Суриядаги воқеларга мусулмонларнинг мавқифи
Савол: Ҳозирда Суриядаги мусулмонларнинг мавқифи ва у ерда юз бераётган воқелар борасида мусулмон қандай мавқифда бўлиши лозим?
Жавоб: Одамлар қила оладиган аввалги иш дуодир. Уларнинг ҳаққига дуо қиладилар.
Россия ва Хитойнинг мавқифини олсак, инсон Аллоҳдан уларга азобни тезлатишини сўраб дуо қилиши лозим. Аллоҳ таоло Америка ва ундан бошқаларисиз ҳам нусрат беришга Қодирдир. Бироқ Аллоҳ таоло айтадики:
«Эй мўминлар, агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар (яъни Унинг йўлида жиҳод қилсангизлар), У зот ҳам сизларга ёрдам берур» (Муҳаммад: 7). Бироқ одамлар аксар исломий ўлкаларда шариатни қўлламай, ҳудуд-жазоларни ижро этмай, ароқхўрга дарра урмай ва … ва … ва … қўйишгандан кейин, ахир ҳеч ғалабага эришмаяпмиз-ку, дейдилар. Биз Аллоҳга чин дилдан ёрдам бермадик(-буйруқларига бўйинсунмадик). Акс ҳолда Аллоҳ жалла ва аъланинг ваъдаси-нусрати асло кечикмайди.
http://www.sahab.net/forums/index.php?showtopic=127005
Шайх Солиҳ ибн Луҳайдан
Манба: Тавҳид форуми