Шом диёридаги воқеаларга муносабат
Савол: Ҳурматли шайх, Аллоҳ таоло сизга яхшилик ато этсин! Ушбу киши одамлар, хоссатан толиби илм ва уламолар Шом (диёрида) шиддат билан юз бераётган воқеалар ва у ерда қон тўкилишига қандай муносабат билдиришлари лозим, дея савол беряпти.
Жавоб: Авваламбор Аллоҳдан, Унинг исм ва сифатлари ила Шом аҳлига, уларни, мусулмонларни ҳақ ва ҳидоят йўлига бошлаш билан ёрдам(ини) тезлаштиришини, ҳамда нусайрий, хабис, фожирдан ва унинг ҳизбидан интиқом-ўч олишини сўраймиз. Алавийлар деб аталадиган у ва унинг ҳизбидан ўч олишини (сўраймиз)…
Ҳақиқатни олиб қарайдиган бўлсак алавийлик фақат французлар томонидан кириб келган. Улар даъво қилаётганидек алавийлар деб аталадиганлар қадимдан мавжуд бўлмаган. Ғулувга кетганлари: Аллоҳ Али суратида намоён бўлган, дейдилар. Бироқ улар фотимийларнинг бир қисмидир. Фотимийлар давлати Миср, икки ҳарам ва улар атрофидаги ерлар, Яман, Шом ҳамда Тунис ва Ливиядан тортиб Мисргача бўлган шимоли-шарқий Африкада бошқарув олиб борганлар.
http://www.sahab.net/forums/index.php?showtopic=127005
Шайх Солиҳ ибн Луҳайдон
Манба: Тавҳид форуми
man tushunmadim bular islomda paydo bo’lgan yana bir firqami
Алавий-Нусайрийлар деб номларган фирқа кофирлардир. Уларни кўпгина имомлар такфир қилишган, шу жумладан Шайхулислом Ибн Таймия раҳимауллоҳ. У киши ушбу хабис тоифа ҳақида айтадилар: “Ушбу ўзини Нусайрийлар деб номловчи одамлар, ўшалар ва бошқа каромий-ботиний бўлган фирқалар ўзларининг куфрларида яҳудий ва насронийлардан баттарроқдирлар! Ҳатто кўпчилик мушрикларнинг куфридан баттарроқдир! Уларнинг уммати Муҳаммадга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бўлган зарари, мўғул-татарлар, европаликлар ва ҳоказолар каби мусулмонлар билан курашаётган кофирларданда баттарроқдир” (Қаранг: «Мажмуъул-фатава» 35/149).
Сириядаги алавийларга келсак, улар у минтақада Ҳофиз Асаднинг 1970 йили ҳокимиятга келганидан сўнг мустаҳкамлашиб олишди. У ҳозирги президентнинг отасидир. У кимса Сириядаги Баас кофирлар партияси бошлиғи бўлган.
Халқ уларни кофир бошқараётганига эътироз билдирганида, шиалар алавийлар шиа мазҳабига мансуб эканини эълон қилишди. Бу билан улар мусулмонлар ҳуқуқлариша дохил бўлишларини даъво қилиб чиқишди.
Шундай қилиб Сирия ҳукуматига кофир келди. У 1982 йил норози мусулмонларни бостиришни мақсад қилиб 40000 га яқин одамни ёстиғини қуритишлик билан “ўзини кўрсатди”.
Ундан сўнг ҳукуматга отасидан ҳеч қандай фарқи бўлмаган ўғли Башар Асад келди. У ҳам Баас партияси бошлиқларидан биридир. Билмаганлар учун эслатиб ўтамизки, Баас партияси – бу араб-миллий партияси бўлиб, унинг мақсади: “бирлик, озодлик, социализмдир”. Улар учун ушбу партияда ким бўлишлигининг фарқи йўқ, мусулмонми, яҳудийми, насронийми, мушрикми, атеистми фарқи йўқ.
Башар Асад ҳам аслида кофир. Унга кўпчилик олимлар такфир қилишган. Дарсларнинг бирида шайх Али Ҳалабийдан: “Башар Асадга такфир қилишгани ростми?” деб савол берилганида, у киши: “У такфир қилинишликка муҳтож эмас. Чунки у аслида мусулмон ҳам эмас!” деб жавоб берганлар.
Унинг Сириядаги тарафдорлари намойишларда Сирия мусулмонларига: “Башар биз учун, сизларга Аллоҳ қанчалик бўлса, ундан ҳам олийдир” деб очиқ-ойдин айтишади.
Унинг аскарлари Сирияда намойишларда иштирок этаётган мусулмонларни: “Башар Асаддан ўзга илоҳ йўқ” деб айтмагунларича уриб, қийноқларга солишмоқда. Улар унинг катта суратини ерга солиб, ёш йигитларни унга сажда қилишлари учун дўппослашмоқда. Энг ажабланарлиси, мана шу барча куфр, худосизлик ва фисқни ўша аскарларнинг ўзи видеога олишмоқда ва ушбу ишларида на Аллоҳдан, на одамлардан ҳаё қилмай интернетда тарқатишмоқда. Аллоҳдан ёрдам сўраймиз!
Шу нарсани таъкидлаб ўтиш лозимки, бугунги кунда ўзини алавийман деб номлаётганларнинг аксари оддий кофирлардир. Уларнинг ўзлари алавия нима эканни билишмайди ҳам, шу билан бирга уларни бу ном билан номлашликка эътироз ҳам билдирмайдилар.
Аллоҳ таолодан Сирия ҳукуматини мусулмонлар ҳукуматига алмаштиришини сўраймиз. Аллоҳ Сирияга аввалги улуғворликни қайтарсин! Чунки Сирия – Шомнинг бир қисмидир. Унда Шомнинг энг афзал шаҳри – Дамашқ жойлашган. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Қонли жанглар юз берган пайтда мусулмонлар қароргоҳи Шом шаҳарларининг энг
яхшиларидан бири бўлган Дамашқ ёнидаги Ғута водийсида бўлади» (Аҳмад 5/179, Абу Довуд 4298, Ҳоким 4/486. Саҳиҳ ҳадис. Қаранг: “Тахриж Фазаил аш-Шам” 38).
Валлоҳу аълам.