Саловатни қисқартириб ёзиш
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммадга, пайғамбарининг оиласи ва саҳобларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг …
Бугунги кунда кўпгина китоб, мақола ва сайтларда саловатни қисқартириб ёзилаётганини учратиш мумкин. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам номлари зикр қилинганда С.А.В. ёки А.С.С. деб ёзадилар. Бу борада баъзи уламоларнинг фикрларини келтириб ўтмоқчимиз. Шояд мўминларга эслатма бўлса.
Ҳофиз Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ «ал-Баъис ал-хасис» номли машҳур китобларининг ҳадисларни қандай ёзиш лозим экани ҳақидаги бобида айтадилар: «Ҳар доим Аллоҳни улуғлаш ва Унинг Расулига (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саловат айтиш лозим, ҳатто агар бу сўзлар кўп бора такрорланса ҳам. Бундан толиқмаслик керак. Чунки бу сўзлар улкан яхшиликни ўз ичига олган. Саловат ва салом сўзларини тўлиқ ёзиш керак. Уларни шартли белгилар билан белгилаш ярамайди. Яна «алайҳиссалом» сўзи билан чекланиб қолмаслик керак. Аниқ ва тўлиқ қилиб «соллаллоҳу алайҳи ва саллам» деб ёзиш лозим».
Шунингдек имом Ибн Жамоа айтадилар: «Қачонки у (толиби илм) ҳар сафар Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) исмини ёзганида, салавот ва салом сўзларини қўшсин ва у зотга овозини чиқариб салавот айтсин. Салафлар ҳам, уларга эргашувчилар ҳам «соллаллоҳу алайҳи ва саллам» деб ёзишни ўзларига қоида қилиб олдилар. Бу сўзлар Аллоҳ таоло ўзининг улуғ Китобида айтганига мувофиқ бўлиши учун: «Албатта Аллоҳ ҳам, Унинг фаришталари ҳам пайғамбарга дуою салавот айтурлар. Эй мўминлар, сизлар ҳам у зотга саловот ва саломлар айтинглар!» (Аҳзоб: 56). Бу борада батафсил тўхталсак. Салавот сўзлари китобларда қисқартирилган ҳолда ёзилмаслиги керак. Ҳатто агар улар бир қаторда, бир неча бор учраса ҳам. Худди баъзи одамлар қилганидек. Улар яхшиликдан маҳрум бўлишади, ҳамда бу сўзларни ёзишни ўзлари учун малолланиш деб ҳисоблашади ва фақатгина уларнинг бош ҳарфларини ёзишади. Масалан: «с.а.в.с.», «а.с.с.». Буларнинг барчаси Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳақларини адо этишга тўсқинлик қилади» (Қаранг: «Тазкирату-ссамиъ» 162).
Мана бу имомларнинг сўзлари барчамизга насиҳат бўлсин!
Кўп сонли сатрларни ёзишлик бизни малоллантирмаётган экан, келинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловат ёзиш ҳам бизни малоллантирмасин!
Аллоҳ пағамбаримиз Муҳаммадга, Унинг оиласи ва барча саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин!
Манба: Тавҳид форуми
Assalamu alaykum va rohmatullah.. Rosulullah sallalahu alahi vassallam : «gunoh bolmasa yengilini qilaman…» yoki «qiyinlashtirmang yengillashtiring…» degan mazmundagi hadislariga qanday narsalarni misol keltirish mumkin? yana «amallar niyyatga qarab bo’ladi…» degan hadisham borku! Man «Албатта Аллоҳ ҳам, Унинг фаришталари ҳам пайғамбарга дуою салавот айтурлар. Эй мўминлар, сизлар ҳам у зотга саловот ва саломлар айтинглар!» (Аҳзоб: 56). degan oyat mazmuniga tamoman taslimman hatto maqolani ohiridagi jumlani «Аллоҳ пағамбаримиз Муҳаммадга,(sallalahu alayhi vassallam) Унинг оиласи ва барча саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин!» deb o’qidim. qisqartirib yozilsaham lekin mo’minlar to’liqligicha o’qishadiku buni nimasi yomon?
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Биродарим Islom Toshqondiy. Нима бўлганда ҳам биз динни уламолар тушунгандек тушунишга ҳаракат қилишимиз лозим. Улар кўриб турганингиздек саловатни қисқартириб ёзишга рухсат беришмаган. Агар сизда бирор олимнинг бунга рухсат бергани борасида маълумот бўлса келтиринг. Агар ушбу олимнинг қавли ҳақиқатдан кучли ва асосли бўлса, қабул қиламиз иншааллоҳ.
Валлоҳу аълам.
Assalam alaykim va Rahmatullohi va Barakatuh! agar Alloh shundan koproq rozi bolsa bizdan nega bundan bosh tortishimiz kerak, keyin Bahs uyritib sporlashgandan kora hozirgi paytda fitna chiqish ihtimoli kop, bir birimizni haqqimizga kop Duo qilaylik! Alloh tavheed beradi , Allohni ozi Ilm va tushunchani beradi, Allohni ozi togri yolga boshlaydi! Alloh bilguvchi!!! Assalam Alaykum va Rahmatullohi va Barakatuh!