Рамазон ойи мобайнида барча дарсларни тўхтатиш
Шайх Муҳаммад Носируддин Албоний раҳимаҳуллоҳ
Бу хослашликнинг суннатда ҳеч қандай асл-асоси йўқ. Лекин суннатдан бўлган ва “Саҳиҳайн”дан маълум бўлган нарса шуки, Рамазон ойида Қуръон тиловатини кўпайтиришликдир. Аммо илм талаб қилиш, ҳадис дарси, унинг баёни ва шарҳи каби бошқа ибодатларни қилмай Рамазон ойини фақат Қуръон тиловати билан хослашлик, бунинг ҳеч қандай асл-асоси йўқ. Яна бунга саховат, садақа, одамларга яхшилик қилиш ва ҳоказолар киради. Тиловат учун барча нарсани тўхтатишликнинг асл-асоси йўқ. Асл-асоси бўлган нарса эса фақатгина тиловатни кўпайтиришликдир.
Манба: Тавҳид форуми