Шаръий руқя ўқилганда қачон дам солинади?
بسم الله الرحمن الرحيم
Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, у зотнинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг …
روى البخاري (5018) عَنْ عَائِشَةَ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا أَوَى إِلَى فِرَاشِهِ كُلَّ لَيْلَةٍ جَمَعَ كَفَّيْهِ ثُمَّ نَفَثَ فِيهِمَا فَقَرَأَ فِيهِمَا قُلْ هُوَ اللَّهُ أَحَدٌ وَقُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ الْفَلَقِ وَقُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ ثُمَّ يَمْسَحُ بِهِمَا مَا اسْتَطَاعَ مِنْ جَسَدِهِ يَبْدَأُ بِهِمَا عَلَى رَأْسِهِ وَوَجْهِهِ وَمَا أَقْبَلَ مِنْ جَسَدِهِ يَفْعَلُ ذَلِكَ ثَلَاثَ مَرَّاتٍ ) .
Бухорий (5018) Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қиладилар:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам тўшакларига ётсалар ҳар кеча икки кафтларини жамлаб, сўнг уларга дам солиб, «قُلْ هُوَ اللَّهُ أَحَدٌ», «قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ الْفَلَقِ» ва «قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ»ни (яъни Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини) ўқирдилар. Сўнг у иккисини (икки кафтларини) жасадларининг қодир бўлган (жойигача) сурардилар. Бошлари ва юзларидан бошлаб, таналарининг олд (ва орқа) томонларига (сурардилар). Буни уч марта қилардилар».
Муборакфурий роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: ««فقرأ فيهما» («…ўқирдилар»)даги «الفاء» «Фа» (ҳарфи) нима маъно бериши борасида ихтилоф қилдилар. Дарҳақиқат, у қироат-(ўқиш)ни дам солишдан кейинга кечиктиришликка далолат қилади. Зоҳири эса аксидир. Бундан мурод «Сўнг дам солишни хоҳлаб, қироат қилдилар-(ўқидилар)», деган қавл ҳам бор.
Фа ҳарфи «Ва» маъносида, деган қавл ҳам мавжуд.
Ярамас сеҳргарларга хилоф ўлароқ дам солишлик қироатдан муқаддам қилинади, деган қавл ҳам бор.
У ровий ёки котиб-(ёзувчи) томонидан саҳву-хатодир, деган қавл ҳам мавжуд. Валлоҳу Аълам.
Мутоҳҳир шундай дедилар: «Фа (ҳарфи) таъқиб (қироат дам солишликни кетиданоқ) бўлгани учун (айтилган). Зоҳири эса у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам аввал икки кафтларига дам солганлар, сўнг қироат қилганлар. Буни эса бирор киши айтмаган ва бунда бирор фойда йўқ. Шояд бу котиб ёки ровий томонидан саҳву-хато бўлса керак. Чунки дам солишлик Қуръон ва Аллоҳ таолонинг исми баракаси қироат қилувчи ёки қироат қилинмишга бевосита етиб бориши учун тиловатдан кейин бўлиши лозим бўлади». Сўзлари тугади.
Тоййибий у кишини танқид қилиб, шундай дедилар: «Кимда-ким адолатли, ишончли ровийлар ва уммат ривоятининг саҳиҳлиги ва ҳифзи мустаҳкамлигига иттифоқ қилганларни хаёлига келган ўргимчакнинг иниданда кучсиз бўлган раъйи билан хатога чиқарса, дарҳақиқат, ўзини хатога кўндаланг қилибди ва унга тегишли бўлмаган нарсага бош суқибди. Ушбу «Фа» (ҳарфини) Аллоҳ таолонинг ушбу қовлидагисига қиёсласа бўлмасмиди?!: «فإذا قرأت القرآن فاستعذ بالله». (Маъноси: «(Эй мўмин бандам), ҳар қачон Қуръон қироат қилсанг, албатта қувилган — малъун шайтон (васвасаси)дан Аллоҳ паноҳ беришини сўрагин!» (Наҳл: 98)). Ва ушбу қовли: «فتوبوا إلى بارئكم فاقتلوا أنفسكم». (Маъноси: «Энди ўзингизни (бир-бирингизни) ўлдириш билан сизни бор қилгувчи зотга тавба қиласиз» (Бақара: 54))». Сўзлари тугади («Миръатул Мафатийҳ Шарҳ Мишкат ал-Масобийҳ» (7/205)).
Баъзи илм аҳллари ҳадисни зоҳирига йўйиб, дам солишлик қироатдан олдиндир дедилар. Ибн Аълаан роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Зоҳири шуки, қироат дам солишликдан кейиндир. Ривоятнинг кейинги лафзи зикр қилинганга кўра аниқ-равшандир». Сўзлари тугади («Далил ал-Фалиҳийн Шарҳ Рияз ас-Солиҳийн» (4.275)).
Шайх Албоний роҳимаҳуллоҳ ушбу қавлни кучли дея қўллаб-қувватладилар. «Силсила ас-Соҳийҳа» (7/284)га қаранг.
Шайх Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ бу борада ишни кенгроқ (олса ҳам бўлади) иншааллоҳ, қай бири қилинса ҳам: аввал дам солишликми ёки аввал қироат қилишликми талаб ҳосил бўлади деган раъйга бордилар.
Шайх роҳимаҳуллоҳга дам солиш ҳақида у (қироатдан) олдинми ёки кейинми дея савол йўлланди.
Шундай жавоб бердилар: «… Ҳадиснинг зоҳири шуки, дам солиш олдин бўлади. Бироқ иш кенгдир-(хараж-танглик йўқ) иншаАллоҳ». Сўзлари тугади («Лиқо Баб ал-Мафтуҳ» (139)).
Аллоҳ Пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Манба: Тавҳид форуми
Аллох розилиги учун менга никох масаласи хакида Росулуллох с.а.в дан келган холатни тушинтирсангизлар- никохни шартлари ва куриниши
Ассаламу алайка Алишер. Мана бу ерда сиз сўраган масалага доир маълумотлар бор.
http://forum.tavhid.com/forumdisplay.php?fid=23
яна шайх Албонийнинг ушбу мавзуга аталган китоблари мавжуд, ўшани топиб ўқишликни маслахат бераман.