Адашган фирқаларни ўрганиш фойдаси
Савол: Мўътазила, жаҳмийя ва хавориж фирқаларини ўрганишни толиби илмлар учун қандай фойдаси бор? Ахир улар бугунги кунимизда мавжуд эмаску.
Жавоб: Бугунги кунда адашган фирқаларни ўрганиш қуйидаги фойдаларни ўз ичига олган:
Биз уларнинг ҳолатлари аслини, агар уларни учратадиган бўлсак, уларни рад қила оладиган (даражада) ўрганиб оламиз ва ҳозирда улар мавжудлар. Савол берувчининг бугунги кунда улар мавжуд эмаслиги ҳақидаги сўзлари фақатгина унинг илмига асослангандир. Бироқ бизга ва биздан бошқа одамларнинг ҳолатидан хабардорларга маълум бўлган нарса шунга гувоҳлик берадики, ушбу фирқалар мавжуд ва улар ўз мафкураларини ёйишда фаоллар. Шу сабабдан биз учун уларнинг қарашларини ўрганишлик вожиб бўлади. Шу билан биз уларнинг хатоси нимадан иборат эканини ва ҳақни биламиз. Шунингдек улардан биз билан суҳбатда бўлганларига раддия берамиз.
Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймин
«Китабул Илм» 128-бет.