Аҳли китоблар байрамида тайёрланган таомдан ейишлик
Савол: Мусулмон кишига аҳли китоб ва мушрикларнинг байрам кунларида тайёрлаган таомларидан ейишлиги ёки байрамлари сабабли улардан совға-салом қабул қилишлиги жоизми?
Жавоб: Мусулмон кишига яҳудий ёки насроний ёҳуд мушрикларнинг байрамлари учун тайёрлаган таомларидан ейишлиги жоиз бўлмайди. Яна мусулмон кишига байрамлари сабабли улардан ҳадя қабул қилишлиги ҳам жоиз бўлмайди. Сабаби ушбу ишда уларни улуғлашлик ва улар билан шиорларини изҳор қилишлик ва бидъатларини ривожлантиришда ҳамкорлик қилиш ҳамда байрамлари куни хурсандчиликда уларга шерик бўлишлик мавжуд. Дарҳақиқат, ушбу иш уларнинг байрамларини биз учун ҳам байрам қилиб олишликка ёки камида улар билан бизларнинг байрамларимизда бир-биримизни чорлашликка, таом ва ҳадя қабул қилишликка олиб боради. Бу эса фитна ва динда бидъат қилишликдир. Дарҳақиқат, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай деганликлари собит бўлган: «Кимда-ким бизнинг ишимизда ундан бўлмаган нарсани пайдо қилса, бас, у рад этилгандир» (Бухорий (2697), Муслим (1718), Абу Довуд (4606), Ибн Можжа (14) ва Аҳмад (6/256)). Уларга байрамлари сабабли бирор нарса ҳадя қилинишлиги ҳам жоиз эмас.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли оила ва саҳобаларига саловату саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 2882-2.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қўъуд
Манба: Тавҳид форуми