Рамазонга оид мақолалар

28 – Ушбу ой якунидаги вожибот

 

Дарҳақиқат, ушбу муборак ойнинг кундузлари рўза, зикр ва Қуръон тиловати билан кўрк бахш этилган, кечалари эса намоз ва қиём-(таровиҳ) билан нур, зиё тарқатган бўлди. Батаҳқиқ, гўёки куннинг бир соати каби ушбу энг яхши кунлар ўтиб кетди ва дурли тунлар ниҳоясига етди. Аллоҳдан, бизга ушбу ойнинг қолган (кеча ва кундуз)ларида ўтган (кеча ва кундуз)ларидан баракани ўринбосар қилишини, биз учун ушбу улуғ ойни раҳмат, мағфират ва дўзахдан озод бўлиш билан тугал қилишини ҳамда биз бахт, иймон, саломатлик ва ислом билан роҳатланган ҳолатимизда бизга уни ҳисобсиз йиллар қилиб қайтаришини сўраймиз.

Аллоҳ бандаларига ушбу ой якунида улуғ ибодатларни жорий қилди. Бу билан иймонлари ва Раббиларига қурбат ҳосил қилишлари зиёда бўлади ҳамда ибодатлари комил ва уларга Раббиларининг неъмати тугал бўлади. Шулардан энг муҳимлари: фитр закоти, рўза муддати тугалланишида такбир айтиш ва ҳайит намози.

Фитр закотига келсак: Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни таомдан бир соъ-(унсимон моддалар учун ўлчов бирлиги, таҳминан 2500 гр) (дея) фарз қилдилар. Саҳиҳайнда Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анумодан ривоят қилинади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фитр закотини мусулмонлардан қул, ҳур, эркак, аёл, кичик ва каттага (қурутилган) хурмодан ёки арпадан бир соъ (дея) фарз қилдилар. Ва у одамлар намозга чиқишдан олдин адо этилишига буюрдилар».[1] Саҳиҳайнда яна Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида фитр куни бир соъ таом чиқарардик. Таомимиз арпа, магиз, пишлоқ ва (қурутилган) хурмо эди».[2] Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо шундай дедилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фитр закотини рўзадорга лағв ва беадаб сўзлардан покланиш ҳамда мискинларга таом бўлсин дея фарз қилдилар. Ким уни (ҳайит) намозидан олдин адо этса, бас, у мақбул закот-(фитр закоти)дир. Ва ким уни намоздан кейин адо этса, бас, у садақалардан бир садақадир».[3]

Мусулмон уни ўзи ҳамда аёл ва фарзанддан иборат унга нафақаси вожиб бўлганлар ҳамда бошқа нафақа қиладиганлари номидан чиқаришлиги вожиб бўлади. Уни қориндаги ҳомила номидан чиқаришлиги вожиб бўлмайди. Бироқ унинг номидан мустаҳаб экани бобидан чиқаради. Ҳамда уни ушбу ойни тугалланишига мувофиқ келиб қолган шаҳрида чиқаради. Гарчи фитр закотини уларнинг номидан чиқариши лозим бўлганлар бир шаҳарда, у эса бошқа шаҳарда бўлсада. Шунда у мавжуд бўлган шаҳрида ўзининг фитри билан уларнинг фитрларини ҳам чиқаради. Уларга ўз шаҳарларида унинг ва ўзларининг номидан чиқаришлик ваколатини топшириши жоиз бўлади.

Уни чиқаришлик вақти ҳайит кечасининг қуёш ботишидан бошланади ва ҳайит намозигача давом этади. Уни ҳайитдан бир ёки икки кун олдин чиқаришлик жоиз. Яъни: йигирма саккиз ва йигирма тўққизинчи кунларида. Бундан олдин эса жоиз бўлмайди. Уни ҳайит (куни) намоздан олдин тонг (вақти)га кечиктириши афзалдир. Агар уни чиқаришликни ҳайит намозидан узрсиз кечиктирса гуноҳкор бўлади. Ҳамда уни чиқаришлиги вожиб бўлади. Гарчи ҳайит кунидан кечикиб кетсада ва бу қазо (ҳисобида) бўлади.

Фитр закотига ҳақли бўлганлар мол закотига ҳақли бўлганлардир. Уни чиқариш вақтида унга (ҳақдорига) ёки унинг вакилига беради.

Фитр садақасининг бир шахс (номи)дан (чиқариш) миқдори: буғдой ёки арпа ёҳуд (қурутилган) хурмо ёкида магиз ё пишлоқдан бир соъдир. Ушбу турлардан шаҳарда ейишлик одат тусига кирганини чиқаради. Шунингдек, гуруч, жўхори, тариқ ва бошқалар каби шаҳарда кўпинча истеъмол қилинадиганлардан иборат бошқаларидан ҳам чиқарилади. (Фитр) садақаси ўрнига пул чиқаришлик билан (маълум бир) қиймат берилиши ўтмайди. Чунки бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам амр қилган нарсага ва саҳобалар розияллоҳу анҳумнинг амалларига тескаридир. Улар на Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам асрларида ва на у кишидан кейин саҳобалар асрида пул чиқаришган эди. Ҳолбуки уларда пул бор эди. Дарҳақиқат, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Ким бизнинг буйруғимиз бўлмаган бирор ишни қилса, бас, у (ўз соҳибига) мардуд-(қайтарилган)дир».[4]

Такбир айтишга келсак: у ҳайит кечаси қуёш ботишдан ҳайит намозигача жорий бўлади. Аллоҳ таоло деди: «Ва ҳидоят қилгани сабабли Аллоҳни улуғлашингиз учундир. Шояд шукр қилсангиз» (Бақара: 185). Эркаклар Аллоҳни улуғлашликни эълон қилиш ҳамда Унга ибодат ва шукр қилишни намоён қилишлик нуқтаи назаридан масжид, бозор ва уйларда уни жаҳрий айтишлари суннат бўлади. Дарҳақиқат «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фитр куни чиқиб, то намозгоҳга бориб, намозни тугатгунларигача такбир айтардилар. Намозни тугатганларида такбир айтишни тўхтатардилар».[5]

Такбирнинг сифатига келсак: Дарҳақиқат, баъзи саҳобалардан шундай деганликлари ворид бўлган:

((اللَّهُ أَكْبَرُ اللَّهُ أَكْبَرُ لا إِلَهَ إِلا اللَّهُ وَاللَّهُ أَكْبَرُ ، اللَّهُ أَكْبَرُ وَلِلَّهِ الْحَمْدُ))

«Аллоҳ Улуғдир, Аллоҳ Улуғдир. Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ. Ва Аллоҳ Улуғдир, Аллоҳ Улуғдир. Ҳамда барча мақтовлар Аллоҳга хосдир». Буни ҳар бир мусулмон ўзи ёлғиз айтади. Аммо хўр бўлиб, бошланиш ва якунланишида жўр бўлиб бир овоз билан такбир айтишга келсак, бу суннатдан эмас. Ушбу уммат салафларидан бирортаси уни қилмаган. Яхшиликнинг бари эса уларга эргашишликдадир.

Аёлларнинг ҳаққида суннат бўлгани эса сирли бўлишлигидир. Чунки улар овозни паслатиш ва сатрланишга маъмурдирлар.

Аллоҳга таъзим бажо қилиш ва улуғлаш, ушбу ойлари ниҳоясига етганини эълон қилиш, Аллоҳга уларни рўзани тугатишга тавфиқ бергани учун шукр қилиш, пайғамбарларига эргашиш ҳамда муҳаббат, умид, хавф ва қаттиқ хоҳиш жиҳатидан Аллоҳга буюклик, кибр, улуғлик ва олқишни эълон қиладиган ушбу буюк зикрлар билан Аллоҳга қуллик бажо қилиш нуқтаи назаридан ўз такбирлари ила уфқларни тўлдирган ҳолатдаги одамларнинг ҳоли қанчалар гўзал!

Ҳайитга боғлиқ ҳукмларга келсак: ҳайит учун ғусл қилиш ҳамда мусулмон энг яхши кийимини кийиши мустаҳаб бўлади. Унга на ҳайитда ва на бошқасида ипак ёки (тўпиқдан) пасга осилиб, тушиб турган кийим ёҳуд авратни сифатлаб, уни сиқиб турадиган либос ёкида кофирларга хос бўлган либослар билан ясаниши жоиз бўлади. Унга на ҳайитда ва на бошқасида соқолини олишлик билан безаниши жоиз бўлади. Чунки соқол олишлик ҳаром ва у бирор жиҳатдан гўзаллик эмас. Унда кофирлар ва аёлларга ўхшашлик мавжуд. Балки ҳақиқий гўзаллик ва чинакам безаниш суннатга эргашиш ва бутун уммат пешвоси соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларини лозим тутишлик биландир.

Аёл кишига ясан-тусан ва хушбўйланишликсиз намозгоҳга чиқишлиги жорий қилинган. Унга бегона эркаклар олдида ясан-тусан, шаръий ҳижобни тарк этиш ва хушбўйланиш маъсиятига чўмган ҳолатда Аллоҳни тоати сари боришлигидан ўзини бир кўздан кечириб олиши-(тўғирлаб олиши) вожиб бўлади. Дарҳақиқат, аёлларни ҳайит намозига чиқишликка амр қилиш у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларидандир. Умму Атийя розияллоҳу анҳо шундай дедилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга Рамазон ва Қурбонлик (ҳайитлари)да уларни чиқаришлигимизга амр қилдилар: «Бўйи етган қизлар, ҳайздагилар ва чимилдиқ соҳибалари. Ҳоизаларга келсак, намоздан четлашадилар ҳамда яхшилик ва мусулмонларнинг дуоларида шерик бўладилар». Мен: «Эй Расулуллоҳ! Биримизнинг ҳижоби бўлмасачи?» – дедим. У киши: «(Диндош) синглиси ўзининг (ортиқча) ҳижобидан кийдирсин» – дедилар».[6]

Мусулмонга фитр ҳайитида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг феълларига биноан намозгоҳга боришидан олдин хурмолар еб олиши суннат бўлади. Ҳамда унга (йўлга) чиққанда бошқа йўлдан юриши суннат бўлади. Шунда бир йўлдан бориб, бошқасидан қайтади. Ҳайит намозидан олдин ҳам, кейин ҳам намоз йўқ.

Эй Аллоҳ! Ушбу ойимизни биз учун Сени рози қиладиган солиҳ амал ва сўзлар билан якунла. Амалларимизнинг яхшисини унинг хотимаси, кунларимизнинг яхшисини эса Сенга йўлиқадиган кунимиз қилгин!

 

____________________________________________________

[1] Бухорий (1503) ва Муслим (2325).

[2] Бухорий (1510) ва Муслим (2331).

[3] Абу Довуд (1609) ва Ибн Можжа (1827).

[4] Муслим (1718).

[5] Ибн Абу Шайба «Мусаннаф» (2/71, 5667-рақам).

[6] Муслим (890).

One thought on “Рамазонга оид мақолалар

  1. Ассаламу Алайкум ва рохматуллох! менда бир савол бор, агар бирон мусулмонлар яшайдига давлатда Рамазон рузаси ойга караб эмас, балки бир неча кун ёки бир неча ой олдин тасдиклаб куйилган мелодий таквим асосида тутилса ва мусулмонлар идораси шунга фатво чикарса, рузани тугатишда хам худди шундай вазият булса нима килиш керак?

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan