Саҳобалар ролини ижро этиш ҳукми

Саҳобалар ролини ижро этиш ҳукми

Кибор Уламолар Ҳайъати Қарори 13-рақам, 16/4/1393 ҳ тарих

Барча мақтовлар оламлар Рабби Аллоҳга хосдир. Пайғамбарларнинг энг шарафлисига, аҳли-оила ва барча саҳобаларига, тобеъинларга, ҳамда қиёмат кунигача уларга гўзаллик билан эргашганларга саловату саломлар бўлсин.

Сўнг:

Кибор Уламолар Ҳайъати 1/4/1393 ҳ. ва 10/4/1393 ҳ. ўртасида бўлиб ўтган учинчи даврада Илмий Тадқиқотлар, Фатво Бериш, Даъват ва Иршод Идоралари раисига йўлланган 1/1/1393 ҳ тарих (1/93/44) рақамли юқори ўрин хитобини кўриб чиқди. Унинг матнида шундай дейилган: Сизларга бунга қўшимча Байрутдаги «Луна Филм» ширкатининг бош мудири Тилол ибн Шайх Маҳмуд ал-Бисний ал-Маккийдан ширкатнинг Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам муаззинлари Билол (розияллоҳу анҳу)нинг ҳаётларини акс этадиган бадиий филм ишлаш қарори бўйича бизга келган рисолани юбораяпмиз. Сизлардан ушбу мавзу билан танишиб чиққандан кейин ўз раъйларини билдириш ва бизни натижадан хабардор қилиш учун уни кибор уламоларга ҳавола қилишни сўраймиз.

Ҳайъат юқори ўрин хитоби, ҳамда Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитасининг бу борадаги ҳозирлаганини кўриб чиқиб, ўзаро фикр алишгандан кейин бир овоздан қуйидаги қарорни чиқарди:

1 – Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло саҳобаларга олқиш айтди. Уларнинг олий даража ва юқори ўринларини баён қилди. Улардан қайси бирларини (бўлсада) ҳаётини театр ёки бадиий филм шаклида чиқаришлик Аллоҳ таоло уларни олқишлаган ушбу мақтовга номувофиқ, ҳамда У Зот уларни кўтариб, мукаррам айлаган олий ўриндан туширишликдир.

2 – Улардан бирорталарининг образини яратишлик унинг тезда масхара ва истеҳзо қилинишига ўрин бўлади. Уни кўпинча умумий ҳаётларида салоҳият ва тақво, ҳамда олий хулқларга ўрин йўқ бўлган кимсалар ижро этадилар. Шу билан бирга театр эгалари буни моддий касб қилишга восита қилиб олишни мақсад қиладилар. Ҳар қанча эҳтиёт томони олинсада, у ёлғон ва ғийбатни ўз ичига олади. Саҳобаларнинг ризвануллоҳи алайҳим образини яратишлик одамлар кўнглида қабиҳ бир тасаввурни уйғотади. Натижада Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларига бўлган ишонч тебраниб, томошабинлардан иборат мусулмонларнинг наздида (уларнинг) ҳайбати тушиб, уларнинг дини борасида мусулмонларни шак-шубҳага солиш, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалари хусусида мужодала ва муноқаша эшиги очилади. Актёрлардан бири Абу Жаҳл ва унга ўхшашларнинг мавқифини эгаллаш зарурати туғилиб, тилида Билол (розияллоҳу анҳу), Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва исломда ворид бўлган нарсаларни сўкишлик юз беради. Шак-шубҳа йўқки, бу мункардир. Шунингдек, у мусулмонларнинг ақидалари, Раббилларининг Китоби ва пайғамбарлари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари борасидаги фикрлари чалкаш бўлишига нишон қилиб олинади.

3 – (Унда) қуйидаги фойда бор деб айтилаётган сўзга келсак: ҳақиқатга риоя қилиш, сийратни аниқлаш ва буларнинг бирортасига бирор йўл билан бўлсада путур етказмаслик (шарти) билан олий хулқ ва гўзал одобларни намоён қилиш. Ибрат ва панд-насиҳатга рағбат ҳосил қилиш. Бу қуруқ фараз ва таҳминдир. Кимда-ким актёр ва уларнинг мақсадларини билса, томошанинг ушбу тури актёр ва режиссёрлар воқелиги, ҳамда уларнинг ҳаёт ва амалларидаги ҳолатларини бошқа-бошқа эканини билади.

4 – Шариатда қарор топган қоидалардан (бири): Очиқ ёки рожиҳ зарар бўладиган бўлса, батаҳқиқ, у ҳаромдир. Саҳобалар ролини ижро этишда фойда бор деб фараз қилинсада унинг зарари рожиҳ-(оғирроқ)дир. Шундай экан, фойдани кўзлаш, баҳонани тўсиш, ҳамда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари улуғлигини сақлаб қолишлик нуқтаи назаридан буни маън қилишлик вожиб бўлади.

Дарҳақиқат, Тилолнинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва Хулафои Рошидинлар ушбу филмда сурат ёки овозлари намойиш қилинишдан юқоридирлар деган сўзи ҳайъат эътиборини ўзига тортдики, саҳна эгаларининг Билол ва у кишига ўхшаш саҳобаларнинг (розияллоҳу анҳум) суратларини акс этишига журъат қилишликлари, бу уларнинг ўрни қуйи ва афзалликда тўрт халифадан даражалари паст, ҳамда уларнинг ролини ижро этиш ва уларни масхараю истеҳзога кўндаланг қўйишдан тўсадиган дахлсизлик ва қадр-қимматлари йўқ деб билишликлари, бу нотўғридир. Чунки ҳар бир саҳобийнинг ўзига хос фазилати бор. Уларнинг бари саҳобалик фазилатида муштаракдир. Гарчи Аллоҳ жалла ва аъланинг ҳузурида манзилатлари тафовутли бўлсада. Ушбу қадр ўрталарида муштаракдир. У ҳам бўлса саҳобалик фазилати бўлиб, у уларнинг қадрини ерга уришдан тўсади.

Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли-оила ва саҳобаларига саловату саломлар йўлласин.

 

Кибор Уламолар Ҳайъати, (3/328-329-330)

Учинчи давра раиси

Муҳаммад ал-Амин аш-Шинқитий

Абдурраззоқ Афифий

Абдулазиз ибн Боз

Муҳаммад ал-Ҳаркан

Солиҳ ибн Ғосун

Муҳаммад ибн Жубайр

Абдуллоҳ Хойят

Абдулазиз ибн Солиҳ

Сулаймон ал-Убайд

Рошид ибн Хонин

Абдуллоҳ ибн Маниъ

Абдуллоҳ ибн Ҳумайд

Абдулмажид Ҳасан

Иброҳим ибн Муҳаммад Оли Шайх

Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Солиҳ ибн Луҳайдан

 

Манба: Тавҳид форуми

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan