҳод турлари
Шайх Убайд ибн Абдуллоҳ Жобирий ҳафизаҳуллоҳ
Аҳли сунна наздида Жиҳод, улар (аҳли сунна) Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан диннинг саҳиҳ баёни, ибодат фиқҳи, муомала фиқҳини мерос қилиб олганлар, (ана шуларнинг наздида жиҳод) икки хилдир: (1) Талаб жиҳоди ва (2) мудофаа жиҳоди.
Талаб жиҳоди – Аллоҳнинг калимасини олий қилиш учун қўшинни сафарбар қилиш, қўшинни юбориш ва атрофдаги кофирлар билан жанг қилиш учун етарли қурол-аслаҳаларни ҳозирлашдир. Бу мусулмон ҳокимга хос бўлган ишдир. У шу каби ишга (одамларни) чақира олади, у уни тайин қила олади ва у ўзи (жиҳодга қўшинни қўмондонлик қилиб) бошлаб чиқади ёки бирор кимни ҳарбий қўшинни бошлаб чиқишга тайин қилади. Шундай экан кимки омматан жиҳодга чақирса, у икки ҳолатдан биридаги кимсадир: ёки у жиҳод фиқҳидан жоҳил одам, ёки у ҳавои-нафс аҳли бўлиб, ўзи адашиб бошқаларни адаштираётган бидъатчидир, у ҳозиргилардан ёки аввалгилардан бўлишидан қатъий назар. Уммат учун ундайлардан ҳазир бўлишлари, ундайлардан нафратланишлари вожиб бўлади. Уламолар учун уни рад қилишлари ва одамларни ундан огоҳ қилишлари вожиб бўлади.
Иккинчиси мудофаа жиҳоди – босқинчи ва бузғунчига қарши ҳимояланиш. Кофирлардан бўлган босқинчи ва бузғунчи мусулмон юртга ҳужум қилса, ўша давлат одамлари учун ўзларини ҳимоя қилишлари, ёмонлигини тўхтатиш учун ҳужумга қарши чиқишлари ва ёлғонини рад қилишлари мумкин бўлади. Ушбу ҳолатга қудратнинг бўлишлиги шарт қилинади. Агар уларда қудрат бўлса, бузғунчи тарафга бўйсунишдан ҳимояланиш, уларнинг ҳаракатларини мағлуб қилиш ва золимона ҳукмронликларини рад қилиш учун ўзларини сафарбар қилишлари (жангга тайёрлашлари) мумкин бўлади. Агар уларда бунга қувват бўлмаса, унда уларда икки ихтиёр бор: ёки улар динлари ва номусларини улар учун хавфсиз бўлган ҳар қандай жойга олиб қочишлари мумкин, ёки улар ушбу золим душман билан тинчлик шартномасини тузишни исташлари ва ислом аҳлининг ҳудудларини сақлаш ва ҳимоя қилиш мақсадида у (душман) билан шартнома ва келишувлар тузишлари мумкин бўлади.
Демак бундан хулоса қиламизки, талаб жиҳоди учун имом (ҳукмдор) шарт қилинади, чунки бу унга хос бўлган вазифадир. Мудофаа жиҳоди учун қудрат ва қувват шарт қилинади. Аллоҳнинг душманлари ҳаракатини мағлуб қилиш учун қудрат ва қувват икки ҳолатда ҳам зарур бўлади.
Манба: Тавҳид форуми
Ассаламу алайкум ва рахматуллохи ва баракятух!Азиз устозлар сизлардан Аллах рози болсин бу килаётган яхши амалларингиз тавхид асосида курилган болсин.Мен сизлардан бир илтимосим бор эди устоз Ринат Абу Мухаммад ёки бошка бирор салаф устозлардан илм олмокчи эдим улар билан кандай боглансам болади менга ёрдам берсангилар мен уларнинг узидан илм олмокчи эдим палталк оркали эмас.Ассаламу алайкум ва рахматуллохи ва баракятух.