Порахўрлик

Порахўрлик

Савол: Аллоҳ сизга яхшилик ато этсин! Савол берувчи айтадики: Ҳурматли шайх, илтимос, бизга порахўрликнинг хатари ва унинг алоҳида шахсга ҳам, умуман жамиятда қолдирадиган ёқимсиз таъсири ҳақида гапириб берсангиз.

Жавоб: (Расулуллоҳ) соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Аллоҳ пора берганни ҳам, пора олганни ҳам лаънат қилди» (Имом Аҳмад 6532; Абу Довуд 3580; Термизий 1337; Ибн Можа 2313; Ибн Жоруд 586; Ибн Ҳиббон 5077; Ҳоким 4/102, 103). Бошқа бир ривоятда: «… уларни ўртасида турганни ҳам» деб айтилган. Икковлари ҳам (пора берган ҳам, олган ҳам) лаънатлангандир. Чунки пора таъқиқланган фойда, ҳаром бойлик ва жирканч йўл билан топилган пул ҳисобланади. Яна унинг жамиятга ёмон таъсири бор. Сабаби у ҳукмдор, мансаб эгалари ва бошқарув ходимларига нисбатан ёлғон ҳисобланади. У ҳақ аҳлини хорлаб ва ботил аҳлини қўллаб-қувватлаб ҳуқуқларни ўзгартиради. Шундай қилиб, натижада порхўрлик жамиятнинг барча қисмига нисбатан коррупцион тусга киради. У катта бўладими ёки кичкинами, у тўғридан-тўғри пора деб номланадими ёки ҳадями ёки бошқами (фарқи йўқ). Пора ҳар қандай кўринишда ҳам жоиз эмас. Ҳа (шундай).

 

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон

Манба: Тавҳид форуми

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan