Янги ҳижрий йил билан табриклаш ҳукми
Савол: Фазилатли шайх, Аллоҳ сизни муваффақ қилсин. Кўпчилик одамлар ҳижрий янги йил бошланиши билан бир-бирларини табриклашади. Янги (ҳижрий) йил кирганида бир-бирини табриклашлик, «Янги йилингиз билан» ёки ҳар йили саломат бўлинг (каби) сўзларини ишлатишликнинг ҳукми нима? Бу машруъми?
Жавоб: Бу бидъат. Бу бидъат ва бу насоролар йилларини ҳисоблаганларида бир-бирларини табриклашларини эслатади. Бу салафлар қилмаган ишдир. Ҳижрий йилни ҳисоблашлик саҳобалар томонидан истилоҳ учун, нималар бўлгани ва қилган ишлари тарихини ёзишлик мақсадида жорий қилинган холос. Улар буни ийд қилишимиз, ёки бир-биримизни табриклашимиз, ёки фалон-фалон ишларни қилишимиз учун жорий қилишмаган. Йўқ, бунинг ҳеч қандай асоси йўқ. Саҳобалар буни фақатгина бўлган ишларни тарихини, вақтини ёзиш учунгина қилишган. Ҳа (шундай).
Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон
Манба: Тавҳид форуми
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган зотга қасам-ки, бу Уммат ичидаги яҳудий ва насронийларнинг биронтаси мен олиб келган нарсаларни эшитсаю, уларга иймон келтирмай вафот этса, жаҳаннам аҳлидан бўлади» – дедилар