«Ла илаҳа иллаллоҳ» калимаси маъноси

 

Шайх, Аллома, Имом

Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

 

 

ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ КАЛИМАСИ МАЪНОСИ

 

 

بيان معنى كلمة
( لا إله إلا الله )

 

 

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Оламлар Роббиси Аллоҳга ҳамд, Росулуллоҳ ва уларнинг оилалари , асҳобларига ва қиёмат кунигача У кишининг йўлларига эргашганларга Аллоҳнинг солат ва саломлари бўлсин.

Сўнг:

Аллоҳ йўлидаги азиз биродарларим, шу шаҳарда анжуман ва маърузалар ўтказишга вакил қилинган қўмита, бугунги кечамизнинг мавзуси «Ла илаҳа иллаллоҳ» маъноси ҳақида бўлишлигини мақсадга мувофиқ деб ҳисоблади.

Мен ҳам шу фикрни маъқулладим, чунки бу калима диннинг асли ва асосидир. Бу шундай калимаки, Аллоҳ бу билан кофир ва муслимнинг орасини ажратди ва барча Росуллар шу калимага даъват қилишди. Шу калима сабаблик Китоблар нозил қилинди, инсон ва жинлар яратилди. Отамиз Одам алайҳиссолату вассаллам шу калимага чақирдилар, то Нуҳ (алайҳиссалом) замонигача улар ва у кишининг зурриётлари шу йўлдан юриб боришди.

Сўнг Нуҳнинг қавмида ширк содир бўлди ва Аллоҳ уларга Нуҳ алайҳиссолату вассалламни юборди. У киши қавмларини Аллоҳни яккалашга чақирардилар ва уларга қуйидаги сўзларни айтардилар: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар! Сизлар учун Ундан ўзга бирон (ҳақли) илоҳ йўқдир».[1] Ва шу сингари Ҳуд, Солиҳ, Иброҳим, Лут, Шуайб ва қолган бошқа Росуллар ҳам ўз умматларини шу калимага даъват қилиб, уларни Аллоҳни яккалашга, ихлосни Уни Ўзигагина қилишлик ва Ундан бошқа ибодат қилинадиган нарсаларни тарк этишликка чақиришди. Росулларнинг сўнгиси ва энг афзали бўлмиш Набийимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳам Аллоҳ ўз қавмига мана шу калима билан юборди. У киши қавмларига мана шундай нидо қилдилар: «Эй қавмим, «Ла илаҳа иллаллоҳ» денглар нажот топасиз».[2]

Ва уларни ибодатдаги ихлосни ёлғиз Аллоҳгагина қилиб, уларнинг ота-боболари қилиб келган Аллоҳга ширк келтиришлик, бут-санам, дарахт, тош ва яна бошқа нарсаларга ибодат қилишни тарк этишликка буюрдилар. Лекин мушриклар бу буйруқни инкор этиб, дедилар: «(Шунча) худоларни битта худо қилиб олибдими?! Ҳақиқатан бу жуда қизиқ нарса!»[3] Чунки улар, бут-санамлар, авлиёлар, дарахтлар ва яна бундан бошқа нарсаларга ибодат қилиб, уларга қурбонлик ва назрлар қилишга, улардан ҳожатларини ўташликни ва ўзларидаги ғам-аламларни енгиллатишларини талаб қилишга одатланиб қолган эдилар. Улар (мушриклар) бу калимани инкор этишди. Чунки бу калима Аллоҳдан бошқа уларнинг олиҳаю–маъбудларини ботилга чиқарарди.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло «Соффат» сурасининг 35 ва 36-оятларида айтди: «Қачонки уларга Аллоҳдан ўзга ибодатга лойиқ зот йўқ дейилса, кибр-ҳаво қилар эдилар. Ва улар «Ҳали бизлар бир мажнун шоирни деб худоларимизни тарк қилар эканмизми?» дер эдилар».

Улар ўзларининг жоҳилликлари, залолатлари ва қайсарликлари сабаблик Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни мажнун шоир деб номладилар. Ваҳоланки улар у кишининг инсонларнинг содиқроғи, ақллироғи ва амин (ишончли) эканликларини, ҳеч қандай шоир эмасликларини яхши билишарди. Лекин буларнинг барчаси инсонларга нисбатан жоҳиллик, зулм, адоват, хато, ёлғон ва ботил ўхшатишлари эди.

Бас, кимда-ким бу калимани ҳаққи рост амалга оширмаса, маъносини билмаса, унга амал қилмаса, у муслим (мусулмон) эмасдир. Муслим бу шундай инсонки, Аллоҳни яккалайди, барча ибодатларни Унинг Ўзигагина хослайди, Унинг учун намоз ўқиб, рўза тутади, Унинг ёлғиз Ўзига дуо қилади, Ундангина ёрдам сўрайди, назр, қурбонлик ва бошқа ибодат турларини Унинг Ўзигагина қилади.

Ҳеч қандай шак-шубҳасиз Аллоҳ субҳанаҳу ва таологина ибодатга ҳақли Зот эканлигини, Ундан бошқа барча нарсалар набий, фаришта, авлиё, санам, дарахт ёки жин бўладими буларнинг ҳаммаси ибодатга ҳақли эмасликларини билади. Ибодат Аллоҳ таолонингина ҳаққидир. Шунинг учун Аллоҳ азза ва жалла айтди: «Роббингиз Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни амр этди».[4] Яъни Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни буюрди ва васият қилди. Мана шу «Ла илаҳа иллаллоҳ»нинг маъносидир. Ва бу Аллоҳдан ўзга ҳақли маъбуд йўқ дегани, нафий (инкор этишлик) ва исботдир. Аллоҳдан бошқа илоҳларни нафий қилиб, илоҳликни Аллоҳ субҳанаҳу ва таологагина исбот қилишлик. Аллоҳдан бошқани илоҳлик сифати билан сифатлаш ботилдир, илоҳлик Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Ўзигагина собит бўлган ҳаққидир. Азза ва жалла айтганидек: «Бунга сабаб Аллоҳнинг Ўзигина ҳақиқий Илоҳ экани ва сизлар Уни қўйиб илтижо қилаётганлар эса ботилнинг ўзи экани, ҳамда, шак-шубҳасиз, Аллоҳ Ўзигина энг юксак ва буюк зот эканлигидир».[5]

Ибодат қилишлик якка Аллоҳгагинадир. Аммо кофирларнинг Аллоҳдан бошқага ибодатни сарф қилишлари ботил ва бу сифатни ўз ўрнига қўймасликдир. Аллоҳ таоло айтди: «Эй инсонлар, сизларни ва сизлардан илгари ўтганларни тақво эгалари бўлишингиз учун яратган Роббингизга ибодат қилингиз».[6]

Аллоҳ таоло «Фотиҳа» сурасида айтди, ва бу энг улуғ сурадир: «Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз».[7] Аллоҳ мўминларни «Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз» дейишга буюрди. Яъни Сенинг Ўзингагина ибодат қиламиз ва Сенинг Ўзингдангина мадад сўраймиз. Азза ва Жалла айтди: «Аллоҳгагина ибодат қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар».[8] Ва Аллоҳ таолонинг сўзи: «Ҳолбуки улар фақат ягона Аллоҳга, у зот учун динни холис қилган, тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга буюрилган эдилар».[9] Ва Аллоҳ Азза ва Жалла айтди: «Бас (эй мўминлар), гарчи кофирлар ёмон кўрсалар-да, Аллоҳга — У зот учун динни холис қилган ҳолингизда дуо-илтижо қилингиз!».[10] Ва субҳанаҳу таолонинг қовли: «Бас сиз Аллоҳга — У зот учун динингизни холис килган ҳолда ибодат қилинг! Огоҳ бўлингизким, холис дин ёлғиз Аллоҳникидир».[11] Бундан ташқари яна кўплаб оятлар борки, уларнинг ҳаммаси Аллоҳ субҳанаҳу ва таологина ибодатга ҳақли Зот эканлигига ва махлуқотларнинг бу нарсада ҳеч қандай улушлари йўқлигига далолат қилади. Мана шу «Ла илаҳа иллаллоҳ»нинг маъноси, тафсири ва ҳақиқатидир, яъни ибодатни якка Аллоҳгагина хослаб, Ундан бошқасидан бу нарсани нафий (инкор) қилади.

Маълумки, Аллоҳдан бошқага ибодат қилишлик мавжуд. Бут-санамларга, Фиравнга, фаришталарга, Росуллар ва солиҳ инсонларга ибодат қилишлик воқеъ бўлди. Лекин буларнинг ҳаммаси ботил ва ҳаққа хилофдир. Ибодат қилинишга ҳақли Зот эса якка Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодир.

Юқорида зикр қилиб ўтканимиздек, «Ла илаҳа иллаллоҳ» калимаси нафий ва исботдан ташкил топган. Ким бўлишидан қатъий назар Аллоҳдан бошқага ибодат қилишликни нафий қилиб, ибодатни якка Аллоҳга исбот қилишликдир. Жалла ва Аъла ҳалили Иброҳим алайҳиссалом ҳақида хабар берганидек, у киши оталари ва қавмларига айтдилар: «Албатта мен сизлар ибодат килаётган бутлардан покдирман. Магар мени яратган зотгагина (ибодат қилурман). Бас, албатта У мени (Ҳақ динга) ҳидоят қилажак. У (Иброҳим) ўшани (яъни ўзининг ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиши ҳақидаги сўзни ўзидан кейин келадиган зурриёт-авлодлари ҳам унга) қайтишлари учун ўз ортида қолгувчи сўз қилди».[12] Ва Аллоҳ таолонинг қовли: «Сизлар учун Иброҳим ва у билан бирга бўлган кишиларда (уларнинг кофирларга қилган муносабатларида) гўзал намуна бордир. Эслангиз, улар ўз қавмларига: «Дарҳақиқат, бизлар сизлардан ва сизлар Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган бутларингиздан безормиз. Бизлар сизлар (ишониб, «ибодат» қилаётган бут-санамлар)ни инкор этдик. Токи сизлар ёлғиз Аллоҳга иймон келтиргунларингизча сизлар билан бизнинг ўртамизда мангу адоват ва ёмон кўриш зоҳирдир», дедилар».[13]

Ва мана шу қовл барча Росулларнинг қовли бўлган. Чунки Аллоҳ таолонинг мана бу қовлидаги: «Сизлар учун Иброҳим ва у билан бирга бўлган кишиларда гўзал намуна бордир» деганида барча Росуллар назарда тутилган. Яъни У киши билан бирга бўлганлар Росулларнинг аввалгиларию-охиригиларидир, Уларнинг даъватлари У кишининг даъватларидир. Уларнинг сўзлари эса Аллоҳдан бошқага ибодат қилиш ва ўзига ибодат қилинишидан рози бўлган ва шу нарсага чақирган маъбудлардан пок бўлишлик бўлган. Мўминга ҳам мана шу нарсалардан пок бўлиши, уларга ибодат қилишликни инкор этмоғи ва ибодатга ҳақли Зот бўлмиш якка Аллоҳга иймон келтирмоғи лозим бўлади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло юқорида ўткан Иброҳим алайҳиссалом оталари ва қавмларига айтган оятда деди: «Албатта мен сизлар ибодат қилаётган бутлардан покдирман. Магар мени яратган зотгагина (ибодат қилурман)». У кишини ва У кишидан бошқаларни яратган Зот Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодир. Чунки у (Иброҳим алайҳиссалом) Аллоҳга ибодат қилишдан пок бўлмадилар, балки Аллоҳдан бошқага ибодат қилишдан покдирлар. Шундай қилиб пок бўлишлик Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан бошқага ибодат қилишликдангина бўлади. Аммо барча махлуқотларни яратган, йўқдан бор қилган ва уларни турли неъматлар билан озиқлантирган Зот Аллоҳ субҳанаҳу ва таологина ибодатга ҳақлидир.

«Ла илаҳа иллаллоҳ» калимаси далолат қилган маъно, шу калимадан тушуниладиган фаҳм ва шу калиманинг ҳақиқати Аллоҳдан бошқага ибодат қилишдан пок бўлишлик, уларни инкор этишлик, уларни ботиллигига эътиқод қилишлик ва ибодат якка Аллоҳ таолонингина ҳаққи эканлигига иймон келтиришликдир. Жалла ва Аъланинг қуйидаги сўзининг маъноси ҳам шудир: «Бас, ким тоғутга куфр келтириб, Аллоҳга иймон келтирса, у ҳеч ажраб кетмайдиган мустаҳкам ҳалқани ушлабди».[14] Тоғутга куфр келтиришнинг маъноси, тоғутларга ибодат қилишни инкор этиб, улардан пок бўлишликдир.

Аллоҳдан бошқа барча ибодат қилинган нарсаларнинг номи тоғутдир. Аллоҳдан бошқа барча маъбудлар тоғут деб номланади. Ибодат қилинадиган бут-санамлар, дарахт, тош ва юлдузлар тоғутлардир. Шу каби кимгаки ибодат қилинса ва у шу нарсадан рози бўлса, Фиръавн, Намруд ва шу икковига ўхшайдиганларга ҳам тоғут дейилади. Демак, шайтонлар ҳам тоғутдир, чунки улар ширкка чақирадилар. Аммо кимгаки ибодат қилинса ва у бу нарсага рози бўлмаса тоғут ҳисобланмайди, Набийлар, солиҳлар ва фаришталар сингари. Дарҳақиқат, тоғут жин ва инсонлардан бўлган, ўзларига ибодат қилишга чақирадиган шайтонлардир.

Аммо Росул, Набий, солиҳ ва фаришталар эса бу нарсалардан пок ва тоғут эмасдирлар. Чунки улар ўзларига ибодат қилинишидан қайтардилар, бу нарсадан огоҳлантирдилар ва ибодат қилишлик Аллоҳ таолонингина ҳаққи эканлигини баён қилдилар. Азза ва Жалла айтганидек: «Бас, ким тоғутга куфр келтирса» яъни Аллоҳдан бошқага ибодат қилишликни инкор этса, бу нарсалардан пок бўлиб рад қилса ва буларнинг ботиллигини баён қилса деганидир. «Аллоҳга иймон келтирса» яъни Аллоҳ таолонинг ҳақли маъбуд эканлиги, Унинг Ўзигина ибодатга ҳақли Зот, У барча оламларнинг Роббиси, Унинг Холлақ (яратувчи), Аълийм (билувчи), барча нарсаларнинг Роббиси ва Подшохи, барча нарсани билувчи, Ўз қулларининг устидан Қоҳир (ғолиб) Зотлиги, У субҳанаҳу ва таоло аршнинг, осмоннинг устида эканлигига, илми барча маконлардалиги, У Жалла ва Аъла ибодатга ҳақли Зот эканлигига иймон келтиришликдир. Иймон Аллоҳдан бошқага ибодат қилишдан пок бўлишлик, уларни инкор этишлик, уларнинг ботиллигига эътиқод қилишлик ва Аллоҳ таологина ибодатга ҳақли эканлигига иймон келтиришлик билангина тўғри ва комил бўлади. Ва мана шу Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг «Ҳаж» сурасидаги қовлининг маъносидир: «Бунга сабаб Аллоҳнинг Ўзигина ҳақиқий Илоҳ экани ва сизлар Уни қўйиб илтижо қилаётганлар эса ботилнинг ўзи экани, ҳамда, шак-шубҳасиз, Аллоҳ Ўзигина энг юксак ва буюк зот эканлигидир».[15] «Луқмон» сурасида эса: «Бунинг боиси Аллоҳнинг Ўзигина Ҳақ (илоҳ) экани, улар (яъни мушриклар Аллоҳни) қўйиб илтижо қилаётган бутлари эса ботил нарса экани ва Аллоҳнинг Ўзигина энг юксак ва буюк зот эканлигидир».[16] Ва бу юқорида ўтган оятларнинг ҳам маъносидир: «Эй инсонлар, сизларни ва сизлардан илгари ўтганларни тақво эгалари бўлишингиз учун яратган Роббингизга ибодат қилингиз».[17] Ва Жалла ва Аъланинг қовли: «Аллоҳгагина ибодат қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар».[18]

«Ҳолбуки улар фақат ягона Аллоҳга, у зот учун динни холис қилган, тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга буюрилган эдилар».[19] Ва яна бундан бошқа оятлар.

 

Қачон ширк содир бўлди?

 

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтганларидек, Одам алайҳиссалом замонларидан то ўн асргача барча инсонлар тавҳид аҳли бўлишган. Сўнг Нуҳ қавмида ширк содир бўлди. Аллоҳ таоло «Нуҳ» сурасида хабар қилганидек, улар Аллоҳ билан бирга Вадд, Сувоъ, Яғус, Яъуқ ва Насрларга ибодат қилишни бошлашди. Шундан сўнг Аллоҳ уларга Нуҳ алайҳиссаломни пайғамбар қилиб юборди. Нуҳ алайҳиссалом ўз қавмларини тавҳидга даъват қилиб, уларни Аллоҳниг интиқом-ўч ва азобларидан огоҳлантиришларига қарамай, улар ўзларининг туғён, куфр ва залолатларида давом этдилар, улардан жуда ҳам озчиликлари иймон келтирдилар. Аллоҳ таоло Ўзининг улуғ китобида баён қилганидек уларнинг аксарлари иймон келтиришдан такаббурлик қилишди. Хўш, Аллоҳ уларни нима қилди? Ўзининг улуғ китобида бизларга хабар қилганидек, уларни тўфон юбориш билан ҳалок қилди. Бу тўфон суви ерни тўлдирди, тоғлардан ҳам олий бўлди, Аллоҳ Ўзига куфр келтириб, Росули Нуҳ (алайҳиссалом)га осий бўлганларни ғарқ эттирди. Нуҳ алайҳиссалом билан кемада бирга бўлганларгина нажот топдилар. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтганидек: «Сўнг Биз (Нуҳ)га ва кема(даги) ҳамроҳларига нажот бердик ва (у тўфон балосини) барча оламларга оят-ибрат қилиб қўйдик».[20] Бу уларнинг шу дунёдаги нақд жазолари эди, охиратда эса уларни қиёмат кунидаги ўт кутмоқда. Аллоҳдан офият сўраймиз!

Сўнг Од қавми келди ва Аллоҳ уларга Нуҳдан кейин Ҳудни юборди. Улар ҳам Нуҳнинг қавми юрган қайсарлик, Аллоҳга куфр келтириш ва залолат йўлидан юришди. Аллоҳ уларга қуруқ шамолни юборди, уларнинг барчалари ҳалок қилиндилар, фақатгина Ҳудга иймон келтирган озчилик қисмлари нажот топишди.

Ундан кейин эса Солиҳ қавми бўлган Самуд келди, улар ҳам ўзларидан илгари ўтган икки уммат – Нуҳ ва Ҳуднинг уммати йўлидан юришди, Росулларга осий бўлиб, ҳаққа такаббурлик қилдилар. Аллоҳ уларни қичқириқ ва қалтироқ билан жазолади, токи охирларигача ҳалок бўлдилар, магар Набийлари бўлмиш Солиҳ алайҳиссолату вассалламга иймон келтирганларигина нажот топдилар.

Улардан сўнг яна бошқа умматлар келишди, Иброҳим, Лут, Шуайб, Яқуб, Исҳоқ ва Юсуф умматлари.

Улардан кейин эса Мусо, Ҳорун, Довуд, Сулаймон ва яна бошқа Набийлар келишди, Уларнинг барчалари буюрилганларидек инсонларни Аллоҳни яккалашга даъват қилдилар. Аллоҳ таоло айтди: «Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва тоғут (шайтон)дан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз».[21] Ва Аллоҳ таолонинг қовли: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Биз сиздан илгари юборган ҳар бир пайғамбарга ҳам: «Ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, магар Менгина бордирман, бас Менгагина ибодат қилинглар», деб ваҳий юборгандирмиз».[22]

Уларнинг ҳаммалари Ўзларининг гарданларидаги (вазифани) етказиш ва баён қилишликни адо этдилар, уларга солат ва саломлар бўлсин. Рисолатни етказдилар, омонатни адо этдилар, умматга насиҳат қилдилар, уларга «Ла илаҳа иллаллоҳ» калимаси маъносини ва ибодатдаги ихлосни ёлғиз Аллоҳгагина қилишлик вожиблигини, фақат Угина ибодатга ҳақли Зот эканлиги, дарахт, тош, бут-санамлар, юлдуз, жин, инсон ва булардан бошқа махлуқотлар ибодатга яроқли эмасликларини, чунки ибодат ёлғиз Аллоҳгагина қилиниши вожиблигини баён қилдилар.

Фиръавн ҳам қачонки бузғунчилик қилиб, ҳаддан ошиб Мусога қаршилик қилиб, Уни ўлдириш учун чиққан чоғида Аллоҳ Жалла ва Аъла уни ва у билан бирга бўлганларни денгиз билан суғориб, бир лаҳзада ғарқ эттирди. Бу ғарқ эттириш шошилинч бир азоб ундан сўнг эса жаҳаннам азоби… Аллоҳдан офият ва саломатлик сўраймиз!

Ва Набиййимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам инсонларни Аллоҳга ибодат қилишга даъват қилдилар, иймон келтирганларни жаннат билан суюнтириб, куфр келтирганларни жаҳаннам билан огоҳлантирдилар. Иймон келтирганлар иймон келтиришди ва улар Маккада озчилик эдилар. Сўнг у кишига ва у кишининг асҳобларига бўлган озорлар сабабалик Аллоҳ уларга Мадинага ҳижрат қилишликни буюрди. У (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва У кишига иймон келтирганларнинг ҳижратга қодир бўлганлари ҳижрат қилишди. Шундай қилиб Мадина дарул-ҳижрага (ҳижрат диёрига) айланди ва мусулмонларнинг биринчи пойтахти бўлди. У ерда Аллоҳнинг дини кенг тарқалди ва ана шу ерда Қурайш ва улардан бошқаларнинг Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у киши билан бирга Маккада бўлган мўминларга нисбатан кучли чарчоқ ва қаттиқ озорларидан сўнг жиҳод қойим бўлди.

Буларнинг барчаси мана шу «Ла илаҳа иллаллоҳ» калимаси учунгина бўлди. Росуллар мана шу калимага чақиришди ва уларнинг охиригиси бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам шунга даъват қилдилар. Унга иймон келтириш, маъносига эътиқод қилиш, Аллоҳдан бошқа ибодат қилишадиган олиҳаларни ботилга чиқариб, инкор этиш ва ибодатдаги ихлосни ёлғиз Аллоҳгагина қилишга даъват қилар эдилар. Мушриклар эса бунга қарши чиқдилар ва ўзларидан илгариги ўтканларнинг йўлидан юрамиз деб айтишарди, яна айтишардики: «Албатта бизлар ота-боболаримизни бир миллат – дин устида топганмиз ва албатта бизлар уларнинг изларидан бориб ҳидоят топгувчидирмиз».[23]

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам юборилган араб уммати қайсарлик, куфр, залолат ва ёлғонга чиқариш борасида ўзларидан илгаригиларнинг йўлидан юришди. Набиййимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса Маккада ўн уч йил давомида уларни Аллоҳнинг тавҳидига ва Аллоҳга ширк келтиришни тарк этишга даъват қилдилар. Уларга жуда озчилик иймон келтирди. Шундай қилиб ҳижратдан сўнг ҳам кофирлар ўзларининг туғёнларида давом этишди. (Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан) Бадр, Уҳуд ва Аҳзоб кунларида қайсарлик, куфр ва залолат билан жанг қилишди, уларга араб кофирларидан ёрдам берганлар ёрдам беришди. Лекин қудрати буюк бўлган Аллоҳ Ўз Набийи ва мўминларни қўллаб қувватлаб уларга ёрдам берди.

Бадр куни Аллоҳ душманларининг мағлубияти ва Аллоҳ дўстларининг ғалабаси билан ўтди. Уҳудда эса Аллоҳ Ўз қулларига битиб қўйган имтиҳон содир бўлди, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзининг буюк китобида баён қилган сабаблар билан мусулмонларга жароҳат ва ўлимлар етди.

Бундан сўнг эса Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва куфр аҳли орасида Аҳзоб жанги бўлиб ўтди. Аллоҳ Ўз аскарларини азиз қилиб, Ўз қулига ёрдам берди ва кофирларга Ўз мусибатини туширди, бирор бир яхшиликсиз, муваффақиятсиз бўлган ҳолларида орқаларига қайтдилар. Аллоҳ мусулмонларга душманларга қарши ёрдам берди. Сўнг ҳижратнинг олтинчи йилида Ҳудайбия ғазавоти бўлди. Унда Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва Макка аҳли ўртасида ўн йил муддатгача ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга, токи инсонлар омонликда бўлиб, бир-бирлари билан боғланиб, соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг даъватларини ва У киши олиб келган тўғри йўлни ўйлаб кўриб мулоҳаза юритишлари учун сулҳ тузилди. Қурайш эса бу аҳдни бузди, кейин Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳижратнинг саккизинчи йили рамазон ойида уларга қарши жанг қилдилар, Аллоҳ уларга Маккани очиб берди ва одамлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб Аллоҳнинг динига киришди, алҳамдулиллаҳ!!!

Мана шу улуғ дин исломдир ўз аҳлидан сабр-тоқат, Аллоҳга ихлос, Унга даъват қилиш, Унга ва Унинг Росулига иймон келтириш, Унинг чегарасида тўхташ ва Азза ва Жалла қайтарган нарсаларни тарк этишга муҳтож бўлади. Бу дин шундай динки, шу дин билан Аллоҳ Ўз росулларини юбориб, Ўз китобларини нозил қилди. У шундай динки, бу билан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни юборди. Бу Аллоҳни яккалаш, Унга ихлос қилиш, Росули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтириш ва Унинг шариaтига сўз, амал ва ишонч-эътиқод билан бўйсунишликдир.

Унинг асли ва асоси «Ла илаҳа иллаллоҳ» шаҳодатидир. Бу шундай шаҳодатки, Аллоҳ бу билан барча Росулларни юборди. Нуҳ замонидан то Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларигача ислом йўқки, илло мана шу «Ла илаҳа иллаллоҳ» калимасига сўз, амал ва эътиқод қилиш билангина бордир. Мусулмон одам «Ла илаҳа иллаллоҳ» калимасини тили билан айтиб, қалби ва амали билан тасдиқлайди, Аллоҳни яккалайди, Уни ибодатларда хослайди, Ундан бошқага ибодат қилишдан тонади. Шу билан бирга Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам рисолатларига ҳам шаҳодат келтириш лозим бўлади. Ва якка Аллоҳга иймон келтириш, ибодатдаги ихлосни Унгагина қилиш, Нуҳ замонидан то Муҳаммад соллалоҳу алайҳи ва саллам замонларигача юборилган Росулларни тасдиқлаш лозимдир. Ва яна «Ла илаҳа иллаллоҳ»  шаҳодати ва Аллоҳга иймон келтириш билан бирга Нуҳ алайҳиссолату вассалламни тасдиқлаш лозим бўлади, ислом йўқ, илло мана шулар билан бордир.

Ва ана шундай Ҳуд замонида ҳам ислом Ҳуд алайҳиссолату вассалламни тасдиқлаш, Аллоҳни яккалаш, Унга ихлос қилиш «Ла илаҳа иллаллоҳ» калимасига иймон келтириш билангина бўлади. Ва шунга ўхшаш Солиҳ замонида ҳам ислом мана шу нарсалар билангина бўлади… Яъни Аллоҳни яккалаш, Унга ихлос қилиш, Солиҳ алайҳиссолату вассалламга иймон келтириш ва У кишини ҳақ Росул деб билишлик билан. Шундай қилиб, улардан сўнг ўз умматларига юборилган ҳар бир Набий замонида ислом Аллоҳни яккалаш, ўзига юборилган Росулга иймон келтириш ва уни тасдиқлашни лозим қилади. Уларнинг охиригилари Исо бин Марям алайҳиссолату вассалламдирлар. У киши бани Исроилга юборилган ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан илгари ўтган Набийларнинг охиригисидирлар. Ислом у кишига иймон келтирган ва У киши олиб келган нарсаларга эргашганлардадир. Яҳудлар эса у кишини ёлғонга чиқариб, шу сабаблик кофир бўлдилар.

Сўнг Аллоҳ анбиёларнинг хотами ва уларнинг охиригиси бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни юборди. Ва исломга киришликни соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтириш билангина тамомий ва тўғри қилди.

Аллоҳни яккалаш, «Ла илаҳа иллаллоҳ» калимасига иймон келтириш ва унинг маъносига эътиқод қилиш лозим бўлади. Бу калиманинг маъноси эса Аллоҳни яккалаш, ибодатда Уни яккалаш ва ибодатларни Уни Ўзигагина хослаш, шу билан бирга Росули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни анбиёларнинг хотами ва У кишидан сўнг Набий йўқ деб иймон келтиришликдир. Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам мана шундай таълим бердилар ва Аллоҳнинг Китоби ҳам ана шунга далолат қилади. Аллоҳ таоло айтди: «Юзларингизни Машриқ ва Мағриб томонларига бураверишингиз яхшилик эмас, балки яхшилик Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобларга, пайғамбарларга иймон келтирган кишилардадир».[24] Барча Набийлар ва уларнинг охиригиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтириш лозимдир. Жаброил Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан иймон ҳақида сўраганларида, у киши шундай дедилар: «Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, Росулларига, охират кунига ва қадарнинг яхши-ёмонига иймон келтиришингдир».[25]

«Ла илаҳа иллаллоҳ» (Аллоҳдан ўзга ибодатга ҳақли илоҳ йўқ) ва Муҳаммад Аллоҳнинг Росули эканлигига шаҳодат келтириш, барча фаришталарга, анбиё ва росул алайҳимуссолату вассалламларга туширилган Китобларга, қадарнинг яхшию-ёмонлигига, охират кунига, ўлгандан сўнг қайта тирилишга, жаннат ва дўзахнинг ҳақ эканлигига иймон келтириш лозимдир. Ва лекин буларнинг асли ва асоси Аллоҳнинг якка ва ибодат учун ҳақли Зот эканлигига иймон келтиришликдир.

Мана шу асл ва асосдир, қолган нарсалар эса бунга эргашиб, бу билан ёнма-ён борадиган нарсалардир. Кимки исломга кириб, унда тўғри қолишни, жаннат билан зафар топиб, дўзахдан нажот топишни, жаннат ва каромат ваъда қилинган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашувчилардан бўлишни истаса, бу унга фақатгина «Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммад Росулуллоҳ» шаҳодатини исбот қилишлик билангина тамомий бўлади.

 

Икки шаҳодатни исбот қилишлик

 

• Биринчи исбот бу «Ла илаҳа иллаллоҳ»дир. Ибодатда Аллоҳни яккалаб, ибодатни Унгагина хослаш, Аллоҳ ва Унинг Росули хабар берган барча нарсаларга, жаннат, дўзах, Китоблар, Росуллар, охират куни ва қадарнинг яхши-ёмонига иймон келтиришлик билан бўлади.

• Иккинчи исбот эса Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақиқатда Аллоҳнинг Росули эканликларига шаҳодат келтириб, (у киши) соллаллоҳу алайҳи ва салламга, ва у киши Аллоҳнинг қули, Росули ва Аллоҳ у кишини барча инсон ва жинларга юборганлигига, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни Аллоҳнинг тавҳидига даъват қилганликларига иймон келтиришликдир. Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламга ва у киши олиб келган нарсаларга эргашишлик билан бирга барча улардан илгари ўтган росул ва анбиёларга иймон келтиришлик, бундан сўнг эса Аллоҳ Росули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам воситаларида Ўз қулларига жорий қилган шариатларга иймон келтириш, уни қабул қилиб, маҳкам тутишликни ўз ичига олади. Булардан намоз, закот, рўза, ҳаж, жиҳод ва яна бошқа нарсалар.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам кишини жаннатга киргизиб, дўзахдан нажот берадиган амал ҳақида сўралганларида шундай жавоб бердилар: «Аллоҳдан ўзга ибодатга ҳақли илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг Росули деб гувоҳлик беришлигингдир». У одамга мана бундай жавоб берган бўлишликлари ҳам мумкин: «Аллоҳгагина ибодат қилиб, Унга шерик келтирмаслигингдир».[26] Унга бунинг маъноси ифодаланган . Дарҳақиқат «Ла илаҳа иллаллоҳ» шаҳодатининг маъноси Аллоҳгагина ибодат қилиб Унга бирон нарсани шерик келтирмасликдир.

Шунинг учун ҳам Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ҳадисларида Жаброил алайҳиссалом: «Эй Росулуллоҳ, менга ислом ҳақида ҳабар беринг» деганларида, у киши «Ислом бу Аллоҳгагина ибодат қилиб, Унга бирон нарсани шерик келтирмаслигингдир» деб жавоб бердилар.[27]

Умар розияллоҳу анҳу ҳадисларида эса: «Ислом бу Аллоҳдан ўзга ибодатга ҳақли илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг Росули, деб гувоҳлик беришлигингдир».[28] Бу уни изоҳлайди, «Ла илаҳа иллаллоҳ» шаҳодатининг маъноси ибодатда Аллоҳни яккалаш бўлиб, мана шу Аллоҳга ибодат қилишлик, Унга шерик келтирмаслик ва шу билан бирга Росули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтиришликдир.

Бир киши келиб шундай деди: «Эй Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам), шундай бир амалга далолат қилинки, у билан жаннатга кириб, дўзахдан нажот топай». У киши айтдилар: «Аллоҳгагина ибодат қилиб, Унга бирон нарсани шерик келтирмаслигинг». Сўнг яна айтдиларки: «Намозни қоим қилиш, …» ҳадисни охиригача бўлган қисми.[29]

Аллоҳгагина ибодат қилиб, Унга шерик келтирмаслик – мана шу «Ла илаҳа иллаллоҳ»нинг маъносидир. Аллоҳ таоло айтди: «Бас, (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, магар Аллоҳгина бор эканлигини билинг ва ўз гуноҳингиз учун мағфират сўранг!»[30] Яъни, билгинки албатта Угина (Аллоҳ таоло) ибодатга ҳақлидир, Ундан бошқасига ибодат қилишлик йўқ, балки ибодатга ҳақли ёлғиз Унинг Ўзидир, У ҳақли илоҳки, У азза ва жалладан бошқасига ибодат қилишлик жоиз эмасдир.

Мушрикларнинг инкори ҳам бунинг маъносини баён қилади. Чунки улар қачонки бу («Ла илаҳа иллаллоҳ» калимаси) уларнинг олиҳаларини ботилга чиқариб, ўзларини эса залолатда эканликларини баён қилишини билишганида уни («Ла илаҳа иллаллоҳ» калимасини) инкор этишди. Бунга қарши чиқишди ва айтишдики: «(Шунча) илоҳларни битта илоҳ қилиб олибдими?!»[31] Аллоҳ таоло улар ҳақида айтди: «Чунки улар ўзларича: «Ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, магар ёлғиз Аллоҳгина бордир», дейилган вақтда кибр-ҳаво қилган эдилар. Ва улар «Ҳали бизлар бир мажнун шоирни деб илоҳларимизни тарк қилар эканмизми?» дер эдилар».[32]

Дарҳақиқат, бу («Ла илаҳа иллаллоҳ» калимаси) уларнинг олиҳаларини ботилга чиқариб, уларнинг сохта ва ибодатга яроқли эмас ва ботил эканлигини ва ёлғиз Аллоҳ субҳанаҳу ва таологина ҳақли илоҳ эканлигини баён қилишини билишганликлари учун ҳам уни инкор этишди. Уларнинг бут-санам, дарахт, тош, ўлик, жин ёки ва яна бошқа нарсаларга ибодат қилишликлари ботил ибодатдир.

Барча махлуқотлар на зарар на фойда келтиришга қодир эмасдирлар, уларнинг барчалари Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг қўл остида ва Жалла ва Аъланинг қуллари, ибодатга яроқли эмас. Чунки субҳанаҳу ва таологина барча нарсаларни яратувчидир. Аллоҳ таоло айтади: «Илоҳингиз ягона илоҳдир. У Роҳман ва Роҳийм илоҳдан ўзга ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқдир».[33] Яна Жалла ва Аъла айтадики: «(Эй инсонлар), илоҳингиз яккаю ёлғиз Аллоҳдир! Ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, магар Унинг Ўзи бордир. У барча нарсани Ўз илми билан қамраб олгандир».[34]

Ҳар бир мукаллаф (вояга етган) ва ҳар бир жин ва инсонлардан бўлган мўъмин-мўъминага бу нарсада мулоҳаза юритиб, кўпроқ эътибор қаратиши вожиб бўлади, токи бу нарсалар унга шубҳасиз ва очиқ-равшан бўлсин. Чунки диннинг асли ва асоси якка Аллоҳга ибодат қилишликдир. Мана шу «Ла илаҳа иллаллоҳ» шаҳодатининг маъносидир. Яъни якка Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ўзга ибодатга ҳақли маъбуд йўқ. Бунга эса Росулларга ва Уларнинг хотами Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга, Аллоҳнинг малоикаларига, Китобларига, охират кунига, қадарнинг яхши-ёмонига ва шунингдек Аллоҳ ва Унинг Росули хабар берган барча нарсаларга иймон келтиришлик изофа қилинади (қўшилади).

Юқорида баёни ўтганидек, буларнинг ҳаммаси исломга киришликнинг тўғри бўлишида лозим бўлади. Инсонларнинг кўпчилиги «Ла илаҳа иллаллоҳ» ёки «Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ ва анна Муҳаммадар Росулуллоҳ» қовлини ўзи етарли, агарчи ҳар қандай қабиҳ ишларга қўл урган бўлса ҳам деб гумон қилишади. Бу эса катта жоҳилликдир. Бу қуруқ айтиб қўйиладиган сўзлар эмас, балки бу калималарнинг маъноси бор. Уни айтишлик ва у тақозо қилган нарсаларга амал қилишлик билан бу калималарни исбот қилишлик лозим бўлади.

 

Уни айт ва унга мувофиқ амал қил!

 

Агар «Ла илаҳа иллаллоҳ»ни айтса ва шу билан бирга у ширк ва бошқага ибодат қилишлик билан Аллоҳга қарши кураш олиб борса, бу калимани исбот қилмабди. Буни мунофиқлар ва уларнинг бошчилигида Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул ҳам айтишган, лекин шу билан бирга улар Аллоҳ таоло айтганидек дўзахнинг энг тубидадирлар: «Албатта, мунофиқлар дўзахнинг энг тубида бўлурлар. Ва улар учун бирон мададкор топа олмайсиз!»[35] Нима учун? Чунки улар бу калимани тиллари билан айтиб, қалблари билан бунга қарши чиқишган. Қуруқ тил билан айтиб қўйишлик эса уларга фойда бермади.

Шу каби буни айтган яҳуд, насоро ва бут-санамларга ибодат қилувчиларнинг барчалари мана шу йўлдадирлар. Унинг маъносига иймон келтириб, Аллоҳнигина ибодатда хослаб, Унинг шариатига бўйсунмагунларича фойда бермайди.

Ва шунга ўхшаш нубуватни даъво қилган Мусайлама Каззоб, ал-Асвадул Унсий ва ал-Мухтор ибн Аби Убайд ас-Сақофийнинг эргашувчилари ҳам «Ла илаҳа иллаллоҳ ва анна Муҳаммада Росулуллоҳ» дейишади, лекин Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўнг ўзини Набий деб даъво қилганларга ишонганларидан сўнг кофир бўлиб, муртадларга айланишди. Чунки улар Аллоҳ таолонинг қовлини ёлғонга чиқаришди: «Муҳаммад сизлардан бирон кишининг отаси эмасдир, балки у Аллоҳнинг росули (элчиси) ва пайғамбарларнинг сўнггисидир».[36] Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламуУларниг хотимлагувчиси ва охиридирлар. Кимки у кишидан сўнг ўзини Набий ё Росул деб даъво қилса, адашган кофирлардан бўлади. Ва шу каби кимки Ямомадаги Мусайлама, Ямандаги ал-Асвадул Унсий ва Ироқдаги ал-Мухторнинг эргашувчилари каби бу каззобларни анбиёлар деб тасдиқласа кофир бўлиб, шу сабабли ўлдирилишга ҳақли бўладилар.

Демак, нубувват мақомини даъво қилган одам бу улуғ мақомга ҳаққи бўлмай туриб даъво қилгани ва Аллоҳга ёлғон тўқигани учун кофир бўладиган бўлса, улуҳият мақомини даъво қилиб, ўзини Аллоҳни қўйиб ибодат қилинадиган деб кўрсатганнинг аҳволи қандай бўлади? Ҳеч қандай шак йўқки, бу куфр ва залолатда аълороқдир.

Кимки Аллоҳдан бошқага ибодат қилса, ибодатларни унга сарфласа, уни деб дўст ёки душман тутса энг катта куфр ва залолатни келтирибди.

Ким Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўнг бирор махлуқни набий деб гувоҳлик берса, у залолатга кетган кофирдир. Ислом ва иймон «Ла илаҳа иллаллоҳ» калимасини айтиб, унга амал қилиб, унга эътиқод қилиб гувоҳлик беришлик билангина бўлади. Ва Аллоҳдан ўзга ҳақли маъбуд йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг Росули деб иймон келтириш, шу билан бирга аввал ўтган анбиёларни тасдиқлаш, у алайҳиссолату вассалламлар рисолатни етказганликларига гувоҳлик бериш лозимдир.

Бундан сўнг банда Аллоҳ унга вожиб қилган буйруқ ва топшириқларни қойим қилади. Мана шу аслдир. Банда мана шу асл билангина мусулмон бўлади. Аллоҳни ибодатда яккалаш, «Ла илаҳа иллаллоҳ» калимаси далолат қилган нарсаларга иймон келтириш, шу билан бирга Аллоҳнинг Росули ва у кишидан олдин ўтган анбиёларга иймон келтириш ва уларни тасдиқлаш билан бирга, улар ўз рисолатларини етказиб, амонатларини адо этганликларига эътиқод қилишлик лозимдир, уларнинг барчаларига солат ва саломлар бўлсин. Жоҳилларнинг кўпчилиги юқорида зикри ўтганидек, қачонки «Ла илаҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадар Росулуллоҳ» деса, агар анбиё, бут-санам, ўлик ва бундан бошқаларга ибодат қилса ҳам у мусулмон деб эътибор қилинади деб гумон қилишади. Бу улкан жоҳиллик, катта фасод ва узоқ залолатдир. Балки бу калиманинг маъносига амал қилишлик, унда ростгўй бўлиб қолишлик, унга қовл, амал ва эътиқод жиҳатидан зид келтирмаслик лозим бўлади. Шунинг учун Жалла ва Аъла «Фуссилат» сурасида айтадики: «Албатта: «Роббимиз Аллоҳдир», деб, сўнгра (ёлғиз Аллоҳга тоат-ибодат қилишда) тўғри бўлган зотларнинг олдиларига (ўлим пайтида) фаришталар тушиб, (дерлар): «Қўрқманглар ва ғамгин бўлманглар. Сизларга ваъда қилинган жаннат хушхабари билан шодланинглар! Бизлар ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам сизларнинг дўстларингиздирмиз».[37]

Уларнинг ««Роббимиз Аллоҳдир», деб, сўнгра бунда тўғри бўлган» деганларининг маъноси, Уни яккалаб, Унга итоат этиб, У рози бўладиган нарсаларга эргашиб, Унинг маъсиятларини тарк эттилар деганидир. Қачонки мана шунда тўғри бўлганларидан сўнг уларга Жаннат бўлди, саҳоват билан муваффақият қозондилар. Ва яна бошқа «Аҳқоф» сурасидан бўлган оятда Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтди: «Албатта «Роббимиз Аллоҳдир», деган, сўнгра тўғри бўлган зотлар учун хавф-хатар йўқдир ва улар ғамгин бўлмаслар. Ана ўшалар жаннат эгалари бўлиб, у жойда мангу қолурлар. (Бу) улар қилиб ўтган амалларининг мукофотидир».[38]

Эй Аллоҳнинг бандаси, сенга бунда мулоҳаза юритиш, унда фақиҳ бўлиш ва бунда ғоятда диққат-эътиборли бўлишинг лозим бўлади. Токи бу нарса Аллоҳ динининг ҳақиқий асли, буюк асоси эканлигини билгин. Ҳақиқатда ислом ва иймон «Ла илаҳа иллаллоҳ»га қовл, амал ва эътиқод жиҳатидан гувоҳлик бериш билангина бўлади. Ва Муҳаммад Аллоҳнинг Росули деб қовл, амал ва ақида билан гувоҳлик бериш, Аллоҳ ва Унинг Росули хабар берган, бўлиб ўтган ва келажакда содир бўладиган барча нарсаларга иймон келтириб, ундан сўнг эса намоз, рўза, закот ва бундан бошқа ислом амалларини бажарасан.

Оқил инсон ботил ва ширк даъватчилари билан ҳайратланиб қолмаслиги лозим. Улар шундай даъватчиларки, Аллоҳдан бошқага дуо қилдилар, Аллоҳга бошқани шерик келтирдилар, Аллоҳни қўйиб махлуқларга ибодат қилдилар ва шу билан бирга улар ўзларини кофир эмас деб гумон қилдилар. Чунки улар «Ла илаҳа иллаллоҳ»ни тил билангина айтишди, куфрий амал ва қовллар билан уни йўққа чиқаришди. Уни айтдилар ва Аллоҳга ширк келтиришлик билан уни буздилар. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан бошқага ибодат қилувчиларнинг қонларию – жонлари ҳимоя қилинмайди. Соҳиҳайнда Ибн Умар розияллоҳу анҳума Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан нақл қиладилар: «Токи одамлар «Ла илаҳа иллаллоҳ ва анна Муҳаммада Росулуллоҳ» деб гувоҳлик бериб, намозни қойим қилиб ва закотни бермагунларича улар билан жанг қилишликка буюрилдим. Агар буни қилсалар мендан қонлари (тўкилиши) – молларини (талон–тарож қилиниши) сақлаб қоладилар, ислом ҳаққи билан бўлишигина бундан мустасно. Уларнинг ҳисоб-китоблари эса Аллоҳ Азза ва Жаллага ҳаволадир».[39] Бу ишларнинг зарурий эканлигини Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам мана шундай баён қилдилар.

Ториқ ибн Ашям ал-Ашжаий ҳадисларида у киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қиладилар: «Ким «Ла илаҳа иллаллоҳ» деса, Аллоҳдан бошқа ибодат қилинадиган нарсаларга куфр келтирса моли ва жони ҳаром бўлади. Ҳисоби эса Аллоҳ Азаа ва Жаллага ҳаволадир».[40] Бошқа бир лафзда эса: «Ким Аллоҳни яккаласа ва Аллоҳдан бошқа ибодат қилинадиган нарсаларга куфр келтирса моли ва жони ҳаром бўлади».[41] Имом Муслим ўзларининг саҳиҳларида келтирганлар.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам мана шу икки ҳадис ва шунга ўхшаш бошқа ҳадисларда Аллоҳни яккалаш, Унга ихлос қилиш, Ундан бошқага ибодат қилишга куфр келтириш, уни инкор этиш, бундан пок бўлиш ва икки шаҳодатни талаффуз этиб, намозни қойим қилишлик, закот беришлик ва бошқа ислом ҳақларини адо этишликнинг лозимлигини аниқ–равшан баён этдилар.

Мана шу ҳақиқий ислом бўлиб, бунинг зидди эса Аллоҳ Азза ва Жаллага куфр келтиришликдир.

Бу аслни лозим тутиб, унда юришлик вожибдир. Бу эса қаерда бўлсанг ҳам Аллоҳни яккалаш, ибодатни Унгагина холис қилишлик ва бу билан бирга Аллоҳ фарз қилган ҳақларни адо этиб, Аллоҳ сенга ҳаром қилган барча нарсаларни тарк этишликдир. Мана шу билан дунё-ю охиратда Аллоҳнинг савоби ва Унинг кароматига ҳақли мусулмон бўласан. Шунинг учун Жалла ва Аъла мана бу қовлини нозил қилди: «Инсон ва жинларни Ўзимгагина ибодат қилишликлари учунгина яратдим».[42] Бу билан Уларнинг яратилиш ҳикматларини баён қилди. Бу якка Аллоҳга ибодат қилишликларидир. Дарҳақиқат, улар бекор-беҳудага яратилмадилар, балки мана шу улуғ иш, яъни Аллоҳ Азза ва Жаллагагина ибодат қилиб, Унга бирор нарсани шерик келтирмасдан, дуо, хавф, умид, намоз, рўза, қурбонлик, назр ва бошқа ибодатларини Унгагина қилишлик учун яратилганлар.

Росулларни ҳам мана шу амр билан юборди. Аллоҳ Азза ва Жалла айтганидек: «Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳгагина ибодат қилинглар ва тоғутдан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз».[43]

 

«Ла илаҳа иллаллоҳ»ни бузувчи амаллар

 

Кимки исломни бузувчи бирор бир нарсани қилса, бу калимани ботилга чиқаради. Чунки бу калима ўз аҳлига қачонки унга амал қилиб ва унда тўғри-устивор бўлиб қолганларидагина фойда беради. Ибодатда Аллоҳни яккалаб, ибодатни Унинг Ўзигагина хослаб, Ундан бошқа ибодат қилинадиган барча нарсаларни тарк этиб, бу калима далолат қилган маънога ростгўй-тўғри бўлиб қолсалар, Аллоҳни амрларига итоат этиб, Унинг қайтариқларини тарк қилиб, уни бузувчи бирор нарсани қилмасалар, мана шундагина Аллоҳнинг кароматига ҳақли бўлиб, саодат билан ғалаба қозониб, ўтдан нажот топадилар.

Аммо кимки бирор бир сўз ёки бирор бир амал билан уни бузса, бу калима унга фойда бермайди, гарчи уни бир соатда минг маротаба айтса ҳам. Агар «Ла илаҳа иллаллоҳ»ни айтиб, Муҳаммад Аллоҳнинг Росули деб гувоҳлик берса, намоз ўқиб, рўза тутса, закот бериб, ҳаж қилса, лекин Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида, ундан сўнг саҳобийлар замонида чиқиб ўзини Аллоҳнинг Росули деб даъво қилган Мусайлама Каззобни ростгўй деса, кофир бўлади, буларнинг ҳеч бири унга фойда бермайди.

Ёки Ироқда нубувватни даъво қилган Мухтор ибн Аби Убайд ас-Сақофий ростгўй набий эди ва уни ўлдирганлар хато қилишган деса, ё бўлмаса Яманда ўзини набий деб даъво қилган Асвад ал-Унсий ҳақида ёки ундан сўнг келган бошқа каззобларни ҳақиқатда улар ростгўй бўлишган деса, кофир бўлади ва агар «Ла илаҳа иллаллоҳ» айтиб, уни минг маротабалаб қайтарса ҳам.

Ва шу каби бу калимани айтиб туриб, Бадавий , Ҳусайн, Ибн Алван , Айдарус, ёки Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, ё Ибн Аббос розияллоҳу анҳума, ёки шайх Абдулқодир Жийлоний, ё бўлмаса булардан бошқаларга ибодат қилиб, уларга дуо қилса, улардан ёрдам сўраса, мадад талаб қилса, бу «Ла илаҳа иллаллоҳ» калимаси унга фойда бермайди. Ва шу билан у залолатга кетган кофир, бу калимани бузиб, уни ботил қилувчига айланади.

Шу каби «Ла илаҳа иллаллоҳ»ни айтса, намоз ўқиса, рўза тутса, лекин Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни сўкса, ёки обрўларини тўкса, ё бўлмаса у кишини масхараласа, ёки у рисолатни керак бўлганидек етказмасдан нуқсонга йўл қўйди деса, ё яна бошқа айблар билан У кишини айбласа кофир бўлади. Гарчи «Ла илаҳа иллаллоҳ»ни минглаб айтса, намоз ўқиб рўза тутса ҳам. Чунки бу хилофликлар банда динини ботил қилади. Шунинг учун ҳам уламо роҳимаҳумуллоҳлар ўз китобларида бир бобни «Муртад ҳукмининг боби» деб номлашди. Муртад бу исломга кирганидан сўнг куфр келтирадиган инсондир. Бу бобда исломни бузувчи нарсаларни зикр қилишганида, биз ҳозиргина зикр қилиб ўтган нарсаларни ҳам келтиришган.

Шунга ўхшаш «Ла илаҳа иллаллоҳ» деб туриб, намознинг вожиблигини инкор этса, намозни, рўзани, закот ё ҳажни унга қодир бўла туриб, булар вожиб эмас деса, ижмо билан бу киши кофирдир. Буларнинг вожиблигини инкор этган инсонга «Ла илаҳа иллаллоҳ» қовли, намоз ва рўзаси фойда бермайди. Агар рўза тутса, намоз ўқиса ва ибодат қилса, лекин зинони ё бўлмаса уммат ҳаромлигига ижмо қилган бирор бир нарсани ҳалол деса, барча мусулмонлар ҳузурида бу киши кофирдир. Мана шу қовли билан динини бузди. «Ла илаҳа иллаллоҳ»ни айтиб, Муҳаммад Аллоҳнинг Росули деб гувоҳлик берса ҳам. Чунки зинони ҳалол санаши билан Аллоҳни ёлғончига чиқарувчига айланди, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўз қовлида зинони ҳаром қилган: «Зинога яқинлашманглар! Чунки (бу) бузуқлик ва энг ёмон йўлдир».[44]

Шу каби маст қилувчи ичимликларни, ёки қиморни ҳалол деса, кофир бўлади, намоз ўқиб, рўза тутса ва «Ла илаҳа иллаллоҳ» деса ҳам. Барча мусулмонлар ҳузурида кофирга айланади. Чунки у субҳанаҳу ва таолонинг мана бу қовлини ёлғонга чиқарган бўлади: «Эй мўминлар, ароқ, қимор, бутлар ва чўплар шайтон амалидан бўлган ҳаром ишдир. Бас, нажот топишингиз учун уларнинг ҳар биридан узоқ бўлингиз!»[45] Лекин шу каби сўзларни айтган инсон мусулмонлардан узоқ бўлган юртларда яшаб катта бўлгани учун буларнинг ҳукмидан жоҳил бўлса, унга шаръий далиллар билан буларнинг ҳукми баён қилинади, агар зино, маст қилувчи ичимлик ёки шунга ўхшаш ҳаромлигида ижмо қилинган нарсаларни ҳалоллигида қатъий туриб, ўз фикрини ўзгартирмаса, шак-шубхасиз кофир бўлади.

Буларнинг барчасидан мақсад, исломга киришлик, «Ла илаҳа иллаллоҳ» калимасини нутқ қилиб, Муҳаммад Аллоҳнинг Росули деб гувоҳлик беришлик, қачонки бу калимани айтувчиси уни бузувчи бирор бир нарсани келтирса қон ва молнинг ҳимоя қилинишига етарли эмаслигини билишинг учундир.

Шунга ўхшаш агар инсон намоз ўқиса, рўза тутса, ибодат қилса, бу калимани барча мажлисларда минглаб маротаба айтса, сўнг онасини, қизини ёки опа-синглисини жимо (жинсий алоқа) қилишда ҳалол деса, барча мусулмонлар ҳузурида кофир бўлади. Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол санагани сабаблик аниқ ва шак-шубхасиз муртадга айланади. Шу каби анбиёлардан бир Набийни ёлғонга чиқарса ва Муҳаммад Аллоҳнинг Росули эканлигига ишонаман, Аллоҳни яккаловчиман, «Ла илаҳа иллаллоҳ»ни айтаман, лекин Исо ибн Марям каззоб, Аллоҳнинг Росули эмас деса, ёки Мусо, Ҳорун, Довуд, Сулаймон, Нуҳ, Ҳуд, Солиҳ ёки Қуръонда Набий эканлиги аниқ келган булардан бошқа анбиёларни набий эмас деб, уларни сўкса, шак-шубҳасиз кофир бўлади. Унга «Ла илаҳа иллаллоҳ» калимаси, Муҳаммад Аллоҳни Росули деб гувоҳлик бериши, намоз ва рўзаси ҳеч қандай фойда бермайди. Чунки у Аллоҳ ва Унинг Росулини ёлғонга чиқарадиган нарсани келтирди ва Аллоҳнинг Росулларини таҳқирлади. Ҳудди шундай Аллоҳ унга шариат қилган нарсаларни қилса, Якка Аллоҳгагина ибодат қилиб, намоз ўқиб, рўза тутса, лекин закот вожиб эмас деб, хоҳлаганда бериб, хоҳлаганда бермаса ижмо билан кофир бўлади ва қонлари тўкилишликка ҳақли бўлган муртадларга айланади. Чунки у закотни вожиб эмас деди ва Аллоҳнинг қовлига хилоф чиқди: «Намозни тўкис адо қилинг, закотни беринг».[46] Закотни ислом фарзларидан бир фарз ва ислом арконларидан бир рукн эканлигини кўрсатган суннат далилларига қарши чиқди.

Шу каби намозни вожиб эканлигини айтиб туриб, уни тарк қилса, уламоларнинг саҳиҳроқ қовлига кўра Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги қовлларига биноан катта куфр билан кофир бўлади: «Дарҳақиқат биз билан уларнинг орасидаги аҳд намоздир. Ким уни тарк қилса, кофир бўлади».[47]

Ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қовллари: «Киши билан ширк ва куфр ораси намозни тарк этишликдир».[48]

Бундан бошқа намозни тарк қилувчининг кофир эканлигига далолат қиладиган оят ва ҳадисларга биноан кофир бўлади. Кимки бу борада тафсилотга киришаман деса, уламолар зикр қилишган кўплаб исломни бузувчи нарсаларни билишлик учун муртад ҳукми бобига қайтсин.

Мана шу билан ушбу динга онгли равишда иймон келтирган бўлади. «Ла илаҳа иллаллоҳ» диннинг асли эканлигини, Муҳаммад Аллоҳнинг Росули деб гувоҳлик беришлик билан бу калима миллатнинг асоси бўлишини, ислом, иймон ва дин мана шу икки шаҳодат билангина борлигини, шу билан бирга Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган барча нарсаларга иймон келтиришлик, уни лозим тутишлик, Аллоҳ ва Унинг Росули хабар қилган нарсаларга, Аллоҳнинг фарзларига, Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларга иймон келтириб, Унинг ҳудудларида тўхаташ лозимлигини билади.

Бу масалаларни уламолар очиқ–равшан қилиб, ўз китобларида баён қилишган. Ва бу нарсалар аҳли илм орасида келишилган ижмо бўлган ўриндир. Эй Аллоҳнинг бандаси, сенга соғлом ақл эгаси бўлишинг, қабрга ва яна Аллоҳдан бошқага ибодат қилувчилардан бўлган жоҳил ва адашганларнинг қовллари билан алданиб қолмаслигинг керак. Уларнинг бу дунёдаги саъй-ҳаракатлари зое кетди, Аллоҳнинг динига жоҳиллик қилиб, ҳатто Аллоҳдан бошқага ибодат қилишди. Шу билан бирга улар «Ла илаҳа иллаллоҳ» калимасини айтганликлари учун ўзларини кофир эмас деб гумон қиладилар. Ваҳоланки, улар ўз амал ва қовллари билан бу калимани бекор қилишди. Яна шуни билгинки, диннинг асли ва миллатнинг асоси бўлган бу икки шаҳодат исломни бузувчи бирор бир нарсани қилган инсонда бузилади, йўққа чиқади.

Агар бирор бир эркак ёки аёл «Ла илаҳа иллаллоҳ» ва Муҳаммад Аллоҳнинг Росули деб гувоҳлик берса, намоз, рўза ва бундан бошқа амалларни қилса, лекин жаннат ёки дўзах ҳақиқат эмас, жаннат ҳам дўзах ҳам йўқ, буларнинг барчаси ҳақиқати йўқ бўлган қуруқ гаплар деса, мана шу гапи сабаблик барча мусулмонлар ижмоси билан катта куфр билан кофир бўлишади. Агар намоз ўқиб, рўза тутиб, мана шу гапларни айтиб, ўзини Аллоҳни ибодатда яккаловчи мусулмон деб даъво қилиб, ширкни тарк этса, лекин жаннат ва дўзах ҳақиқат эмас, уёқда ҳеч қандай дўзах ҳам, жаннат ҳам, ё бўлмаса тарозу ҳам, қиёмат ҳам, охират куни ҳам йўқ деса, у мана шу билан барча мусулмонлар назнида залолатга кетган кофир муртадга айланади.

Ёки Аллоҳ ғайбни, ёки нарсаларнинг ҳақиқатини билмайди деса, кофир бўлади. Чунки у мана шу қовли билан Аллоҳ таолонинг қуйидаги қовлини ва мана шу маънога далолат қилувчи бошқа оятларни ёлғонга чиқарувчи бўлди: «Албатта Аллоҳ барча нарсани билгувчидир».[49] Ва яна бу инсон мана шу қовли билан Роббиси субҳанаҳу ва таолони обрўсини тўкди ва шу қовли билан Аллоҳ таолони сўкди. Эй биродарим шуни билгинки, ҳақиқатда «Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммад Росулуллоҳ» шаҳодати иймоннинг асли ва миллатнинг асосидир. Лекин бу калимани айтувчи исломни бузувчи бирор нимани келтирса, бу шаҳодати уни ҳимоя қилмайди. Балки Аллоҳга, фаришталарига, Китобларига, Росулларига, охират кунига ва қадарнинг яхши ва ёмонига иймон келтиришлик лозимдир.

Шулар билан бирга Аллоҳнинг фарзларини адо этиб, Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни тарк қилишлик ҳам лозим бўлади. Энди ким мана шулардан кейин исломни бузувчи бирор нимани қилса, «Ла илаҳа иллаллоҳ» деган қовлини ботилга чиқариб, муртад кофирга айланади. Агар ширкдан ташқари бўлган бирор бир маъсиятни қилса, дини ноқис бўлиб, иймони заифлашади, кофир бўлмайди. Ҳаром эканлигига иймон келтиргани ҳолда, зино қилиб, ароқ ичувчига ўхшаб. Албатта унинг дини ноқис ва иймони заиф бўлади . Ва бу инсон мана шунда вафот этса, дўзахга кириб, унда азобланиш хатари остидадир. Агар Аллоҳнинг якка Ўзига ибодат қилувчи мусулмон ҳолда вафот этган бўлса, у ерда абадий қолмайди, балки Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг машиятига биноан маълум бир муддатни ўтайди. Лекин у омонда эмас, балки дўзахга кириш хатари остида бўлади. Чунки унинг иймони заифлашиб, нуқсонлашди ва мана шу зино, ўғирлик ёки бу икковидан бошқа кабиралардан бўлган маъсиятида тавба қилмасдан вафот этди.

 

Аллоҳнинг амрига мухолиф бўлишликнинг қисмлари

 

Аллоҳнинг амрига мухолиф бўлишлик икки қисмдир:

Биринчи қисм муртадликни вожиб қилиб, исломни тўлалигича ботил қилади. Соҳиби эса кофир бўлади. Юқорида ёритиб ўтган исломни бекор қилувчи нарсалар каби.

Иккинчи қисм эса исломни ботил қилиб, уни бузмайди, балки уни нуқсонли қилиб, заифлаштиради. Унинг соҳиби агар тавба қилмаса, Аллоҳнинг ғазаби ва жазосидан бўлган катта хатар остида бўлади. Бу шундай маъсият турлариданки, унинг қилувчиси қилаётган ишининг маъсият эканлигини билади ва уни ҳалол санамайди. Зино қилган, ё ароқ ичган, ёки ота-онага оқ бўлиш ёки рибо ва шунга ўхшаш нарсаларда вафот этган инсон каби. Булар Аллоҳнинг машияти-хоҳиши остидадир, хоҳласа азоблайди, хоҳласа мағфират қилади. Аллоҳ азза ва жалланинг қовлига биноан: «Албатта Аллоҳ ўзига (бирон нарса ё кимсанинг) шерик қилинишини кечирмайди. Шундан бошқа гуноҳларни ўзи хоҳлаган бандалари учун кечиради».[50] Чунки у, бу ишларни ҳалол санамаганлиги балки ҳавоси ва шайтонга эргашган ҳолда қилганлиги учун кофир эмасдир. Аммо кимки зино, ароқ, ёки рибони ҳалол санаса, юқорида баёни ўтганидек кофир бўлади. Мана шу ишларга эътибор бериб, улардан ҳазир бўлишлик ва мусулмон инсон ўз ишларида зийрак бўлишлиги керакдир.

Бу зикр қилганларимиз аҳли сунна вал жамоа, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳоблари – уларга Аллоҳнинг розилиги бўлсин, ва уларга яхшилик билан эргашганларнинг қовлларидир.

Аллоҳ мени ва барча мусулмонларни Ўз динида тўғри бўлиб қолишлик билан ризқлантирсин, ва барчамизга динни тушунишлик ва унда собит бўлишликни ато этсин. Аллоҳ барчамизга нафсларимизнинг ва амалларимизнинг ёмонлигидан паноҳ берсин, албатта У эшитгувчи, яқин бўлган Зотдир!

Аллоҳнинг бандаси ва Росули Набийимиз Муҳаммадга, у кишининг оиласи, асҳоблари ва у кишига қиёмат кунигача яхшилик билан эргашганларга Аллоҳнинг солат, салом ва баракалари бўлсин!

 

بيان معنى كلمة ( لا إله إلا الله )

Манба: Тавҳид форуми

 


 

[1] Аъроф сураси, 59-оят.

[2] Аҳмад ўзларининг Муснадларида Робиъа ибн Ибад ад-Дайлий ривоят қилган ҳадисдан қуйидаги рақам остида келтирганлар (15593), Албоний «Соҳийҳ ас-сийрат ан-Набавийя»нинг 142-143 саҳифаларида бу ҳадисни саҳиҳ деганлар.

[3] Сод сураси, 5-оят.

[4] Исро сураси, 23-оят.

[5] Ҳаж сураси, 62-оят.

[6] Бақара сураси, 21-оят.

[7] Фотиҳа сураси, 5-оят.

[8] Нисо сураси, 36-оят.

[9] Баййина сураси, 5-оят.

[10] Ғофир сураси, 14-оят.

[11] Зумар сураси, 2-3-оят.

[12] Зухруф сураси, 26-28-оятлар.

[13] Мумтаҳана сураси, 4-оят.

[14] Бақара сураси, 256-оят.

[15] Ҳаж сураси, 62-оят.

[16] Луқмон сураси, 30-оят.

[17] Бақара сураси, 21-оят.

[18] Нисо сураси, 36-оят.

[19] Баййина сураси, 5-оят.

[20] Анкабут сураси, 15-оят.

[21] Наҳл сураси, 36-оят.

[22] Анбиё сураси, 25-оят.

[23] Зухруф сураси, 23-оят.

[24] Бақара сураси, 177-оят.

[25] Муслим Умар розияллоҳу анҳу ҳадисларидан 7-рақам остида келтирган.

[26] Бухорий (1397), Муслим (14). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ҳадислардан келтиришган.

[27] Бухорий (50), Муслим (9).

[28] Муслим (8).

[29] Бухорий (1397), Муслим (14). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ҳадисларидан.

[30] Муҳаммад сураси, 19-оят.

[31] Сод сураси, 5-оят.

[32] Соффат сураси, 35-36-оятлар.

[33] Бақара сураси, 163-оят.

[34] Тоҳа сураси, 98-оят.

[35] Нисо сураси, 145-оят.

[36] Аҳзоб сураси, 40-оят.

[37] Фуссилат сураси, 30-31-оятлар.

[38] Аҳқоф сураси, 13-14-оятлар.

[39] Бухорий (25), Муслим (22).

[40] Муслим (37/23).

[41] Муслим (38/23).

[42] Зарият сураси, 56-оят.

[43] Наҳл сураси, 36-оят.

[44] Исро сураси, 32-оят.

[45] Моида сураси, 90-оят.

[46] Бақара сураси, 43-оят.

[47] Аҳмад (22428), Термизий (2621), Насоий (463), Ибн Можа (1079). Бурайда розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисдан келтиришган. Албоний «Соҳийҳул Жомеъ» (4143)да саҳиҳ деганлар.

[48] Муслим (82). Жобир розияллоҳу анҳу ҳадисларидан.

[49] Мужодала сураси, 7-оят.

[50] Нисо сураси, 116-оят.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan