Кийимни қайириш
Савол: Дарҳақиқат, саҳиҳ суннатда кийимни қайиришдан қайтарув ворид бўлган. Бундан қасд қилингани нима?
Жавоб: Саҳиҳайнда Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Етти суякда сажда қилишликка ҳамда кийим ва сочни йиғмасликка буюрилдим» (Бухорий (1/196) ва Муслим (1/354)). (Ҳадисдаги) йиғиб олишликдан қасд қилингани: намоз ўрнига тегмаслиги учун тўплаб, йиғиб олишликдир.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли оилалари ва саҳобаларига саловату саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 5133-5.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Ғудайён ва Абдуллоҳ ибн Қаъуд
Манба: Тавҳид форуми
engi uzun kuylaklani bir e ikki shimarsachi shimni pochasichi buni etti azoga dahli yuqku
Ушбу мавзуга ҳақида кенгроқ маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилинг:
https://tavhid.com/kitoblar/namoz/namozda-kiyimni-qayirish