Рамазон ойи яқинлашгани муносабати билан насиҳат

Рамазон ойи яқинлашгани муносабати билан насиҳат

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ

Юклаб олиш

Савол: Рамазон ойи яқинлашиб қолгани муносабати билан мусулмонларга нима насиҳатингиз бор?

 Жавоб: Мусулмонга Аллоҳдан уни Рамазонга етказиши, унинг рўзаси, қиёми-(тунги намози) ва унда амал қилишга мадад беришини сўраши вожиб бўлади. Чунки у мусулмон ҳаётидаги бир фурсатдир: «Ким Рамазонда иймон ва (ажрини Аллоҳдан) умид қилган ҳолда рўза тутса ўтган гуноҳлари мағфират қилинади» (Бухорий (2014), Муслим (760)). «Ким Рамазонда иймон ва (ажрини Аллоҳдан) умид қилган ҳолда қоим бўлса ўтган гуноҳлари мағфират қилинади» (Бухорий (37), Муслим (759)). У мусулмон ҳаётидаги фурсат бўлиб, унга иккинчи бор қайтмаслиги мумкин.

Демак, мусулмон Рамазон келгани билан хурсанд бўлади, шодланади. Уни хурсандчилик ва сурур билан кутиб олади. Ҳамда ундан Аллоҳнинг тоатида фойдаланади. Кечаси қиём, кундузи рўза, Қуръон тиловати ва зикр. У мусулмоннинг ўлжасидир. Рамазон келганда бузуқ ва кўнгилочар машқ, сериал, уйдирма-(чўпчак) ва мусулмонларни машғул қилиш учун мусобақалар сари чопқиллайдиганларга келсак, ана ўшалар шайтоннинг лашкаридир. Шайтон уларни ана шу нарсага сафарбар қилган. Мусулмонга улардан ҳазир бўлиши ва улардан ҳазир бўлишга чорлаши вожиб бўлади. Рамазон ўйин, дилхушлик, сериал, мукофот, мусобақа ва вақтни зое қилишлик эмас.

 

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон

http://www.alfawzan.af.org.sa/node/14849

Манба: Тавҳид форуми

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan