Маош тайин қилинган ишчига берилган ҳадя

Маош тайин қилинган ишчига берилган ҳадя

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, у зотнинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг …

Ишлагани учун маош оладиган ишчига совға ёки ҳадя берилиши жоиз эмас. Бунга далил имом Бухорий (6578) ва имом Муслим (1832) Абу Ҳумайд ас-Саъидийдан ривоят қилган ҳадислари: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам «Асад» қабиласидан Ибн Латбийя деган кишини закот (йиғиш)га ёлладилар. У келгач: «Бу сизларга, мана бу эса менга ҳадя қилинди», деди. (Ровий) айтади: Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам минбарда туриб, Аллоҳга ҳамду сано айтиб, шундай дедилар: «(Ёлланган) ишчига нима бўлдики, мен уни (закот йиғишга) жўнатсам: «Бу сизларга, мана бу эса менга ҳадя қилинди», дейди. Отаси ёки онасининг уйида унга ҳадя қилиниш ёки қилинмаслигини кутиб ўтирса бўлмайдими? Муҳаммаднинг жони Унинг Қўлида бўлган Зотга қасамки, сизлардан бирор киши ундан (закотдан шу тариқа) бирор нарсага ноил бўладиган бўлса, батаҳқиқ, қиёмат куни бўйнида туя ёки сигир ёҳуд қўй кўтарганча келади». Сўнг икки қўлларини кўтариб икки марта: «Аллоҳим етказдимми?», дедилар».

Ҳофиз Нававий роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Ушбу ҳадисда ишчиларга берилган ҳадя ҳаром экани баён қилиняпти. Шу сабабли ушбу ҳадисда унинг (тотадиган) уқубати ва қиёмат куни қилинган ҳадяни (бўйнида) кўтаришлиги ёдга олинди. Дарҳақиқат, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айни ушбу ҳадисда унга берилган ҳадя ҳаром қилинишидаги сабабни баён қилдиларки, у (ҳукмдор томонидан) ишга ёлланганидир. Ишчи бўлмаган киши(га берилган) ҳадяга хилоф равишдаки, бас, у мустаҳабдир. Ишчи ҳадя номи билан қўлга киритадиган ва шунга ўхшашларнинг ҳукми шуки, уни ҳадя қилувчининг ўзига қайтаради. Агар (ҳадя қилувчини тополмай) узрини айтса, бас, байтул молга (қайтаради)» («Шарҳ Муслим» (6/462)).

Абдуллоҳ ибн Бурайда отасидан, у киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: «Кимники бирор ишга ёллаб, унга ризқини-(маошини) берсак, бас, шундан кейин олгани «ғулул»-(хиёнат)дир». Ҳадиснинг маъноси: кимники бирор ишга таъйин қилиб, унга мол берсак, бас, шундан кейин унга бирор нарса олишлиги ҳалол бўлмайди. Агар олса, бас, у хиёнатдир. «Ғулул» – ғанимат-(ўлжа) ва мусулмонларнинг байтул молига қилинган хиёнатдир. (Абу Довуд (2943) ривояти, Албоний «Саҳиҳ Аби Довуд»да саҳиҳ санадилар).

Ушбу икки ҳадисда маош оладиган вазифага таъйин қилинган киши вазифаси сабабли бирор кишидан мол ёки ҳадя қабул қилишлиги жоиз эмаслигига далил бор. Агар ушбу ишни қилса, бас, у хиёнатдир.

Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин роҳимаҳуллоҳга шундай савол йўлланди: Биз ҳукумат томонидан вазифага тайин қилинган кишилармиз. Рамазонда баъзи ишчи кишилар томонидан совға ва закотлар келиб туради. Шуларни билмаганимиз сабабли закот билан совға-салом орасини ажратишга қодир эмасмиз. Савол шундайки: Ушбу молдан беҳожат бўлган ҳолда уларни олсак ва уни тул аёллар, етим ва фақирларга инфоқ қилсак. Шунинг ҳукми нима? Агар ундан оиламизга инфоқ қилсак, ундан есак, бунинг ҳукми нима?

Жавоб: Ишчилар (оладиган) ҳадя хиёнатдандир. Яъни, агар инсон ҳукумат вазифасида бўлса ва унга ушбу муомалага боғлиқ бирор киши ҳадя тортиқ қилса, батаҳқиқ, у хиёнатдандир. Унга бундан бирор нарса олишлиги ҳалол бўлмайди. Гарчи ўзининг хоҳиши билан (берган) бўлсада.

Бунга мисол: фараз қилайлик, маълум бир доирада муомала қилишинг керак. Ушбу идоранинг мудири ёки вазифадорига ҳадя тортиқ қилдинг. Бас, уларга уни қабул қилишлик ҳаром бўлади. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абдуллоҳ ибн Латбийяни закот (йиғиш)га юбордилар. Қайтгач: «Бу менга ҳадя қилингани, бу эса сизларга», деди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам туриб, одамларга хутба қилиб, шундай дедилар: «Сизлардан ушбу кишига нима бўлдики, уни бир ишга таъйин қилсакда, келиб: «Бу сизларга, мана бу эса менга ҳадя қилинди», дейди. Отаси ва онасининг уйида унга ҳадя қилиниш ёки қилинмаслигини кутиб ўтирса бўлмайдими».

Ҳукумат идораларидан бирор идорада вазифага таъйин қилинган бирор киши учун ушбу идорага боғлиқ муомалада ҳадя қабул қилишлиги ҳалол бўлмайди. Чунки биз ушбу эшикни очиб: вазифадорга ушбу ҳадяни қабул қилишлиги жоиз бўлади десак, дарҳақиқат, пора эшигини очиб берган бўламиз. Пора эса жуда хатарли ва у гуноҳи кабиралардандир. Вазифадорларга ишларига боғлиқ масалада ҳадя тортиқ қилинса ушбу ҳадяни қайтариб беришликлари вожиб бўлади. Уларга уни қабул қилишликлари ҳалол бўлмайди. Хоҳ уларга ҳадя ёки садақа ёҳуд закот номи билан келсин. Хоссатан, ўзлари беҳожат бўлсалар, батаҳқиқ, маълум бўлганидек закот уларга ҳалол бўлмайди («Фатава Шайх Усаймин» (270-рақам, 18-савол)).

Аллоҳ Пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Манба: Тавҳид форуми

2 thoughts on “Маош тайин қилинган ишчига берилган ҳадя

  1. мана шу хадисга харакатимиз хам мос булишини Аллохдан сурааймиз

  2. Assalamu alaikum ua rahmatullohi ua barakatuh. Alloh sizlardan rozi bo’lsin. Men shifokor bulib ishlayman. Savolim shundan iboratki bizni diyorlarda shifokorlarga beriladigan «qo’l haqi» degan narsa bor, y’ani davolagandan keyin bemor minnatdorchilik bildirib shifokorga chin dilidan rozi bo’lib pul beradi. Buni hukmi qanday? JazakaAllohu hayr.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan