Рўзадор аёлини ўпиши, қучоқлаши жоиз экани
Савол: Рамазон ойи кундузида аёлини ўпган ва у билан ўйнашган киши ҳатто қўшилишлик юз бермаган бўлса ҳам гуноҳга қўл урган бўладими?
Жавоб: Агар Рамазон кундузида рўзадор ҳолатида аёлини ўпса гуноҳга қўл урмайди. Шунингдек, агар у билан ўйнашса ёки ҳазил қилса. Бироқ ўзининг ҳолатини билгани боис, агар ушбу ишни қилса уруғ тўкишини гумон қилса ёки аниқ билса, батаҳқиқ, бу унга ҳаром бўлиши, аммо бунга ўхшаш ўйнашиш ва бўса олиш билан уруғ тўкмаслигини билса, батаҳқиқ, унга бу борада ҳараж-(танглик) йўқ эканини мулоҳаза қилиб кўриши вожиб бўлади. Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларнинг Аллоҳдан энг қаттиқ қўрқувчироғи ва уларнинг энг тақводорроғи бўла туриб, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, рўзадор ҳолатларида бўса олардилар.
Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин
http://www.ibnothaimeen.com/all/noor/article_1807.shtml
Манба: Тавҳид форуми
Assalamu aleykum saytni boshqarayotgan birodarlar! Man bu saytni anchadan beri kuzatib boraman. Yozayotgan maqolangizlar judayam foydali, oddiy musulmonlar rosa foyda olishsa bo’ladi. Salafiylik manhaji asosida ish olib boradigan saytlar barmoq bilan sanarli darajada kam. Shuning uchun Robbimdan ishlaringizga rivoj so’rayman. Darslar davomiy yurib tursin deb xaqlaringizga Allohdan duo qilib so’rayman. Zero U zot eshitguvchi va duolarni qabul qilguvchidir! Saytinglarning doimiy foydalanuvchisi sifatida bitta muloxazam bor. Tarjima paytida o’zbek tili qoidalariga rioya qilsanglar. Yoki bir mutaxassis yordamidan foydalansanglar. Tarjimaning ba’zi joylari tushunarsiz chiqqan. Bu narsa O’zbekistonning tashqarisida yashaydigan o’zbeklarga judayam qattiq bilinadi. Chunki bizlar doimam o’zbek tilida gaplashib, adabiyotlar o’qiyvermaymiz. Muloxazani inobatga olasizlar degan umiddaman. Barokallohu fiykum. Assalamu aleykum va rohmatullohi va barokatuh.
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Қолдирган хайрли дуо ва мулоҳазаларингиз учун ташаккур. Аллоҳ таоло ушбу сайтни барча мусулмонларга фойдали қилсин!
Биз барча саҳифамиз меҳмонларига ҳар доим илтимос қилиб келамизки, саҳифамизда бирор камчиликни кўрсангиз бизга хабарини беринглар. Биз ҳам инсонмиз, баъзида беихтиёр хатога қўл уриб қўйишдан омонда эмасмиз. Агар ҳақиқатдан биз тарафдан камчилик ўтган бўлса, бизга хабарини беринг, тўғрилаб қўямиз иншааллоҳ. Айни шу мақсадда ҳам ҳар бир чоп этилган материал остида мулоҳаза қолдиришга имконият қолдирганмиз. Биздан бирор камчилик ўтса, хатога қўл урсак кўп биродарларимиз уни кўрсатишади, Аллоҳ қодир қилганча тўғирлаб қўйишга ҳаракат қиламиз.
Барчангиздан насиҳатгўй бўлишингизни сўраб қоламиз.
Ассалому алейкум розадор чомилса сувга комилиб сузса боладими ? Олдиндан жавоб учун рахмат аллох илмингизни зиёда килсин.
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ҳурматли Рахматуллох, саволингизга жавоб олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилинг:
https://tavhid.com/forum/showthread.php?tid=294