Апрел ёлғони ҳаром эканига далил
Савол: Шайхимиз ушбу савол «Пайғамбарлар Мероси» электрон қутисидан бўлиб, шу кунларда «Апрел ёлғони» билан машҳур бўлган нарса ҳақида сўраяпти. Аллоҳ сизни ўз ҳифзу ҳимоясига олсин! Шояд сизда бу борада (айтадиган) бирор сўзингиз бўлса, эй шайх?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Барча мақтовлар оламларнинг Рабби Аллоҳга хосдир. Пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг оилалари ва барча саҳобаларига саловату саломлар бўлсин.
Сўнг:
Дарҳақиқат, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзининг Китобида ростгўйликка ва ростгўйларни лозим тутишга амр қилди. Аллоҳ жалла ва аъла шундай деди: «Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқингиз ва иймонларида ростгўй бўлган зотлар билан бирга бўлингиз!» (Тавба: 119).
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёлғондан қайтардилар ва уни гуноҳи кабиралардан санадилар. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдиларки: «Ёлғондан сақланингиз. Албатта ёлғон фужурга бошлайди. Киши мудом ёлғон сўзлаб, унга одатланиб қолади. Ҳатто Аллоҳнинг ҳузурида каззоб деб ёзиб қўйилади». Иш шундай бўлар экан, демак, мусулмонга ўзи ҳаққида Аллоҳдан тақво қилиши, Раббисининг амрини лозим тутиши, Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўйинсуниши, ҳамда ёлғондан ниҳоятда ҳазир бўлиши вожиб бўлади. Батаҳқиқ, ёлғон ўзининг барча шакл ва турлари билан ҳаромдир. Агар одамларни кулдириш учун бўлса ҳаромлиги янада қаттиқ ва зиёда бўлади. Охирги вақтларда мусулмомлар орасида машҳур бўлган ва у ҳақда савол йўлланган ушбу иш ҳақида билганимиз шу. Афсуслар бўлсинким, унинг келиб чиқиши манбаси яҳуд, насоро, ғарб ва шарқ ўлкаларининг баридир. Улар бу билан кулдириб, ёдга олиниб, ном қозониб, шуҳрат оламига яқин бўлишлари учун ушбу ёлғонга қўл урадилар.
Биз мусулмонлар жамоасига келсак, батаҳқиқ, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Одамларни кулдириш учун ёлғон сўзлаган кимсага вайл бўлсин! Унга вайл бўлсин! Сўнг унга вайл бўлсин!» Барчамизга бундан ҳазир бўлишимиз вожиб бўлади. Савол йўлланган ушбу боб, яъни, апрел ёлғони икки жиҳатдан ҳаромдир:
Биринчи жиҳати: У ёлғондир. Дарҳақиқат, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ёлғонни ҳаром қилди. Барчамиз Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларини эшитдик: «Ёлғондан сақланингиз. Албатта ёлғон фужурга бошлайди. Фужур эса дўзахга бошлайди. Киши мудом ёлғон сўзлаб, унга одатланиб қолади. Ҳатто Аллоҳнинг ҳузурида каззоб деб ёзиб қўйилади» (Бухорий (6134), Муслим (2607)). Бу бир жиҳатдан эди.
Иккинчи жиҳати: Ўзининг аслида ҳаром эканига қўшимча ўлароқ ушбу ёлғон ва унинг сабабидан янада ҳаром эканлигининг оғир бўлиши, у ушбу ишнинг кофирларга ўхшаш эканлигидир. Ана ўша кофирлар ёлғон гапириб, фалон-пистон ишларга қўл урадилар. Гоҳида тарқалиб, атрофга ёйиладиган катта ёлғон ва улкан бўҳтонни тўқийдилар. Хоссатан бугунги кундаги оммавий ахборот воситаларида. (Қарабсизки, бу ёлғон) шарқу ғарбга етиб боради. У ерларда кўп хавотирлар ҳосил бўлади. Шундан сўнг унинг асли йўқ экани маълум бўлади.
Шунингдек, мусулмон бир ёлғон сўзлаб, бу билан мусулмон биродарини қўрқитса ва унинг қўрқуви қўзғаб, ушбу иш сабабли ҳавотири ошади. Гоҳида эса унга касаллик етади. Мисол учун унга ота ёки ака-ука ёҳуд ўғил ёкида қиз каби азиз бўлган кишиларидан иборат фалончи вафот этди деган вақтда. Ёки мисол учун уйинга ўғри тушди ёҳуд уйинг ёниб кетди ёкида шунга ўхшаш катта ишлар. Гоҳида у сабабли кишининг мияси айниб, ақлу ҳушини йўқотади. Гоҳида касалга чалинади. Бу кимнинг зиммасига тушади? Ушбу рўй берган нарса мана бу каззобнинг зиммасига тушади. Ушбу ёлғон ана шу бобдан қараганда ҳаромлиги янада оғир бўлади. Чунки бунда улкан ёмонлик ва ана шу жиҳатдан қараганда кофирларга ўхшаш бўлишлик бор.
Мусулмонларга ушбу ишдан ниҳоятда ҳазир бўлишликлари ва Аллоҳнинг душманлари бўлмиш кофирларга эргашмасликлари вожиб бўлади. Дарҳақиқат, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло уларни ростгўйлар билан бирга бўлишга амр қилди. «Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқингиз ва иймонларида ростгўй бўлган зотлар билан бирга бўлингиз!» (Тавба: 119). Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Мусулмон – мусулмонлар унинг тили ва қўлидан омон бўлган кишидир».
Агар инсон ёлғон сўзлаб, бу билан одамларни қўрқувга солса, бунинг тилидан мусулмонлар омон қолмабдилар.
Аллоҳдан барчамизга динини теран тушунишлик, динини онгли равишда билиш, Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишлик, ҳамда ғарб ва шарқликлардан иборат кофирларга ўхшаб қолиш, яҳуд ва насороларнинг йўлларига эргашиб кетишликдан ниҳоятда ҳазир бўлишни насиб айламоғини сўрайман. Бу ҳақда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар бердилар. Ислом умматида ушбу иш юз беришлиги ҳайратланарли эмаски, улар яҳуд ва насороларга (камон ёйининг кетидаги) патлари баб-баробар бўлгани каби эргашадилар, уларнинг ортидан қаричма қарич, зироъма зироъ юриб борадилар. Ҳатто калтакесакнинг инига кирсалар, албатта, биз ҳам кирамиз.
Аллоҳдан барчамизни Расулига эргашиш, Раббимиз табарока ва таолони ғазаблантирадиган нарсалардан ҳазир бўлишликни ризқлантиришини сўрайман. Бу эса ушбу нарсаларга ўхшашлар ва Аллоҳнинг душманлари бўлмиш кофирларга ўхшаб қолишдан йироқ бўлиш, ҳамда тўғри ислом йўлини лозим тутиш, Аллоҳнинг тўғри йўлидан юришлик билан бўлади. Албатта, У кўплаб инъом этувчи, Саҳий Зотдир.
Унинг бандаси ва Расули пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг оилалари, саҳобалари ва у кишига гўзаллик билан эргашганларга Аллоҳнинг саловату саломлари ва баракалари ёғилсин.
Шайх Муҳаммад ибн Ҳадий ал–Мадхалий
http://ar.miraath.net/audios/april-fools
Манба: Тавҳид форуми