Саҳарликни тарк қилиш
Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз раҳимаҳуллоҳ
Савол: Кўпинча муборак Рамазон ойида саҳарлик қилиш ҳақида ва масжидларда тингланадиган ҳадисларда саҳарлик қилиш барака эканини эшитамиз. Бироқ гоҳида кечки овқат сабабли нонушта қилишга иштаҳамиз бўлмайди. Ва ушбу баракани тарк этамиз. Бизга бу ишда гуноҳ борми ё йўқми?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Расулуллоҳга, аҳли оила, саҳобалари ва у кишининг йўлларига эргашганларга саловату саломлар бўлсин.
Сўнг:
Шак-шубҳа йўқки, саҳарлик қилиш суннат ва (Аллоҳга) қурбат ҳосил қилишдир. Чунки Расул алайҳиссалоту вассалам шунга буюриб: «Саҳарлик қилинглар! Чунки саҳарликда барака бор» – дедилар (Муттафақун алайҳ). У киши алайҳиссалоту вассалам шундай дедилар: «Бизнинг рўзамиз билан Аҳли Китоб рўзаси орасидаги ажрим-(фарқ) саҳарлик ейишдир» («Саҳиҳ Муслим»да Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган). У киши алайҳиссалоту вассалам саҳарлик қилардилар. Саҳарлик қилиш суннатдир, вожиб эмас. Кимда-ким саҳарлик қилмаса унга гуноҳ йўқ. Бироқ (бу) суннатни тарк этишдир. Шу сабабли озгина (нарса) билан бўлсада саҳарлик қилиш лозим бўлади. Кўп бўлиши шарт эмас. Туннинг охирида муяссар қилинганича саҳарлик қилади, гарчи бир неча хурмолар билан бўлсада. Ёки муяссар қилинганича турли таомлар (билан саҳарлик қилади). Агар муяссар қилинмаса ёки таомга иштаҳаси бўлмаса озгина сут билан, камида сув билан. Муяссар бўлгунича сув сипқиради ва саҳарлик қилишни тарк этмайди. Саҳарлик қилишда барака ва кўп яхшилик бор. У рўзадор учун кундуздаги амалларига кўмак. Шу сабабли рўзадорга гарчи озгина (нарса тановул қилиш) билан бўлсада саҳарликни тарк этмаслиги лозим бўлади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларига биноан: «Саҳарлик қилинглар! Чунки саҳарликда Барака бор» (Муттафақун алайҳ). У киши алайҳиссалоту вассалам ана шундай дедилар. Бу барака зое қилиниши лойиқ бўлмайди. Балки мўминга гарчи озгина таом ёки ҳурмо ёҳуд сут билан бўлсада унга ҳарис бўлишлиги лозим бўлади. Бу билан кундуздаги диний ва дунёвий амалларига ёрдам олади.
http://www.binbaz.org.sa/mat/13463
Манба: Тавҳид форуми