Пайғамбар ҳақорат қилинган филмга муносабатимиз

Пайғамбар ҳақорат қилинган филмга муносабатимиз

Савол: Яқинда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни қоралаб ишланган филм ҳақида илм толиблар ва бошқалар учун сизнинг йўлланмангиз қандай? Бунга қарши қандай йўл тутилади?

Жавоб: Бунга қарши бизни йўлланмамиз – вазминлик ва бу тариқа инкор қилмасликдир. Яъни намойишлар билан, ёки айбсизларга тажавоуз қилиш билан эмас, ёки молу-мулкка талофат етказиш билан ҳам эмас, балки бу жоиз бўлмаган амаллардандир. У кофирларга раддия бериш ҳаққи бор бўлган инсонлар – бу уламолардир, оддий халқ эмас. Бу ишларга уламолар раддия беришади.

У душманлар бизни орамизда парокандаликни пайдо қилишни хоҳлайдилар, биз шуни танлашимизни хоҳлайдилар. Ўзаро урушишимизни хоҳлайдилар, аскарлар қайтарадилар анави (мусулмон)лар эса ҳужум қиладилар. Шу билан тўқнашув бўлади, ўлим бўлади, ярадорлар бўлади. У кофирлар шуни истаяптилар.

Вазминлик, вазминлик! Уларга илм ва заковат аҳли раддия берадилар.

Мушриклар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни сеҳргар, коҳин, каззоб (ёлғончи) ва бундан бошқа номлар билан атадилар. Аллоҳ у кишига сабр қилишни буюрди, Ўз Пайғамбарига сабр қилишни буюрди. Маккада намойиш қилишмади, мушрикларнинг уйларидаги бирор нарсани бузушмади, бирор кимсани ўлдиришмади. Сабр ва вазминлик. Алалоқибат Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таъала мусулмонларга ҳурсандчиликни енгил қилди.

Вазминлик, оғир-босиқлик вожиб бўлади, айниқса мана шундай кунларда. Бу фитналар ва бу ёмонликлар ҳозирги кунда мусулмонларнинг юртларида содир бўлаяпти. Босиқлик лозим ва бундай ишларда шошмаслик лозим. Авом халқ бу ҳолатни ислоҳ қилолмайдилар, жоҳил (даъватчилар) нима қилишни билмайдилар. Бу ҳолатда фақат илм ва заковат аҳлигина йўл кўрсатадилар.

 

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон

28/10/1433 ҳижрий санада, 14/09/2012 да,

шом намозидан сўнг, Риёз шаҳрида.

http://soundcloud.com/user719670657/cbadirnjl4me

 

Манба: Тавҳид форуми

2 thoughts on “Пайғамбар ҳақорат қилинган филмга муносабатимиз

    1. Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
      Фатво охирида келтирилган мана бу манзилга кирсангиз ўша ерда шайх Солиҳ Фавзон ҳафизаҳуллоҳнинг юқорида келтирилган сўзларини овозли кўринишини топасиз.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan