Саҳарлик қилмай рўза тутиш
Шайх Абдуллоҳ ибн Абдурроҳман Ғудайён
Савол: Савол берувчи айтадики: Овқатланмай рўза тутиш жоизми? Агарда мен саҳарлик ёки бомдод намозига тура олмаган бўлсам, ейишликни давом эттираманми ёки ўша кунда рўза тутаманми?
Жавоб: Жавоб шуки, унга рўзасини давом эттириши ва ўша кун (рўзасини) қазо қилиши вожиб бўлади. Чунки унда ўрнида, субҳи содиқ пайдо бўлишидан аввал, (шарт бўлган рўза) нияти йўқ эди. Лекин, агар фараз қилсакки, бирор шахс бомдод намозидан аввал уйқуга кетган, яъни хуфтон намозидан кейин уйқуга кетган бўлса ва лекин келаси кун рўзасини тутишни ният қилган бўлса, (аммо) у зуҳо вақтида (қуёш чиққанидан сўнг) уйғонса, у одамнинг рўзаси тўғри бўлади. Чунки у келаси кун субҳи содиғи келишидан аввал нияти бўлган. Бу мана шу саволга жавобдир.
Манба: Тавҳид форуми