Бидъат аҳли билан ҳамкорлик қилиш

Бидъат аҳли билан ҳамкорлик қилиш

Савол: Исломий кўрсатувларидан бирида бир мутафаккир олимни шундай деганини эшитдим: Дунёвийлар ва бошқаларнинг қаршисига исломий жамоатлар ўзаро бир-бирларига кўмаклашишлари – ҳикматдир. Шу сўз тўғрими?

Жавоб: Йўқ, бу тўғри эмас. Биз ботил аҳли билан ўзаро кўмаклашмаймиз, залолатдаги фирқалар билан ҳеч қачон ҳамкорлик қилмаймиз. Биз Аллоҳнинг тоатида ва соғлом манҳажда мустақийм бўлган биродарларимиз билан ҳамкорлик қиламиз. Аммо (ҳақдан) оғганлар, адашганлар ва аҳли суннага мухолиф бўлганлар билан ҳамкорлик қилмаймиз. Чунки бундай ҳамкорлик гуноҳ ва маъсият йўлида бўлган ҳамкорликдир ва уларнинг йўлини оқлашдир. Улар бизга ҳеч қандай фойда келтиришмайди. Айтадилар-ку: «Сени динингда бўлмаган, сенга ёрдам бермайди», улар оми (оддий халқ) кабидирлар. Шу сўз тўғридир: «Сени динингда бўлмаган сенга, ёрдам бермайди».

Аллома Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон

http://www.sahab.net/forums/index.php?showtopic=121939

 

Манба: Тавҳид форуми

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan