Учинчи асос:
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни танимоқлик
Исм, наслу насаб ва ўсиб-улғайишлари
Учинчи асос: Пайғамбарингиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни танимоқлик.
«Учинчи асос», яъни, ҳар бир мусулмон эркак ва аёлга билиши вожиб бўлган уч асоснинг учинчиси. Ушбу асослар: Аллоҳни танимоқлик, ислом динини далиллар асосида билмоқлик ва Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни танимоқлик.
Биринчи ва иккинчи асоснинг изоҳи ва далиллари юқорида баён қилиб ўтилди.
Учинчи асос – Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни танимоқлик. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ билан халқлар ўртасидаги дин ва рисолатни етказишдаги восита(чи вазифасида) эканлар, демак, у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламни танимоқлик вожиб бўлади. Акс ҳолда ўзингиз танимайдиган шахсга қандай эргашасиз? У кишининг исмлари, туғилиб ўсган ва ҳижрат қилиб (борган) шаҳарлари ҳамда неча йил умр кечирганларини билишингиз даркор.
Пайғамбарликдан олдинги ва кейинги, ҳижратдан олдинги ва кейинги ҳолатларини, у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга ваҳий қай йўсинда ва қачон кела бошлагани, Набий эканларига далолат қиладиган ва Расул эканларига далолат қиладиган оятларни билишингиз лозим. Наслу насаблари, қайси қабиладан эканликлари – чунки араблар қабила-қабила бўлиб яшашган – шак-шубҳасиз у киши араблардандирлар. Хуллас ушбу масалага боғлиқ бўлган оят ва ҳадисларни дарс қилиб, ўрганиш билан Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида ушбу нарсаларни билишингиз зарурдир. Сиз эргашиб, иқтидо қилишга маъмур бўлган пайғамбарингиз ҳақларида ушбу ишларни билишгиз учун у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сийрат ва даъватлари борасида изланиш олиб борасиз.
У киши Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абдулмуттолиб ибн Ҳошимдирлар. Ҳошим Қурайшдан, Қурайш эса араблардан, араблар Исмоил ибн Иброҳим ал-Холил (Аллоҳнинг севиклиги) зурриётидандир. У киши ва Пайғамбаримизга салавоту саломларнинг афзали бўлсин.
Булар у кишининг исм ва наслу насаблари эди. Исмлари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдир. У кишининг Муҳаммаддан бошқа исмлари ҳам бор. Бироқ энг машҳур исмлари Муҳаммаддир. Дарҳақиқат Аллоҳ таоло Қуръоннинг бир неча оятларида ушбу номларини ёд этди: «Муҳаммад Аллоҳнинг пайғамбаридир» (Фатҳ: 29). Ва ушбу қовли: «Муҳаммад фақат бир пайғамбардир, холос. Ундан илгари ҳам пайғамбарлар ўткандир» (Оли Имрон: 144). Ва яна мана бу қовли: «Муҳаммад сизлардан бирон кишининг отаси эмасдир» (Аҳзоб: 40). Ва мана бу қовли: «Иймон келтирган ва яхши амаллар қилган ҳамда Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га нозил қилинган нарсага (Қуръонга) – ҳолбуки, у Роббилари томонидан келган ҳақиқатдир – иймон келтирган зотлар…» (Муҳаммад: 2). Аллоҳ таоло у кишини бир неча оятда ўз исмлари бўлмиш Муҳаммад дея ёд этди.
Аҳмад ҳам у кишининг исмларидандир. Аллоҳ таоло ушбу исмларини Масиҳ алайҳиссалом башорат бергандаги қовлларида ёд этди: «Эсланг, Ийсо бинни Марям: «Эй бани Исроил, албатта мен Аллоҳнинг сизларга (юборган) пайғамбаридирман. (Мен) ўзимдан олдинги Тавротни тасдиқлагувчи ва ўзимдан кейин келадиган Аҳмад исмли бир пайғамбар ҳақида хушхабар бергувчи бўлган ҳолда (юборилдим)», деган эди» (Саф: 6). Демак у киши Муҳаммад ва Аҳмаддирлар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам). Бунинг маъноси, кўп мақтовга сазовор ва олқишга арзигулик сифатлар эгасидир (соллаллоҳу алайҳи ва саллам). Раҳмат пайғамбари, жиҳод пайғамбари, у киши пайғамбар қилиб юборилгач (қиёмат бўлиб,) одамлар маҳшарга жамланадилар. Чунки у киши элчиларнинг охиргисидирлар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам). У кишидан кейин фақат қиёмат қоим бўлиши бор ва одамлар ҳисоб-китоб ва жазо учун қайта тирилтириладилар. Ким ушбу ишлардан батафсил хабардор бўлишни истаса, имом Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳнинг «Жилаул Афҳам фиссолати вассалаам ъала хойрил анаам» китобларига мурожаат қилсин.
Насл-насабларига келсак, у киши Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абдулмуттолиб ибн Ҳошим ибн Абдиманоф ибн Қусо ибн Килобдирлар.
У киши қабилаларнинг энг шарафлиси бўлмиш Қурайш қабиласидандирлар. Қурайш Исмоил алайҳиссалом зурриётларидандир. Араблар машҳур сўзга кўра икки қисмдан иборат:
Соф-аслий араблар. Улар Қаҳтонийлардир. Ва араблашиб кетган араблар. Улар эса Исмоил ибн Иброҳим алайҳимассаламларнинг зурриётидан бўлган Аднонийлардир. Араблашганлар деб аталишининг сабаби, чунки улар араб тилини аслий араблардан ўрганишган. Журҳумлар келиб, Маккада замзам сувини кўришгач, Ҳожар ва жажжи Исмоилнинг ҳузурига тушишди. Ҳожар билан, унинг ҳузурига тушишга ва у (Ҳожар) уларга сувдан тўйиб ичишлари учун изн беришига келишишди. Исмоил алайҳиссалом ўша дамда эмизикли гўдак эдилар. Сўнг ўсиб, улғайгач араб тилини Журҳумлардан ўргандилар. Улар эса аслий араблардан эди. Уларга куёв ҳам бўлдилар. Сўнг зурриётлар вужудга келиб, араб тилини ўрганди ва араблар билан бирга ўсиб улғайди. Натижада араблашган арабларга айланишди ва улар Аднонийлардир. Аслий араблар эса Қаҳтонийлар бўлиб, уларнинг келиб чиқиши Ямандандир.
Баъзи уламоларнинг айтишларича: аслий араблар икки қисмга бўлинар экан: ҳалок бўлган ва (насли) давом этиб келаётган араблар. Ҳалок бўлган араблар Нуҳ қавми, Од, Самуд ва Шуъайб қавмларидир. Насли давом этиб келаётган араблар эса аслий ва араблашган арабларга бўлинади. Ана шулар насли давом этиб келаётган араблардир. Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Бани Ҳошимдан, Ҳошим Исмоил алайҳиссаломнинг зурриётларидандир. Исмлари Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абдулмуттолиб. Абдулмуттолиб, бу унинг исми эмас. Аслида исми Шайбадир. Абдулмуттолиб деб аталишининг сабаби, амакиси Муттолиб ибн Абдуманоф уни кичиклигида Мадинадаги Бани Нажжор (қабиласидаги) тоғалариникига олиб келади. Одамлар уни сафар давомида қорайиб кетган ҳолатда кўришгач, уни Муттолибнинг қули деган гумонга боришди ва: Абдулмуттолиб ибн Ҳошим ибн Абдуманоф, деб айтишди. Абдуманофни тўрт ўғли бўлган: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг боболари Ҳошим, Муттолиб, Абдушамс ва Навфал.
Бани Ҳошимга Ҳошимийлар деб айтилади. Бани Муттолибга эса Мутоллибийлар дейилади. Абдушамсга келсак, Усмон розияллоҳу анҳу ва Бани Умайя улардандир.
Шунингдек, Навфалнинг ҳам зурриёти бўлиб, Жубайр ибн Мутъим ва Ҳаким ибн Ҳизомлар (розияллоҳу анҳумо) Навфал авлодидандирлар.
Иброҳим алайҳиссаломнинг катта фарзандлари Исмоил алайҳиссалом Аднон арабларининг бобосидирлар. Исҳоқ алайҳиссалом эса Бани Исроилнинг бобоси бўладилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бошқа барча пайғамбарлар Исҳоқ алайҳиссалом зурриётидандир. Пайғамбарларнинг сўнггиси соллаллоҳу алайҳи ва саллам Исмоил алайҳиссалом зурриётидандирлар.
Таваллуд топишларига келсак, соллаллоҳу алайҳи ва саллам фил йили дунёга келдилар. Бу, Яман подшоси Абраҳа келган йил эди. Уни Ҳабаш диёрининг подшоси каъбани бузиш учун жўнатган эди. Қўшин орасида катта фил ҳам бор эди. Мағмас деган жойга етишгач, фақат Маккага кириб, Каъбани бузиш қолганди холос. Макка аҳли гуруҳ-гуруҳ бўлиб тоғларга чиқиб олишди. Чунки уларнинг унга (Абраҳага) кучлари етмасди. Шунда (Абраҳа) Каъба томонга юрмоқчи ҳам эдики, фил тўхтаб, ердан кўтарилмай (ўтириб) олди. Уни Аллоҳ таоло тўхтатиб қўйганди. Макка тарафдан бошқа тарафга йўналтирилса, ўрнидан туриб, тезлик билан юрарди. Макка томонга йўналтирлса тўхтаб, юришга қодир бўлолмасди. Шундай ҳолатда турганларида денгиз томондан тош билан икки саф тортган ҳолда (учиб келаётган) қушларни кўришди. Ҳар бир қушда икки тош: бири тумшуғида, иккинчиси эса панжасида эди. Қушлар тошни ирғитгач, тош уларнинг мийясидан кириб, кетидан чиқиб кетарди ва (танани) икки қисмга бўлиб юборарди. Аллоҳ азза ва жалла уларни ҳалок қилди. Аллоҳ таоло бу ҳақда Қурайшга эслатма ўлароқ Фил сурасини нозил қилди: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Роббингиз фил эгаларини қандай (ҳалок) қилганини кўрмадингизми? У Зот уларнинг (Каъбатуллоҳни вайрон қилиш учун қўллаган барча) ҳийла-найрангларини барбод қилмадими? У Зот уларнинг устига сополдан бўлган тошларни отадиган тўп-тўп қушларни юбориб, уларни (қурт-қумурсқалар томонидан) чайнаб ташланган сомон каби (илма-тешик) қилиб юборди!» (Фил сураси).
Ушбу фил қиссаси бўлиб, Аллоҳ таоло Ўзининг уйини ҳимоя қилиб, анави золимни ҳалок қилди. Шу йили Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам дунёга келдилар. Таваллуд топишлари билан бир қанча оят-аломатлар кузатилди. У киши (дунёга келишлари) билан бир нур пайдо бўлиб, Шом қасрларини ёритиб юборди. Ва у киши таваллуд топган кечада санамлар ўрнидан қалқиб кетди ҳамда Кисронинг саройи силкиниб, унинг бир айвони тушиб кетди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам таваллуд топган кечада у кишининг пайғамбар қилиб юборилишларига бир қанча ишора-далолатлар юз бериб, жин ва шайтонлар томонидан ушбу улуғ кечада бир шовқин юз берди.
Каъба яқинидаги мақбара олдидаги «Шаъб» деб айтиладиган жойда дунёга келдилар. Бироқ ушбу хонадонни аниқ белгилаб берадиган бирор собит хабар йўқ.
Олтмиш уч йил умр кечирдилар. Қирқ йил пайғамбарликдан олдин, йигирма уч йил эса пайғамбар ва элчилик билан ўтди. «Иқроъ» («Ўқи» ояти) ила (Набий) пайғамбар бўлдилар.
У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккада дунёга келиб, Бани Саъд қабиласидан бўлган Ҳалима Саъдийя энагалигига топширилдилар. Оталари Абдуллоҳ оналарининг қорнидаликларидаёқ вафот этди. Сўнг дунёга келганларидан кўп ўтмай оналари ҳам вафот этди. Шунда у кишига Умму Айман ал-Ҳабашийя энагалик қилди. Ўзлари эса боболари Абдулмуттолибнинг қарамоғида эдилар. Абдулмуттолиб вафот этгач, амакилари Абу Толибнинг қарамоғига ўтдилар. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбарликдан олдин қирқ йил омонатдор, ростгўй ва қўли очиқ, бут-санамларга ибодат қилиш ва маст қилувчи ичимлик ичишдан йироқ бўлиш каби сифатлари билан танилиб, жоҳилият аҳли қўл урган ишларга асло қўл урмасдилар. Балки у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳиро ғорига чиқиб, у ерда бир неча кун ибодат қилардилар. Аллоҳга Иброҳим алайҳиссалом миллати бўлмиш тавҳид асосида ибодат қилардилар. Сўнг қирқ ёшга етганларида ваҳий нозил бўлди. Жаброил алайҳиссалом у киши Ҳиро ғорида эканликларида келиб: «Иқроъ» (Ўқи), дедилар. У киши: Мен ўқишни билмайман, яъни ўқишни эплолмайман дедилар. Жаброил алайҳиссалом у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламни қаттиқ ушлаб-қисиб сўнг қўйиб юбордилар. Ва: Ўқи, дедилар. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Мен ўқишни билмайман, дедилар. Жаброил алайҳиссалом у кишини иккинчи марта ушлаб-қисиб, сўнг қўйиб юбордилар. Ва: Ўқи, дедилар. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Мен ўқишни билмайман, дедилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом у кишига: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, сиз ўзингизга нозил бўладиган Қуръонни барча мавжудотни) яратган Зот бўлмиш Роббингиз номи билан (бошлаб) ўқинг! У инсонни лахта қондан яратган (Зотдир)» (Алақ: 1-2), деди.
Аллоҳ таоло у кишини «Иқроъ» ояти ила пайғамбар қилиб юборди. Сўнг қўрқувдан титраб, уйларига қайтдилар. Чунки у киши олдин бохабар бўлмаган, қўрқинчли бир ишга дуч келгандилар. Аёллари Ҳадича розияллоҳу анҳо у кишини ўраб қўйиб, шундай дедилар: Йўқ, Аллоҳ таоло сизни асло иснодга қўймайди. Сиз қариндошлик алоқаларини боғлайсиз, меҳмонни бош устига дея қабул қиласиз, заифни қўлидан тутасиз, бошига мусибат тушганларга ёрдам қўлини чўзасиз. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламни (йўлга) ҳозирлаб, амакилари Варақа ибн Навфалникига олиб бордилар. У (Варақа) ибодат билан машғул бўлиб, Аллоҳ азза ва жаллага қуллик бажо келтирай дея аввалги китобларни қироат қиларди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга кўрган-кечирганларини хабар бергач, у: Бу Мусога нозил бўлган Номус, яъни, Жаброил алайҳиссалом деди.
Ваҳий нозил бўлиши
«Муддассир» (оятлари) ила Расул бўлдилар. Шаҳарлари Макка бўлиб, Мадинага ҳижрат қилдилар. Аллоҳ таоло у кишини ширкдан огоҳлантириш ва тавҳидга даъват қилиш билан юборди. Далил Аллоҳ таолонинг ушбу қовлидир: «Эй (либосларига) бурканиб олган зот, туринг-да, (инсонларни охират азобидан) огоҳлантиринг! Ёлғиз Роббингизни улуғланг! Либосларингизни пок тутинг! Бутлардан йироқ бўлинг! (Бераётган нарсангизни) кўп санаган ҳолингизда эҳсон қилманг! Ёлғиз Роббингиз (Юзи) учун (кофирлар томонидан етадиган озорларга) сабр қилинг!» (Муддассир: 1-7).
Сўнг у кишига Аллоҳ таолонинг ушбу: «Эй (либосларига) бурканиб олган зот, туринг-да, (инсонларни охират азобидан) огоҳлантиринг!», оятлари нозил бўлди. Бу эса Расул бўлиш дамлари эди. Ва бу шайх раҳимаҳуллоҳнинг юқоридаги сўзлари маъносидир: «Иқроъ» (оятлари нозил бўлиши) билан Набий ва «Муддассир» (оятлари нозил бўлиши) билан эса Расул бўлдилар.
Набий ва Расул орасидаги фарқ шуки: шариат ваҳий қилиниб, бироқ ушбу шариатни етказишликка маъмур бўлмаган киши Набийдир. Шариат ваҳий қилиниб, уни етказишликка маъмур бўлган киши эса Расулдир. Янада аниқроқ айтадиган бўлсак, унга (алоҳида) шариат ва (алоҳида) Китоб нозил бўлган киши Расулдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам қирқ ёшга етганларида «Иқроъ» оятлари ила Набий ва «Муддассир» оятлари билан Расул бўлдилар. Шунингдек Набий-пайғамбарлар ҳам, Набий ўзидан олдинги пайғамбар шариати ва Китоби билан юборилади. Мусо алайҳиссаломдан кейинги Бани Исроил пайғамбарлари каби унга (ўзидан олдинги пайғамбарнинг шариатига Аллоҳнинг амри билан) баъзи масалалар (зиёда қилиш ёки камайтириш) ила тўла амал қилади. Муддассир – ўраниб олувчи маъносида. Чунки у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга қўрқинч етканда: Мени ўраб қўйинглар, мени ўраб қўйинглар, дедилар. Шунда Аллоҳ таоло у кишига ушбу оятларни нозил қилди: «Эй (либосларига) бурканиб олган зот, туринг-да, (инсонларни охират азобидан) огоҳлантиринг! Ёлғиз Роббингизни улуғланг! Либосларингизни пок тутинг!», яъни, амалларингизни ширкдан покланг. Амаллар либос деб номланади. Аллоҳ таоло шундай деди: «(Ҳаммасидан) яхшироқ либос тақво либосидир» (Аъроф: 26). Тақво либос деб аталди.
«Бутлардан йироқ бўлинг!», яъни, уларни тарк этиб, узоқлашинг.
Аллоҳ таоло у кишини қирқ ёшга етганларида пайғамбар қилиб жўнатди. Маккада ўн уч йил одамларни тавҳидга ҳамда бут ва санамларни тарк этишга даъват қилдилар. У киши билан мушриклар ўртасида бир қанча музокаралар бўлиб ўтди. У киши ва у кишига иймон келтириб, эргашган кишиларга озор етди. Ўн уч йил давомида мушриклар томонидан қаттиқ тазйиққа учрашди. Ҳижратдан уч йил олдин тунда Байтул Мақдисга сайр қилдирилиб, осмонга олиб чиқилдилар. У кишига беш вақт намоз фарз қилиниб, Маккада уч йил намоз ўқидилар. Сўнг Қурайш у кишини қатл қилиб, бутунлай йўқ қилишга келишди. Шунда Аллоҳ таоло у кишига Мадинага ҳижрат қилишга изн берди. Биринчи ва иккинчи Ақаба байъатида Ансор-ёрдамчиларни учратгач, Мадинага ҳижрат қилдилар.
Мадинага ҳижрат қилиб, у ерда ўн йил яшадилар. Пайғамбарликдан кейин йигирма уч йил ҳаёт кечирдилар. Ўн уч йил Маккада тавҳид даъватига асос солдилар. Сўнг Мадинадаги ўн йиллик ҳаётлари. Умрларининг олтмиш учинчи йили бошларида ҳаётдан кўз юмдилар. Рисолат вазифасидаги ҳаёт муддатлари йигирма уч йилдир. Ушбу Аллоҳ азза ва жалла у кишига нозил қилган барака, мўл илм, кураш, йигирма уч йиллик қисқа муддат ичида иқтидорга келиш Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг оят-аломатларидан, ушбу пайғамбар, унинг даъвати ва у кишига нозил бўлган ваҳий баракасидандир. Юқоридагиларнинг барчасидан олдин Аллоҳ азза ва жалланинг ёрдами биландир. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга Аллоҳ таоло ёрдам бериб, ҳимоя қилиб, қўллаб-қувватлаб, нусрат ато этди. Барча мақтовлар оламларнинг Роббиси Аллоҳ учун бўлсинким, мана даъватлари машриқу мағрибгача етиб борди.
«Аллоҳ таоло у кишини ширкдан огоҳлантириш ва тавҳидга даъват қилиш билан юборди», яъни, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг даъватлари ширк(нинг кечирилмас гуноҳ эканлигидан) огоҳлантириш ва тавҳидга чақириш эди. Даъватчиларнинг бари ўз даъватларида барча нарсадан (муаммодан) олдин ширкдан огоҳ этиш ва тавҳидга даъват қилишга диққат қаратмоқлари вожиб бўлади. Акс ҳолда олиб бораётган даъватлари Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг манҳажлари асосида бўлмайди.
Аллоҳ таоло Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламни ширкдан огоҳлантирувчи ва тавҳидга чақирувчи қилиб жўнатган экан, демак, авваламбор ушбу нарсани асос қилиб олишлик лозиму лобуддир. Ана шундан кейингина бошқа ишларга киришиш мумкин. Чунки муаммолар тавҳид гавдалангандан кейингина ўнгланиши мумкин. Агар одамлар зино, маст қилувчи ичимлик ва ўғирликни ташлашса ҳамда барча фазилатли хулқ ва амаллар билан безанишса, бироқ ширкни тарк этмаган бўлсалар, ушбу ишлардан бирор фойда йўқ ва бу ишлари уларга асло манфаат бермайди. Энди аксинча, инсон ширкдан саломат бўлиб, ширкдан қуйи турадиган гуноҳи кабираларга қўл урса-да, Аллоҳ таоло уни мағфират қилиб юбориши умид қилинади ёки гуноҳи миқдоричалик азобга гирифтор бўлади. Бироқ барибир борар жойи жаннат бўлади. Чунки у муваҳиддир.
Тавҳид – аслу асосдир. Авваламбор тавҳид бўлгандагина нажотга эришиш мумкин. Шу сабабли ҳам барчамиз унга то тирик эканмиз диққат қаратмоғимиз ва аҳамият бермоғимиз вожиб бўлади. Одамларни тавҳидга даъват қилиш, уларга тавҳидни таълим бериш ҳамда тавҳиднинг маъноси нимаю, ширкнинг маъноси нима эканини баён қилиб бериш – мусулмон киши билмоғи ва чинакам амалга оширмоғи лозим бўлган ишдир. Киши доим ширкка тушиб қолмайин, тавҳидимга путур етмасин дея ўзини назорат қилиб туриши даркор. Ушбу ишни ҳаққирост амалга ошириш ва даъват ушбу асосга қоим бўлиши лозиму лобуддир.
Маккадаги даъват муддати
Ўн йил давомида тавҳидга даъват қилдилар.
«Ўн йил давомида тавҳидга даъват қилдилар», яъни, Маккада одамларни тавҳидга даъват қилиш, ҳамда ширкдан огоҳлантириш ўн йил давом этди. Чунки улар бут-санамларга ибодат қилишарди. Аллоҳ таоло у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламни Маккага (пайғамбар қилиб) юборишидан бўлган ҳикмат шуки, Макка барча қишлоқлар бош уриб келадиган «Уммул Қуро» (Қишлоқлар онаси-маркази)дир. Аллоҳ жалла ва ала шундай дейди: «Роббингиз то барча қишлоқ-шаҳарларнинг марказларига Бизнинг оятларимизни уларга тиловат қиладиган бир пайғамбарни юбормагунича, (у қишлоқ-шаҳарларни) ҳалок қилгувчи бўлмади» (Қасос: 59). Марказ – мурожаат қилинадиган манба, асосдир.
Худди шундай Аллоҳ шарафга буркаган Макка шаҳри ҳам ер юзидагилар мурожаат қиладиган асосдир. Ернинг турли бурчакларидаги мусулмонлар Маккага мурожаат қиладилар. У шаҳарларнинг маркази, яъни, манбасидир. Шунинг учун Аллоҳ таоло Ўзининг пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламни Макка шаҳрига юборди. Чунки у барча шаҳарларнинг марказидир. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккада ўн уч йил одамларни ширкдан қайтариб, тавҳидга буюрдилар. Чунки Макка аҳли бошқаларга ўрнак эди. Шу сабабли Макка қиёмат кунига қадар тавҳид диёри, Аллоҳ таолонинг йўлига даъват қилиш маёғи бўлиб қолишлиги ҳамда ундан ушбу нарсаларга зид келадиган барча нарсалар, ширк, бидъат, хурофотлар нари қилинмоғи вожиб бўлади. Чунки одамлар доимо Маккага кўз тикиб турадилар. У ерда қилинган иш бир зумда оламга тарқалиб кетади. Агар у ерда қилинадиган иш яхшилик бўлса, яхшилик тарқалади. Энди акси бўладиган бўлса, ёмонлик тарқалади.
Макка доимо пок тутилмоғи вожиб бўлади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ жалла ва ала айтадики: «Ва Иброҳим билан Исмоилга: «Менинг байтимни тавоф қилгувчилар, ўша ерда ибодат қилиб турувчилар, руку-сужуд эгалари учун пок тутинг», деб буюрдик» (Бақара: 125). Демак, Макка исломга хилоф келадиган барча нарсадан пок тутилмоғи вожиб бўлади. Тоинки ушбу шаҳардан машриқ ва мағрибга дин ва даъват етиб борсин. Чунки Аллоҳ таоло пайғамбарини ушбу шаҳарга жўнатди ва у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам даъватларини ушбу шаҳарда бошладилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккада ўн уч йил тавҳидга даъват қилиб, ширкдан қайтардилар. Бундан бошқа буйруқлар ҳали буюрилмаган эди. Намоз, закот, рўза ва ҳаждан бирортаси ҳали буюрилмаганди. Даъватлари фақат ширкдан огоҳлантириш ва тавҳидга буюришга чекланганди. Уларга: Ла илаҳа иллаллоҳ денглар, нажот топасизлар, дердилар. Улар эса: «(Шунча) худоларни битта худо қилиб олибдими?! Ҳақиқатан бу жуда қизиқ нарса!» (Сод: 5), деб айтишарди.
Исро ва Меърож
Ўн йил ўтгач осмонга кўтарилдилар ва у кишига беш вақт намоз фарз қилинди. Маккада уч йил намоз ўқидилар.
«Ўн йил ўтгач осмонга кўтарилдилар», яъни, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўн йил ширкдан огоҳлантириб, тавҳидга даъват қилиб, ушбу асосни таъсис этдилар. Сўнг ўн биринчи йили Масжидул Ҳаромдан Масжидул Ақсога кечаси сайр қилдирилдилар. Аллоҳ таоло шундай деди: «(Аллоҳ) бир кеча, Ўз бандаси (Муҳаммад)ни — унга оят-мўъжизаларимиздан кўрсатиш учун (Маккадаги) Масжид ал-Ҳаромдан (Қуддусдаги) Биз атрофини баракотли қилиб қўйган Масжид ал-Ақсога сайр қилдирган (барча айбу нуқсондан) пок Зотдир» (Исро: 1). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Умму Ҳаниънинг уйида ухлаб ётар эканлар, у кишининг ҳузурларига Жаброил алайҳиссалом ҳачирдан кичикроқ ва эшакдан каттароқ, қадамини кўз етар жойгача босадиган Буроқ оти билан келдилар. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга миндирилиб, тунда Байтул Мақдисга олиб кетилдилар.
Ушбу тунда сайр қилдирилишлари, у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хос хусусият ва мўъжизаларидандир. Байтул Мақдисда пайғамбарлар билан учрашдилар. Сўнг у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам Байтул Мақдисдан Жаброил ҳамроҳлигида самога кўтарилдилар. Маккадан Байтул Мақдисга тунда сайр қилдирилиб, сўнг Байтул Мақдисдан самога кўтарилдилар. Яъни, Жаброил алайҳиссалом билан кўтарилиб, осмон аҳли олдидан ўтдилар. Жаброил алайҳиссалом ҳар бир осмонга (келганларида) очилишини сўрардилар ва у кишига очиб бериларди. Сўнг еттинчи осмонда тўхташди. Сўнг эса осмонларнинг юқорисидаги «Сидратул Мунтаҳо»га кўтарилдилар. Ана шу жойда Аллоҳ таоло у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан Ўзининг ваҳийси орқали Ўзи хоҳлаганча сўзлашди. Ва у кишига беш вақт намозни фарз қилди. (Аввалига) бир кеча кундузда эллик маҳал намозни фарз қилди. Бироқ Мусо алайҳиссалом пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга умматлари бир кеча кундузда эллик маҳал намозга тоқатлари етмаслигини айтиб, Роббиларидан енгиллатишни сўраб боришларига ишора қилдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (намоз) беш маҳал(да ниҳоя топгунча) Роббиларидан енгиллик сўраб мурожаат қилишда давом этдилар. Шунда Аллоҳ азза ва жалла Исро ва Меърож ҳадисида келганидек: «Фарзимни тамом-тугал қилдим, бандаларимга енгиллик қилдим ва бир ҳасанотни ўн (баробарида) мукофотлайман».[58] Анаснинг Абу Зардан (розияллоҳу анҳумо) қилган ривоятларида эса: «У (амалда) беш, (тарозида) эса элликдир».[59]
Бир кеча ва кундуздаги беш вақт намоз тарозида эллик маҳал намозга тенглашади. Чунки бир ҳасанот ўн баробаридадир. Бир вақт намоз ўн вақт намоз ўрнини босади. Исро «Субҳан», яъни, Бани Исроил сурасининг аввалида, Меърож эса Нажм сурасининг аввалида зикр қилинди. «Қасамки, (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Жаброил фариштани ўзининг аслий суратида) иккинчи бор (жаннат) четидаги Нилуфар олдида кўрди. Жаннати маъво ҳам ўша (Нилуфар)нинг олдидадир. Ўшанда Нилуфарни ўраган нарса (яъни Аллоҳ таолонинг файзи илоҳийси) ўраб олган эди. (Пайғамбарнинг) кўзи (ўнгу сўлга) оғгани ҳам йўқ, ўз ҳаддидан ошгани ҳам йўқ. Дарҳақиқат у (ўша соатда) Парвардигорининг буюк оятларини (яъни У зотнинг қудрати илоҳийсига далолат қиладиган жуда кўп аломатларни), кўрди» (Нажм: 13-18). Буларнинг бари Меърожда бўлганди.
Сўнг у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам самодан Байтул Мақдисга тушдилар. Сўнг эса ўша кечанинг ўзидаёқ Маккага қайтдилар. Тонг отгач одамларни ушбу ишлардан хабардор қилдилар. Мўминларнинг иймони, кофирларнинг эса ёмонликлари зиёда бўлди. Кофирлар бу билан хурсанд бўлишиб, ушбу хабарни тарқатиш билан кўнгиллари ёзилди. Ахир бу соҳибларингиз қандай қилиб бир кечада Байтул Мақдисга бориб қайтганини даъво қиляпти. Биз у ерга бориш учун бир ой ва қайтиш учун бор ойлик масофани кўзлаб туяларимизни ҳозирлаймиз, дея Холиқ азза ва жалланинг қудратини махлуқнинг қудратига қиёс қилишди. Исро ва Меърож воқеаси одамлар учун имтиҳон бўлди. Мушрикларнинг Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳазил-мазаҳ қилиб, у кишига ёмонлик ва оёқости қилишлари зиёда бўлган бўлса, мўминларнинг иймонлари зиёда бўлди.
Мушриклар Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга: «Шеригинг нима деганига бир қарасангчи?», дейишди. У киши (розияллоҳу анҳу): «Нима деди?», дедилар. Улар: «Уни Байтул Мақдисга олиб борилгани ва самога кўтарилгани ҳамда бир кечани ўзидаёқ (уйига) келганини даъво қиляпти», дейишди. Шунда Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу): «Агар шундай деган бўлса, демак, у айтгандекдир. Дарҳақиқат рост сўзлабди», дедилар. Улар: «Ахир қандай қилиб?», дейишди. У киши: «Мен уни бундан-да улкан ишларда тасдиқ этяпман. Мен уни осмондан унга нозил бўлаётган хабарда тасдиқ этсаму, қандай қилиб Байтул Мақдисга тунда сайр қилдирилганини тасдиқ этмайин?», дедилар.[60]
Ушбу иш Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг эмас, балки Аллоҳ азза ва жалланинг қудрати билан юз берди. Ушбу воқеа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оят-аломатларидандир.
У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам тунда сайр қилдирилганлари ҳамда уйқуда эмас, балки руҳ ва жасадлари билан уйғоқликда (самога) кўтарилганларига эътиқод қилиш лозимдир. Чунки баъзи кимсалар: руҳлари билан тунда сайр қилдирилдилар. Жасадлари эса Маккада қолган, балки Исро ва Меърож воқеаси руҳлари билан юз берган, деб айтадилар. Бу ботил сўздир. Балки у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам руҳ ва жасадлари ила тунда сайр қилдирилиб, Буроқ отига миндилар. Ва бу уйқуларида эмас, уйғоқликларида бўлди. Агар фақат руҳлари билан (ушбу воқеалар) бўлганида ёки тушларида юз берганида, туш билан ўнгни нима фарқи бўларди?! Аллоҳ жалла ва ала айтяптики: «Ўз бандаси (Муҳаммад)ни сайр қилдирган (барча айбу нуқсондан) пок Зотдир» (Исро: 1).
Бандаси деганда руҳ ва жасадни иккиси назарда тутилади. Руҳни ёлғиз ўзига ва аксинча жасаднинг ёлғиз ўзига банда деб айтилмайди. Руҳ ва жасад жам бўлгандагина банда лафзи унга мувофиқ келган бўлади. (Аллоҳ таоло): Бандасининг руҳини тунда сайр қилдирган Зот барча айбу нуқсонлардан пок, деб айтмади. Балки: тунда бандасини сайр қилдирган Зот, деб айтди. Банда – руҳ ва жасад бирикмасидир. Аллоҳ жалла ва алани бирор нарса ожиз қолдиролмайди ва у барча нарсага Қодирдир.
«Ва у кишига беш вақт намоз фарз қилинди. Маккада уч йил намоз ўқидилар».
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам (Маккада) икки ракъатдан оширмай намоз ўқидилар. Мадинага ҳижрат қилгач бомдод намозидан бошқа намозлар тўрт ракъатли бўлди. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам бомдод намозида қироатни узун қилардилар. Ва бомдод икки ракъатлигича қолди. Шом намози эса аввал фарз бўлгандаёқ уч ракъатли эди. Чунки у кундузги витр-тоқ намоздир. Пешин, аср ва ҳуфтон Маккада икки ракъатдан ўқиларди. Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳижрат қилгач тўрт ракъатга айланди.
Ҳадисда айтилганидек: «Намоз аввал фарз бўлганида икки ракъатдан эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳижрат қилгач муқим намозлари комил-зиёда бўлди. Сафар намозлари (икки ракъатлигича) қолди».[61] Илм аҳли ҳам шундай деб ижмо қилишди. Намоз Маккада фарз бўлиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккада намоз ўқидилар. Бироқ уламолар намоз ҳижратдан уч йил аввал фарз бўлдими, дея ихтилофга боришди.
Ушбу шайх раҳимаҳуллоҳ зикр қилганларидек рожиҳ сўздир. Ҳижратдан беш йил аввал, бир йил аввал, бир ярим йил аввал фарз қилинди деган қовллар ҳам мавжуд. Бироқ рожиҳ қовл шайх раҳимаҳуллоҳ зикр қилганларидек, намоз ҳижратдан уч йил аввал фарз қилинди. Намоз билан бирга ислом рукнларидан яна бирортаси ҳам фарз бўлдими? Бу борада ҳам уламолар ихтилофга боришди. Улар орасида закот ҳам Маккада фарз қилинган, бироқ нисоб, миқдор ва закотга кимлар ҳақли экани Мадинада баён қилинган деганлари бор.
Далил Аллоҳ таолонинг ушбу қовлидир: «Ўрим-терим кунида (бечора-мискинларга) ҳаққини беринглар» (Анъом: 141). Ҳаққидан мурод, у закотдир. Ва Анъом сураси тўлалигича Маккада нозил бўлган. Шунингдек Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: «Улар (топган) мол-мулкларида сўрагувчи ва (мол-давлатдан) маҳрум кишилар учун маълум ҳақ (яъни закот) бўлган зотлардир» (Маъориж: 24-25).
Маъориж сураси ҳам Маккий суралардандир. Маълум ҳақдан мурод закотдир. Демак закотнинг асли Маккада фарз қилинган. Бироқ тафсилотлари эса Мадинада баён қилинган. Бу бир қовл эгаларининг сўзи.
Иккинчи қовл: шайх раҳимаҳуллоҳнинг сўзларидан кўриниб тургани шуки, закот Мадинада фарз қилинган. Маккада аввалги рукн бўлмиш тавҳид ва иккинчи рукн бўлмиш намоздан ўзга ҳеч нарса фарз қилинмаган. Шайх раҳимаҳуллоҳ сўзларининг зоҳири шуни ифодалаяпти.
Мадина сари ҳижрат
Сўнгра Мадинага ҳижрат қилишга буюрилдилар.
Қурайшнинг озор бериши кучайиб, Аллоҳнинг йўлидан тўсиш, мусулмонларга тазйиқ ўтказиш ва ҳимоя қиладиган гуруҳга эга бўлмаган заиф мусулмонларни азобга солиш билан ёмонликлари зиёдалашгач, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло мусулмонларни Ҳабашистон сари ҳижрат қилишга изн берди. Бу биринчи ҳижрат эди. У диёрда бирор кишига зулм қилмайдиган подшоҳ бўлиб, насроний бўлса-да, бироқ одил эди. Кўпчиликни ташкил қиладиган гуруҳ ҳижрат қилди. Қурайш уларнинг Ҳабашистон сари ҳижрат қилишганини билгач, ичларидаги эпчилларидан иборат ўз вакилларини уларни (муҳожирларни) талаб қилишлари учун Нажошийнинг ҳузурига совға-салом билан жўнатишди. Ушбу вакилларнинг бири Амр ибн Ос (розияллоҳу анҳу) эди. Қурайш вакиллари: Мана булар бизнинг яқинларимиз бўла туриб қочиб кетишди. Уларни қайтариб берилишларини сўраймиз. Дарҳақиқат, булар ёмон кимсалар, яна мамлакатингизда бузғунчилик қилиб юришмасин…, деб айтишди.
Нажошийнинг кўнглига йўл топиш мақсадида унга совға-саломларни улашишди. Бироқ у муҳожирларни чақиртириб, уларнинг (сўзларини) тинглаб кўрди. Ҳамда уларни ўз ихтиёрларига қўйган эди, улар (муҳожирлар) Ҳабашистонда қолишни ихтиёр қилишди. (Қурайшнинг) икки вакили мақсадларига эришолмай ортга қайтишди.
Сўнг Аллоҳ таоло Нажошийга марҳамат кўрсатди ва у исломни қабул қилди. Вафот этгач Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалари билан унга ғоибона (жаноза) намози ўқидилар. Саҳобаларнинг Нажоший юртига сафар қилишлари унга яхшилик бўлди. Аллоҳ таоло улар сабаб Нажошийни ҳидоят қилди ва у исломга кирди.
Сўнгра Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаж мавсумида, Минода ансорлардан иборат бир неча кишига дуч келдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳажда қабилаларни даъват қилардилар. Минодаги қабилалар тушадиган манзилга бориб, уларни Аллоҳнинг йўлига даъват қилардилар. Баногоҳ ансорлардан иборат кишиларга йўлиқиб, уларни Аллоҳнинг йўлига чақириб, ўз даъватларини уларга илиндилар. Шунда улар Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг даъватларини қабул қилиб, у кишига ислом (равнақи) учун байъат бердилар. Ҳаж мавсумидан ўз қавмларига қайтишгач, уларни Аллоҳ азза ва жалланинг йўлига даъват қилишди. Натижада ушбу (ҳаж) мавсумида олдингисига қараганда кўпроқ одам келди. Ансорлардан иборат кўпчилик келиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан иккинчи ақаба байъатида байъатлашишди. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга ислом (равнақи), у киши уларнинг ҳузурига ҳижрат қилиб борсалар ёрдам қўлини чўзишга ҳамда ўз жонлари ва фарзандларини нимадан ҳимоя қилсалар, у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳам ўша нарсадан ҳимоя қилишга байъат беришди.
Ушбу муборак байъатдан кейин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккадаги мусулмонларни Мадинага ҳижрат қилишга амр этдилар. Мадина сари ҳижрат қилганча одам ҳижрат қилди. Расул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва баъзи саҳобаларигина қолишди. Сўнг Аллоҳ таоло Ўзининг Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳижрат қилишга изн берди. Қурайш саҳобаларнинг Мадинага ҳижрат қилишлари ҳамда у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан ансорлар ўртасида бўлиб ўтган байъатни билишгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалари билан Мадинага етиб олишлари, у киши учун куч-қувват ҳосил бўлиб, улар (Қурайш) учун тўсиқ-ғов бўлишидан қўрқишди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳижрат учун чиқиб кетишни хоҳлаган кечада, (Қурайш) келиб, уйни ўраб олди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ташланишни ирода қилган ҳолда қуролланиб эшик олдида тўхташди. Аллоҳ таоло Ўзининг Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламни (ушбу ишдан) хабардор қилди. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам тоинки мушриклар кўриб, у Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам деб ўйласинлар дея Алини ўз тўшакларида ухлашга амр этдилар. Али розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тўшакларида ухлаб, Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёпинчиқларини ёпдилар. Мушриклар Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам чиқишларини кутиб туришарди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам мушриклар сезмаган ҳолларида уларни оралаб чиқиб кетдилар.
Аллоҳ таоло уларнинг кўзларини кўр қилганди. Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам (бир сиқим) тупроқ олиб, уларнинг боши узра сепдилар ва уларни оралаб чиқиб кетдилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига бордилар. Биргаликда чиқиб, Савр ғорига боришди. У ерда уч кун яширинишди. Қурайш одамлардан у кишини қандай йўл билан бўлса-да, хоҳ тирик ё ўлик бўлсин, (қидириб)-топишни талаб қилди. Қидириб, излаб кўришгандан кейин у кишини топишдан умидлари узилгач, у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламни тирик ёки ўлик ҳолда олиб келган кишини мукофотлар (берамиз дея) қизиқтиришди. Бундан ҳам умидлари узилгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва соҳиблари ғордан чиқиб, туяларга миниб, Мадина сари йўлга тушишди.
Ҳижрат ширк диёридан ислом диёрига кўчиб ўтишликдир.
Ҳижрат луғатда бирор нарсани тарк этишликдир.
Ҳижратнинг шаръий маъносига келсак, у шайх раҳимаҳуллоҳ таъриф берганларидек: куфр диёридан ислом диёрига кўчиб ўтишликдир. Ана шу шаръий ҳижратдир. Ҳижрат улуғ бир амал бўлиб, Аллоҳ таоло кўплаб оятларда уни жиҳод билан бирга ёд этди.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага ҳижрат қилгач, Ҳабашистондаги муҳожирлар ҳам Мадинага келишди ва мусулмонлар Мадинада жамланишди, барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Мадинада муҳожир ва ансорлардан иборат мусулмонларнинг давлати қад кўтарди. Ким исломга кирса уларнинг олдига келарди. Ана шу дамда Аллоҳ таоло диннинг қолган буйруқларини жорий қилди. У Зот Ўз Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳижратнинг иккинчи йили рўза ва закотни фарз қилди. Ҳажни эса саҳиҳ қовлга кўра ҳижратнинг тўққизинчи йили фарз қилди. Ана шу алфозда ислом рукнлари тўла бўлди. Ушбу рукнларнинг аввали икки шаҳодат калимаси, охиргиси эса Аллоҳнинҳ уйи сари ҳаж қилишликдир.
Булардан шу хулосани оламизки, Аллоҳ азза ва жалланинг йўлига даъват қилишдаги энг биринчи муҳим иш – тавҳид экани ва даъватчи намоз, рўза, закот ёки ҳаждан олдин тавҳиддан бошламоқлигини билиб олдик. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўн йил тавҳидга даъват қилиб, ширкдан қайтаришда давом этдилар. (Бу орада) на намозга, на закотга, на ҳажга ва на рўзага буюрилмаган эдилар. Балки ушбу фарзлар у кишига тавҳид қарор топгач фарз қилинди.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам даъватчиларни (турли қабилаларга) жўнатадиган бўлсалар, уларга одамларни авваламбор тавҳидга даъват қилишни буюрардилар. Худди Муоз розияллоҳу анҳунинг ҳадисларида келганидек: «Сиз аҳли китобдан иборат бир қавм олдига кетяпсиз. Уларни даъват қиладиган аввалги (чақириғингиз) «Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур Расулуллоҳ» (Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир), деб гувоҳлик бериш бўлсин. Агар буни ижобат қилсалар, Аллоҳ таоло уларга беш вақт намозни фарз қилганини билдиринг…».[62]
Ушбу ҳадис тавҳид рўёбга чиқиб, вужудга келгандагина намоз, закот ва рўзага буюриш мумкинлигига далолат қиляпти. Кимда-ким (даъватини) тавҳиддан бошламас экан, унинг даъвати муваффаққиятсиз, манҳажи эса элчилар алайҳимуссалоту ва салламларнинг манҳажига хилоф бўлади.
Элчиларнинг бари авваламбор тавҳид ва ақидани ўнглашдан бошлашган. Ушбу йўл (даъват йўлидан) юраман деганларга билишлари лозим бўлган ўта муҳим дастурдир. Чунки бугунги кунда ушбу дастурни лойқалатиб, ўзгартираётганлар ва ўз ижтиҳоди ёки жоҳиллардан иборат ўзгалар ижтиҳодидан келиб чиққан бир дастурни танлаяпти. Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам манҳаж-дастурига қайтишлик лозиму лобуддир. Ана шу Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишининг сийратларини билиш ва уни уч асос зимнига киритишдан ҳосил бўлган фойдадир. Тоинки ушбу йўлдан юриш учун у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларни қандай даъват қилганликлари ва даъватдаги манҳаж-дастурлари нима эканини билиб оласиз. Чунки у киши намунадирлар соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
Ширк диёридан ислом диёрига ҳижрат қилишлик ушбу уммат гарданидаги фарздир. Ва у қиёмат қоим бўлгунга қадар боқий қолади.
Ҳижрат Аллоҳ йўлидаги жиҳод билан ўзаро боғлиқдир. Ва у мансух бўлмай, боқий қолади. Ҳижратга муҳтож бўлган ҳар бир мусулмонга ҳижрат қилишлиги вожибдир. Мусулмон кишига динини изҳор қилишга қодир бўлмаган ҳолатда куфр диёрида истиқомат қилишлиги жоиз эмас. Демак, унга мусулмонларнинг диёрларига ҳижрат қилиши вожиб бўлади. Ва у Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларига биноан боқий қолувчи фарз амалдир: «Тавба узилмагунча ҳижрат ҳам узилмайди. Тавба эса қуёш мағрибдан чиқмагунча узилмайди».[63]
Далил Аллоҳ таолонинг ушбу қовлидир: «Албатта мусулмонлар билан бирга ҳижрат қилмасдан кофирлар қўл остида яшашга рози бўлиш билан ўз жонларига жабр қилган қимсаларнинг жонларини олиш чоғида фаришталар уларга: «Қандай ҳолда яшадингиз?» — деганларида: «Биз бу ерда чорасиз бечоралар эдик», дедилар. (Шунда фаришталар): «Ҳижрат қилсанглар Аллоҳнинг ери кенг эди-ку?! (Нега дину иймонларингиз йўлида бу юртдан ҳижрат қилмадинглар?)» — дейишди. Бундайларнинг жойлари жаҳаннамдир. Кандай ёмон жойдир у! Фақат бирон чора топишга қодир бўлмай, ҳижрат йўлини истаб топа олмай чорасиз қолган кишилар, аёллар ва болалар борки, бундайларни шояд Аллоҳ авф этса. Зотан, Аллоҳ афв этгувчи, мағфират қилгувчи бўлган зотдир. Ким Аллоҳ йўлида ҳижрат қилса, ер юзида кўп паноҳ бўлгудек жойларни ва кенгчиликни топгай. Ким уйидан Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сари муҳожир бўлиб чиқиб, сўнг (шу йўлда) унга ўлим етса, муҳаққақки унинг ажри — мукофоти Аллоҳнинг зиммасига тушар. Аллоҳ мағфиратли, меҳрибон бўлган зотдир» (Нисо: 97-100).
Ушбу оятларда гарчи исломдан чиқиб кетмаса-да, ҳижратга қодир бўла туриб, уни тарк этган кимсага ваъид бўлиб, унинг борар жойи жаҳаннам эканлиги айтиляпти. Нақадар ёмон жойдир у. Бироқ бу ваъид оятларидандир. Агар ҳижратни тарк этса, дарҳақиқат, вожибни тарк этган бўлиб, осийлардан бўлади. Бироқ ҳижратни тарк этиш билан исломдан чиқиб кетмайди. Ва унга қаттиқ ваъид бор. Сўнг Аллоҳ таоло ҳижратнинг вожиблигини соқит қиладиган узрни баён қилиб, шундай деди: «Фақат бирон чора топишга қодир бўлмай, ҳижрат йўлини истаб топа олмай чорасиз қолган кишилар, аёллар ва болалар борки…», яъни, Мадина шаҳрига олиб борадиган йўлни билмайдилар. Чунки ҳижрат сафар қилишликка эҳтиёжлидир. Акс ҳолда инсон ҳижрат асносида қай бир йўлга юришни билмай ҳалок бўлади. Демак уларнинг узрлари икки ишдан иборатдир:
Бирон чора топишга қодир бўлмайдиганлар.
Ҳижрат йўлини истаб топа олмай чорасиз қолганлар. Уларнинг имкониятлари бўлса-да, бироқ улар қай йўлдан юришни ва уларга йўл-йўриқ кўрсатадиган кишини билмайдилар. Ана шу яроқли-арзигулик узрдир.
Имкониятга эга ва йўлни биладиган кимсага келсак, унинг учун бирор узр йўқдир.
Ва Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: «Эй иймон келтирган бандаларим, шак-шубҳа йўқки, Менинг ерим кенг, каттадир. Бас сизлар Менгагина ибодат қилингиз!» (Анкабут: 56).
Бағавий раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Ушбу оят Маккадан ҳижрат қилмаган мусулмонлар ҳақида нозил бўлган. Аллоҳ таоло уларга иймон исми ила нидо қилди».
Анкабут сурасининг ушбу оятида ҳижратга буйруқ ва Аллоҳнинг ери кенг эканлиги хабар қилинди. Агар динингни изҳор қилишга имконият қила олмайдиган диёрда бўлсанг, Аллоҳнинг ери кенгдир. У ердан кўчиб ўт. Ушбу ярамас ўринда қолма, балки уни қўйиб Аллоҳнинг кенг ерига чиқ. Дарҳақиқат Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ерни кенг қилиб қўйди. Ҳижратга суннатдан далил Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларидир: «Тавба узилмагунча ҳижрат ҳам узилмайди. Тавба эса қуёш мағрибдан чиқмагунча узилмайди».
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Фатҳдан сўнг ҳижрат йўқдир», деган қовлларига келсак, ушбу ҳадиснинг зоҳири Макка фатҳидан сўнг ҳижрат интиҳо топди деган маънони ифодалаяпти. Ва баъзи одамлар ушбу икки ҳадис ўртасида ўзаро зиддият бор деб ўйлайди. Бироқ илм аҳли ушбу ҳадисга қуйидагича жавоб беришди, фатҳдан сўнг ҳижрат йўқдир, деганидан мурод, яъни, Маккадан (ҳижрат қилинмайди). Чунки у фатҳ қилиниши билан ислом диёрига айланди. Ва яна фатҳдан сўнг Маккадан ҳижрат қилишлик ҳам боқий қолади деб ўйлайдилар. Натижада ҳижратнинг савобини ҳосил қилишни хоҳлайдилар. Куфр диёридан ҳижрат қилишлик қиёмат қоим бўлгунча боқий қолади. Далил эса юқоридаги оят ва Пайғамбар ҳадисидир. Ушбу муаммога ана шу жавоб бўлади.
Мадинадаги барқарорлик ва қолган фарзлар нозил бўлиб, диннинг комил қилинишлиги
Мадинада қарор топгач закот, рўза, ҳаж, жиҳод, азон, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш ва булардан бошқа ислом ибодатларига буюрилдилар. Шундай қилиб ўн йил ҳам ўтди. Сўнг эса соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этдилар. Динлари боқий бўлиб, ана шу у кишининг динларидир. Бирор бир яхшиликни қўймай, умматни унга далолат қилдилар ва бирор бир ёмонликни қўймай, умматни ундан огоҳ этдилар. У киши далолат қилган яхшилик тавҳид ва жамийки Аллоҳ таоло яхши кўриб, рози бўладиган нарсалар. У киши огоҳ этган ёмонлик ширк ва жамийки Аллоҳ таоло кариҳ кўриб, хоҳламайдиган нарсалардир. Аллоҳ таоло у кишини бутун инсониятга жўнатди. Аллоҳ таоло жамийки инсон ва жин тоифасига у кишига итоат этишни фарз қилди.
Далил Аллоҳ таолонинг ушбу қовлидир: «Айтинг (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Эй одамлар, албатта мен сизларнинг барчангизга Аллоҳ (юборган) элчиман» (Аъроф: 158).
Юқорида айтиб ўтилганидек Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этишларидан олдин, шариат комил бўлгунга қадар босқичма-босқич нозил бўлди, Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Ва Аллоҳ таоло у кишига ушбу оятни нозил қилди: «Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим» (Моида: 3). Ушбу оят нозил бўлганидан сўнг кўп ўтмай Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этдилар. У кишининг динлари қиёмат қоим бўлгунча боқийдир.
Аллоҳ таоло у киши сабаб динни комил қилди.
Далил Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: «Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим» (Моида: 3).
Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таоло у киши воситасида динни комил, неъматини тўкис қилиб, у кишига ушбу оятни нозил қилгач вафот этдилар: «Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим» (Моида: 3). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жума куни, видолашув ҳажида, Арафа (тоғи)да турганларида ушбу оят нозил бўлди. Ушбу оят (нозил бўлишидан) кўп ўтмай Рофиқул Аълога риҳлат қилдилар. Умматларини тунлари кундуз каби оппоқ ҳужжат устида қолдирдилар. Ундан фақат ҳалок бўлувчигина оғишиб кетади.
Ушбу оятда Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан ушбу динни мукаммал эканлиги, бандаларнинг (барча) фойдаларини ўз ичига олганлиги, ҳамда қиёмат қоим бўлгунга қадар барча иш ва муаммоларини ҳал қила олишига гувоҳлик бўлди. Ушбу дин барча замон ва маконга яроқли бўлиб, ундан кейин ўзга бир шариатга, нозил бўлажак Китобга ёки Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин жўнатиладиган бошқа бир расулга эҳтиёжлари йўқдир. Қиёмат кунига қадар бирор бир муаммо ёки оммага боғлиқ бирор иш бўлсин, албатта Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шариатларида унинг ечими ва ҳукми бордир. Бироқ ҳамма гап ҳукм ва масалалардан далил ва ҳукм чиқаришни чиройли суратда адо этадиган кишидадир. Ижтиҳод шартлари тўла топиладиган илм ва ижтиҳод аҳли бўлар экан, ушбу шариат комил ва унда барча муаммоларнинг ечими бор. Балки нуқсон биз томондан рўй беради. Ё Аллоҳ нозил қилган динни билишдаги қосирлик ва идрок қила олмаслик жиҳатидан ёки ҳақдан буриб юборадиган ҳавои нафс бўлиши жиҳатидан. Аслида эса ушбу дин яроқли, кенгқамровли ва мукаммалдир. Дарҳақиқат уммат ушбу динга ҳаққирост амал қилиб, барча ишлари борасида унга мурожаат қилса, Аллоҳ таоло ислом умматини унинг сабабидан қиёмат қоим бўлгунга қадар беҳожат қилиб қўяди.
Аллоҳ таоло шундай деди: «Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз!» (Нисо: 59). Аллоҳга қайтариш, у Аллоҳнинг Китобига қайтаришдир. Расулга қайтариш эса вафот этгач суннатига қайтаришдир. Аллоҳ таоло айтадики: «Сизлар ихтилоф қилган ҳар бир нарсанинг ҳукми Аллоҳга (қайтарилур)» (Шўро: 10). Ушбу оятда мулҳид, зиндиқ ёки ушбу шариатнинг сир-асрорларини идрок қилишдан фаҳмлари оқсаган «инсофли мутааллим»лардан иборат ислом шариатини нуқсон ва камчилик билан айблаётганларга раддия бордир. Камчикларни шариатга нисбат беришди, нуқсон ўзлари томонда эканини унутишди. Ушбу оятда, шариат бандаларнинг қиёматгача бўлган ҳожат ва фойдаларини ўз ичига олмаган ёки у аввалги замонга хос эди дея шариат нуқсонли деб туҳмат қилаётганларга раддия бор. Чунки кўплаб жоҳил кимсаларга: ушбу шаръий ҳукмдир, дейилса: бу энди Расулуллоҳ замонларида, аввалги замонда эди. Ҳозирга келиб ҳолат ва ишлар ўзгариб кетди. Шаръий ҳукмлар ўтган замонларда яшаган одамлар ва тугаб битган муаммолар учундир дейдилар. Бу эса Аллоҳ азза ва жаллага куфр келтириш ва ушбу оятни ёлғонга нисбат беришдир: «Бугун сизларга динингизни комил қилдим». Аллоҳ таоло ушбу уммат учун динни қиёмат кунига қадар барча замон ва макон ҳамда бутун авлодлар учун мукаммал қилиб берди. Яна ушбу оятда ўзлари томондан ибодат ўйлаб топиб, уни динга нисбат берадиган бидъатчиларга раддия бордир. Ҳолбуки у бидъатларига на Аллоҳнинг Китоби ва на Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатидан далил бор.
Улар ушбу бидъатларини таҳсинга сазовор иш дея ёки хурофотга ботган ва турли таъма ва шаҳватларга берилган кимсалардан иборат яхши гумонга боришадиган кимсаларга кўр-кўрона тақлид қилишлари сабабидан ўйлаб топадилар. Натижада динда Аллоҳ бирор ҳужжат нозил қилмаган ибодатни ўйлаб чиқарадилар. Дарҳақиқат Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Кимда-ким бизнинг буйруғимиз бўлмаган бирор амални қилса, бас у рад этилгандир». Ва яна шундай дедилар: «(Динда) янги пайдо бўлган ишлардан ҳазир бўлинглар. Ҳар бир янги пайдо бўлган нарса бидъатдир. Ва ҳар бир бидъат залолатдир».
Аллоҳнинг Китоби ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг суннатларидан далил бўлмай туриб, (динда) ибодатлар ўйлаб топадиган кимса, ушбу дин тўла-тўкис эмас деб туҳмат қилувчи ва динни ўзининг («ижтиҳоди») билан комил қилишни хоҳлаган, ҳамда Аллоҳ таоло уни комил қилганини тан олмаган кимсадир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида дин бўлмаган нарса у кишидан кейин ҳам асло дин бўлмайди. Оятда ушбу тоифаларга раддия бордир. Бир тоифа: ислом барча замонга яроқли эмас дейди. Ёки Аллоҳнинг Китоби ва Расулининг суннатидан далил бўлмаган бидъатларни ўйлаб топиб, уни диндан деб айтадиганларга ушбу оятда раддия борки, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло динни комил қилди.
Динга зиёдалик киритиш ва ундан бирор нарсани олиб ташлаш, дин замона аҳлига ярамай қолди дея шак-шубҳага солиб, чалғитишга бирор ўрин йўқ. «Бугун сизларга динингизни комил қилдим». Ушбу Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Каломидир ва У сўзловчиларнинг энг ростгўйидир. Аллоҳ таоло шундай деди: «Неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим». Ушбу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил бўлган охирги оят ва у оламларнинг Роббиси томонидан ушбу дин комил, кенгқамровли, ҳамда ҳар бир замон ва макон учун яроқли эканига бўлган гувоҳликдир.
Аллоҳ таолонинг ушбу қовли умматнинг аввалги ва охиргисига бўлган хитобдир. Фақат аввалги авлодга бўлган хитоб эмас. Балки у қиёматга қадар барча умматга бўлган хитобдир.
Ижмога келсак: дарҳақиқат уммат у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафот этганларига ижмо қилган. Бу борада фақатгина: Расул вафот этмаган, деб айтадиган хурофотчиларни ҳисобга олмаса, бирор ихтилоф йўқдир. Улар Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этганликларини рад этадилар. Ушбу пуч ва очиқ-ойдин рад этиладиган сўздир. Буни ҳис-туйғу ва воқелик ҳам рад этади. Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалари кўз ўнгида вафот этдилар. Ювиб, кафанланиб, у кишига жаноза намози ўқилди ва дафн қилиндилар. Ушбу ишлар тирик инсонга нисбатан қилинадими?! У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга ўликларга қилинадиган муомала қилинди. Ювиб, кафанланиб, жаноза намози ўқилиб сўнг қабрларига дафн қилиндилар, соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
Ушбу Аллоҳ азза ва жалланинг махлуқотларидаги қонуниятидир. Хўп, унда у кишидан аввалги пайғамбарлар қаерда? У киши ҳам ўзларидан олдинги элчилар кабидир. Улар вафот этишди. У киши ҳам уларнинг бири, вафот этади. Ушбу аҳли сунна вал жамоанинг ижмосидир. Бу борада фақат Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга боғланиб, Аллоҳни қўйиб у кишидан ёрдам сўраб, у тирикдир, деб айтадиган хурофотга ботганларгина қарши чиқди.
У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафот этганига далил Аллоҳ таолонинг ушбу қовлидир: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), ҳеч шак-шубҳасиз, сиз ҳам ўлгувчидирсиз, улар ҳам ўлгувчидирлар. Сўнгра албатта, сизлар қиёмат Кунида Парвардигорларингиз ҳузурида (бир-бирларингиз билан) талашиб-тортишурсизлар (ва сиз ўз зиммангиздаги пайғамбарликни тўла-тўкис етказганингизга ҳужжат келтирурсиз, улар эса сизни ёлғончи қилиб, куфру залолатда ўтганларига турли баҳоналарни рўкач қилурлар, аммо Аллоҳнинг адолатли ҳукмидан қочиб қутула олмаслар)!» (Зумар: 30-31).
Аллоҳ таоло Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ила динни комил қилиб, наъматини тўкис қилгач, У субҳанаҳу ва таолонинг махлуқотларидаги қонунияти бўлганидек у кишини Ўзининг раҳматига олди: «Ҳар бир жон ўлимни тотгувчидир» (Оли Имрон: 185). Пайғамбар ва элчилар ҳам ушбу оят остига дохилдирлар: «Ҳар бир жон ўлимни тотгувчидир». Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу дунёдан Роббилари азза ва жалла ҳузурига кўчиб ўтдилар. Ушбу оят-ҳадис, ижмо ва қиёс билан собитдир. Оятга келсак Аллоҳ таолонинг ушбу қовлидир: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), ҳеч шак-шубҳасиз, сиз ҳам ўлгувчидирсиз, улар ҳам ўлгувчидирлар». Ушбу оятда Аллоҳ таоло Ўзининг элчиси соллаллоҳу алайҳи ва салламга яқин келажакда вафот этишларини хабар берди. «Сиз ҳам ўлгувчидирсиз», яъни, вафот этасиз. Вафот этган одамга эса маййит дейилади. Маййитни руҳи жасадидан ажралгандир.
ассалому алейкум устозлар. менга хозирги кундаги олимларни исми шарифларини айтиб берсангиз
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ҳурматли алишер. Замонамиз уламоларнинг баъзилари ҳақида қуйидаги манзиллардан маълумот топишингиз мумкин:
https://tavhid.com/kitoblar/ulamolar-tarjimai-hollari
https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=38
Waalaykum assalom,
hozirgi kundagi hayot ulamolarning bazilari:
Shaykh Aal ash-Shaykh
Shaykh al-Abbad
Shaykh al-Ajlan
Shaykh al-Albani
Shaykh al-Barrak
Shaykh al-Fawzan
Shaykh al-Ghudayyaan
Shaykh al-Jaami
Shaykh al-Jabiree
Shaykh al-Khamees
Shaykh al-Luhaydaan
Shaykh al-Munajid
Shaykh an-Najmi
Shaykh As-Suhaymee
Shaykh bin Baz
Shaykh Ibn al-Uthaymeen
Shaykh Muqbil
Shaykh Zayd al-Madkhali
wassalam
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ҳурматли Daniell, авваламбор сиз санаб ўтган уламоларнинг барчаси ҳам афсуски бугунги кунда ҳаёт эмас.
Кейин Shaykh al-Khamees деб айни кимни назарда тутдингиз. Бу кишининг исм-шарифларини тўлиқроқ ёзсангиз.
Shaykh al-Munajid эса аслида уламо эмас. У кишининг фатволарини ўқишдан, у кишидан илм олишдан кўпчилик уламолар қайтаришган.
Валлоҳу аълам.
Waalaykum assalom va rahmatullohi va barakatuh,
Sharhimga etiboringiz va javobingiz uchun rahmat.
Shaykh Uthman al Khamees meni bilishimcha Quvaytdagi Islom Universiteti Doktori.
Shaykh al Munajjid tugrisida yana bir bor surishtirib kuraman.
wassalam
1) Усмон ал-Хамисни мақтаб ундан илм олишликни тавсия қилган бирор олимни сўзларидан хабардор бўлсангиз илтимос келтирсангиз.
Бизга маълум бўлгани шуки шайх Утайбий бу кишини ҳизбий, Иҳё ат-Турос фондига боғлиқ инсон эканини айтганлар. Кенгроқ маълумот учун қуйидаги манбага мурожаат қилинг:
http://www.sahab.net/forums/index.php?showtopic=121124
http://www.archive.org/download/radasheekotaibialaotmankamise/radasheekotaibialaotmankamise_2.mp3
2) Мунажжиднинг манҳажини эса кўпчилик аҳли илмлар танқид қилишган. Хоссатан сиз санаб ўтган шайх Убайд ибн Жобирий ҳафизаҳуллоҳ у кишини қутбий эканини айтганлар. Ушбу сўзларини қуйидаги манбадан топишингиз мумкин:
http://youtu.be/EfscGHQjKWI
3) Шайх Аббод ва шайх Жобирий бугунги кунда тириклар алҳамдулиллаҳ.
Валлоҳу аълам.
Tugri ayttingiz bazi ulamolar hayot emaslar:
Shaykh al Abbad
Shaykh al Alboniy
Shaykh al Jabiree
Shaykh Ibn Baz
Shaykh ibn Uthaimeen
va yana bazilar
wassalam.
Ассалому алейкум! Кандай килиб юклаб осам китобни? Хар сафар онлайн укиш хар сафарам кулай бумаяпти.Жазакумуллоху хойрон
وعليكم السلام ورحمة الله وبركاته
Китобни .doc форматида юклаб олиш: https://tavhid.com/downloads/kitoblar/aqida_kitoblar/3_asos_sharhi.doc
Китобни .pdf форматида юклаб олиш: https://tavhid.com/downloads/kitoblar/aqida_kitoblar/3_asos_sharhi.pdf
Ассаламу аьлайкум бидаьт ахлига эң тугри мафким китобини арапча вариятыны кандай юлаб олсам болоди