Телевизорда футбол ўйинларини томоша қилиш

Телевизорда футбол ўйинларини томоша қилиш

 

 

Савол: Телевизорда кўрсатадиган футбол ўйинларини томоша қилиш ҳукми нима?

Жавоб: Менинг фикримча телевизорда кўрсатадиган ўйинларни ва бошқа ҳодисаларни томоша қилишлик, вақтни зое қилишликдир. Оқил ва доно одам унга умуман ҳеч қандай фойда келтирмайдиган нарсаларга вақтини сарф қилмайди.

Бу биз бошқа ёмонликдан саломат бўлганимиздадир. Бироқ агарда у бошқа ёмонлик билан бирга келса, масалан, томошабин кофир ўйинчини қалбида улуғлашни бошлаши кабилар. Бундай ҳолатда бу шубҳасиз ҳаром. Чунки биз учун кофирларни умуман ҳурматлашлик жоиз эмас, улар нимага эришганларидан қатъий назар.

Яна агар ёш йигитларнинг сони очиладиган бўлса ҳаром бўлади. Бу фитнага сабаб бўлиши мумкин.

Шундай экан, менинг назаримда тўғри фикр шуки, йигитлар футбол ўйнаётганларида баданларининг қисмлари очилишига йўл қўйишлик мумкин эмас. Чунки бу фитнага сабаб бўлади, ҳатто агар биз сон аврат эмас деган фикрни оладиган бўлсак ҳам. Шунинг учун менинг фикримча йигитлар сонларини ҳеч қачон кўрсатмасликлари керак.

Бироқ агар биз сонни аврат десак, ва бу имом Аҳмаднинг мазҳабларидаги машҳур фикр, унда бу масала очиқ-ойдин – (унда) бу ҳеч қачон жоиз бўлмайди.

Мен биродарларимизга вақтларини фойдали ўтказишларини насиҳат қиламан. Чунки дарҳақиқат вақт – бойликдан ҳам қимматроқдир. Аллоҳ таолонинг ушбу қавлини ўқимаганмисизлар? «Токи қачон улардан бирига ўлим келганида: «Роббим, мени (яна ҳаётга) қайтаринглар. Шояд, мен қолган умримда яхши амал қилсам», деб қолур» (Мўминун: 99-100). «Дунёда фойдаланиб қолишим учун мени (яна ҳаётга) қайтаринглар» – демайди. Бироқ бу кунларидан олдин ўтказган бекорчи вақтилари ўрнига: «Шояд, мен қолган умримда яхши амал қилсам» – (дейди).

 

 

Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймин

Юклаб олиш [mp3]

Манба: Тавҳид форуми

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan