Хотима
Қайта тирилишга иймон келтириш
Инсонлар вафот этгач қайта тириладилар. Далил Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: «Биз сизларни (ердан) яратдик, яна унга кайтарурмиз ва (қиёмат кунида) сизларни яна бир бор ундан чиқарурмиз» (Тоҳа: 55).
(Муаллиф раҳимаҳуллоҳ) бошқа бир асос ҳақида сўз очдилар, у қайта тирилишга иймон келтиришдир, яъни: мурод фақат ўлимга иймон келтириш эмас. Барчамиз биламизки, ҳатто кофир, мулҳид-дахрий ва зиндиқларнинг бари ўлимдан қочиб қутулиш иложи йўқ эканини биладилар. Бирор киши ўлимни инкор қилмайди. Чунки у аниқ-равшандир. Бироқ биз ўлимдан кейин қайта тирилиш ҳақида сўзлаяпмиз. Ана шу мўминлар билан кофирлар ўртасидаги келишмовчиликдир. Ўлимдан кейин қайта тирилиш – майда-майда бўлиб, чириб, тупроққа айланиб, ерда ажралиб-тарқалиб кетган жасадларни қайтаришдир. Ушбу жасадлар қайтиб, қандай бўлган бўлса яна шундай қад кўтаради. Чунки аввалги бор уларни яратишга Қодир Зот, қайта тирилтиришга ҳам Қодирдир. Сўнг уларга руҳ пуфланиб, ҳаракатга келади ва қабрлардан маҳшар сари юриб боради. Аллоҳ таоло айтадики: «У кунда улар гўё (ўзлари сиғинадиган) бутларга қараб чопишаётгандек шошилган ҳолларида қабрларидан чиқиб келурлар!» (Маориж: 43).
Аллоҳ таоло шундай деди: «Гўё ёйилган чигирткалар каби, қабрларидан чиқиб келурлар! Чорлагувчи томонига шошганларича кетурлар» (Қамар: 7-8). Бирор киши ортда қолмайди. Ушбу қайта тирилиш ҳақ бўлиб, унда бирор шак-шубҳа йўқдир. Ким уни инкор қилса, бас, у Аллоҳ азза ва жаллага куфр келтирибди. Қайта тирилишга иймон келтириш иймоннинг олти рукнидан биридир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда шундай дедилар: «Аллоҳга, малоикаларга, Китобларга, элчиларга ва охират кунига иймон келтирмоғинг, ҳамда тақдирнинг яхши ва ёмонига иймон келтирмоғинг». Кимда-ким қайта тирилиш ва охират кунига иймон келтирмас экан, албатта, у Аллоҳ азза ва жаллага куфр келтирган бўлади. Гарчи «Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур Расулуллоҳ» (Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир) деб гувоҳлик бериб, намоз ўқиб, рўза тутиб, ҳажга бориб, закот бериб, тоат-ибодатларни қилса ҳам. Агар қайта тирилишни инкор этса ёки бу борада шак-шубҳага борса, албатта, Аллоҳ азза ва жаллага куфр келтирган бўлади.
Қайта тирилишга далиллар кўпдир. Шулардан Аллоҳ таолонинг мана бу қовли: «Биз сизларни (ердан) яратдик» (Тоҳа: 55). Яъни, инсоният отаси Одам алайҳиссаломни яратганимиздагидек ердан яратдик. «Яна унга кайтарурмиз». Яъни, ўлимдан сўнг қабрга (қайтарурмиз). «Ва (қиёмат кунида) сизларни яна бир бор ундан чиқарурмиз». Ана шу қайта тирилишдир. Ушбу оят бошланишдан қайтарилишликкача (бўлган босқичларни) ўз ичига олди: «Биз сизларни (ердан) яратдик, яна унга кайтарурмиз ва (қиёмат кунида) сизларни яна бир бор ундан чиқарурмиз».
Ва Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: «Аллоҳ сизларнинг (отангиз Одамни) ердан ундириб-ўстирди (яъни пайдо қилди). Сўнгра (вафот қилганларингизда) У зот сизларни яна (ерга) қайтарур ва (Қиёмат қойим бўлганида) сизларни чиқариб олур!» (Нуҳ: 17-18).
Қабрлардан чиқиб маҳшар сари юрадилар. Аллоҳ таоло айтадики: «Унда яшайсизлар ва унда ўлурсизлар ва ундан (ҳисоб-китоб учун) чиқарилурсизлар, деди У» (Аъроф: 25), яъни, ер юзида ҳаёт кечирасизлар ва ерда вафот этасизлар ҳамда ундан қиёмат куни қайта тирилиш учун чиқасизлар.
Булар Қуръондаги қайта тирилишнинг далилларидир. Яна Қуръоннинг ўзида ақлий далил ҳам борки, аввал бошда (яратишга) қодир бўлган Зотнинг қайта яратишга Қодир эканлиги авлороқ бобдандир. Аллоҳ таоло шундай деди: «У аввал бошда Ўзи яратиб, сўнгра (қиёмат кунида) Ўзи яна қайта яратадиган зотдир. (Қайта яратиш — тирилтириш) У зотга жуда осондир. Осмонлар ва ердаги энг юксак хислат (яъни Яккаю-Ягоналик) Уникидир. У қудрат ва ҳикмат эгасидир» (Рум: 27). Инсониятни йўқдан бор қилишга қодир бўлган Зотнинг уларни ўлимдан сўнг қайта яратишга Қодир экани лойиқроқдир. Булар нақлий ва ақлий далиллар эди.
Қайта тирилишнинг далилларидан яна ердаги наботот оламида рўй берадиган ҳодисаларни олайлик. Ерни бирор ўсимлик бўлмаган унумсиз, ўлик эканини кўрасиз. Сўнг Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло унга ёмғир ёғдиради. Сўнг эса аввалда ўлик-қуруқ ҳашак бўлган ўсимлик ўсиб чиқади. Ердаги жасадлар ҳам худди шундай. Ерда ости тўла жасадларга Аллоҳ таоло ёмғир ёғдиради, сўнг жасадлар ўсиб, такомиллашиб боради. Сўнг эса уларга руҳ пуфланади. Ерни қандай унумсиз эканини кўрасиз, сўнг ўсиб чиққан наботот ила тирилади. Ерни ўлганидан сўнг тирилтирган Зот Аллоҳ жалла ва аъладир: «Унинг (танҳолиги ва қудратига далолат қиладиган) оят-аломатларидан (бири) сиз ерни қуп-қуруқ ҳолда кўришингиздир. Бас қачон Биз унинг устига сув-ёмғир ёғдирсак, у ҳаракатга келар ва униб-ўсар. Албатта ўша ерни тирилтирган зот ўликларни ҳам тирилтира олгувчидир. Зеро У барча ишга қодирдир» (Фуссилат: 39). Ерни ўлганидан сўнг қайта тирилтиришга қодир бўлган Зот, жасадларни ҳам ўлганидан сўнг қайта тирилтиришга Қодирдир. Чунки бари ўлгандан сўнг қайта тирилтиришдир.
Қайта тирилишнинг далилларидан яна, агар қайта тирилиш бўлмайдиган бўлса одамларни яратиш беҳуда иш экани келиб чиқади. Одамлар ҳаёт кечирар экан уларни ичида итоаткор, тақволи, Аллоҳ ва Расулига иймон келтирганлари ва яна улар орасида кофир, мулҳид-дахрий, зиндиқ, золим, мутакаббир ва осийлари бор. Ушбу мўмин бирор мукофотга эришмай ёки ушбу кофир, зиндиқ, мулҳид-дахрий, одамларга зўрлик қилиб бошқарувчи ўзининг жазосини олмай яшаб сўнг ўлиб кетавераркан-да?!
Иймон аҳлининг иймонлари, эҳсон аҳлининг эҳсонларини мукофотламай ҳамда жиноят ва куфр аҳлини жиноят ва куфрлари сабаб жазоламай, одамларни шундай ташлаб қўйишлик Аллоҳ таолога лойиқ ишми? Бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳикматига нолойиқ ишдир. Шунинг учун У Зот айтадики: «Осмонлардаги ва ердаги бор нарсалар ёлғиз Аллоҳникидир. У зотнинг Ўзи ёмонлик-гуноҳ қилиб ўтган кимсаларни қилган амаллари билан жазолагай ва чиройли амал қилган зотларни гўзал (савоб-жаннат) билан мукофотлагай!» (Нажм: 31). Ушбу иш фақатгина Қиёмат куни рўй беради. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ушбу қовли ҳам худди шундай: «Балки ёмонлик-гуноҳлар касб этган кимсалар Биз уларни ҳам иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар каби қилишимизни ва ҳаётлари ҳам, мамотлари ҳам (яъни дунёлари ҳам, охиратлари ҳам мўминлар билан) баробар бўлишини ўйлагандирлар?! Нақадар ёмон (нотўғри) ҳукм қилурлар-а?!» (Жосия: 21).
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай деди: «Балки Биз иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларни ерда бузғунчилик қилиб юрган кимсалар каби қилиб қўюрмиз?! Балки Биз тақводор зотларни фисқу-фужур қилиб юрган кимсалар каби қилиб қўюрмиз?! (Йўқ! Асло ундоқ бўлмас!)» (Сод: 28). Ва яна шундай деди: «Ёки сизларнинг гумонингизча, Биз сизларни беҳуда (яъни дунёда сизларга бирон вазифа бермайдиган, охиратда ҳисоб-китоб қилмайдиган ҳолда) яратдигу, сизлар Бизнинг ҳузуримизга қайтарилмайсизларми?! (Ундоқ эмас)!» (Мўминун: 115). Ва яна айтдики: «Инсон ўзини (бу дунёда дину иймонга буюрилмасдан, охиратда эса қайта тирилиб ҳисоб-китоб қилинмасдан) бекор ташлаб қўйилишини ўйларми (тамаъ қилурми)?! Ахир у (бачадонга) тўкиладиган манийдан бир (ҳақир) нутфа эмасмиди?! Сўнгра лахта қон бўлди. Бас, (Аллоҳ уни) яратиб, расо (инсон) қилди. Сўнг ундан эркак ва аёл жуфтларини (пайдо) қилди. Ана шу (Аллоҳ) ўликларни тирилтиришга қодир эмасми?! (Албатта Аллоҳ бунга қодирдир)!» (Қиёмат: 36-40).
«Чириб битган суякларни ким ҳам тирилтира олур?», деб айтган кофирга ушбу қовли билан раддия берди: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: «У (чириган суяк)ларни дастлаб (бир томчи сув)дан пайдо қилган зотнинг Ўзи қайта тирилтирур. У (Ўзи яратган) барча халқни билгувчидир». У сизлар учун ям-яшил дарахтдан олов пайдо қилган зотдир. Бас, сизлар ўшандан ўт ёқурсизлар» (Ясин: 78-80). Ҳўл, яшил дарахтдан алангали оловни чиқаришга қодир бўлган Зот ўликларни тирилтиришга қодир эмасми?!
Қайта тирилишнинг далилларидан яна, осмонлар ва ерни яратилишлигидир. Ушбу баҳайбат, улкан, катта махлуқотларни яратган Зот инсонни ҳам қайта тирилтиришга Қодирдир. Чунки улкан нарсага Қодир Зотнинг ундан қуйи нарсага қодир эканлиги авлороқ бобдандир.
Аллоҳ таоло шундай деди: «Осмонлар ва ерни яратган зот яна уларнинг ўхшашини яратишга қодир эмасми?! Йўқ, (албатта қодирдир), Унинг Ўзигина яратгувчи ва билгувчидир» (Ясин: 81). Ва яна айтдики: «Шак-шубҳасиз, осмонлар ва ерни яратиш инсонларни яратишдан каттароқ (иш)дир. Лекин кўп одамлар билмайдилар» (Ғофир: 57).
Булар қайта тирилишнинг собит бўлган далилларики Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло қабрлардаги ўликларни қайта тирилтиради. Ва У ҳар бир амал қилувчининг амалига яраша жазо-мукофотини беради. Яхши бўлса яхши-мукофот, ёмон бўлса ёмон-жазо. Ана энди кофир куфр келтириб, фосиқ, мулҳид ва зиндиқ фисқини қилиб юраверсин! Ҳали унинг олдида қайта тирилиш, жазо ва ҳисоб бор. Аллоҳга ибодат қилиб, Унга қурбат ҳосил қилайин деган мўмин ва тақводорнинг амали эса ҳаргиз зое кетмайди. Ҳали шундай бир ваъдалашилган ўрин борки, Аллоҳ таоло унинг амалини тўла мукофотлаб, ажрини бир неча баробар кўпайтириб, гумонига келмаган ва ҳисоб қилмаган (мукофотларни) ато этади.
Ҳисоб-китоб ва тарози
Қайта тирилишгач ҳисоб-китоб қилиниб, амалларига яраша жазо-мукофотланадилар. Далил Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: «Осмонлардаги ва ердаги бор нарсалар ёлғиз Аллоҳникидир. У зотнинг Ўзи ёмонлик-гуноҳ қилиб ўтган кимсаларни қилган амаллари билан жазолагай ва чиройли амал қилган зотларни гўзал (савоб-жаннат) билан мукофотлагай!» (Нажм: 31).
Қиёмат куни рўй берадиган ишлардан ҳисоб-китоб ва тарозидир. Гуноҳкор кимсаларга баҳс-мунозара маъносидаги ҳисоб-китобдир.
Мусулмонлар қиёмат куни бир неча қисмга бўлинади:
Биринчи: Уларни орасида ҳисоб-китоб қилинмай, ҳисоб ва азобсиз жаннатга кирадиганлари бўлади. Ҳисоб ва азобсиз жаннатга кирадиган етмиш минг одам ҳадисида нақл қилинганидек.[64]
Иккинчи: Одамлар орасида енгил ҳисоб қилинадиганлари бўлади. У фақатгина (ҳисобга) кўндаланг қилинишдир. Баҳс-мунозара ҳисоби эмас, балки (ҳисобга) кўндаланг қилиниш холос. Ушбу киши ҳам бахтлилардандир. Аллоҳ таоло шундай деди: «Ана энди кимнинг номаи аъмоли ўнг томонидан берилса. Бас, у осон ҳисоб билан ҳисоб-китоб қилинажак, Ва ўз(ининг жаннатдаги) аҳли-оиласига шоду-хуррам ҳолда қайтажак» (Иншиқоқ: 7-9).
Учинчи: Баҳс-мунозара йўлига кўра ҳисоб қилинадиган киши. Ушбу киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана бу қовлларига биноан хатар остидадир: «Кимда-ким ҳисоб (асносида) баҳс-мунозара қилинса азоблангай».[65]
Кофирларга тўхталадиган бўлсак, уламолар улар борасида ҳисоб қилинади ёки ҳисоб қилинмайди дея ихтилофлашишди. Улардан: кофирлар ҳисоб қилинмайди деганлари бўлди. Чунки уларнинг ҳасанотлари йўқ. Балки уларни жаҳаннамга олиб борилади. Уламолардан яна: улар бўйнига қўйиш маъносидаги ҳисоб билан ҳисобланадилар деганлари бўлди. Яъни: амаллари, куфр ва илҳод-оғишишлари (бўйинларига қўйилади). Сўнг жаҳаннамга олиб бориладилар.
Тарози: бандаларнинг амаллари тортиладиган асбоб бўлиб, ҳасанотлар бир палласига ва саййиотлар бошқа бир палласига қўйилади. Аллоҳ таоло шундай деди: «Энди кимнинг (яхшилик) мезонлари (ёмонлик-гуноҳларидан) оғир келса бас, ана ўшалар нажот топгувчидирлар. Кимнинг мезонлари енгил бўлса (яъни ёмонликлари яхши амалларини босиб кетса), бас ана ўшалар ўзларига зиён қилибдилар. Улар жаҳаннамда мангу қолгувчидирлар» (Мўминун: 102-103). Ёмон амаллар оғир келса инсон хасрат чекади. Яхши амаллар оғир келса инсон фойдага эришади.
Ушбу тарози амаллар мезонидир. Шунингдек, кимнинг номаи аъмоллари ўнг томонидан берилса, бас, ҳисоби енгил кечади. Кимнинг номаи аъмоллари чап томонидан берилса, бас, ҳисоби оғир кечади. Ҳамда дахшат ва улкан хатарни бошдан кечиради. Кимки қиёмат, ҳисоб ва қайта тирилиш ўринларидаги хатарни бир ўйлаб кўрса булар даҳшатли ишлардир.
Кимда-ким қайта тирилишни ёлғон деса кофир бўлади. Далил Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: «Кофир бўлган кимсалар ўзларининг ҳеч қачон қайта тирилмасликларини гумон-даъво қилдилар. (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, уларга) айтинг: «Йўқ! Роббимга қасамки, албатта қайта тирилурсизлар, сўнгра албатта сизларга қилган амалларингизнинг хабари берилур. Бу Аллоҳга осондир»» (Тағобун: 7).
(Муаллиф раҳимаҳуллоҳнинг): «Кимда-ким қайта тирилишни ёлғон деса кофир бўлади», деган қовлларига келсак, чунки бу ислом рукнларидан бирини инкор қилиш, Аллоҳни, элчиларини ва Китобларини ёлғонга чиқаришдир. Аллоҳ жалла ва аъла қайта тирилиш ҳақида хабар берди. Элчилар ва Китоблар ҳам бу ҳақда хабар берди. Ким энди буни инкор қилса, бас, у кофирдир. Далил Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: «Кофир бўлган кимсалар … гумон-даъво қилдилар». Гумон-даъво бу ёлғонга нисбат бериш маъносида. «Ўзларининг ҳеч қачон қайта тирилмасликларини гумон-даъво қилдилар». Ояти карима қайта тирилишни инкор қилиш куфр эканига далолат қиляпти. Улар: ўлимдан сўнг қайта тирилиш йўқ дейишади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонидаги мушрик ва санамларга ибодат қилувчилар қайта тирилиш борасида баҳс-мунозара қилардилар: «Чириган суякларга айланиб қолган вақтимизда-я? Улар (истеҳзо билан): «Ундоқ бўлса бу (бизлар учун) зиён қилгувчи қайтиш-ку!» дедилар» (Нозиат: 11-12). Ва яна шундай дейишди: «Чириб битган суякларни ким ҳам тирилтира олур?» (Ясин: 78). Уларнинг баҳсу мунозараларидан яна: «У сизларга ўлиб тупроқ ва суякларга айланганингиздан кейин албатта (қабрларингиздан) чиқарилгувчидирсизлар, деб ваъда бермоқдами? Сизларга ваъда қилинаётган нарса жуда-жуда узоқдир» (Мўминун: 35-36). Ва яна булардан бошқа Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонидаги мушрик ва ўтган умматлардан иборат кофирларнинг турли гап-сўзлари. Кимда-ким қайта тирилишни ёлғон деса, бас, у ана ўша кофирлар билан биргадир.
Қайта тирилишни фақатгина кофир кимса инкор этади. Дарҳақиқат Аллоҳ жалла ва ъала Ўзининг Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламга қайта тирилиш(ни ҳақ эканига) қасам ичишни амр этиб, шундай деди: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, уларга) айтинг: «Йўқ! Роббимга қасамки, албатта қайта тирилурсизлар, сўнгра албатта сизларга қилган амалларингизнинг хабари берилур». Ушбу оят Аллоҳ таоло Ўзининг Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламга қайта тирилиш(ни ҳақ эканига) қасам ичишни амр этган уч оятнинг биридир.
Биринчи оят: Юнус сурасида: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), сиздан: «У (ваъда қилинган азоб) ҳақми?» — деб сўрайдилар. Айтинг: «Ҳа, Роббимга қасамки, албатта у ҳақдир. Сизлар (ундан) қочиб қутулгувчи эмассизлар»» (Юнус: 53).
Иккинчи оят Сабаъ сурасида: «Кофир бўлган кимсалар «Бизларга (қиёмат) соати келмас», дедилар. (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, уларга) айтинг: «Йўқ! Ғайбни билгувчи Роббимга қасамки, шак-шубҳасиз у (яъни қиёмат) сизларга келур. Осмонлар ва ердаги бир зарра мисоличалик, ундан ҳам кичик (ёки) катта бирон нарса (Аллоҳ)дан махфий бўлмас — албатта очиқ Китобда (яъни, Аллоҳнинг азалий ёзмиши — Лавҳул-маҳфузда у) мавжуд бўлур». Токи (Аллоҳ) иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларни мукофотлаши учун (шак-шубҳасиз қиёмат соати келур). Ана ўша зотлар учун мағфират ва улуғ ризқ (яъни жаннат) бордир» (Сабаъ: 3-4).
Учинчи оят: Тағобун сурасидаги биз ўрганаётган оят: «Кофир бўлган кимсалар ўзларининг ҳеч қачон қайта тирилмасликларини гумон-даъво қилдилар. (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, уларга) айтинг: «Йўқ! Роббимга қасамки, албатта қайта тирилурсизлар, сўнгра албатта сизларга қилган амалларингизнинг хабари берилур. Бу Аллоҳга осондир»» (Тағобун: 7). Қайта тирилишдан бўлган ҳикмат бандаларга амалларига яраша жазо-мукофот беришдир. Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: «Сизларга… хабари берилур», яъни, амалларингизни хабари берилиб, ўшанга яраша жазо-мукофотини оласизлар.
Пайғамбарларга иймон келтириш
Аллоҳ таоло барча элчиларни хушхабар берувчи ва огоҳлантиргувчи этиб жўнатди. Далил Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: «Токи бу пайғамбарлар ўтганларидан кейин одамлар учун Аллоҳга қарши ҳужжат бўлиб қолмаслиги учун пайғамбарларни (мўминларга жаннат ҳақида) хушхабар элтувчи ва (кофирларни дўзах азобидан) қўрқитувчи қилиб юбордик. Аллоҳ қудрат ва ҳикмат эгаси бўлган зотдир» (Нисо: 165).
Пайғамбарларга иймон келтириш иймоннинг олти рукнидан биридир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Аллоҳга, малоикаларга, Китобларга, элчиларга… иймон келтирмоғинг».
Элчиларга иймон келтириш иймон рукнларининг бири бўлар экан, пайғамбарларнинг аввалидан охиргиларигача, барчаларига иймон келтириш зарурдир. Кимки бир пайғамбарни инкор этса, бас у барчаларини инкор этган бўлади. Аллоҳ таоло шундай деди: «Албатта, Аллоҳ ва пайғамбарига ишонмайдиган, Аллоҳ билан пайғамбарларининг ораларини ажратишни истайдиган (яъни Аллоҳта ишониб, пайғамбарларини инкор қиладиган) ва «айрим пайғамбарларга ишонамиз, айримларига ишонмаймиз», дейдиган ҳамда ора йўлни тутишни истайдиган кимсалар — ана ўшалар ҳақиқий кофирдирлар. Бундай кофирлар учун хор қилгувчи азобни тайёрлаб қўйганмиз» (Нисо: 150-151). Демак, элчиларнинг барига, аввалгию охиргиларига, Аллоҳ таоло Ўзининг Китобида уларни номини айтган ва айтмаганларига иймон келтириш лозимдир. Чунки пайғамбарлар кўпдир. Ҳадисда уларнинг адади: «Бир юз йигирма тўрт минг. Шулардан уч юз ўн бештаси расул (бўлиб,) кўп сонлидирлар», дея ворид бўлган.[66]
Демак, элчилар кўп бўлиб улардан Аллоҳ таоло Ўзининг Китобида номма-ном айтганлари ва айтмаганлари бор. Бизга эса барчаларига, аввалгию охиргиларига иймон келтиришимиз вожиб бўлади.
Аввалгилари Нуҳ алайҳиссалом. Охиргилари эса Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдир. Аввалгилари Нуҳ алайҳиссалом эканликларига далил Аллоҳ таолонинг ушбу қовлидир: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), албатта Биз Нуҳга ва ундан кейинги пайғамбарларга ваҳий юборганимиз каби сизга ҳам ваҳий юбордик» (Нисо: 163).
Уларнинг (элчиларнинг) аввалгилари Нуҳ (алайҳиссалом) эканликларига далил Аллоҳ таолонинг ушбу қовлидир: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), албатта Биз Нуҳга ва ундан кейинги пайғамбарларга ваҳий юборганимиз каби сизга ҳам ваҳий юбордик. Яна Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва унинг уруғ-авлоди, Ийсо, Айюб, Юнус, Ҳорун ва Сулаймон пайғамбарларга ҳам ваҳий юборганмиз. Довудга Забурни ато этдик» (Нисо: 163). Аллоҳ таоло ушбу оятда уларнинг бир қанчаларининг исмини ёд этди. Анъом сурасида ҳам уларнинг бир қанчаларининг исмини ёд этганидек: «Унинг зурриётидан Довуд, Сулаймон, Айюб, Юсуф, Мусо ва Ҳорунни (ҳам ҳидоят қилдик). Чиройли амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлаймиз. Закариё, Яҳё, Ийсо ва Илёсни (ҳам ҳидоят қилдик). Барчалари солиҳ бандалардандир. Исмоил, ал-Ясаъ (Юшаъ пайғамбар), Юнус ва Лутни (ҳам ҳидоят қилдик) ва барчаларини бутун оламлардан афзал қилдик» (Анъом: 83-86).
Демак Аллоҳ таолонинг ушбу: «Ва ундан кейинги пайғамбарларга» қовлининг далолати билан аввалгилари Нуҳ алайҳиссаломдир. Аллоҳ таоло у кишини ўз қавмларига, инсоният Одам алайҳиссаломдан кейин ўн аср давомида тавҳид асосида бўлишиб, сўнгра солиҳ кишилар ҳаққида ғулувга кетишгач (Расул ўлароқ) юборди. Нуҳ алайҳиссалом қавмининг (даври) келган кезлари улар орасида солиҳ кишилар бор эди. Ушбу солиҳ зотлар вафот этгач (қавм) ниҳоятда қайғуга чўмди. Шунда шайтон ушбу фурсатдан фойдаланиб, уларга: ўша солиҳ зотларнинг суратларини чизиб, ушбу суратларга кўзингиз тушганида уларнинг ҳолатларини бир ёдга олиб, ибодатда фаол-ғайратли бўлишларингиз учун уларни йиғилиб ўтирадиган жойларингизга осиб қўйинглар деди. Улар ишга киришиб, ўша ўликларнинг суратини чизишди ва уларни йиғилиб ўтирадиган ўринларига осиб қўйишди. Одамларга тавҳидни баён қилиб, ширкни инкор этадиган уламолар бор эканлиги учун ишнинг бошида ҳали уларга ибодат қилинмасди.
Уламолар вафот этиб, аввалги авлод ўтиб кетгач кейинги авлод келди. Дарҳақиқат уламолар вафот этишганди. Шайтон уларнинг олдига келиб: ота-боболарингиз ушбу суратларни уларга ибодат қилиш учунгина осиб қўйишганди. Улар воситасида ёмғир сўрашарди дея уларга ушбу суратларга ибодат қилишни зийнатли қилиб кўрсатди. Натижада улар Аллоҳни қўйиб, ушбу суратларга ибодат қилиб кетишди. Ана шундай қилиб ер юзида ширк рўй берди. Шунда Аллоҳ таоло уларга Нуҳ алайҳиссаломни юборди. У киши уларни Аллоҳ азза ва жалланинг йўлига даъват қилиб, оталари Одам алайҳиссаломнинг дини бўлмиш тавҳидга қайтишга чақирардилар. Улар эса қайсарларча кибр қилиб: «Ва (ўзларига эргашган тубан-пасткаш кимсаларга): «Сизлар ҳаргиз ўз худоларингизни тарк қилманглар!» Вадни ҳам, Сувоъни ҳам, Яғусни ҳам, Яъуқни ва Насрни ҳам ҳаргиз тарк қилманглар!» дедилар» (Нуҳ: 23). Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтдиларки: «Булар солиҳ кишиларнинг исмларидир. Уларнинг суратларини чизиб, йиғилиб ўтирадиган жойларига осиб қўйишди. Натижада иш Аллоҳни қўйиб ўша (суратлар)га ибодат қилишгача етиб борди».
Нуҳ алайҳиссалом келиб, уларни ўша (суратлар)га ибодат қилишдан қайтариб, Аллоҳгагина ибодат қилишга буюргач, улар: «Олиҳаларингизни ҳаргиз тарк қилманглар, Нуҳга итоат қилманглар!», дейишди. Шундай қилиб куфр, туғён ва қайсарликларида давом этиб қолишди. Ушбу ер юзида рўй берган аввалги ширк эди. Ушбу ширкнинг сабаби эса суратлар бўлди. Шунинг учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдиларки: «Қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида энг қаттиқ азобланадиган кимсалар – сураткашлардир».[67] Ва яна Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Ушбу суратларни чизаётганлар қиёмат куни азобланадилар. Уларга қарата: яратган нарсаларингизга жон бағш этинглар дейилади».[68] Уларни ожиз қолдиришлик ва азобга гирифтор қилиш учун ушбу суратларга руҳ пуфлангларчи деб амр этилади. Чунки Нуҳ алайҳиссаломнинг қавмларида юз берганидек сураткашлик ширкка олиб борадиган воситалардандир.
Расулларнинг аввалгиси Нуҳ алайҳиссалом бўлса, уларнинг сўнгги ва якунловчиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдир. Аллоҳ таоло шундай деди: «Муҳаммад сизлардан бирон кишининг отаси эмасдир, балки у Аллоҳнинг пайғамбари ва пайғамбарларнинг сўнггисидир» (Аҳзоб: 40). У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдиларки: «Мен пайғамбарларнинг сўнггисиман. Мендан кейин пайғамбар йўқ».[69]
У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ила самовий рисолатга хатм қўйилди. Энди қиёмат қоим бўлгунча у кишидан кейин бирор пайғамбар юборилмайди. Бироқ у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг шариат ва динлари қиёматгача боқийдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўнг кимда-ким пайғамбарлик даъво қилса, бас, у кофирдир. Кимда-ким уни (пайғамбалик даъво қилган кимсани) тасдиқ этса, бас, у ҳам кофирдир. Чунки у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин бирор пайғамбар йўқдир.
Дарҳақиқат у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўнг кўпчилик пайғамбарлик даъво қилди. Аллоҳ таоло уларни шарманда қилиб, ёлғонларини ошкор қилди. Биз билишимиз бўйича шундайларнинг охиргиларидан Қодиёнийдир. Ғулом Аҳмад Қодиёний, Ҳиндистонлик. Аввалига олим ва обид киши эканини, сўнг Ийсо ибн Марям эканини, сўнг эса пайғамбарликни даъво қилди. Ҳозирда унинг издошлари бўлиб, Қодиёнийлар деб аталади. Дарҳақиқат мусулмонлар уларни кофир деб, уларга қарши курашиб, уларга исломдан чиққан кофир фирқа дея қарайдилар. Улар ҳам фаолият юритишди, бироқ ушбу фаолиятлари чиппакка чиқди. Хулоса шуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўнг пайғамбар йўқ. Кимда-ким пайғамбарлик даъво қилса, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтгандек каззобдир: «Ўттизга яқин фирибгар, каззоблар чиқмагунча қиёмат қоим бўлмайди. Уларнинг бари Аллоҳнинг элчиси эканини даъво қилади».[70]
Аллоҳ таоло Нуҳ (алайҳиссалом)дан Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)гача бўлган халқларнинг барига, уларни ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга буюриб, тоғутга ибодат қилишдан қайтарадиган бир элчи юборган. Далил Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: «Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва тоғут-(шайтон)дан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз» (Наҳл: 36).
Ўзини пайғамбар деб эълон қилувчилар кўпдир. Бироқ Аллоҳ таоло уларни шарманда қилиб, (юзларидаги) ниқобларини очиб, одамларга уларнинг расво эканларини баён қилди. Кимда-ким уларни тасдиқ этса, бас, у кофирдир. Чунки у пайғамбарлик Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан якун топганлик борасида Аллоҳ, Унинг элчиси соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳамда мусулмонларнинг ижмосини ёлғонга чиқарувчидир.
(Муаллиф раҳимаҳуллоҳнинг): «Аллоҳ таоло…халқларнинг барига …бир элчи юборган», деган қовлларига келсак, Аллоҳ таоло ҳужжат қоим бўлсин дея ҳар бир халққа бир элчи юборган. Тоинки: «Бизга бирор хушхабар бергувчи ва огоҳлантиргувчи келмаганди», деб айтмасликлари учун. Аллоҳ таоло шундай деди: «Биз то бирон пайғамбар юбормагунча (у орқали Ўзимизнинг амру фармонларимизни юбориб, унга итоат қилишдан бош тортмагунларича, бирон кимсани) азоблагувчи эмасмиз» (Исро: 15). Аллоҳ таоло айтганидек ўтган умматларнинг ҳар бирига бир элчи жўнатган: «(Сизнинг умматингиздан аввалги) ҳар бир уммат ичида ҳам албатта бир огоҳлантиргувчи — пайғамбар ўтгандир» (Фотир: 24). Бироқ бизга пайғамбарларнинг даъвати нима эканини билишимиз вожибдир. Аввалгиларидан то охиргиларигача бўлган барча пайғамбарларнинг даъвати – тавҳидга чақириқдир. Аллоҳ таоло шундай деди: «Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва тоғут-(шайтон)дан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз» (Наҳл: 36). Аллоҳдан ўзга ибодат қилинган ҳар бир нарса тоғутдир. Аллоҳни қўйиб ибодат қилинганда (ушбу ўзига қилинган ибодатдан) рози бўлган ҳар бир нарса тоғутдир. Яна бу ҳақда тоғутлар турлари қисмида айтиб ўтилади.
Аллоҳ таолонинг ушбу: «Тоғутдан йироқ бўлинглар», қовлининг маъноси: бут, санам, қабр ва қадамжоларга ибодат қилишдан йироқ бўлинглар. Ана шулар тоғутлардир. Ояти карима аввалгиларидан охиргиларигача бўлган барча элчиларнинг даъватида тавҳид диққат марказни эгаллаганига далолат қиляпти.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай деди: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Биз сиздан илгари юборган ҳар бир пайғамбарга ҳам: «Ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, магар Менгина бордирман, бас Менгагина ибодат қилинглар», деб ваҳий юборгандирмиз» (Анбиё: 25). Ва яна ушбу қовли: «(Аллоҳ) Ўз амри-иродаси билан Ўзи хоҳлаган бандаларига Фаришталарни (шундай) ваҳий билан туширур: «(Эй пайғамбарларим, инсонларни) огоҳлантирингларки, ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, фақат Мен Ўзимгина бордирман. Бас, (барчаларингиз) Мендангина қўрқингиз!»» (Наҳл: 2).
Демак, пайғамбарларнинг барчасининг чақириғи тавҳид, Аллоҳ жалла ва аълани ибодатда яккалаш ва ширкдан қайтаришга қаратилган. Ана шу пайғамбарларнинг даъватидир. Сўнгра тавҳиддан кейинги ҳалол ва ҳаромдан иборат шаръий ҳукмлар келади. Шариатларнинг тафсилий ҳукмлари умматларнинг турли бўлиши ва ҳожатига қараб турлича бўлади. Аллоҳ таоло улардан Ўзи хоҳлаганини насх-бекор қилади. Сўнг ушбу шариатларнинг бари ислом шариати ила насх-бекор қилинди. (Шариат) – ҳалол, ҳаром, турли ҳукм ва ибодатлар, буйруқ ва қайтариқлардир. Бироқ аслу асос – тавҳиддир. Бу борада бирор ихтилоф йўқ ва у насх-бекор ҳам қилинмаган. Бу бир (бутун) диндир. Аввалгилару охирги барча элчиларнинг дини бир диндир.
Аллоҳ таоло айтганидек: «Сизлардан ҳар бир миллат (яъни дин) учун (алоҳида) шариат ва йўл (минҳаж) қилиб қўйдик» (Моида: 48). Тавҳид дини – ҳар бир давр ҳолатидан келиб чиқиб жорий қилинган (шариат) билан Аллоҳ таолога ибодат қилишдир. Бирор шариат насх-бекор қилиниши билан у носих-бекор қилувчига кўчиб ўтади. Кимда-ким мансух-бекор қилинган (шариат)да қолиб, давом этаверса ва носих-бекор қилувчи (шариат)ни тарк этса, албатта, у Аллоҳ азза ва жаллага куфр келтирган бўлади. Чунки бекор қилинган дин-шариат насх қилингач дин деб эътибор қилинмайди. Балки у насх-бекор қилинишидан олдин дин эди. Шунинг учун ислом шариати ўзидан олдинги шариатларни насх-бекор қилди. Кимда-ким Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбар этиб юборилганларидан кейин яҳудийлик ёки насронийликда қолса, бас, у кофирдир. Чунки у вақти тугаб битган, мансух-бекор қилинган динга амал қиляпти.
Тоғутга куфр келтириб, Аллоҳга иймон келтириш
Аллоҳ таоло бандаларнинг барига тоғутга куфр келтириб, Ўзига иймон келтиришни фарз қилди.
Шайх раҳимаҳуллоҳ: «Аллоҳ таоло бандаларнинг барига тоғутга куфр келтириб, Ўзига иймон келтиришни фарз қилди» дедилар. Сўнг тоғутнинг таърифини ёд этдилар. Аллоҳ жалла ва аъла тоғутни кўплаб оятларда зикр қилди: «Динга зўрлаб (киритиш) йўқдир. (Зеро) ҳақ йўл залолатдан ажраб бўлди. Бас, ким тоғутдан юз ўгириб, Аллоҳга иймон келтирса, у ҳеч ажраб кетмайдиган мустаҳкам ҳалқани ушлабди. Аллоҳ эшитгувчи, билгувчидир. Аллоҳ мўминларнинг дўстидир. Уларни қоронғу зулматлардан ёруғлик — нурга чиқаради. Кофирларнинг дўстлари эса шайтонлардир. Улар кофирларни ёруғлик-нурдан қоронғу-зулматларга чиқарадилар. Ана ўшалар жаҳаннам эгаларидир ва унда абадий қолажаклар» (Бақара: 256-257). Ҳамда Нисо сурасидаги Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: «Китобдан насибадор бўлган кимсаларнинг бут ва тоғут-(санам)ларга сиғинаётганларини ҳамда кофир кимсалар ҳақида: «Ўшалар иймон эгалари бўлган мусулмонлардан кўра тўғрироқ йўлдалар», деяётганларини кўрмадингизми?» (Нисо: 51).
Аллоҳ таоло мунофиқлар ҳақида шундай деди: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), ўзларини сизга нозил килинган нарсага (Қуръонга) ва сиздан илгари нозил қилинган нарсаларга иймон келтирган деб ҳисоблайдиган (айрим) кимсаларнинг шайтон-(тоғут)га ҳукм сўраб боришни истаётганларини кўрмадингизми? Ҳолбуки, уларга унга ишонмаслик буюрилган эди. (Чунки) шайтон уларни бутунлай йўлдан оздиришни истайди» (Нисо: 60). Наҳл сурасида Аллоҳ жалла ва аъла шундай дейди: «Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва тоғутдан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз» (Наҳл: 36). Тоғут: туғёндан олинган. Ва у чегарани бузиб ўтишдир. Сув ўз сатҳидан кўтарилганда «طغى الماء» – сув тошди дейилади.
Аллоҳ таоло шундай деди: «Дарвоқе, Биз сув туғёнга тушган вақтида сизларни (Нуҳ пайғамбар ясаган) кемада кўтардик» (Ал-Ҳааққо: 11).
Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Тоғутнинг маъноси, банда ибодат қилинадиган, эргашиладиган ва итоат қилинадиганлар борасида чегарани бузиб ўтишлигидир.
Шариатдаги тоғутнинг маъноси, у Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ зикр қилганларидек ва у кишидан шайх (муаллиф) раҳимаҳуллоҳ бу ўринда нақл қилганларидекдир. Тоғут – банда ибодат қилинадиган, эргашиладиган ва итоат қилинадиганлар борасида чегарани бузиб ўтишлигидир. Банданинг ўз чегараси бор. Чунки Аллоҳ таоло унга маълум бир чегарани белгилаб берганки, банда шуларда тўхташлиги вожиб бўлади. Агар уни бузиб ўтса, албатта, у тоғут бўлади. Кимда-ким Аллоҳ таоло бандалари учун белгилаб қўйган ва уларга буларни бузиб ўтмаслик, ҳамда яқинига йўламасликка амр этган чегараларни бузиб ўтса, бас, у тоғутдир. Аллоҳга маъсият қилиб, Унинг чегарасини бузиб ўтса, бас, у тоғут деб аталади. Чунки у ҳаддан ошиб, Аллоҳнинг чегарасига тажовуз қилди.
(Муаллиф раҳимаҳуллоҳнинг): «Банда ибодат қилинадиган, эргашиладиган ва итоат қилинадиганлар борасида чегарани бузиб ўтишлигидир», деган қовлларига келсак, ушбу тоғутнинг кенгқамровли таърифидир. Чунки Аллоҳ жалла ва аъла шериксиз, ёлғиз Ўзига ибодат қилишга, элчиси соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишликка, ҳамда ҳалол ва ҳаром қилган (ҳукм)лари борасида Ўзига ва пайғамбарига бўйинсунишликка амр этди. Кимда-ким ушбу буйруқни бузса, бас, у тоғутдир. Кимда-ким Аллоҳ таоло вожиб қилган, Ўзигагина хослаб, ўзгаси(га сарф этилишини) рад этган ибодат чегарасини бузиб, Аллоҳ билан бирга ўзгасига ҳам ибодат қилса, бас, у тоғутдир. Мушрик – тоғутдир. Чунки у ибодат чегарасини бузиб, Аллоҳга қўшиб ўзгасига ҳам ибодат қилди ва ибодатни нолойиқ ўринга сарф этди. Шунингдек, ибодат қилинганда (ушбу ўзига қилинган ибодатдан) рози бўлган кимса ҳам (тоғутдир).
Одамлар унга ибодат қилишса ва у шодланиб, ушбу иш билан бошлиқлик ва етакчилик қилса, у ҳам тоғутдир. Фиръавн, Намруд ва ғулувга кетган турли сўфий тариқатларининг шайхлари кабики, ушбу сўфий шайхларига издошлари ибодат қиладилар ва улар бундан рози бўлиб ёки одамларни ана шунга (ўзларига ибодат қилинмоғига) чақирадилар. Ушбу ибодат бобидаги тоғутдир.
(Муаллиф раҳимаҳуллоҳнинг): «Эргашиладиган…», деган сўзларига келсак, Аллоҳ жалла ва аъла барча халқларни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишликка амр этди. Бирор кишига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўзгасига эргашмоқлиги жоиз эмас. Кимда-ким Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўзгасига эргашса ва ушбу ишни жоиз деб даъво қилса, бас, у тоғутдир. Чунки у (барчамиз) эргашмоқликка маъмур бўлган Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўзгасига эргашди. Иттибоъ-(эргашишлик) Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламгагина хосдир. У кишидан ўзга уламо ва даъватчилар Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларига эргашишгандагина эргашилади. (Мутлақ) эргашиладиган зот – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдир. Уламо ва даъватчилар фақатгина етказувчидирлар. Ҳақ ўрнида, Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга мувофиқ келишган ўринларида уларга эргашилади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга хилоф келишган ўринларида уларга эргашишлик жоиз эмас.
Сўфийларнинг турли тариқатдаги шайхлари бунга яққол мисол бўлади. Муридлари Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат қилмай, балки ўшаларга эргашишади. Балки шундай деб айтадилар: «Бизни Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга эҳтиёжимиз йўқ. Биз Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам олган жойдан, тўғридан-тўғри Аллоҳдан қабул қилиб олаверамиз. Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳдан восита орқали, яъни, Жаброил орқали қабул қилиб олардилар. Биз эса тўғридан-тўғри Аллоҳдан қабул қилиб олаверамиз». Ва яна шундай дейдилар: «Сизлар динингизни ўлиб кетганлардан ривоят қиласизлар. Биз эса динимизни Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ривоят қиламиз». Чунки улар шундай деб даъво қиладиларки, шайхлари Аллоҳ билан боғланиб, тўғридан-тўғри Аллоҳдан қабул қилиб оладилар.
Улар ҳаддан ошишнинг ана шундай чегарасигача етиб боришди, Аллоҳ сақласин. Мана шу уларнинг тариқатлари бўлиб, улар тоғутларнинг бошлиқлари эканликларида шак-шубҳа йўқдир. Чунки Аллоҳ жалла ва аъла сари фақатгина Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишлик билангина йўл бор. Аллоҳ таоло шундай деди: «Айтинг (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Аллоҳ (гуноҳларни) мағфират қилгувчи, меҳрибондир». Айтинг: «Аллоҳ ва пайғамбарга итоат қилингиз!» Агар юз ўгирсалар, бас, албатта Аллоҳ (бундай) кофирларни севмас» (Оли Имрон: 31-32).
Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўзгасига эргашадиган кимса тоғут деб эътибор қилинади. Шунингдек, ўзига эргашилмоғи учун даъват қилиб, одамларга қарата: «Мен сизларга тўғридан-тўғри Аллоҳнинг ҳузуридан бир буйруқ олиб келдим» деб айтса, ушбу кимса оламдаги тоғутларнинг энг каттасидир, Аллоҳ сақласин.
(Муаллиф раҳимаҳуллоҳнинг): «Итоат қилинадиган…», деган сўзларига келсак, ҳалол ва ҳаром бобида итоат фақат ва фақат Аллоҳ ва Расулгадир. Аллоҳ таоло шундай деди: «Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилингиз, ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон) ҳокимларга бўйинсунингиз! Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз, — агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир» (Нисо: 59). Ҳалол – Аллоҳ ҳалол қилганидир. Ҳаром – Аллоҳ ҳаром қилганидир. Ҳалол ва ҳаром қилишда бирор киши Аллоҳга шериклик қилишига йўл йўқдир. Шунинг учун Аллоҳ таоло, (маълум бир нарсаларни ўзича) ҳалол ва ҳаром қилган ёки шундай қилган кимсага эргашган кимсани мушрик дея ҳукм қилди.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай деди: «Бас, агар Аллоҳнинг оятларига иймон келтиргувчи бўлсангизлар, Аллоҳнинг номи зикр қилинган нарсалардан (яъни Аллоҳнинг номи айтилиб сўйилган ҳайвонларнинг гўштидан) еяверинглар. Аллоҳнинг номи зикр қилинган нарсалардан нима учун емас экансизлар?! Ахир У сизларга ҳаром қилинган нарсаларни муфассал баён қилган-ку. Магар музтар бўлиб қолган ҳолингиздагана (у нарсалардан ейишингиз мумкин). Шубҳасиз, кўп (кишилар) ўз ҳою-ҳаваслари билан билмаган ҳолларида (ўзларини) йўлдан оздирурлар. Албатта, Роббингиз бундай тажовузкор кимсаларни жуда яхши билгувчидир. Гуноҳнинг очиғини ҳам, махфийсини ҳам тарк қилингиз! Албатта, гуноҳ қилгувчи кимсалар ўзлари қилиб ўтган гуноҳларига жазо олажаклар. Аллоҳнинг номи зикр қилинмаган нарсалардан емангиз! Зотан, бу иш итоатсизликдир. Албатта, шайтонлар ўз дўстларини (яъни мушрикларни) сизлар билан жанжаллашишлари учун васвасага солурлар. Агар уларга бўйинсунсангизлар, ҳеч шак-шубҳасиз мушриклардан бўлиб қолурсизлар» (Анъом: 118-121). Жоҳилиятдагилар: «Ўлакса ҳалолдир. Чунки уни сўйган Зот Аллоҳдир. Ва у (ўлакса) сизлар сўйган жонлиқдан ҳалолроқдир», деб айтишарди. Аллоҳ жалла ва аъла эса: Фақат шаръий йўлга кўра сўйилган жонлиқдан енглар! Сизларга ўлакса ҳаромдир деяпти.
Улар эса: «Ўлакса ҳалол ва у сўйилган жонлиқлардан ҳалолроқдир. Чунки ушбу жонлиқларни сизлар сўйдингиз. Ўлаксани сўйган Зот эса Аллоҳ таолодир» деб айтишарди.
Шунинг учун Аллоҳ таоло мушрикларга раддия бериб шундай деди: «Аллоҳнинг номи зикр қилинмаган нарсалардан емангиз! Зотан, бу иш итоатсизликдир», яъни, Аллоҳ азза ва жалланинг тоатидан чиқишликдир. Оятнинг сўнгида шундай деди: «Албатта, шайтонлар ўз дўстларини (яъни мушрикларни) сизлар билан жанжаллашишлари учун васвасага солурлар». (Шайтонлар) айтадиларки: «Ўлаксани Аллоҳ сўйди. Сизлар эса ўз қўлларингиз билан сўйдингиз. Энди қандай қилиб ўзларингиз сўйган жонлиқни ҳалол дейсизлар-у, Аллоҳ сўйганини ҳалол деб билмайсизлар?» Бу ботил йўлга кўра баҳслашишдир. Сўнг Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай деди: «Агар уларга бўйинсунсангизлар, ҳеч шак-шубҳасиз мушриклардан бўлиб қолурсизлар». Ушбу тоатдаги ширкдир. Ҳалол ва ҳаром қилишлик Аллоҳ жалла ва ъаланинг ҳаққидир.
Бирор кишига ўзича бирор нарсани ҳалол ёки ҳаром деб айтишлиги ёки ўзича ҳалол ва ҳаром деб ҳукм чиқарадиган кимсага итоат қилишлиги жоиз эмас. Кимда-ким ушбу ишни қилса, бас, у тоғутдир ва Аллоҳдан ўзга ҳалол ва ҳаром деб ҳукм чиқарадиган тоғутларга итоат қилгувчидир. Мана шу (муаллиф раҳимаҳуллоҳнинг): «Ва итоат қилинадиган», деб айтганларининг маъносидир. Яъни, ҳалол ва ҳаром қилишда итоат қилинадиган кимса. Чунки ҳалол ва ҳаром деб айтиш Аллоҳ жалла ва аъланинг ҳаққидир. Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса Аллоҳ ҳалол ва ҳаром деб айтганларини етказувчидирлар.
Тоғутларнинг турлари
Тоғутлар кўп бўлиб, бошлиқлари бештадир: шайтон лаъанаҳуллоҳ (Аллоҳнинг лаънатига учрагур), (унга) ибодат қилинса-да рози бўлган кимса.
(Муаллиф раҳимаҳуллоҳнинг): «Тоғутлар кўп бўлиб, бошлиқлари бештадир», деган қовлларига тўхталадиган бўлсак, ушбу: ҳар бир ибодат қилинадиган, эргашиладиган ва итоат қилинадиган дея таъриф берилган жумла кўплаб тоғутларга мос тушади. Бироқ уларнинг бошлиқлари, яъни катталари бештадир.
Биринчи: Шайтон лаъанаҳуллоҳ, яъни, Одам алайҳиссаломга сажда қилмай, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога осийлик қилиб, мутакаббирлик қилиши сабабли Аллоҳ таоло уни Ўзининг раҳматидан узоқ қилди. Шайтон шундай деганди: «У (шайтон) айтди: «Мен ундан яхшироқдирман. Сен мени оловдан яратгансан, уни эса лойдан яратдинг»» (Сод: 76). Шундай қилиб Аллоҳнинг амрига осийлик қилиб, мутакаббирлик қилди. Натижада Аллоҳ таоло унга лаънат айтиб, (раҳматидан) мосуво қилди. У иблис деб ҳам аталади. Чунки у (Аллоҳнинг) раҳматидан умид узди. Иблис лаъанаҳуллоҳ тоғутларнинг каттасидир. Чунки Аллоҳдан ўзгага ибодат қилишга буюрган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўзгасига эргашишликка амр қилган, ҳамда ҳалол ва ҳаром қилишда Аллоҳдан ўзгага бўйинсунишликка буюрган шайтон алайҳиллаънадир. Иблис – ёмонликнинг манбаи ва тоғутларнинг каттасидир.
Иккинчи: (Ўзига) ибодат қилинса-да рози бўлган кимса. Яъни, одамлар унга ибодат қилишларидан рози бўлган кимса. У ҳам тоғутдир. Аммо ўзига ибодат қилинмоғига рози бўлмаган киши эса ушбу таъриф остига дохил бўлмайди. Чунки Ийсо алайҳиссалом Аллоҳдан ўзга ибодат қилинганлардандир. Бироқ у киши бунга рози эмаслар. Оналари (Марям), Узайр ва Аллоҳнинг бандалари орасидаги авлиё ва солиҳ зотлар бунга асло рози эмаслар. Балки ушбу ишни инкор қилиб, бундай ишга қўл урганларга қарши кураш олиб борадилар. Демак, ибодат қилинишга рози бўлмаган киши тоғут деб аталмайди.
Шу сабабли Аллоҳ таоло ушбу: «(Эй мушриклар), сизлар ҳам, Аллоҳни қўйиб сиғинаётган бутларингиз ҳам жаҳаннам ўтинларидир. Сизлар у (жаҳаннамга) тушгувчидирсизлар» (Анбиё: 98), қовлини нозил қилганида мушриклар шодланиб: «Биз Масиҳга ва фалон-пистонларга ибодат қиламиз. Демак, улар биз билан жаҳаннамда бирга эканлар-да», деб айтишди. Шунда Аллоҳ таоло қуйидаги оятни нозил қилди: «Албатта Бизнинг томонимиздан гўзал (манзилат-мартаба) берилган зотлар – ана ўшалар (жаҳаннамдан) узоқ қилинурлар. Улар унинг шарпасини ҳам эшитмаслар. Улар ўзлари истаган неъматларда абадий қолгувчидирлар» (Анбиё: 101-102).
Бошқа бир оятда эса: «Улар: «Бизларнинг илоҳларимиз яхшироқми ёки уми (яъни Ийсоми?!) дедилар» (Зухруф: 58). Сўнг Аллоҳ таоло айтдики: «Улар (бу мисолни) сизга фақат талашиб-тортишиш учунгина келтирдилар. Ахир улар хусуматчи-урушқок қавмдирлар! У фақатгина Биз (пайғамбарлик) инъом этган бир бандадир. Биз уни (отасиз дунёга келтириш билан) Бани Исроил учун (Бизнинг қудратимизни намойиш қиладиган) бир мисол-ибрат қилдик» (Зухруф: 58-59). У киши Аллоҳнинг бандаси бўлиб, Аллоҳни қўйиб ўзларига ибодат қилинмоғига асло рози бўлмайдилар. Балки Аллоҳ таоло у кишини ушбу ишни инкор қилиш учун юборди: «Мен уларга фақат Ўзинг амр қилган гапнигина айтдим: «Парвардигорим ва Парвардигорингиз бўлмиш Аллоҳга ибодат қилингиз!»» (Моида: 117). Ибодат қилинса-да, бундан норози бўлган киши ушбу ваъид остига кирмайди ва у тоғут эмас. Чунки у буни инкор қиляпти. Тоғут эса Аллоҳ азза ва жаллани қўйиб, ўзига ибодат қилинишига рози бўлган кимсадир.
Одамларни ўзига ибодат қилишлари учун чақирган кимса
Фиръавн сингари одамларни ўзларига ибодат қилишлари учун чорлайдиган мушрикларнинг раҳбарларига ўхшаш. Фиръавн шундай деганди: «Мен сизларнинг энг олий Роббингизман, деди» (Назиъат: 24).
Ва яна Намруд ҳамда сўфийларнинг ғулувга кетганлари кабики одамларни ўзларига ибодат қилиш учун чорлаб, ҳатто уларга (одамларга) ўзлари вафот этгач ибодат қилишларини васият қиладилар. Мисол учун улардан бири шундай дейди: «Бирор иш олдида ожиз қоладиган бўлсангизлар қабримга келинглар. Орамизни бир сиқим тупроқ тўсиб қололмайди». Шундай деб одамларни қабрлари олдига боришларини васият қиладилар. Ҳамда уларга ҳожат-истакларини ўтаб беришни ваъда қиладилар. Кимда-ким одамларни хоҳ тирик ёки ўлик бўлсин, ўзига ибодат қилиш учун чорлайдиган бўлса, бас, у тоғутларнинг катталаридандир. Шунингдек, одамларни ўзга бир кишига ибодат қилиш учун чорлаган кимса ҳам тоғутлардандир. Улар ширк даъватчилари бўлиб, ана ўшалар тоғутлардир. Одамларга ширкни зийнатли қилиб кўрсатаётган ва ушбу ишни ўзга бир номлар билан номлаётган, ҳамда ушбу иш восита қилиш ёки шафоат бобидан деяётганлар, бугунги кунда кўпчиликни ташкил қилади.
Ана ўшалар тоғутлардир. Чунки улар ширкка чорлаяптилар. Аллоҳдан ўзгасига ибодат қилишга даъват қилиб, ушбу ишни ўзининг номи билан номламаяптилар. Одамларга ушбу ишни турли шубҳалар ва ялтироқ сўзлар билан зийнатли қилиб кўрсатаяптилар. Ана ўшалар тоғутлардир. Ширк даъватчилари тоғутлардир. Аллоҳни қўйиб унга ибодат қилинганда рози бўлган, одамларни ўзига ёки Аллоҳдан ўзгасига ибодат қилиш учун чорлаган кимса, батаҳқиқ, тоғутлардандир. Балки у тоғутларнинг катталаридандир, Аллоҳдан офият сўраймиз.
Ғайб илмидан бирор бир нарсани даъво қилган кимса.
Сеҳргар, фолбин, коҳин ва ғайб илмини даъво қилиб одамларга бундай деб айтадиган ҳар бир кимса ушбу тур остига дохил бўлади: яқинда сизлар билан фалон-пистон ишлар рўй беради, яқинда бахтинг очилиб кетади ёки сенга яқинда қийинчилик етади ёки турмушда ишинг бароридан келади ёки бахтсиз турмуш кечирасан. Ана шулар ғайб илмини даъво қиладиганлардир. Ғайбни Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ўзга ҳеч ким билмайди. Аллоҳ таоло шундай деди: «Айтинг: «Осмонлар ва ердаги бирон кимса ғайбни билмас, магар Аллоҳгина (билур)»» (Намл: 65). Ва яна шундай деди: «(У зот) ғайбни билгувчидир. Бас, Ўз ғайбидан бирон кимсани огоҳ қилмас. Фақат Ўзи рози бўлган пайғамбарнигина (Ўзининг ғайбидан сир-асрорининг айримларидан огоҳ этар)» (Жин: 26-27). Ва яна айтдики: «Ғайб очқичлари Унинг ҳузуридадирким, уларни ёлғиз Ўзигина билур. У қуруқлик ва денгиздаги бор нарсаларни билур. Бирон барг шохидан узилиб тушмас, магар У билур. Ер тубларидаги ҳар бир дон, бор ҳўлу қуруқ нарса, албатта, Очиқ Китобда (яъни Аллоҳнинг илми азалийсида) мавжуддир» (Анъом: 59).
Демак, ғайбни Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди. Ғайб илми Аллоҳгагина чекланган ёки Аллоҳ таоло Ўзи башарият фойдаси ва пайғамбарга мўъжиза ўлароқ маълум бир элчиларини ғайбдан бўлган айрим нарсалардан хабардор қилади. Аллоҳ таоло билдирмасидан олдин ғайбни Ундан ўзга ҳеч ким била олмайди. Энди кимда-ким ғайб илмини даъво қилса, у Аллоҳ субҳанаҳу ва таологагина хос бўлган ишда У Зотга шерик эканлигини даъво қилган бўлади. Натижада мушрик, тоғут ва кофир бўлади. Ушбу муртад бўлишнинг энг катта турларидандир.
Аллоҳ нозил қилган диндан ўзгаси билан ҳукм қилган кимса
Бешинчиси: Аллоҳ нозил қилган диндан ўзгаси билан ҳукм қилган кимса. Далил Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), ўзларини сизга нозил килинган нарсага (Қуръонга) ва сиздан илгари нозил қилинган нарсаларга иймон келтирган деб ҳисоблайдиган (айрим) кимсаларнинг тоғутга ҳукм сўраб боришни истаётганларини кўрмадингизми?» (Нисо: 60). Аллоҳ нозил қилган диндан ўзгасини ҳалол деб билган ҳолатда ҳукм юритган кимса тоғут бўлади. Қонун ёки эски удум ва ота-боболаримиз урф-одати билан ҳукм юритиб, шариатни тарк этишлик жоиз, деб айтадиган ёки ушбу қонун билан бошқарув олиб бориш ҳалол ёки ушбу ҳукм Аллоҳ нозил қилган дин билан баб-баробар, деб айтса ёкида ушбу қонун Аллоҳ нозил қилган диндан яхшироқ ёки баб-баробар, деб айтса ёки Аллоҳ нозил қилган дин билан тенглаша олади ёки афзал демай, шунчаки ушбу қонун билан ҳам ҳукм юритиш жоиз деб айтса, ушбу кимса тоғут деб эътибор қилинади. Ва бу Қуръон ҳужжати билан исбот топгандир. Аллоҳ таоло шундай деди: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), ўзларини сизга нозил килинган нарсага (Қуръонга) ва сиздан илгари нозил қилинган нарсаларга иймон келтирган деб ҳисоблайдиган (айрим) кимсаларнинг тоғутга ҳукм сўраб боришни истаётганларини кўрмадингизми?» Ушбу киши тоғут деб аталади. Чунки у ўз чегарасини бузиб ўтди. Бироқ Аллоҳ нозил қилган диндан ўзгаси билан ҳукм юритиб, Аллоҳ нозил қилга динга эргашишлик вожиб ва у ҳақ, ундан ўзга ҳукмлар ботил деб, ушбу ботил билан ҳукм юритаётган бўлса, ушбу кимса ислом миллатидан чиқариб юбормайдиган кичик куфрга қўл урган дея қаралади. Бироқ у катта хатардадир. Ушбу ишга назар-писанд қилмайдиган бўлса миллатдан чиқариб юборадиган катта куфр даражасига элтиб қўядиган бир йўлдадир.
Бироқ фуқаҳолардан иборат ижтиҳод қилишга лойиқ бўлган киши қасддан эмас, ижтиҳод қилиб Аллоҳ нозил қилган диндан ўзга бир нарса билан ҳукм чиқарса, яъни, ижтиҳод қилиб, (ушбу масаладаги) Аллоҳнинг ҳукмига эришолмай, қилган ижтиҳодида хатога йўл қўйса, унинг хатоси мағфират қилингандир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Ҳоким ҳукм чиқара туриб, ижтиҳод қилса сўнг тўғри топса, бас, унга икки ажрдир. Ҳукм чиқара туриб, ижтиҳод қилса сўнг хатога йўл қўйса, бас, унга бир ажрдир».[71] Қасддан хатога йўл қўймади. Чунки у ҳақни истаб ва Аллоҳ азза ва жалланинг ҳукмига мувофиқ келишни хоҳлади. Бироқ ҳаққа муваффақ қилинмади. Ушбу киши узрли деб қаралиб, ажрга эришади. Бироқ ушбу хатода унга эргашишлик жоиз эмас. Бизга ушбу кишининг хатосига эргашишлигимиз жоиз эмас. Ҳаққа эришиш йўлида ижтиҳод қилиб, тер тўккан маҳкамалардаги қози ва фуқаҳоларнинг ижтиҳодлари, агар хато бўлса ушбу (эргашиш мумкин бўлмаган ижтиҳод) бобидандир. Улар ушбу масалада (ҳаққа) муваффақ қилинишмади ва йўл қўйган хатолари мағфират қилингандир.
Далил Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: «Динга зўрлаб (киритиш) йўқдир. (Зеро) ҳақ йўл залолатдан ажраб бўлди. Бас, ким тоғутдан юз ўгириб, Аллоҳга иймон келтирса, у ҳеч ажраб кетмайдиган мустаҳкам ҳалқани ушлабди. Аллоҳ эшитгувчи, билгувчидир» (Бақара: 256).
Динга зўрлаб киритиш йўқдир. Чунки исломга киришлик қаноат ҳосил қилиб, қалбдаги эътиқод ила бўлмоғи лозим. Бирор киши бу борада мажбурланмайди. Ва бу мумкин ҳам эмас. Чунки қалбларни фақат Аллоҳ субҳанаҳу ва таологина бошқаради. Бирор киши исломга кириш учун зўрланмайди. Чунки биз қалбларга эгалик қилолмаймиз. Балки уларга Аллоҳ жалла ва аъла эгалик қилиб, бошқаради. Бироқ биз исломга даъват қилиб, тарғиб қиламиз. Исломни ёйиш ва динни қабул қилмоқчи бўлганларга шароит қилиб бериш ҳамда душманларнинг белини синдириш учун кофирларга қарши Аллоҳнинг йўлида жиҳод қиламиз. Ҳидоят эса Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Қўлидадир. Бирор киши иймон ва исломга мажбурланмайди.
Балки ушбу иш унинг ўзига боғлиқ. (Хоҳласа қабул қилади, хоҳламаса йўқ). Сўнг Аллоҳ таоло шундай деди: «(Зеро) ҳақ йўл залолатдан ажраб бўлди». Ислом, Аллоҳга ҳамдлар бўлсинким, унда бирор мажбурланадиган нарсанинг ўзи йўқ. Бари (мусулмонлар томонидан) севиб, рағбат билан (адо этилади). Куфр ва ширкни бари ёмонлик ва барчаси мажбурийдир. Дарҳақиқат ҳақ ботилдан ажралиб бўлди. Ҳар бир инсонда ақл ва фикр бор. Ана шулар билан ҳақ ва ботилни (соғлом ақл тарозусида) ўлчаб олаверади. Агарда фикри ҳавои нафс ва турли тўсиқлардан соғлом бўлса, уни албатта мажбурланмаган ҳолатда ҳақни қабул қилишга етаклайди. Юқоридаги оят борасидаги уламоларнинг бир қовли шудир.
Иккинчи қовл: Ушбу оят аҳли Китоб ҳақида нозил бўлган. Аҳли Китоб исломга зўрлаб киритилмайди. Балки ўз динларида қолишни хоҳласалар, уларга қўйиб берилади. Бироқ шу шарт биланки, хорликни туйган ҳолда мусулмонларга жизя тўлайдилар. Аҳли Китобдан ўзга кофирларга келсак, улардан исломдан ўзгаси қабул қилинмайди, йўқса жанг. Чунки уларнинг (самовий) дини йўқ. Бутпарастлик эса ботил диндир.
Учинчи қовл: Ушбу оят жиҳод ояти билан мансух-(бекор қилинган)дир. Жиҳод жорий қилинишидан аввал, ишнинг бошида шундай эди. Сўнг жиҳод жорий қилиниб, ушбу оят насх-(бекор) қилинди.
Бироқ биринчи қовл саҳиҳдир. Оят насх-(бекор) қилинмаган. Дин қалбларга мажбурлаб киргазилмайди. Балки ихтиёрий суратда киради. Бироқ кимда-ким ушбу динни қабул қилмаса, унга лойиқ бўлгудек муомала қилинади. Ё қатл ёки Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло унинг ҳаққида жорий қилганидек жизя тўлашликдир.
«Бас, ким тоғутдан юз ўгириб, Аллоҳга иймон келтирса…». Оятдаги тоғутдан мурод ибодат, эргашишлик ва итоат бобидаги тоғутларнинг барчасидир. Чунки ушбу ўринда тоғут сўзи умумийдир. Оятда тоғутга куфр келтиришлик Аллоҳга иймон келтиришликдан муқаддам қилинди. Чунки Аллоҳга иймон келтиришлик фақатгина тоғутга куфр келтиришликдан кейингина манфаатли бўлади. Кимда-ким Аллоҳга иймон келтириб, тоғутга куфр келтирмаса, бас, унинг иймонидан фойда йўқдир. Кимда-ким: мен мўминман, намоз ўқийман, рўза тутаман, закот бераман, ҳаж қиламан ва бошқа ибодатларни адо этаман деб, ширк ва мушриклардан пок-безор эканлигини эълон қилмай: уларга энди аралашиб нима ҳам қилардим, деб айтса, ушбу кимса мусулмон деб эътибор қилинмайди. Чунки у тоғутга куфр келтирмади.
Тоғутга куфр келтириш лозиму лобуддир. Бунинг маъноси: тоғутни инкор қилиб, унинг ботил эканини эътиқод қилиш, ҳамда у ва унинг аҳлидан узоқлашишдир. Ушбу ишлар зарурийдир. Иймон тоғутга куфр келтиргандан кейингина саҳиҳ бўлади.
Бошқа бир оятда эса: «Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва тоғутдан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз» (Наҳл: 36). Аллоҳга ибодат қилишлик тоғутдан йироқлашгандагина саҳиҳ бўлади. Ўзаро зиддиятли икки нарса асло бир ўринда жам бўлмайди. Бир қалбда иймон ва куфр жам бўлмайди. Иймон ва катта куфр бир қалбда жам бўлмайди. Бироқ кичик куфр гоҳида жам бўлади.
Ана шу «Ла илаҳа иллаллоҳ»нинг маъносидир. Ҳадисда: «Ишнинг боши ислом. Устуни намоз. Чўққиси эса Аллоҳ йўлидаги жиҳоддир», (дея ворид бўлган).[72]
Шайх раҳимаҳуллоҳ: «Ана шу «Ла илаҳа иллаллоҳ»нинг маъносидир», дедилар. Яъни: тоғутга куфр келтириб, Аллоҳга иймон келтиришни назарда тутдилар.
Ислом – Аллоҳга тавҳид ила тўла таслим бўлиш, Унга тоат ила бўйинсуниш ҳамда ширк ва унинг аҳлидан тўла халос бўлиш. Ана шу дин ишининг бошидир. Икки шаҳодат калимаси исломнинг боши ва пойдеворидир. Инсон икки шаҳодат калимасини нутқ, илм, амал ва эътиқод нуқтаи назаридан адо этгандагина исломга киради. Инсон ана шулар билангина мусулмон бўлади. Дин бир бутун жисмга ўхшатилдики, унинг боши, устуни ва чўққиси бор. Агар бош узиб ташланса ёки аслида бош йўқ бўлса, бас, унинг ҳаётда бор эканлигидан наф йўқ. Шунингдек, тавҳидсиз дин ҳам бўлмайди. Чунки у, узиб ташланса ёки йўқ бўлса ҳаёт ва жасад завол топганидек (инсондаги) бош манзилатидадир.
Бино барпо бўладиган устун эса намоздир. Устунсиз ислом оёққа турмайди. Худди чодирнинг устуни бўлмаганида қад кўтариб туролмаганидек. Устунсиз қад ростлаб турган уйнинг ўзи йўқ. Устун йўқ бўлар экан уй ҳам бузилиб тушади. Шунингдек, намоз бўлмайдиган бўлса ислом қоим бўлмайди. Шунинг учун уламолар: Кимда-ким намознинг вожиб эканини эътироф этган ҳолда дангасалик қилиб тарк этадиган бўлса, саҳиҳ қовлга кўра кофир бўлади. Чунки татбиқ қилиб, амал қилмас экан, намознинг вожиб эканини эътироф этишидан фойда йўқдир. Шунинг учун илм аҳлидан иборат тадқиқотчи уламолар намознинг вожиб эканига иқрор бўла туриб, уни қасддан тарк этган кимсанинг кофир эканига ҳукм қилишган. Намознинг вожиб эканини инкор қилган кимсага келсак, бас, у мусулмонларнинг ижмоси билан кофирдир.
Чўққиси эса Аллоҳ йўлидаги жиҳоддир: ишнинг чўққиси, яъни диннинг чўққиси Аллоҳ йўлидаги жиҳоддир. Жиҳоднинг бўлиши мусулмонларнинг қувватга эга эканликлари аломатидир. Чунки жиҳод иймоний ва моддий қувват бўлгандагина олиб борилади.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам диннинг уч ишидан хабар бердилар. Бош, устун ва чўққи. Бошсиз дин асло вужудга келмайди. Бош дея аталган тавҳидни рўёбга чиқармаган кимсанинг дини йўқдир.
Намоз ўқимайдиган кимсанинг дини қоим бўлмайди. Гарчи «Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур Расулуллоҳ» (Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир) деб гувоҳлик берса-да. Чунки у дини қад кўтариб туриши лозим бўлган устунга муҳтож. Бу эса намозсиз амалга ошмайди. Жиҳод бўлмайдиган бўлса, исломнинг қуввати кетиб, мусулмонлар заиф, бечораларга айланишади. Ислом ва мусулмонларнинг қуввати фақат Аллоҳ азза ва жалланинг йўлидаги жиҳод биландир. У куч-қувват белгисидир. Унинг йўқ бўлиши эса заифлик белгисидир. Ушбу Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу уч ишни динга тамсил қилишларининг изоҳи эди. Бош, устун ва чўққи. Худди туянинг ўркачи бўлишлиги, унинг қувватли экани аломати бўлганидек. Агар ўркачи бўлмаса, бу унинг заиф эканига далолат қилади.
Шунингдек, бугунги кунда мусулмонлар ер юзида заифдирлар. Шу сабабли ҳадисда ҳам айтилганки: «Иъйна савдосига келишсангиз, сигирнинг думини тутиб, экин-тикинга рози бўлсангиз ва Аллоҳ йўлидаги жиҳодни тарк этсангиз, Аллоҳ устингизга хорликни ҳукмрон қилиб қўяди. Уни сизлардан то динингизга қайтмагунингизгача кўтармайди».[73] Жиҳодни тарк этишлик хорлик ва мусулмонларнинг заифлигидир. Унинг бўлиши эса ҳайвоннинг ўркачи каби куч-қувват аломатидир.
Шу билан ушбу муборак уч асос китобининг шарҳи ўз ниҳоясига етди.
Манба: Тавҳид форуми
[1] Бухорий (67), Абу Довуд (3641), Ибн Можжа (223) ва Термизий (2682) Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилишди.
[2] Бухорий (1338), Муслим (2870) Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан қисқартирилган суратда ривоят қилишди, Абу Довуд (4753) Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан тўлалигича ривоят қилди.
[3] Термизий (2382) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилди.
[4] Бухорий (7350) ҳадисдан олдин Муслим (18) ва (1718) Оиша розияллоҳу анҳoдан ривоят қилишди.
[5] Абу Довуд (3658), Термизий (2649), Ибн Можжа (261) ва (266) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилишди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Кимда-ким (билган) бирор илмдан сўралса-ю, уни яширса, Аллоҳ уни қиёмат куни оловдан бўлган юган билан юганлайди». Ибн Можжа (265) Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Кимда-ким Аллоҳ таоло одамларнинг (умумий)-дин ишида фойда етказиши (мумкин) бўлган бирор илмни яширса, Аллоҳ уни қиёмат куни оловдан бўлган юган билан юганлайди».
[6] Абу Довуд (3251) ва Термизий (1535) Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилишди.
[7] Бухорий (6108) ва Муслим (1646), (3) Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилишди.
[8] Юқорида тахрижи ўтди.
[9] Бухорий (7280) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилди.
[10] Муслим (153) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилди.
[11] Муслим (2985) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят.
[12] Муслим (532) Жундуб ибн Абдуллоҳ ал-Бажалий розияллоҳу анҳудан ривоят.
[13] Бухорий (435, 436), Муслим (531) Оиша ва Ибн Аббос розияллоҳу анҳумолардан ривоят қилишди.
[14] Муслим (1015) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят.
[15] Бухорий (6861) ва Муслим (86) Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят.
[16] Бухорий (2766) ва Муслим (89) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят.
[17] Бухорий 33, Муслим 59 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят.
[18] Муслим (482) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят.
[19] Муслим (854), Абу Довуд (1046), Термизий (488), Насоий 90/3 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят.
[20] Бухорий (4777), Муслим (8), (9), (10) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят.
[21] Аҳмад 4/54 (2157) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан, Ибн Можжа (738), Ибн Хузайма (1292) Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилишди.
[22] Термизий (3371), исноди заиф.
[23] Абу Довуд (1479), Термизий (2969), Ибн Можжа (3828) Нўмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят. Термизий: «Ҳасан, саҳиҳ ҳадис», дедилар.
[24] Термизий (2516) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят.
[25] Муслим (2699) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят.
[26] Муслим (2708) Хавла бинти Ҳаким ас-Суламия розияллоҳу анҳодан ривоят.
[27] Абу Довуд (1463), Насоий 8/253 ва Аҳмад (17297) Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят.
[28] Муслим (1978) Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят.
[29] Бухорий (6696) ва (6700) Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят.
[30] Бухорий (6696) ва (6700) Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят.
[31] Бухорий (50), Муслим (9), (10) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилишган узун ҳадиснинг бир қисми.
[32] Бухорий (8), Муслим (16) Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят.
[33] Термизий (3095)да Адий ибн Ҳатим розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисга қаранг.
[34] Аҳмад 36/623 (22291) Абу Умома ал-Баҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят.
[35] Ибн Ҳишом «Сийра ан-Набавия» 1/251.
[36] Бухорий (7288), Муслим (1337) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят.
[37] Абу Довуд (4607), Термизий (2676), Ибн Можжа (42,43), Аҳмад 28/373 (17144) Ирбоз ибн Сория розияллоҳу анҳудан ривоят.
[38] Бухорий (1400), Муслим (20).
[39] «Жавҳаротут тавҳид» Ашъарийлик қарашларини илгари сурадиган китоб бўлиб, унда аҳли сунна вал жамоа йўлига кўплаб қарама-қаршиликлар бор.
[40] «Мавақиф фий илмил калам» Ийжий.
[41] Бухорий (757), Муслим (397) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят.
[42] Термизий (813), Ибн Можжа (2896) Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят. Ибн Можжа (2897) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят.
[43] Имом Аҳмад «Муснад» 4/151 (2304), Абу Довуд (1721), Насоий 5/111 Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят.
[44] Бухорий (369), Муслим (1347) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят.
[45] Бухорий (9) «Олтмиш нечадир» лафзи билан, Муслим эса (35) икки хил лафз билан Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилди.
[46] Бухорий (22), Муслим (184) Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят.
[47] Муслим (49) Абу Саид ал-Ҳудрий розияллоҳу анҳудан ривоят.
[48] Бухорий (3208), Муслим (2643) Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят.
[49] Бухорий (555), Муслим (632) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят.
[50] Муслим (2699) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят.
[51] Абу Довуд (4700), Термизий (2155) Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят.
[52] Муслим (1955) Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят.
[53] Бухорий (3467), Муслим (2245) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят.
[54] Байҳақий «Шуъабул Ийман» 4/334 (5313), (5314) Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят.
[55] Муслим (8), Ибн Ражабнинг «Жамеъул улум вал ҳикам» (1/93) китобларида иккинчи лафзини кўришингиз мумкин.
[56] Аҳмад 19/374 (12381) Анас розияллоҳу анҳудан ривоят.
[57] Насоий «Кубро» 5/380 (5852) Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят. Ибн Ҳиббон (173), Дорақутний 3/341 (2708) Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят.
[58] Бухорий (3207) ва (3887) Молик ибн Соъсоъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган узун ҳадис.
[59] Бухорий (349) Анас Абу Зар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилдилар.
[60] Ҳоким «Мустадрок» 3/65 (4407) Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят.
[61] Бухорий (350), Муслим (685) Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят.
[62] Бухорий (1395), Муслим (19) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят.
[63] Абу Довуд (3479), Аҳмад 28/111 (16906) Муовия ибн абу Суфён розияллоҳу анҳумодан ривоят.
[64] Бухорий (5705), Муслим (218) Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳудан ривоят.
[65] Бухорий (103), Муслим (2876) Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят.
[66] Аҳмад «Муснад» 36/617-619 (22287) Абу Умома ал-Баҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят.
[67] Бухорий (5950), Муслим (2109) Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят.
[68] Бухорий (5951), Муслим (2108) Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят.
[69] Абу Довуд (4252), Термизий (2219) Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят.
[70] Бухорий (3609), Муслим «Фитналар китоби» (157), (84).
[71] Бухорий (7352), Муслим (1716) Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят.
[72] Термизий (2616), Насоий «Кубро» 10/214-215 (11330) Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят.
[73] Абу Довуд (3462) Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят.
ассалому алейкум устозлар. менга хозирги кундаги олимларни исми шарифларини айтиб берсангиз
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ҳурматли алишер. Замонамиз уламоларнинг баъзилари ҳақида қуйидаги манзиллардан маълумот топишингиз мумкин:
https://tavhid.com/kitoblar/ulamolar-tarjimai-hollari
https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=38
Waalaykum assalom,
hozirgi kundagi hayot ulamolarning bazilari:
Shaykh Aal ash-Shaykh
Shaykh al-Abbad
Shaykh al-Ajlan
Shaykh al-Albani
Shaykh al-Barrak
Shaykh al-Fawzan
Shaykh al-Ghudayyaan
Shaykh al-Jaami
Shaykh al-Jabiree
Shaykh al-Khamees
Shaykh al-Luhaydaan
Shaykh al-Munajid
Shaykh an-Najmi
Shaykh As-Suhaymee
Shaykh bin Baz
Shaykh Ibn al-Uthaymeen
Shaykh Muqbil
Shaykh Zayd al-Madkhali
wassalam
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ҳурматли Daniell, авваламбор сиз санаб ўтган уламоларнинг барчаси ҳам афсуски бугунги кунда ҳаёт эмас.
Кейин Shaykh al-Khamees деб айни кимни назарда тутдингиз. Бу кишининг исм-шарифларини тўлиқроқ ёзсангиз.
Shaykh al-Munajid эса аслида уламо эмас. У кишининг фатволарини ўқишдан, у кишидан илм олишдан кўпчилик уламолар қайтаришган.
Валлоҳу аълам.
Waalaykum assalom va rahmatullohi va barakatuh,
Sharhimga etiboringiz va javobingiz uchun rahmat.
Shaykh Uthman al Khamees meni bilishimcha Quvaytdagi Islom Universiteti Doktori.
Shaykh al Munajjid tugrisida yana bir bor surishtirib kuraman.
wassalam
1) Усмон ал-Хамисни мақтаб ундан илм олишликни тавсия қилган бирор олимни сўзларидан хабардор бўлсангиз илтимос келтирсангиз.
Бизга маълум бўлгани шуки шайх Утайбий бу кишини ҳизбий, Иҳё ат-Турос фондига боғлиқ инсон эканини айтганлар. Кенгроқ маълумот учун қуйидаги манбага мурожаат қилинг:
http://www.sahab.net/forums/index.php?showtopic=121124
http://www.archive.org/download/radasheekotaibialaotmankamise/radasheekotaibialaotmankamise_2.mp3
2) Мунажжиднинг манҳажини эса кўпчилик аҳли илмлар танқид қилишган. Хоссатан сиз санаб ўтган шайх Убайд ибн Жобирий ҳафизаҳуллоҳ у кишини қутбий эканини айтганлар. Ушбу сўзларини қуйидаги манбадан топишингиз мумкин:
http://youtu.be/EfscGHQjKWI
3) Шайх Аббод ва шайх Жобирий бугунги кунда тириклар алҳамдулиллаҳ.
Валлоҳу аълам.
Tugri ayttingiz bazi ulamolar hayot emaslar:
Shaykh al Abbad
Shaykh al Alboniy
Shaykh al Jabiree
Shaykh Ibn Baz
Shaykh ibn Uthaimeen
va yana bazilar
wassalam.
Ассалому алейкум! Кандай килиб юклаб осам китобни? Хар сафар онлайн укиш хар сафарам кулай бумаяпти.Жазакумуллоху хойрон
وعليكم السلام ورحمة الله وبركاته
Китобни .doc форматида юклаб олиш: https://tavhid.com/downloads/kitoblar/aqida_kitoblar/3_asos_sharhi.doc
Китобни .pdf форматида юклаб олиш: https://tavhid.com/downloads/kitoblar/aqida_kitoblar/3_asos_sharhi.pdf
Ассаламу аьлайкум бидаьт ахлига эң тугри мафким китобини арапча вариятыны кандай юлаб олсам болоди