Аллоҳ намоз ўқувчининг рўбарўсидадир

Аллоҳ намоз ўқувчининг рўбарўсидадир

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, у зотнинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг …

Бухорий (406) ва Муслим (547) Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилишди: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қибла (томондаги) деворга тупурган кишини кўрдилар. (Тупукни) қириб-тозалаб сўнг одамларга юзланиб шундай дедилар: «Биронтангиз намоз ўқиётиб олдига – рўбарўсига тупурмасин. Аллоҳ таоло намоз ўқиётганда унинг олд томон – рўбарўсидадир»».

Ушбу ҳадис билан Аллоҳ таолонинг махлуқотларидан олийда эканлиги ўртасида зиддият йўқ.

Шайхулислом «Мажмуъ Фатава» (5/101)да шундай дедилар: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Биронтангиз намозга турадиган бўлса, Аллоҳ таоло олд томони – рўбарўсида (бўлади). Бас, олдига тупурмасин», деган қовллари зоҳиран (қандай бўлса шундай) ҳақиқатдир. У субҳанаҳу ва таоло аршнинг юқорисида ва У намоз ўқувчининг рўбарўсидадир. Ушбу сифат ҳатто махлуқотларда ҳам собит бўлган. Инсон осмонга ё қуёшга ёки ойга муножот – сирли суҳбат қилса, улар унинг юқорисида ва (шу билан бирга) олди-рўбарўсида ҳамдир».

Яна (5/672)да шундай дедилар: «Маълумки, ойга юзланиб хитоб қилаётган киши, унга (ойга) юзи билан йўналган ҳолда бўлади. Шу билан бирга ой унинг юқорисидадир. Демак ой унинг юқорисида бўлишига қарамай, у унга (ойга) юзи билан йўналиб – иқбол қилиб турибди… Банда намозда турганда ҳам ҳудди шундай, у Роббисига юзланиб – иқбол қилиб туради. Ҳолбуки Роббиси унинг юқорисидадир. Демак ўнг томонида ҳам, чап томонида ҳам бўлмаган, балки рўбарўсидаги Зотга, пастда-қуйида эмас, олийда бўлган Зотга дуо қилади».

Шайх Ибн Усаймин шундай дедилар: «Аллоҳ таоло намоз ўқувчининг рўбарўсида эканига далил Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларидир: «Биронтангиз намозда турганида олд томонга тупурмасин. Аллоҳ таоло олд томон – рўбарўсидадир». Ушбу (Аллоҳ намозхоннинг) рўбарўсида туриши Ўзига субҳанаҳуни лойиқ суратда, ҳақиқатига кўра собитдир. Ва бу Унинг олийда эканига зид келмайди. Ушбу иккиси орасини қуйидаги икки йўлга кўра жамласа бўлади:

1- Ушбу иккиси (бир вақтни ўзида ҳам юқорида ва ҳам рўбарўда бўлиши) махлуқотларни ҳаққида жам бўлгандир. Қуёш чиқар пайт, машриқ томонга юзланиб турган кишининг рўбарўсидадир ва шу билан бирга у (қуёш) осмонда. Демак, ушбу икки хислат махлуқотни ҳаққида жамланган экан, Холиқ азза ва жаллада (жамланиши) авлороқдир.

2- Агарда ушбу икки хислатнинг махлуқотнинг ҳаққида жамланиши мумкин бўлмаганда, демак Холиқ субҳанаҳуни ҳаққида ҳам жамланмас эканда деган фикр келиб чиқмайди. Чунки Аллоҳ таолога ўхшаш бирор нарса йўқдир» («Фатава Ибн Усаймин» (4/287)).

Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Манба: Тавҳид форуми

One thought on “Аллоҳ намоз ўқувчининг рўбарўсидадир

  1. Assalamu Aleykum.

    Kimki Alloh yetti qavat osmoning arwning ustida desa,u odam kofir bo’ladi, degan odamning hukmi nima?
    Bunday odamning orqasidan iqtido qilib namoz o’qish joizmi?
    Jazakallohu xoyron.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan