Қорин билан (ётган ҳолда) ухлашлик ҳукми

Қорин билан (ётган ҳолда) ухлашлик ҳукми

Савол: Дарҳақиқат, менга: қорин билан (ётган ҳолда) ухлашлик ҳаром, дейилди. Ушбу (сўз) саҳиҳми? Агар саҳиҳ бўлса нима қилай? Чунки мен ана шу жой билан (қорин билан ётган ҳолда) уйқуга кетганимдагина дам оламан. Қорин билан (ётган ҳолда) ухлашлик мен учун жуда роҳатбаҳшдир.

Жавоб: Дарҳақиқат, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан, у киши айрим саҳобаларини қорни билан (ётган ҳолда) ухлаётганини кўриб, унинг оёғини қимирлатиб шундай деганликлари ворид бўлган: «Бу Аллоҳ таоло ғазабланадиган ётишдир». (Бошқа) бир ривоятда эса: «Батаҳқиқ, у дўзах аҳлининг ётишидир». Бас, у макруҳ бўлган ётишлик бўлиб, оғриқ ўз эгасини шундай ётишга мажбур қилиши каби заруратни ҳисобга олмаганда уни тарк этишлик лозим бўлади. Аслида эса уни тарк этишлик лозимдир. Унинг ҳолати энг камида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларига биноан кароҳатдир: «Бу Аллоҳ таоло ғазабланадиган ётишдир». Бас, уни тарк этишлик лозим бўлади. Энг камида бу борадаги (ҳукм) макруҳ эканлигидир. Ҳолбуки ҳадиснинг зоҳири ҳаром эканлиги(ни ифодалаяпти). Мўмин ва мўминага иложсиз заруратни ҳисобга олмаганда бундай ётишликни тарк этишлиги лозимдир. Барокаллоҳу фийкум.

 

Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

http://www.binbaz.org.sa/mat/19883

Манба: Тавҳид форуми

4 thoughts on “Қорин билан (ётган ҳолда) ухлашлик ҳукми

  1. Агар Аллохдан ихлос ила соралса бу ёмон одаттан халос этади, иншааллох.

  2. Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
    Ҳадисни саҳиҳ ёки заиф эканига аҳамият қаратишингиз таҳсинга сазовор. Бироқ саломни тўлиқ бериш ҳам катта аҳамиятга эга. Бу ҳақда қуйидаги боғламага мурожат қилишингизни насиҳат қиламан: http://forum.tavhid.com/showthread.php?tid=409
    “Бу Аллоҳ таоло ғазабланадиган ётишдир”. (Албоний “Соҳиҳ Адаб ал-Муфрад” (905), “Соҳиҳ ал-Жамиъ” (2271)).
    “Батаҳқиқ, у дўзах аҳлининг ётишидир”. (Албоний “Соҳиҳ Ибн Можжа” (3016)).

  3. qorin b.n yotishga örganib qolgan kishi uzun yastiq yoki shunga uxshash narsani quchoqlab öng tarafga qarab yotsa bu muammodan inshalloh qutuladi. shaxsiy tajriba.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan