Хайрлашаётганда салом беришлик

Хайрлашаётганда салом беришлик

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, у зотнинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг …

Агар киши бирор мажлисда ҳозир бўлса, унинг гарданида ушбу мажлис аҳлига салом беришлик суннатдир. Агар туриб, жўнашликни хоҳласа, уларга жўнашидан олдин яна бир бор салом беради. Абу Довуд (5208), Термизий (2706) ва Аҳмад (7793) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Агар бирортангиз мажлисга ҳозир бўлса салом берсин. Агар туришни-(жўнашни) хоҳласа салом берсин. Аввалгиси кейингисидан ҳақлироқ эмас» (Албоний «Саҳиҳ Аби Давуд» ва бошқаларда саҳиҳ санадилар).

Мубаракфурий раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Тоййибий айтдиларки: Яъни, аввалги салом унинг ҳозир бўлгандаги ёмонлигидан уларнинг (мажлис аҳлининг) саломат эканликлари ҳақида хабар бериш бўлганидек, худди шундай иккинчи (салом ҳам) унинг ғойиб бўлгандаги ёмонлигидан уларнинг (мажлис аҳлининг) саломат эканликлари ҳақида хабар беришдир. Ҳозир бўлгандаги саломатлик ғоиб бўлгандаги саломатликдан авло-(ҳақли)роқ эмасдир. Балки иккинчиси ҳақлироқдир» («Туҳфатул Аҳвазий» (7/402-403)).

Нававий раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Ҳадиснинг зоҳири шуки, жамоатга ушбу уларга салом берган ва ажралган кишига алик олишликлари вожиб бўлади. Дарҳақиқат, икки имом – Қози Ҳусайн ва унинг соҳиби Абу Саъд ал-Мутаваллий шундай дедилар: Баъзи одамларда қавмдан ажралаётганлари маҳал салом беришлик одат тусига кирган. Ушбу дуога жавоб қайтаришлик (яъни, саломга алик олишлик) мустаҳабдир, вожиб эмас. Чунки саломлашишлик учрашган маҳал бўлади, жўнаш вақтида эмас. Бу иккиларининг сўзи эди. Дарҳақиқат, буни имом Абу Бакр аш-Шоший соҳибларимизнинг охиргиларидан инкор қилиб, шундай дедилар: Ушбу фосид (сўздир). Чунки жўнаш вақти салом беришлик суннатдир, худди мажлисда (ҳозир бўлишликда) суннат бўлгани каби. Бу борада эса ушбу ҳадис (ҳужжатдир). Ана шу аш-Шоший айтган қовл тўғридир» («ал-Азкор» (258)).

Шайх Усаймин раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Ушбу ҳадисда (шу фойда борки), киши мажлисга кирса салом беради. Ва агар жўнашни хоҳлаб турса ва мажлисдан ажралса салом беради. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шунга буюриб, шундай дедилар: «Аввалгиси кейингисидан ҳақлироқ эмас». Яъни, сиз кирганингизда салом берганингиз каби, ажралганингизда ҳам салом берасиз. Шу сабабли, агар инсон масжидга кирса (масжидга кириш ва чиқишдаги дуолар назарда тутиляпти) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга салом беради. Чиқаётганда ҳам у кишига салом беради. Маккага умра ёки ҳаж сабабли кирса тавофдан бошлайди. Маккадан ажралиб, чиқаётганда ҳам тавоф билан (ишни) якунлайди. Чунки тавоф – Макка (шаҳри)нинг унга ҳаж ёки умра сабаб кирган кишининг саломидир. Худди шундай, Маккага ҳаж ёки умра қилиб келган киши сафар қилмоқчи бўлса (тавоф қилиб) видолашади. Булар шариатнинг мукаммалигиданки, у келувчи ва кетувчи кишини ана шунга ўхшаш ишларда баб-баробар кўрди» («Шарҳ Риёзус Солиҳин» (990)).

Аллоҳ Пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Манба: Тавҳид форуми

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan