Ҳукмдор кофир бўлса, нима қилиш керак?

Ҳукмдор кофир бўлса, нима қилиш керак?

Савол: Бизнинг юртимизда мусулмон ҳукмдор йўқ ва турли диний гуруҳлар бор. Агар давлат ҳукмдори мусулмон бўлмаса биз нима қилишимиз керак?

Жавоб: (Диндан) қодир бўлганингизни қилинг, қодир бўлганингизни қилинг ва динингизни маҳкам ушланг, динингизни маҳкам ушланг ва қодир бўлганингизни қилинг. Қилишга қодир бўлмаган нарса ҳақида эса Аллоҳ сизни сўроқ қилмайди. «Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмайди» (Бақара: 286). Лекин агар сиз динингизга очиқчасига амал қила оладиган юртга ҳижрат қилишга қодир бўлсангиз, унда сизга ҳижрат вожиб бўлади. Агар қодир бўлмасангиз, динингизни маҳкам ушланг ва қодир бўлганингизни қилинг, ҳатто Аллоҳ сизга ҳижратни енгил қилмагунича.

 

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон

Манба: Тавҳид форуми

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan