Эр-хотин бир-бирининг авратига қараши жоизми?

Эр-хотин бир-бирининг авратига қараши жоизми?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, у зотнинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг …

Аллоҳ азза ва жалла шундай деди: «Улар авратларини (ҳаромдан-зинодан) сақлагувчи кишилардир. Магар ўз жуфту-ҳалолларидан ва қўлларидаги чўриларидангина (сақланмайдилар). Бас улар маломат қилинмаслар» (Мўминун: 5-6).

Имом Ибн Ҳазм раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Аллоҳ таоло фарж-(таносил аъзосини) сақлашга буюрди. Аёл ва қўл остидаги жориялар бундан мустаснодир. Бунда маломат йўқ. Бу эса уни (таносил аъзосини) кўриш, ушлаш ва (ўзаро бир-бирига) тегиб кетишида умумийдир» («Муҳалло» (9/165)).

Суннатдаги асарларга келсак, дарҳақиқат, бу ҳақида Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Оиша розияллоҳу анҳо шундай дедилар: «Мен ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўртамиздаги бир идишдан ғусл қилардик. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мендан (ҳовучлаб сув олишда) ошиб-(ўзиб) кетардилар. Ҳатто шундай дердим: «Менга ҳам қолдиринг-да, менга ҳам қолдиринг-да»» (Бухорий (258), Муслим (321) ушбу лафз Муслим ривоятидир).

Ҳофиз Ибн Ҳажар (раҳимаҳуллоҳ) шундай дедилар: «Ушбу ҳадисни Давдий, эр ўз аёлининг ва аксинча (аёл ўз эрининг) авратига қараши жоиз эканига далил сифатида келтирдилар. Яна буни Ибн Ҳиббон Сулаймон ибн Мусонинг йўлига кўра ривоят қилган асар қўллаб қувватлайди. Сулаймон ибн Мусо ўз аёлининг фаржи-(таносил аъзосига) қарайдиган бир киши ҳақида сўралганида шундай деди: «Атодан (бу ҳақда) сўраганимда шундай деди: Оиша (розияллоҳу анҳо)дан сўраганимда (дея) ушбу юқоридаги ҳадисни маъно жиҳатидан ёдга олди»». Ҳофиз айтдиларки: «Ушбу масаладаги ҳужжат ана шу (ҳадис)дир».

Суннатдан бошқа бир ҳадис Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларидир: «Авратингни сақла-(яшир). Аёлинг ва қўл остингдаги (жория) бундан мустаснодир». Абу Довуд (4017), Термизий (2769) «Ҳасан» даражасида деди, Ибн Можжа (1920) ва Бухорий (1/508) таълиқ ўлароқ ривоят қилди. Ҳофиз Ибн Ҳажар (соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг) ушбу: ««Аёлинг… бундан мустаснодир» қовлларидан англашилган маъно шунга далолат қиладики, унга (аёлга) унинг (эрининг) авратига боқиши жоиздир. Буни қиёс қилсак, унга (эрига) ҳам (аёлининг авратига) боқиши жоиз бўлади» – деди.

Ибн Ҳазм раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Эр кишига аёлининг ва қўшилишлиги ҳалол бўлган жориясининг фаржи-(таносил аъзоси)га қараши ҳалолдир. Шунингдек, уларга ҳам эрининг фаржи-(таносил аъзоси)га қарашлари жоиздир. Бунинг асло макруҳлик ўрни йўқ. Бунга далил Оиша, Умму Салама ва Маймуналар (бўлмиш) мўминларнинг оналари розияллоҳу анҳунналарнинг йўлларига кўра ривоят қилинган машҳур хабарлардир. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан жунублик сабаб бир идишдан ғусл қилардилар. Маймуна (розияллоҳу анҳо)нинг хабарларида баён қилинишича у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам изорсиз бўлганлар. Чунки хабарда: «У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўлларини идишга тиқардилар. Сўнг (сувни) фарж-(таносил аъзо)ларига қуйиб, чап қўллари билан ювардилар». Шундан кейин бирор кишининг раъйига қайрилиб қарашлик ботил бўлади. Ажабланарлиси шуки, баъзи жоҳиллардан иборат мутакаллифлар қўшилишни ҳалол дея, таносил аъзосига боқишликдан маън қиладилар!!» («Муҳалло» (9/165)).

Шайх Албоний раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «(Аврат)га боқишлик ҳаром эканлигини жимога нисбатан оладиган бўлсак, ушбу воситаларни ҳаром эканлигидан бўлади. Аллоҳ таоло эр кишига ўз аёли билан қўшилишликни ҳалол қилган экан, уни (эрни) унинг (аёлининг) фарж-(таносил аъзос)ига боқишдан қайтаришлигига ақл бовар қилмайди! Асло ундай эмас» («Силсила ад-Доийфа» (1/353)).

Аллоҳ Пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Манба: Тавҳид форуми

One thought on “Эр-хотин бир-бирининг авратига қараши жоизми?

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan