От гўштини истеъмол қилиш ҳукми

От гўштини истеъмол қилиш ҳукми

بسم الله الرحمن الرحيم

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, у зотнинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг …

Абу Ҳанифа ва у кишининг икки соҳиблари роҳимаҳумуллоҳ от гўшти ейишликни макруҳ деган раъйга боришди, ҳамда бунга бир оят ва бир ҳадисни далил қилиб келтиришди.

Оятга келсак, у Аллоҳ таолонинг ушбу қовлидир: «У зот яна сизлар минишингиз учун зийнат қилиб отлар, хачирлар ва эшакларни (яратди)» (Наҳл: 8). Айтишдики: У Зот уни (отни) ейишликни ёдга олмади ва ундан олдинги оятда чорва молларидан ейишликни зикр қилди.

Уламолар бунга шундай деб жавоб берадилар: «Миниш ва зийнатни зикр қилиниши, уларнинг манфаати фақат шунга чекланганлигига далолат қилмайди. Балки ушбу икки нарса хос зикр қилинди. Сабаби у иккиси отдан кўпинча мақсад қилинадиган нарсалардир. Аллоҳ таолонинг ушбу қовли каби: «Сизларга ўлакса, қон, тўнғиз гўшти ҳаром қилинди» (Моида: 3). (Тўнғиз ҳақида) гўштининг ўзи ёдга олинишининг сабаби, у кўпинча мақсад қилинадиган-(истеъмол қилинадиган) бўлгани учундир. Дарҳақиқат, мусулмонлар унинг ёғи, қони ва қолган аъзоларини ҳаром эканига ижмо қилишган. (Яна) айтишдики: Шунинг учун оғир юкларни отларга юклашдан сукут қилди. Ҳолбуки уни чорва моллари ҳақида айтиб ўтди: «Юкларингизни элтиб берур» (Наҳл: 7). Бундан отларга юк юклашлик ҳаром эканлиги келиб чиқмайди» («Мажмуъ»дан қисқартирилган ҳолда олинди).

Ҳадисга келсак, Холид ибн Валид розияллоҳу анҳудан шундай деганликлари ривоят қилинган: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам от, хачир, эшак ва ҳар бир озиқ тишли йиртқичнинг гўштидан қайтардилар». Абу Довуд, Насоий ва Ибн Можжалар ривоят қилишди.

«Ҳофиз Мусо ибн Ҳорун шундай дедилар: Бу заиф ҳадисдир. Бухорий: Бу ҳадисда гап бор, дедилар. Байҳақий: Бу иснод «Мудтариб»-(бир ёки кўпроқ ровийдан баробар бўлган турли важҳларга кўра ривоят қилинган ҳадис бўлиб, улар ўртасини рожиҳ қилувчи бирор аломат йўқ ва (орасини) жамлашлик мумкин эмас), «Идтироб»ли бўлиши билан бирга у ишончли (ровийларнинг) ҳадисларига хилофдир. Яъни, отнинг гўшти ҳалол эканлиги ҳақидаги (ҳадисларга). Хаттобий: Иснодида гап бор, дедилар. Абу Довуд: Ушбу ҳадис насх қилинган-(бекор қилинган), дедилар. Насоий: ҳалол қилинганлик ҳадиси саҳиҳроқдир, дедилар. Яна: Агар бу саҳиҳ бўлсада насх қилинганга ўхшаяпти. Чунки у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг саҳиҳ ҳадисдаги: «От гўштига изн берилди» қовллари бунга далилдир, дедилар» («Мажмуъ» (5/7-9)).

Бошқа кўпчилик уламолар от гўшти ейишликни бу борадаги саҳиҳ ҳадисларга биноан жоиз дейишди. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Хайбар куни хонаки эшак гўштидан қайтардилар ва от борасида рухсат бердилар» (Бухорий (3982), Муслим (1941)).

Асмо бинт Абу Бакр розияллоҳу анҳумодан ривоят: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида от сўйиб, уни ердик» (Бухорий (5191), Муслим (1942)).

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан сафар қилдик. От гўштини еб, сутини ичардик». Дорақутний ва Байҳақийлар ривоят қилишди. Нававий: «Исноди саҳиҳ», дедилар.

Аллоҳ Пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Манба: Тавҳид форуми

 

4 thoughts on “От гўштини истеъмол қилиш ҳукми

    1. Уламоларнинг ижтиҳодлари учун уларни таъна қилишлик жоиз эмас. Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ ушбу масалада ижтиҳод қилиб макруҳ санаган ва хато қилган бўлсаларда ижтиҳодлари учун бир ажр оладилар иншаллоҳ. Бу ҳолат у кишининг мусулмонлар орасидаги мавқеларига таъсир кўрсатмаслиги керак. Чунки ҳар бир олимнинг ҳам хатоси бўлади. Ҳар бир олимнинг хатоси учун таъна қилаверадиган бўлсак таънадан соғлом қоладиган шахс қолмайди бу дунёда. Валлоҳу аълам.

  1. abu hanifani hatolariga ajr olishlari sizi fikrizmi aniq sahih hadislar turibtiyu halolligi haqida bu qanaqasi suv hayvonlari haqida ham shunaqa ajoyib boshqa din vakillari kulmedimi

    1. Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ҳоким ҳукм чиқара туриб, ижтиҳод қилса сўнг тўғри топса, бас, унга икки ажрдир. Ҳукм чиқара туриб, ижтиҳод қилса сўнг хатога йўл қўйса, бас, унга бир ажрдир» (Бухорий (7352), Муслим (1716)).

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan