Мотуридия Куллобиянинг асранди қизидир
Доктор:
Муҳаммад ибн Абдурроҳман ал-Хумайс
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Аллоҳнинг элчисига саловату саломлар бўлсин.
Сўнг…
Абу Мансур ал-Мотуридийга нисбат бериладиган Мотуридия – Куллобия (фирқаси)нинг сарқитларидандир. Энди тафсилотга киришсак.
а) Таъриф:
Мотуридия – каломга оид фирқа бўлиб, Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд ал-Мотуридий Абу Мансур ал-Ҳанафий ас-Самарқандийга нисбат берилади.
Мотуридий Мотурид (мимни фатҳали, алифни сукунли, тани заммали, рони касрали, ё ва долни сукунли қилиб ўқийсиз: ماتريد)га нисбат берилиб, у Самарқанддаги бир жойдир («ал-Ансаб» (2/12), «ал-Фаваид ал-Баҳийя» (195)). Туғилган вақти аниқ маълум бўлмаган, гарчи рожиҳ қовлга кўра 238 ҳижрий йил атрофида (дея кўрсатилган) бўлса-да.
Энг машҳур асарлари:
1) Китаб ат-Тавҳид (Тавҳид китоби);
2) Таъвилат Аҳлис Суннаҳ (Аҳли Суннаннинг таъвилотлари).
Энг машҳур шогирдлари:
1) Абул Қосим Исҳоқ ибн Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ал-Ҳаким ас-Самарқандий. 342 ҳижрий йили вафот этган.
2) Абу Муҳаммад Абдулкарим ибн Мусо ибн Ийсо ал-Баздавий. 390 ҳижрий йили вафот этган.
3) Абул Ҳасан Алий ибн Саъид ар-Ростағфаний.
4) Абу Исмат ибн Абул Лайс ал-Бухорий.
Дарҳақиқат, Абу Мансур ал-Мотуридий умум тарихчилар ёдга олганларидек 333 ҳижрий йили вафот этган.
б) Вужудга келиши ва ривожланиши:
Биринчи: Вужудга келиши: Мотуридия фирқаси Абу Мансур ал-Мотуридий томонидан вужудга келган. Ва ушбу (фирқа) юқорида ўтганидек унга нисбат берилади. Ушбу атаманинг асли Мотуридийдан олдин йўқ бўлган. Ушбу нисбат унга ҳаётлигида зоҳир бўлганми ёки вафотидан сўнгми, (буни) билмаймиз. Дарҳақиқат, Мотуридий сунний, салафий-ҳанафийлардан кўра жаҳмия, мўтазила ва муржиа ҳанафийлардан кўпроқ таъсирланганлигида шак-шубҳа йўқдир. Анавилар унга (Мотуридийга) қарши жиноят содир этишди. У эса Мотуридий издошларига ўз таъсирини ўтказди ва ўз навбатида у ҳам уларга (издошларига) қарши жиноят содир этди. Мотуридиянинг фирқа суратида вужудга келиши фақатгина имомлари бўлмиш Мотуридий вафот этгандан кейингина намоён бўлди. Чунки ушбу фирқа унинг ўқувчилари мажмуасидан ташкил топганди. Дарҳақиқат, Мотуридий Самарқанддаги ҳанафийларга қаттиқ таъсир ўтказган. Ҳатто ҳанафийларнинг кўпи Мотуридийлардан бўлиб қолди.
Иккинчи: Ривожланиши: Дарҳақиқат, Мотуридия бир қанча тарихий даврларни бошдан ўтказди. Энг муҳимлари қуйидагилардир:
1) Таъсис ва асос солиш даври: Ушбу (давр) 238-333 ҳижрий йиллар орасидаги Мотуридий ҳаёти билан боғлиқ бўлган. Дарҳақиқат, ушбу давр Мотуридий билан мўтазилалар орасидаги кўплаб баҳслар билан ажралиб туради.
2) Ташкил топиш даври: Дарҳақиқат, ушбу давр Мотуридийнинг ўқувчилари билан боғлиқ бўлиб, Мотуридийнинг вафотидан таҳминан 400 ҳижрий йилгача чўзилади. Мотуридийнинг ўқувчилари атрофга кенг тарқалиб кетишди. Ва унинг сўзи ва фикрларини тарқатиш, ҳамда унга ёрдам ва ҳимоя қилишни бошладилар.
3) Атрофга кенг тарқалиш даври: Дарҳақиқат, ушбу давр Мотуридий, унинг фикр ва асослари ҳақида асар ва китобларни кўплаб битган ва уни қўллаб қувватлаган шахсларни юзага келиши билан боғлиқдир. Ушбу даврни 400 ҳижрий йил билан бизнинг бугунги кунимизгача чўзилган дея эътибор қилишимиз мумкин. Ушбу давр мобайнида Абул Юср ал-Баздавий (493 ҳижрий)га ўхшашлар зоҳир бўлди. Ва мотуридия Абул Маъийн ан-Насафий (508 ҳ), Нажмиддин Умар ан-Насафий (537 ҳ), Ҳофизиддин Абдуллоҳ ан-Насафий (710 ҳ)лар томонидан атрофга кенг тарқалиши янада зиёда бўлди. Ва ушбу давр мотуридия даврларининг энг муҳимларидандир. Ушбу давр мотуридия ва ашъария ўртасидаги мунозараларга гувоҳ бўлди. Хоссатан Нуриддин Аҳмад ибн Муҳаммад ас-Собуний (580 ҳ) томонидан (ушбу мунозаралар юз берди).
Шунингдек, дарҳақиқат ушбу давр Усмонийлар ҳукмронлигининг барча замонини ўз ичига олиб, мотуридийлик Усмоний давлати вилоятларида диний вазифаларнинг умумий қисмига устун ва ғолиб келишига шоҳид бўлди. Худди шундай ушбу давр мотуридийлик мазҳаби кўплаб исломий ўлкаларга кенг тарқалиб кетишига гувоҳ бўлди. Ва Тафтазоний, Журжоний, Ибн Ҳаммамлардан тортиб Муҳаммад Қосим Девбандий ва Аҳмад Ризо Прелвай, сўнг Кавсарий Мотуридий ва бошқалар каби кўплаб мотуридия намоёндаларига шоҳид бўлди. Дарҳақиқат, ушбу давр шунингдек мотуридия томонидан салафия ақидаси соҳибларига қаттиқ ҳужум уюштирилиши ва уларни энг ҳақоратли ва қабиҳ сифатлар билан сифатлашларига гувоҳ бўлди. Хусусан, салафия даъвати араб жазирасида атрофга кенг тарқалгач, унга ваҳҳобийлик исмини обрўсизлантиришлик мақсадида истемол қиладилар.
в) (Далил) олиш манбаси:
Мотуридия далил олишдаги аввалги манба «Тавҳид бобларининг кўпи ақлдир, нақл эмас», деб билади. Чунки уларнинг наздида ақлий далиллар қатъийдир («Ишарот ал-Маром» (189, 199), «Шарҳ ал-Ақоид ан-Насафия» (5,42), «Нашрут Товалиъ» (222)). Самъий-(Нақлий далиллар)га келсак, у уларнинг даъвосига кўра гумонга оид зоҳирий (лафзлар)дир («Ҳошияти Абдилҳаким Алий ал-Хоялий» (184) ва юқоридаги манбалар). Дарҳақиқат, диннинг асосларини ақлиёт ва самъиёт-(нақлиёт)ларга тақсимлашди. Ақлиётлардаги далил олиш негизи ақл ва у аслдир. Нақл эса унга тобе. Ушбу ҳолат тавҳид ва сифатлар бобларининг кўпини ўз ичига олади.
Самъиёт-(нақлиёт)ларга келсак, ундаги далил олиш негизи нақлдир. Ақл эса унга тобе. Ва у қуйидаги ишларни ўз ичига олади: қабр азоби, сирот кўприги ва охиратдаги ҳолатлар. Агар ақлий ва нақлий далиллар қарама-қарши келиб қолса, яъни тавҳид бобларида, уларнинг наздида қатъий бўлган ақлий далилларни муқаддам қўядилар. Уларнинг наздида нақлий далилларнинг охири таъвил, тахриф-(ўзгартиришлик) ёки нафийдир. Чунки ушбу далиллар уларнинг наздида зоннийдир («Ишарот ал-Маром» (199), «Шарҳ ал-Ақоид ан-Насафия» (42), «Нашрут Товалиъ» (228), «ал-Мусаяро» (32, 35)). Зубайдий истиво ва нузул (Аллоҳнинг ер осмонига тушиши) сифатлари ҳақидаги сўзида ушбу сифатларни ботилга чиқариш учун умумий қонун ўрнатиш илинжида шундай дейди: «Буларга мужмал жавоб берилади. Ва у тафсилий жавобларга муқаддима кабидир. Шариат ақл билан собит бўлган… Агар шариат ақл ёлғон дейдиган нарсани олиб келса, бунга гувоҳ бўлинган, шариат ва ақл биргаликда ботил бўлади. (Иш) шундай қарор топса айтамизки: шариатда ақлга зид ўлароқ ворид бўлган ҳар бир лафз, ё мутавотир ёки оҳад бўлиб нақл қилинади. Оҳад агар таъвил эҳтимоли бўлмаган ҳужжат бўлса, уни (ушбу оҳад ҳужжатни) нақл қилувчиси ёлғон тўқиган ёки қоқилган ёки хатога йўл қўйган деб қатъий айтамиз. Агар (ушбу оҳад ҳужжатдаги ақлга хилоф лафз) зоҳирда бўлса, унинг зоҳири ирода қилинмагандир. Агар мутавотир бўлса, бас, ушбу ҳужжатда таъвил эҳтимоли бўлмаслиги тасаввур қилинмайди. Балки зоҳирий (лафз) бўлишлиги шартдир…». Уларнинг наздидаги қоида шуки: «Ростгўй киши хабар берган ҳар бир ҳужжат (ақлга мувофиқ келиши) мумкин бўлган, мухолиф бўлмаган ишдир. Бас, у таъвил қилинмайди. Қайта тирилиш, жаннат неъматлари ва дўзах азоби каби. Аммо ҳужжат маҳол-(мумкин бўлмаган), ақлга хилоф, уларнинг даъвосига кўра, ишга далолат қилса уни таъвил қилишликдан ўзга чора йўқдир. Аллоҳ таолонинг олий бўлиши, аршига кўтарилиши ва кечанинг охирги учинчи қисмида дунё осмонига тушиши каби».
Айтадиларки: «Агар ҳужжатлар ақлга хилоф бўлса ва мутавотир бўлса, гарчи қатъий собит бўлган бўлса-да, бироқ далолати зоннийдир. Бас, ақл ундан муқаддам қўйилади. Шу сабабли нақлий далиллар таъвил ёки тафвиз қилинади (яъни, лафзини исбот қиламиз, маъносини билмаймиз, Аллоҳга ҳавола қиламиз дейдилар). Ақлий далилларга келсак, унда таъвил йўқ. Балки уни таъвил қилишлик маҳолдир» («Шарҳ ал-Ақоид ан-Насафия» (5, 42)).
Хулоса шуки, мотуридиянинг ваҳий ҳужжатлари борасидаги манҳажи ботил ва фосиддир. Чунки у ақл асл экани ва шариат унга тобе эканини очиқ айтяпти.
г) Усул ва қоидалар:
Мотуридиянинг усул ва қоидалари гоҳида баъзилари аҳли суннага мувофиқ бўлса, бошқа баъзилари хилоф чиқади. Ушбу усулларни қисқа суратда Аллоҳнинг изни билан ҳавола қилишга ҳаракат қиламиз.
Биринчи: Аҳли сунна вал жамоага мувофиқ келган асослар:
1) Саҳобалар: Мотуридия аҳли сунна вал жамоага саҳоба розияллоҳу анҳумларнинг барчаларининг шаънида мувофиқ келди. Улар Абу Бакр розияллоҳу анҳуни, сўнг Умар ал-Форуқ, сўнг Усмон ибн Аффон, сўнг эса Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳумларни афзал кўрадилар. Ва бу уларнинг халифалик тартибларига кўрадир. Ҳамда саҳобалар ўртасидаги жанглар ижтиҳоддан келиб чиқиб юз берган. Уларнинг ичида тўғри ижтиҳод қилгани ва хато қилганлари бор. Барчалари ажрланганлар. Уларнинг номига доғ туширишлик жоиз эмас. Улар ҳақида тилни тийиш вожиб бўлади, деб биладилар. Саҳобаларга таъна етказишлик ё куфр, ё бидъат ёки фисқ бўлади, деб биладилар.
2) Хилофот ва имомат: ушбу асос ҳам мотуридия аҳли сунна вал жамоага мувофиқ келган асослардандир. Улар тўғри йўлдаги хилофот ўттиз йил бўлган деб биладилар. Ва халифа Қурайшдан бўлмоғи лозим деб биладилар. Одамларга ҳад-(жазоларни) қўллайдиган, чегараларни тўсадиган, қўшин йиғадиган, садақа-(закотлар)ни оладиган, ҳукмга интиладиган ва йўлтўсарларни қайтарадиган, келишмовчиликка чек қўядиган, яширин эмас ошкор бўлган ва маъсум бўлиши шарт қилинмайдиган халифа ва ҳукмдор тайин қилиш зарур деб биладилар. Ҳамда ҳар бир яхши ва фожир ҳукмдор ортида намоз ўқишни тўғри деб биладилар. Гарчи золим бўлса-да ҳукмдорга қарши бош кўтариб чиқишни маън қиладилар.
3) Тақдир: Шунингдек, мотуридия аҳли суннага тақдирни исбот қилишлик борасида мувофиқ келди. Айтадиларки: «Бандалар ишларининг бари, хоҳ яхши, хоҳ ёмон бўлсин Аллоҳ таолонинг махлуқотларидир. Аллоҳ азза ва жалла яхши ва ёмон ишларни Холиқидир. Банда ўз ишини ўзи яратади деб айтадиган мўтазилаларнинг даъвоси каби эмас». Улар (Мотуридийлар) айтадиларки: «Бандаларнинг ишлари Аллоҳнинг махлуқотлари, бандалар томонидан қўл урилган касб ва уларнинг ихтиёрларидир». Улар қўл билан ушлаш ва шунга ўхшаш банданинг ўз хоҳиш-ихтиёри билан бўладиган ҳаракатлар ва титроқ босиш ва шунга ўхшаш банданинг хоҳишисиз бўладиган ҳаракатлар орасида фарқ бор деб биладилар. Банда ўз ихтиёри билан қилган тоатга ажру савоб олади ва шунингдек, ўз ихтиёри билан қилган маъсиятлар учун жазоланади («Ақоид ан-Насафия»га Тақтазоний шарҳи (75, 83)).
4) Нубувват: мотуридия нубувват пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга бир неча йўлга кўра собит бўлган деб билади. Ана шулардан:
a) У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳолатлари, сийратлари, юксак хулқлари, ёмонлик ва зулмга қодир бўла туриб ундан узоқ бўлишликлари борасида мутавотир даражасидаги хабарлар, буларнинг бари у кишининг пайғамбарлик даъволарини тасдиқ этади.
b) У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламда собит бўлган мутавотир даражасидаги кўплаб етук мўъжизалар. Мисол учун: ойни ёрилиши, бармоқлари орасидан сув чиқиши, овқат ва ичимликни кўпайтиришликлари ва шунга ўхшаш кўплаб мўъжизалар.
c) У киши ожиз қолдирувчи Қуръонни олиб келиб, унинг воситасида фасоҳатли, балоғавий кишиларни беллашувга чорладилар. Ҳолбуки у киши саводсиз, на ўқишни ва на ёзишни биладиган киши эдилар. Унга (Қуръонга) ўхшашини олиб келишдан, ёки энг қисқа сура билан бўлса-да унга қарши чиқишдан ожиз қолдилар («ал-Ақоид ан-Насафия» (134, 137) шарҳи, Мотуридий «Тавҳид» (302-303), Собуний «ал-Бидая» (89, 93)). Ҳолбуки уларнинг кўпчилиги пайғамбарлик фақат мўъжиза билан собит бўлади деб билардилар. Чунки у шак-шубҳа қабул қилмайдиган қатъий, яқиний далилдир. Уларнинг кўпчилиги пайғамбарларни кичик гуноҳлардан маъсум деб биладилар. Улардан содир бўлгани хилофи авло иши бобидандир («Мадарик ат-Танзил» (1/43), Мотуридий «Китаб ат-Тавҳид» (202)).
5) Охират куни: мотуридия аҳли сунна вал жамоага охиратга иймон келтиришлик, унда бўладиган қайта тирилишлик, барзах ҳолатлари, жаннат, дўзах, сирот кўприги, тарози, шафоат ва бошқаларда мувофиқ келди. Айтишдики: «Булар ростгўй ва тасдиқланган зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берган, Китоб ва Суннат нутқ қилган мумкин бўлган ишлардандир. Ўзининг зоҳирига йўйилади» («ал-Ақоид ан-Насафия» (148, 163) шарҳи, Собуний «ал-Бидая» (105), Баздавий «Усулуд дин» (178, 198)).
Иккинчи: Мотуридия аҳли суннага хилоф келган асослар:
1) Тавҳид: Аҳли сунна шаръий ҳужжатларни ўқиб, изланиш давомида тавҳидни уч қисмга бўлади: Рубубият тавҳиди, улуҳият тавҳиди ҳамда исм ва сифатлар тавҳиди. Ушбу уч турни Аллоҳ азза ва жаллага исбот қиладилар.
Мотуридийлар наздида эса тавҳид уч турлидир:
Зотдаги тавҳид. Аллоҳ таолонинг бирор қисм-(бўлаг)и йўқ. Яъни, У қисм-қисм, бўлак-бўлакларга бўлинмайди («ал-Ақоид ан-Насафия» (39)).
Сифатлардаги тавҳид. Аллоҳ таолонинг ўхшаши йўқ.
Феъллардаги тавҳид. Аллоҳ таолога Ўзининг феълларида шериги йўқ.
Мулла Алий Қори шундай дейди: «Зотида ягонадир. Сифатларида ягонадир. Қилган ишларининг Холиқидир» («Дувъул Маъаний» (13)).
Бундан шу нарса равшан бўладики, улар рубубият тавҳидини энг олий ғоя қилиб олдилар. Ҳолбуки у фитрий иш бўлиб, бу борада бирор киши хилоф чиқмаган. Шунингдек, улар улуҳият тавҳидини тамоман аҳамиятсиз қолдирдилар ва бу борада бирор сўз ҳам айтмадилар. Ҳолбуки у элчиларни юборишдан кўзланган энг олий ғоя эди.
Аллоҳ таолонинг бор эканлигига далил келтиришликка келсак, улар Унинг борлигига нарсаларнинг йўқдан бор бўлганлиги услуби билан далил келтирадилар. Ва у аввал олам яратилганини исбот қилишликдир. Сабаби, олам улар наздида жавҳар ва аърозлардан иборат. Жавҳарлар аърозлардан асло ажралмасдир. Аърозлар йўқдан бор қилинган. Йўқдан бор қилинган нарсадан ажралмайдиган нарсани ўзи ҳам йўқдан бор қилингандир (Мотуридий «Китаб ат-Тавҳид» (11-13)). Демак, олам йўқдан бор қилинган. Оламнинг йўқдан бор қилинганлиги собит бўлар экан, оламдаги жисмлар ўз-ўзидан жамланиб ёки ажралмайди. Ва куч-қувват ҳамда камолот ҳолатида ўзидаги ишдан чиққан нарсани ўнглашга ҳам қодир эмас. Номувофиқ табиатлар ўз-ўзидан жамланмас экан, демак, уларни ғайри табиий бошқариб турадиган Қоҳир Зот бор эканлиги чорасиздир. У эса Аллоҳ таолодир (Мотуридий «Китаб ат-Тавҳид» (17-19)).
Далил келтиришликдаги ушбу услуб салаф солиҳ, аҳли сунна вал жамоанинг йўлига хилофдир. Улар Аллоҳнинг борлигига фитрат ва бошқа нарсаларнинг далолатини далил қиладилар. Сабаби, мутакаллимларнинг тариқатида ниҳоятда чигаллик ва такаллуф мавжуд. Эҳтимол одамларнинг кўпига махфий бўлиб қолади. Шунингдек, ушбу услублар гоҳида нафсда иймон титрашига олиб келадиган шубҳаларга солади. Хоссатан, авомнинг нафсида. Шуни қўшимча қилмоқ лозимки, ушбу услублар борасида ботил эканлигини кўрсатиб қўйишга эҳтиёж сезадиган кўплаб шубҳалар келади.
2) Сифатлар: мотуридия исбот доирасини тор олди. Саккизта сифатни исбот қилиш билан ном чиқардилар: тириклик, қудрат, илм, ирода, эшитиш, кўриш, калом ва (йўқдан) бор қилишлик («Ишарот ал-Маром» (107-114)).
Ҳақиқатни олиб қарайдиган бўлсак, улар ҳатто ушбу саккиз сифатни ҳам исбот қилмайдилар. Балки баъзисини исбот қиладилар. Эшитиш ва кўриш сифатларига келсак, кўпчиликлари ушбу иккисини исбот қиладилар. Баъзилари эса ушбу иккисини бошқа сифатларга қайтарадилар (Ибн Ҳамма «Мусаяро» (69)да қилганидек. У ушбу икки сифатни илм сифатига киради деди). Ирода сифатини исбот қилишликлари ҳам қолган салафларнинг исбот қилишликларидан фарқ қилади. Калом сифатига келсак, улар эшитилмайдиган, ҳарф ва овоз бўлмаган нафсий-(ички) калом ҳақида гапирадилар. (Йўқдан) бор қилишлик сифати уларнинг наздида тирилтиришлик, ўлдиришлик ва абадий қолдиришлик каби барча ўтимли-(мутааддий), феълий сифатларнинг манбасидир. Бироқ у воқеликда уларнинг наздида ҳақиқий сифат эмас. Чунки уларнинг даъвосига кўра феълий сифатлар Аллоҳ таолода қоим эмас. У Зотда янги рўй берган иш-ҳодисотлар жойлашган деган сўздан қочамиз дея шундай йўл тутдилар («Мавақиф» (293), «Инсоф» (96-97), «Иршод» (128-137)). Бундан бошқа юз, икки қўл, истиво, (кечанинг охирги қисмида) тушиши, ғазаб, розилик, келиши, муҳаббат, олий бўлишлик, ҳақиқий калом ва бундан бошқалар каби сифатларни эса таътил-(инкор) қиладилар. Улар юз сифатини исбот қилишлик ҳужжатларини Зот (Насафий «Мадарик ат-Танзил» (2/670), «Тафсир Абус Суъуд» (7/28)), бор эканлиги («Ишарот ал-Маром» (189)) дея, икки қўл ҳужжатларини эса қудратининг («Ишарот ал-Маром» (189)), мулкининг ва миннатининг («Баҳрул Калом» (20)) мукаммаллиги дея, истиво-(юксалиш, кўтарилиш) сифатини эса истеъло-(босиб олиш) (Мотуридий «Тавҳид» (72)) дея ўзгартирадилар. Тушишлик сифатини таътил қилдилар ва у ҳақда келган ҳужжатларни лутф ва раҳмат («Шарҳ Мавақиф» (8/25)) ва бошқа нарса дея бурдилар.
3) Иймон: мотуридия аҳли суннага гуноҳи кабирага қўл урган одамни такфир қилмасликда мувофиқ келди. (Мотуридий «Тавҳид» (333-334), «ал-Ақоид ан-Насафия» шарҳи (106-108), «Баҳрул Калом» (43-44)). Бироқ улар аҳли суннага иймон масалаларининг кўпида хилоф чиқдилар. Ана шулардан:
a) Амаллар иймон номи остига дохил бўлмайди дедилар. Ва бу салафлар йўлининг зиддидир.
b) Иймон зиёдалашиб, нуқсонлашмайди дедилар. Ва бу салафлар йўлининг зиддидир.
c) «Иншааллоҳ мўминман» деб айтишни ҳаром дедилар. Ва бу салафлар йўлининг зиддидир.
d) Кўпчиликлари иймонга таъриф беришда мотуридия мазҳабини айтдилар, иймон (қалбда) тасдиқлашдан ўзга нарса эмас. (Тилда) иқрор бўлишлик эса дунёвий ҳукмлар ижро этилиши учун бўлган шартдир. Бу эса муржиаликдаги ғулувдир. Ҳамда иймон қалб билан тасдиқлаш, тил билан айтиш, аъзолар билан ва арконларга амал қилишдир деб айтадиган салафлар йўлига зиддир. Гарчи салафлардан иймон у (қалб билан) тасдиқлаш ва (тил билан) иқрор бўлиш деган раъйга борганлар ҳам бўлса-да. Бироқ жумҳур мотуридийлар иймонга таъриф бериб, юқорида ўтганидек уни фақат (қалбда) тасдиқ этиш дедилар.
д) Энг машҳур кишилари ва фирқалари:
Биринчи: Энг машҳур кишилари: мотуридия ақидасини атрофга ёйиш ва уни ривожланишига катта ҳисса қўшганлардан аввалги ва кейингиларидан иборат баъзи шахсларга ишора қилиб ўтаман. Ана шулардан:
1) ал-Баздавий: Абул Юср Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Ҳусайн ибн Абдулкарим ибн Мусо ибн Мужоҳид. Базда ёки Баздавага нисбат берилади.
Лақаби «Қодий ас-содр» (Аср қозиси). Ўз асрининг ҳанафий шайхларидан. 421 ҳижрий йили таваллуд топди. Бобоси Абдулкарим Абул Мансур ал-Мотуридийнинг шогирдларидандир. Баздавий илм олган устозлари: отаси ва Исмоил ибн Абдуссодиқ, Абу Яъқуб Юсуф ибн Мансур ас-Сайёрий, Яъқуб ибн Юсуф ибн Муҳаммад ан-Найсабурий, ҳамда шайх Абул Хаттоб. Абул Юср Баздавий файласуф ва мўтазилаларнинг китобига назар ташлашдан қайтарарди. Ва у ширк, шак-шубҳа ва оғишишга тушишга сабаб деб биларди. Ва хатоларини билган киши учун ашъарийларнинг китобларига кўз югуртиришни жоиз дерди. Бироқ у Ибн Куллобнинг китобларидан бирор нарса ҳақида тўхталмаган. Ҳамда у Мотуридийнинг «Тавҳид» китоби узундан-узун битилган, уни тартиблаш қийиб деб айтарди. Шу сабабли «Усулуд Дин» китобини ёзди. Ушбу китоб ашъарийларнинг ихтилофига ўхшаб Мотуридийнинг «Тавҳид» китобини баъзи қўшимчалар киритиш билан қайта тартиблаб, енгиллатган.
Энг машҳур китоблари: Мартоб. Ушбу китоб Шайбонийнинг «Жомиъ ас-Соғир» китоби ҳошиясига битилган асардир. «Вақиъат» китоби, «Мабсут» китоби. Ушбу икки китоб фиқҳ борасидадир. Ҳамда юқорида зикри ўтган «Усулуд Дин» китоби.
У мотуридийлар наздида катта ўрин тутган эди. Унинг қўлида кўплаб шогирдлар етишиб чиқди. Энг машҳурларидан: ўғли қози Аҳмад Абул Маъалий, Нажмиддин Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий «Ақоид ан-Насафия» китоби соҳиби, Усмон ибн Алий ал-Бекандий, Аҳмад ибн Наср ал-Бухорий. Баздавий Бухорода 493 ҳижрий йили вафот этди.
2) Абул Маъийн ан-Насафий: Маймун ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Мўътамад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Макҳул ибн Абул Фазл ал-Макҳулий. Насафга нисбат берилади. Ушбу шаҳар Жайҳун билан Самарқанд орасидаги катта шаҳардир. Макҳулий деб эса катта бобоси Макҳулга нисбат берилади. Шаҳрига нисбат берилиши ғолиб келди. Бир қанча лақаблар билан лақабланган. 438 ҳижрий йили таваллуд топган.
Мотуридия уламоларининг энг машҳурларидан дея эътибор қилинади. Баққиллоний ва Ғаззолийлар ашъарийликда қандай ўрин эгаллаган бўлсалар, мотуридияда шундай ўрин эгаллаган. Асарлари: «Табсиротул Адилла» ва у энг машҳур асарларидан ҳамда мотуридийлик ақидасида энг муҳим китоблардан дея эътибор қилинади. Балки у мутлақ энг кенг ва энг кенгқамровлигидир. У мотуридия ақидасини ҳавола қилишдан ва мухолифларга раддия беришдан иборатдир. Шунингдек, унинг яна «Баҳрул Калом», «Тамҳид» китоблари бор. Ва у «Табсиротул Адилла»нинг мухтасар қилинганидир. Яна Шайбонийнинг «Жомиъ ал-Кабир»ига шарҳ ёзган. Ҳамда «Ийдоҳ ал-Маҳажжа ликавнил ақли ҳужжа» китоби. «Манаҳижул Аимма» ва бундан бошқа китоблар. Абул Маъин ан-Насафий етмиш ёшида 508 ҳижрий йили вафот этди.
3) Нуриддин Ас-Собуний: Аҳмад ибн Абу Бакр ас-Собуний ал-Бухорий Абу Муҳаммад. Лақаби Нуриддиндир. Қачон туғилгани маълум эмас. Бироқ 580 ҳижрий йили Сафар ойининг ўн олтинчи куни сешанбада вафот этди.
Асарлари: «ал-Бидая фий Усулид Дин», «ал-Муғний фий Усулид Дин», «Зикру ибн Қутлубғо», «ал-Ҳидая фий Илмил Калам», «ал-Кифая фил Ҳидая» ва бошқалар.
4) ал-Кавсарий: Муҳаммад Зоҳид Ибн Ҳасан ат-Туркий ал-Жиркисий. Боболаридан бири бўлмиш Кавсарга ёки Кавказ диёрларидаги Кавасиро қишлоғига нисбат берилади. Насаб шажараси аввалги фикрни рожиҳ кўрсатмоқда.
Остона шарқидаги Дўзжа вилоятидаги қишлоқда туғилиб, ўсди. Остонадаги «Жомиъул Фотиҳ»да савод чиқарди. Советлар биринчи жаҳон уруши вақтларида уни таъқибга олгач, 1341 ҳижрий йили Искандарияга йўл олди. Миср ва Шом ўртасида кўчиб юрди. Сўнг Қоҳирада «Дорул Маҳфузот»да вазифага тайин қилинди. Туркий васиқаларни араб тилига таржима қилди. Бир қанча тилларни пухта эгаллаган. Қоҳирада 1371 ҳижрий йили вафот этди. Мотуридийларнинг охиргиларини энг машҳурларидан, ҳамда аҳли суннага энг қаттиқларидан эди. Аҳли сунна имомларига энг кўп таъна, ҳақорат ва обрўсизлантишликка қўл урганлардандир ва мотуридийликни улуғлаганларидандир. Унинг китоб ва асарлари кўп бўлиб, шулардан: «Таъниб ал-Хотиб», «Мақолат ал-Кавсария», «Таълиқ ъала Китабил Алими вал Мутааллими», «Китабур Рисала», Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳга нисбат бериладиган «Фиқҳул Абсат», «Табдидуз Золамил Мухойям мин Нунияти Ибнил Қоййим» ва бундан бошқа кўплаб китоблар.
Иккинчи: Фирқалари: Мотуридия усул ва шунга ўхшашларда ўзаро фарқ қиладиган фирқаларга ажралмаган. Бироқ, бу ўринда мотуридийлик мадрасалари бор деб айтишимиз мумкиндир. Ушбу мадрасалар унинг ақидасини атрофга ёйиш ва уни муайян замонда ёки муайян шаҳарда ҳимоя қилишдек вазифани адо этган. Шулардан: Прелвия, Девбандия ва бошқалар.
е) Ҳозирги асрда атрофга ёйилиши:
Айтиш мумкинки, мотуридия ва ашъария Саудия диёридан ташқари кўплаб исломий ўлкалардаги мадраса ва университетларнинг аксарини эгаллаб, атрофга ёйилишни ўзаро тақсимлаб олдилар. Ҳанафийларнинг кейингиларини умумкўпчилиги мотуридийликка нисбат берилади. Балки аксар аввал ўтганлари ҳам шундай эди. Мотуридия ақидаси Ҳиндистон, Покистон, Туркия ва булардан бошқа ажам диёрларида кенг тарқалган. Шунингдек, у араб ўлкаларининг аксарида ҳам ашъарийлик билан кенг суратда тарқалиб боряпти. Ўзларига нисбатан аҳли сунна деган исмни истеъмол қиладилар. Тавҳид илмини калом илми деб атайдилар. Кейинги замонларда улар сабаб фалокат катталашди. Барча куч ва қувват фақат Аллоҳдандир. Ақидаларининг тарқалиши ва сингиб боришининг энг муҳим сабаблари шуки, Усмоний давлати мотуридий мазҳабига асосланган эди. Ва ўзига бўйинсунадиган барча вилоятларга ушбу ақидани мажбурий қилишга уринди. Ҳамда фатво бериш, қозилик, мударрислик ва бундан бошқалар каби диний вазифаларнинг барчасига мотуридийликни иқтидорга олиб келиш билан шуғулланди. Шу сабабли ушбу мазҳаб юқорида ўтганидек кўплаб исломий ўлкаларга ёйилиб кетди.
ж) Ўнглаш:
Юқорида айтиб ўтилдики, мотуридия аҳли сунна вал жамоага баъзи усулларида мувофиқ келади. Бироқ улар юқорида баён қилинганидек бошқа усулларда аҳли суннага хилофдирлар. Улар аҳли суннага бир қанча ишларда хилоф келган бошқа тоифалар кабидир. Уларда ҳақ ҳам, ботил ҳам бор. Бироқ улар аҳли суннага куллобийлардан-да узоқроқдир. Куллобия уларга қараганда аҳли сунна вал жамоага яқинроқ эдилар. Мотуридийлар эса ҳаққа куллобийлардан-да узоқроқдир. Бироқ улар қандай бўлганда ҳам жаҳмия, мўтазила ва шуларга ўхшашларга нисбатан ёмонлик ва хатарлари озроқдир. Аҳли суннага хилоф келадиган масалаларда улардан ҳазир бўлишлик лозим бўлади. Ва ўзларини аҳли сунна вал жамоамиз деган даъволаридан эҳтиёт бўлмоқ даркор.
Кенгроқ маълумот олиш учун ушбу адабиётларга мурожаат қилинг:
1) «Мотуридия. Диросатан ва тақвиман». Аҳмад ибн Ивазуллоҳ ал-Ҳарбий.
2) «Мотуридия ва мавқифуҳум мин тавҳидил асма вас сифат». Шамсуддин ас-Салафий ал-Афғоний.
3) «Манҳажул мотуридия фил ақида». Доктор Муҳаммад ибн Абдурроҳман ал-Хумайс.
Китоб аслини қуйидаги манбадан олишингиз мумкин: http://www.waqfeya.com/book.php?bid=1957
Манба: Тавҳид форуми
Mashaalloh Jazakallohu xoyron.
Alloh azza va jalla bizlarni sof aqidadan adashtirmasin.AMIN.
ha ha ha xolis yondoshilmagan biz dil bilan tasdilab til bilan iqror bi`lamiz sizlarga o`xshab va taymiyaga o`xshab Allohga qo`l va shunga o`xshash a`zolarni ta`riflamaymiz biz bor deymiz lekin kayfiyati O`zi yolg`i biladi, va arshga joylashib olgan demaymiz iste`vo ist`evo bas, (қолган аҳмоқона туҳматли сўзлар Админ томонидан ўчирилди) و
الفرقة السلفية من التيارات الباطلةالدينية
Биз Аҳли сунна вал жамоа Аллоҳнинг сифатлари ҳақидаги оят ва ҳадисларга иймон келтирамиз, «Қандай?» – деган савол билан унинг кайфиятига киришмаймиз. Мана шу илмдаги чегара, ким бу чегарадан ошса адашади.
Буни қандайдир олимнинг гапидек гапирманг. Чунки Аҳли сунна вал жамоанинг барчаси Аллоҳнинг исм ва сифатлари борасида шу эътиқодда бўлишган. Бу борада баъзи салаф имомларимизнинг сўзлари билан танишиб чиқмоқчи бўлсангиз, қуйидаги манзилга мурожаат қилинг:
/kitoblar/aqida/allohning-sifatlari-haqida-qanday-etiqodda-bolish-lozim
Jazakallohu xoyron.