Никоҳдан аввалги севги
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, у зотнинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг …
Биринчидан: Эркак ва номаҳрам аёл орасида ҳосил бўлган, одамлар «севги» деб номлайдиган алоқа, шариат ва аҳлоқни бузувчи ҳаром ишлар мажмуасидир.
Ҳар қандай оқил инсонга бу каби алоқалар ҳаром экани маълум. Чунки бу ҳолатда эркак киши номаҳрам бўлган аёл билан ёлғиз қолади, у унга (аёлга) қарайди, ўпади, шаҳватни келтирувчи севги ва шавққа тўла суҳбатлар олиб боради.
Бундай алоқалар бунданда жиддийроқ оқибатларга олиб келиши мумкин. Бугунги кунда ўзимиз бунинг гувоҳи бўлиб турибмиз.
Иккинчидан: Тадқиқотлардан маълум бўлишича, эркак ва аёл орасида бўлган аввалги севгига асосланган никоҳларининг аксари омадсиз бўлиб чиққан. Ҳаром алоқаларга асосланмаган, одамлар «одатий никоҳ» деб номлайдиган никоҳлар эса омадли бўлгани маълум бўлди.
Ушбу соҳани ўрганиб чиққан француз жамиятшуноси қуйидаги хулосага келган: «Жуфтлар турмушдан аввал бир-бирларини яхши кўрмаган бўлган ҳолатдаги никоҳлар муваффақиятлироқ бўлиб чиққан».
Профессор Исмоил Абдулборий томонидан ўтказилган, 1500 оилада олиб борилган бошқа бир тадқиқот ишларида шундай хулосага келинди: севгига асосланган 75% дан кўпроқ никоҳлар талоқ билан якунланган. «Одатий никоҳ»ларда эса талоқ 5% дан камроқ кузатилган.
Биз ушбу хулосанинг энг муҳим сабабларини келтиришимиз мумкин:
1. Эҳтирослар камчиликларни баҳолаш ва уларни енгишга тўсқинлик қилади. Худди одамлар айтганидек «севги кўрдир». Бир ёки икки тарафнинг, наригиси кўна олмайдиган камчиликлари бўлиши мумкин. Аммо бу камчиликлар фақатгина никоҳдан кейин кўрина бошлайди.
2. Севишганлар ҳаётни севгидаги чексиз саёҳат деб ҳисоблайдилар. Шунинг учун ҳам улар фақатгина севги ҳақида гапирадилар ва орзу қиладилар. Улар ҳеч қачон ҳаётий муаммолар ва уларни қандай енгиб ўтиш кераклиги ҳақида гапирмайдилар. Ушбу тасаввурлар никоҳдан кейин, муаммо ва масъулиятларга йўлиққанларида барбод бўлади.
3. Севишганлар на баҳс ва на мунозара қиладилар. Улар нариги тарафни қондириш учун фидокорлик ва муросага борадилар. Бунга бир бирларининг кўнглини олишни исташларини далил қиладилар. Никоҳдан кейин эса бунинг акси содир бўлади ва уларнинг баҳслари муаммоларга олиб боради. Чунки ҳар бирлари нариги тараф ён босишига ўрганиб қолишган.
4. Севишганларнинг бир бирлари ҳақидаги тасаввурлари тўғри бўлмайди. Чунки икки тараф ҳам, наригига ёқиш учун ўзини мулойим ва меҳрибон қилиб тутади. Ушбу манзарани «севги» деб ном олган алоқа мобайнида ҳар икки тараф нариги тарафга ўзини кўрсатишга ҳаракат қилган манзарадир. Аммо ҳеч ким буни бутун умри мобайнида давом эта олмайди. Ҳақиқий манзара никоҳ қурилганидан сўнг зоҳир бўла бошлайди ва муаммоларга олиб боради.
5. Севги даври одатда никоҳдан кейин ҳосил бўладиган воқеликка тўғри келмайдиган орзу ва муболағаларга асосланган бўлади. Севиб қолган аёл у (эркак) у учун ойнинг бир парчасини олиб келмоқчи эканини, агар у (аёл) дунёдаги энг бахтли инсон бўлмаса у (эркак) ҳеч қачон бахтли бўлмаслиги ва ҳоказолар ҳақида ҳаёл қилиши мумкин.
Бунга жавобан у (аёл) у билан биргина хонада ва қуруқ ерда ҳам яшашга тайёр бўлади. Унда бошқа ҳеч қандай эҳтиёж ва талаби йўқ. Чунки у (аёл) у билан бирга ва шу унга кифоядир. Улардан бири айтганидек: «Бизга кичик бир бурчак ҳам кифоядир» ва «Менга бир бурда пишлоқ ва зайтун кифоя!» Буларнинг барчаси муболаға ва эҳтирослардир. Икки тараф ҳам буларни никоҳдан кейин унутишади. Кейин хотин эрининг хасислиги ва унинг таъминнотга лаёқатсиз эканидан шикоят қила бошлайди. Кейин эр кўп сонли талаблар ва улкан ҳаражатлардан шикоят қила бошлайди.
Шу ва бошқа сабаблар учун ҳам, биз икки тараф никоҳдан кейин алданганлари ва ортиқча шошиб ҳаракат қилиб қўйганлари ҳақида гапирганларида ажабланмаймиз. Эркак никоҳи ва ота-онаси таклиф қилганларга рад жавобини бергани ҳақида афсус қилади. Аёл ҳам худди шундай, никоҳи ва ота-онаси таклиф қилганларга, ўзининг хоҳишлари сабабидан рад жавобини бергани ҳақида афсус қилади. Охир оқибат эса юқори даражадаги талоқлар ҳосил бўлади. Ваҳоланки, ушбу никоҳлар дунёдаги энг бахтли никоҳларга мисол бўлишига тахмин қилинган эди!
Учинчидан: Юқорида зикр қилиб ўтилган сабаблар ҳақиқийдир ва ҳақиқий ҳаётда бўлиб ўтган. Бироқ ушбу никоҳларнинг пуч бўлишининг асосий сабабларини эътибордан қолдирмаслигимиз керак. Улар Аллоҳга осий бўлишликка асослангандир. Ислом ҳеч қачон бу каби алоқаларни оқламайди, ҳатто бундан мақсад никоҳ бўлса ҳам. Шунинг учун ҳам улар адолатли илоҳий жазодан қочиб қутула олмайдилар. Аллоҳ таоло айтади: «Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг – бахтсиз ҳаёт бўлур» (Тоҳа: 124).
Танг ва оғир ҳаёт – Аллоҳга осийлик ва Унинг ваҳийсидан юз ўгиришнинг натижасидир.
Яна Аллоҳ айтади: «Агар у қишлоқларнинг (жойнинг) аҳли иймон келтириб, тақводор бўлганларида эди, албатта Биз уларга осмону ердан баракот (дарвозаларини) очиб қўйган бўлур эдик» (Аъроф: 96).
Аллоҳнинг баракоти – иймон ва тақво учун мукофотдир. Агар иймон ёки тақво бўлмаса, ёки озгина бўлса, баракот озаяди ёки умуман тўхтаб қолади.
Яна Аллоҳ айтади: «Эркакми ё аёлми — кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирон яхши амал қилса, бас, Биз унга покиза ҳаёт ато этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган амалларидан чиройлироқ ажр-савоблар билан мукофотлаймиз» (Наҳл: 97).
Покиза ҳаёт – иймон ва яхши амалнинг мевасидир.
Аллоҳ ҳақиқатни айтди: «Бас, бу биноларини Аллоҳдан қўрқиш ва Унинг ризолиги асосига қурган киши яхшироқми ёки биноларига емирилаётган жар ёқасини асос қилиб олиб, шу сабабли ўзи ҳам жаҳаннам ўтига қулаган кимсами?! Аллоҳ бундай золим қавмни ҳидоят қилмас» (Тавба: 109).
Кимнинг никоҳи ҳаром пойдеворига барпо этилган бўлса, тавба қилиш ва кечирим сўрашга шошилсин. Иймон, тақво ва солиҳ амалларга асосланган солиҳ ҳаёт кечирсин. Валлоҳу аълам.
Аллоҳ Пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Манба: Тавҳид форуми