Суннат намозини узр сабабидан кечиктириш
Савол: Пешин намозининг (фарздан олдинги) суннат намозларини кечиктиришлик жоизми? Пешиннинг (фарзини) ўқиймиз. Таҳминан бир соатдан кейин эса (пешиннинг фарзидан) олдинги ва кейинги суннат намозларини ўқиймиз. Чунки (Саудия) мамлакатидан ташқарида, ўқув муассасасида биз учун намозга деб белгиланган вақт фақат таҳорат олиш ва (фарзни) ўқишгагина етади?
Жавоб: Киши (фарздан) олдинги суннат намозларини (фарз) намозидан кейинга кечиктирса, агар бирор узр сабабли шундай бўлса, (фарз)дан кейин қазосини ўтаб қўйишлигида хараж-танглик йўқ, (намозини) ўтаган бўлади. Агар узрсиз бўлса, у (ўша намозларини) ўтаган бўлмайди. Савол берувчи эслаб ўтган ҳолат, вақт фақат таҳорат ва фарз намозгагина етиши, бу узрдир. Шунга кўра (фарздан) олдинги кундалик суннат намозларини фарзидан кейин қазосини ўтаб қўйиши жоиз бўлади. Бироқ у ушбу (саволда келган ҳолатда) аввал фарздан кейинги суннатни ўқийди сўнг фарздан олдинги суннатларни қазосини ўтаб қўяди.
Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймийн
«Фатава ва росаил Ибн Усаймийн» (14/194).
Манба: Тавҳид форуми
ман эшитгандим намозда qазо деган суз юк Аллоху аълам.