Чет элга саёҳат учун сафар қилиш

Чет элга саёҳат учун сафар қилиш

Савол: Оилаларни мамлакат ташқарисига, паспортлар билан ва аёл кишининг (паспортдаги) суратига назар солишларини билган ҳолда сафар қилишлари, яъни ислом мамлакатларига сафар қилишлари ҳақида. Баъзида шахсийятини аниқлаш учун эркак киши аёл кишини юзини очишини талаб қилади. Бу заруратдан ташқари ҳолларда жоиз бўладими?

Жавоб: Биринчидан: биз бирор кимнинг чет элга бориши керак деб ҳисобламаймиз, зарурат ёки жиддий сабаб билан боришлик бундан мустасно. Чунки чет элга саёҳат қилишлик кўпгина ортиқча ҳаражатларга сабаб бўлади. Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) эса беҳуда пулни сарф қилишликдан қайтарганлар.

Иккинчидан: сафар одамларни ўз юртларида қилишлари мумкин бўлган нарсалардан чалғитиши мумкин. Масалан, қарондошлик алоқаларини боғлаш ёки илм талаб қилиш. Шубҳа йўқки сенга фойда келтирадиган нарсадан чалғишлик, зарар кўришликдир.

Учинчидан: инсон кетаётган мамлакат қачонлардир мустамлака қилинган ва унинг аҳолиси ахлоқи ва тушунчаларига бу таъсир қилган бўлиши мумкин. Ва ўша ахлоқ ва фикрлаш услуби ўша ерга борган одамга таъсирини ўтказиши мумкин. Ва бу чет элга сафар қилишдаги энг катта хатардир.

Юқорида айтилганлардан келиб чиқиб мен жавоб бера оламанки: Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки юртимизда курортлар етарли ва чет элга чиқишга эҳтиёж йўқ. Шу билан бирга бу арзон ва юртдошларимизга фойда келтиради.

 

Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин

«Лиқо ал-Бааб ал-Мафтуҳ», савол № 810.

Манба: Тавҳид форуми

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan