Пайғамбар ҳақидаги филмга бўлган энг тўғри мавқиф

Пайғамбар ҳақидаги филмга бўлган энг тўғри мавқиф

Савол: Яқинда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақорат қилинган филм чиқди. Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни қўллаб-қувватлаш учун норозилик намойишларига чиқишди. Бу баъзи элчихоналар ҳужумга тутилгани билан бир вақтда бўлди. Бенғозийдаги Америка элчихонаси ва Тунисдаги Олмония элчихонаси каби (элчихоналар ҳужумга тутилди) ва Либиядаги Америка элчиси ўлдирилди. Бу ёшларга насиҳатингиз нима?

Жавоб: Аввало, шубҳасиз пайғамбарларни ҳақорат қилишга на дин ва на (соғлом) ақл йўл қўймайди. Мен ўша ғайри мусулмон ўлкалардаги оқил одамлар буни оқлайди деб ўйламайман.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг зикрларини Аллоҳ олий қилди. Қуръон ва Суннатда у зотнинг зикрлари келганидан сўнг биз у зот соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг манзилатларини баён қилиб берувчига ҳожатимиз йўқ. «Ва Биз сизнинг зикрингизни (яъни мартабангизни) баланд қилиб қўйдик» (Шарҳ: 4). Алайҳиссолату вассалам. Бу сўз ва тасарруфотларни ҳеч ким оқламаяпти. Ўша давлатлар бу каби ишларни оқлашади деб ўйламайман. Саудия Арабистони Қироллигининг ҳурматли муфтийси томонидан баёнот чиқди. Унда у киши ушбу жирканч филмни қоралади. У (филм) уни қилгандан бошқа ҳеч кимга зарар етказмайди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга зарар етказмайди. Аллоҳ таборака ва таоло у зотни эҳтиром ва иззат қилди. Агар кимдир пайғамбарларни ҳақорат қилса, бу пайғамбарларга зарар етказилганини англатмайди. Аксинча, ким уларни ҳақорат қилса ўзига зарар етказибди.

Биз мусулмонлар бу ҳодисаларга нисбатан шариат қонунларига мувофиқ иш кўришимиз керак. Мана бу норозилик намойишлари ва элчихоналарга ҳужум, ёки ушбу ишга алоқаси бўлмаган бегуноҳ одамларни ўлдиришлик – биз мусулмонлар наздида мункар ишдир. Биз буни ҳар қандай ҳолатда ҳам оқламаймиз. Бу бизнинг динимиз ва шариатимиздан эмас. На элчихоналарга ҳужум қилишлик, на фалончи элчини ўлдиришлик, на бошқа одамларга суиқасд қилишлик бизнинг динимиз буйруқларидан эмас. Бизнинг динимиз – саломатлик дини. Бизнинг динимиз – яхшилик дини. Бизнинг динимиз одамларга суиқасд қилишни ҳаром қилган. Бизнинг динимиз адолатсизликни бошқаси (бошқа адолатсизлик) билан тўғрилашликни ҳаром қилган. Бизнинг динимиз одамларга ҳуқуқларини беради, хоҳ улар мусулмон бўлишсин ёки ғайри мусулмон бўлишсин. Биз мана бу баъзи ёшлар қилаётган сершовқин ишлар Исломни намоён қилмайди ва исломий миллатни намоён қилмайди деб ҳисоблаймиз. Бу тасарруфотлар уларнинг эҳтирослари натижасидир ва уларни бу учун оқланмайди. Биз бу каби ишларни тўлиқ инкор билан инкор қиламиз, ҳудди ушбу филм ва у кабиларни шиддат билан инкор қилганимиз каби. У (филм) ўша давлатлардаги қаланғи-қасанғилар томонидан чиқарилди. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни номусларини ерга уришдан аввал ўзларининг номусларини ерга уришди. Қурайш кофирлари Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳақорат қилишган ва у зотни мазаммат қилинишга лойиқ, шоир, сеҳргар деб айтишган ва улар (у зотнинг) бошларига жароҳат етказишган, улар у зотнинг озиқ тишларини синдиришган ва улар у зотнинг бошларига туянинг ичак-човоқларини ташлашган. Улар қилар ишни қилишган, аммо бунга мусулмонлар (саҳобалар) норозилик намойишларини ўтказишмаган, ҳужум ва қотилликлар қилишмаган. Чунки бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг дини фойдаси учун хизмат қилмайди.

Мен ёшларни бундай ишларда раббоний уламоларга мурожаат қилишлари кераклигини тушуниб етишларини истардим. У (уламо)лар Аллоҳ азза ва жалланинг Китоби билан ғулув кетувчилар-ҳаддан ошувчиларнинг ўзгартиришини, ботилга чиқарувчиларнинг эътиқодини ва илмсизларнинг таъвилини инкор қилурлар.

Шубҳасиз бегуноҳ одамни ўлдириш, мусулмон бўладими ёки ғайри мусулмон бўладими, шубҳасиз бу ҳаромдир. Динимиз буни оқламайди, айниқса биз ва улар орасида аҳдлашув, омонлик ва иттифоқлик бўлса. Бу Аллоҳнинг бандалари учун (жорий қилган) суннатидир. Элчи бошқа давлатга вазифа билан юборилган ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам (элчини) ўлдирмаганлар, ҳатто шу каби диндан бўлган Кисро, Қайсар ва бошқаларнинг элчиси бўлсин (уларни ўлдирмаганлар). Биз мана шу ишларни тушунишимиз керак.

Норозилик намойишлари Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг динидан эмас. Балки бу сершовқин оломоннинг амалларидандир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг дини буни оқламайди.

Аллоҳга қасамки биз Расулуллоҳ соллаллҳу алайҳи ва салламни нафсимиздан, аҳлимиздан, ота-онамиздан, фарзандларимиздан ва барча одамлардан кўра кўпроқ яхши кўрамиз. Лекин бу муҳаббат у зот биз учун шариат ҳудудларидан чегаралаб қўйган нарсаларига тажовуз қилишимизга ундамайди ва Аллоҳнинг динига унда бўлмаган нарсани киритишимизга ундамайди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам муоҳид, зиммий ёки омонлик берилганни ўлдиришдан огоҳ қилдилар. Элчи ўша ўлкалардаги омонлик берилганлардан ҳисобланади. Унга тажовуз қилишлик Набий соллааллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларига хилофдир. У зот айтганларки: «Ким муоҳидни ўлдирса, жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди». Бунинг ҳукми шунингдек мустаъман (омонлик берилган), мустаъзан (изн сўраб кирган) ва зиммийга ҳам тегишлидир. Улар – бизнинг диёрларимизда омонлик берилганлардир. Биз учун ҳар қандай ҳолатда ҳам уларга тажовуз қилишимиз жоиз эмас.

Аввалроқ айтиб ўтганимдек, бу масалаларни ҳақ ва адолат билан ҳукм қиладиган уламоларга қайтариш вожиб бўлади. Аммо оддий бошқариб бўлмайдиган эҳтиросларга келсак, бизга уларни чеклашимиз, ҳамда улардан ва бу ишларни қилаётганлардан юз ўгиришимиз лозим бўлади.

 

Шайх Солиҳ ибн Саъд ас-Суҳаймий

Манба: Тавҳид форуми

2 thoughts on “Пайғамбар ҳақидаги филмга бўлган энг тўғри мавқиф

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan