Бидъат аҳлининг китобларини ўқиш

Бидъат аҳлининг китобларини ўқиш

Савол:[1] Аллоҳ сизга барокат ато қилсин. Қандай қилиб мана бу икки қавлни орасини жамлаймиз, олим бидъат аҳлига раддия бериш учун уларнинг китобларига қарашлиги ва Ибн Сийриннинг ундан битта оят ҳам, яримта оят ҳам эшитишдан бош тортиб бир кишини рад қилганлари?

Жавоб: Мана бу биздаги аслдир: Бидъат аҳлидан бирор нарса ўрганмаймиз, на шахсларидан ва на китобларидан. Шу асл!

Сўнгра, шахснинг ўзи билан унинг китоби орасида фарқ бор. Шахснинг ўзидан эҳтиёт бўламиз, ундан узоқлашамиз ва уни ҳажр қиламиз (юз ўгирамиз). У ёзган китоби эса учта ҳолатдан бирида бўлади:

1. Ҳаммаси бидъат ва залолатга тўла бўлади, у ерда ҳақдан бирор нарса бўлмайди, ёки жуда кам миқдорда бир неча чандон кўп ботил билан кўмилган ҳолда бўлади. Мана бундай китобга мурожаат қилиш ҳалол эмас. Фақатгина динда собит олим залолат аҳлига уларнинг китобларидан раддия бериш учун мурожаат қилади. Чунки у уларнинг китобларидан мана шу залолат, ҳақдан оғган ибораларни келтирсагина уларнинг овозини ўчириб қўяди. Бунинг мисоли, рофизаларнинг китоблари, Саййид Қутбнинг китоблари ва бошқа адашганларнинг китоблари.

2. У китобда суннат билан бидъат аралашган бўлади. Бундай китобга шаръий илмларда собит бўлган, тўғри йўлдаги ва салафий манҳажда мустаҳкам бўлган олим мурожаат қилиши мумкин. Бу бидъат ва суннат аралашиб кетган китобдан фойдали илмларни олади ва динига зарар етказмайди. Бунинг мисоли Замахшарийнинг «ал-Кашшоф» китоби. Бу китоб уламолар наздида наҳв, балоғат, баён ва маънолар илмларини масдаридир (асосларидандир). Яна унинг китобида шундай сўзлар борки, бу сўзлар нафратни уйғотади. У кишининг ўзи эса ашаддий мўътазилий бўлган ва мўътазилий ақидасини тиқиштирадиган маккор бўлган. Шунинг учун аҳли илмлардан баъзилари шундай дедилар: «Биз Замахшарийнинг мўътазилий ақидаларини пинцептлар билан ажратиб оламиз». Бунинг маъноси: Қидириб ажратиб олиш.

3. Бидъатчиларнинг китобларидан яна шундайлари борки, уни ичида хатолари йўқ. Муаллифнинг мақсади кун кўриш ва ризқ топиш. У масалан фиқҳ борасида ёзади, ҳадислар тўплайди, ёки наҳв фанида китоб ёзади. Уни на суннат билан иши бор, ва на бидъат билан. У аслида бидъатчи, аммо мана шундай фанларда китоблар ёзади. Бу ҳолатда масала кенгдир (унинг бидъати бўлмаган китобларидан фойдаланса бўлади).

Биз суннат соҳибарига аҳли суннат уламоларидан илм олишга ҳарис бўлишларини таъкидлаймиз. Албатта суннат китобларида кифоя қиладиган илм бордир.

 

Фазилатли шайх Убайд ал-Жобирий

http://www.sahab.net/forums/index.php?showtopic=122543

 

Манба: Тавҳид форуми

 


 

[1] Шайх Убайд ал-Жобирий ҳафизаҳуллоҳ Муҳаммад ибн Иброҳим Оли Шайх роҳимаҳуллоҳ номлари билан Жидда шаҳрида ўтказилган даврада (илм мажлисларида) иштирок этганларида, у кишига берилган саволларга жавобларидан бири. Бу давра 1432 йил 23 ражабдан 5 шаъбонгача бўлиб ўтди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan