Бош кийимсиз имомлик қилиш
Савол: Агар имомликка ўтаётган киши бошида бош кийими бўлмаса бунинг ҳукми нима бўлади?
Жавоб: Бунинг зарари йўқ. Чунки бош аврат маҳалли эмас. Балки намозда вожиб бўлган нарса кишининг эгнида изор (яъни белдан пастни ёпиш учун кийиладиган либос, иштон) ва ридо (яъни устки либос, кўйлак, яктак) бўлишлигидир. Чунки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Биронтангиз елкаси устидан ўтмайдиган (яъни масалан фақат авратини беркитиб турадиган, иштон каби) битта либосда намоз ўқимасин!» Лекин, зийнатланиб, либосини мукаммал қилиб намоз ўқиса бу албатта афзалдир. Зеро, Аллоҳ азза ва жалла марҳамат қиладики: «Эй, одам болалари, ҳар бир сажда (намоз) вақтида (ва маконида) зийнатланинг!» (Аъроф: 31).
Аммо у шундай шаҳарда бўлсаки, бошни беркитиш у шаҳарнинг урф-одатларига кирмаса, бошяланг ҳолда намоз ўқишнинг зарари йўқ.
Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
«Мажмуъ ал-фатава», 10-405,406.