Хотин билан жинсий алоқада бўлиш ва эҳтиёжини қондириш
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, у зотнинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг …
Биринчидан, Қуръон ва Суннат мусулмон кишининг ўз хотини билан билан барчага маълум бўлган никоҳ одатларига мувофиқ ҳаёт кечиришлигига буюради. Бир-бирининг жинсий эҳтиёжларини қондиришлик ҳам шулар жумласига киради.
Иккинчидан, Қуръон ва Суннат бировга зиён етказишни таъқиқлайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «(Исломда ўзига) зарар бериш ҳам, (бировларга) зарар етказиш ҳам йўқ» (Аҳмад 5/326, Ибн Можа 2340, Табароний 1/163. Имом Абу Довуд, Ибн Абу Осим, Ҳоким, Заҳабий, Ибн Салоҳ, Нававий, Мунавий ва Албоний ҳадисни саҳиҳ деди). Хотинининг жинсий эҳтиёжини қондирмаслик эса унга зарар етказиш эканида шубҳа йўқ.
Учинчидан, энг тўғри қавлга биноан, хотини билан жинсий алоқа қилишлик ва жинсий эҳтиёжини қондиришлик эри учун вожибдир. Имом Жассос раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Эр хотини билан жинсий алоқада бўлиши вожибдир. Бу Аллоҳнинг (мана бу) сўзларига мувофиқ: «Бас, бутунлай (суйган хотинларингиз томонга) оғиб кетиб (кўнгилсиз бўлиб қолган) хотинингизни муаллақа каби ташлаб қўймангиз!» (Нисо: 129). Яъни агар унинг жинсий алоқага бўлган эҳтиёжини қондирилмаса, бундай хотин ҳудди озод эмас, аммо турмуш қурмагандек ҳамдир» (Қаранг: «Аҳкомул Қуръон» 1/374).
Имом Ибн Қудома раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Жинсий алоқа эркак учун вожибдир, агар фақат унда (узр бўла оладиган) сабаби бўлмаса. Молик шундай деган» (Қаранг: «ал-Муғний» 7/30).
Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Эр хотинини қондирилиши даражасида у билан жинсий алоқада бўлиши вожиб, ҳатто у (эр)нинг танаси ҳолдан тоймагунича ёки агар бу уни ризқ талаб қилишдан тўсмагунича» (Қаранг: «ал-Ихтиёрот» 246).
Аллома Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ «ар-Ровда ал-муҳиббийн»да шундай дедилар: «Эр хотини билан одатга мувофиқ, унга нафақа сарф қилгани, одатга мувофиқ кийинтиргани каби, у билан жинсий алоқа қилиши вожибдир. Бундан ташқари жинсий алоқа турмуш ва никоҳнинг айни асосидир. Аллоҳ хотинлар билан одатга мувофиқ ҳаёт кечиришликни амр қилди ва жинсий алоқа албатта бунга киради. Уламолар айтишдики: «Эр учун хотини билан унинг эҳтиёжи қонадиган миқдорда жинсий алоқа қилиши керак, ҳудди у уни (хотинини) таом едирганидек». Бизнинг шайхимиз (Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ) айни шу қавлни ихтиёр қилган ва тўғри деб ҳисоблаган».
Эр хотинига ҳеч қандай жинсий алоқа қилиши шарт эмас, ёки умрида бир марта қилса бўлди, ёки тўрт ойда бир марта, ёки бир ойда бир марта қилиши керак деган қавлларга келсак, бу қавллар на Қуръонда, на Суннатда бирор асосга эга эмас. Бу баъзи уламоларнинг хато ижтиҳодларидир.
Тўртинчидан, шу нарсани англаб олиш керакки, жинсий алоқа – бу жазо эмас, балки хурсандчиликдир. Уни Аллоҳ таоло рухсат берилган услубда амалга оширишга изн берган. Ҳатто уни ажр олиш сабабларидан бири қилган.
Абу Зар розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалари у зотнинг ҳузурларига келиб шундай дедилар: «Эй Расулуллоҳ, бойлар ҳамма ажр-савобни олишади. Чунки улар биз каби намоз ўқишади ва рўза тутишади. Аммо бундан ташқари улар бойликларининг ортиқчасидан садақа ҳам беришади». Бунга Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ахир Аллоҳ сизларга садақа сифатида тарқатишингиз мумкин бўлган нарсани тайёрлаб қўймадими?! Дарҳақиқат, сизлар учун ҳар бир тасбиҳ (Субҳаналлоҳ, деб айтиш) – садақадир, ҳар бир такбир (Аллоҳу акбар, деб айтиш) – садақадир, ҳар бир таҳмид (Алҳамдулиллаҳ, деб айтиш) – садақадир, ҳар бир таҳлил (Ла илаҳа иллаллоҳ, деб айтиш) – садақадир, амру маъруф ва наҳий мункар – садақадир, ҳатто (хотинингизга) жинсий яқинлик қилишингиз, ҳар бирингиз учун садақадир». У зотдан сўрашди: «Эй Расулуллоҳ, наҳотки бирортамиз ўз хоҳишини қондиргани учун ажр олса?!» Бунга Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деб жавоб бердилар: «Айтингчи, агар бирортангиз ўз хоҳишини ҳаром йўл билан қондирса жазоланармиди?! Ҳудди шундай, агар у (жинсий эҳтиёжини) рухсат берилган йўл билан қондирса ажр олади» (Муслим 720, 1006).
Нававий раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Ушбу ҳадисда мубоҳ нарсалар ният сабабидан ибодатга айланиши мумкин эканига далил бор. Агарда жинсий алоқа қилганда Аллоҳ одатга мувофиқ яшашга амр қилган хотинини (жинсий эҳтиёжини) қондиришни, ёки солиҳ фарзанд орттиришни, ёки ўзи ва хотинининг иффатини ҳимоя қилишликни, шунинг орқасидан таъқиқланган нарсага қараш ва таъқиқланган нарса ҳақида ўйлашдан тўсишни ният қилса, унда ушбу иши ибодатга айланиши мумкин» (Қаранг: «Шарҳ Саҳиҳ Муслим» 7/92).
Валлоҳу аълам.
Аллоҳ Пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Манба: Тавҳид форуми