Норозилик намойишлари масаласи борасидаги ҳукм
Шайх Абдулазиз бин Абдуллоҳ Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ жавоблари
Бисмиллаҳир роҳманир роҳйим
1992 йил феврал ойида (Шаъбон, 1412 ҳ.й.) Жидда шаҳрида шайхга қуйидаги савол берилди: Эркаклар ва аёллар томонидан ҳукумат ёки раҳбарларга қарши норозилик сифатида амалга оширалаётган намойишлар даъватнинг (тўғри) йўлими? Ва агар бу намойишчиларнинг бири ўз норозиликларида ўлдирилса, Аллоҳ йўлида шаҳид бўладими?
Жавоб: «Мен эркаклар ва аёллар иштирокидаги намойишларнинг (бирон бир нарсанинг) ечим(и) сифатида жоизлигини билмайман. Аксинча, бу фитна ва ёвузликнинг сабабларидан бири, ҳамда бир (гуруҳ) одамларнинг бошқа одамларга нисбатан ноҳақ зулми ва тажовузидир.
Қонуний воситалар бу (ҳукуматга йўналтирилган) ёзма равишдаги баёнотлар, тўғри услублар ишлатилган ҳолда насиҳат, яхшиликка даъват қилишдир. Мазкур нарса илм аҳлининг йўлидир. Бу – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалари ва уларга яхшилик билан эргашганларнинг йўли. (Тўғри йўл) бу инқирозга учраганлар ва раҳбар орасидаги ёзма баёнотлар, музокара, у билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш ва унга маслаҳат бериш, унинг камчиликларини майдон ёки бошқа омма кўчаларида ошкора қилмасдан, балки унга хат ёзишдир. Ва Аллоҳ ёрдам берувчи, ёрдам Ундан кутилади, ва Унга таваккал қилинади».
«Муқтатафаат мин ақваалил-улама» кассетасидан олинди. Қаранг: «Ал-Асалаҳ» журнали №30, 59-61 с.
Шайх Абдурроҳман Абдулҳолиққа жавоб берар эканлар, шайх Абдулазиз бин Абдуллоҳ Ибн Боз дедилар: ««Шаръий бошқарув ҳақидаги бўлимлар» номли китобингизнинг 31 ва 32-бетларида сиз Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам тарафларидан исломий даъват воситаси сифатида норозилик намойишлари қўлланилган дебсиз. Бироқ бу борада менга бирор кўрсатма маълум эмас. Шунинг учун бу ҳақида ким зикр қилиб ўтгани ва қайси китобдан буни топганингизни менга хабар беришингизни сўрайман.
Агар бу борада суннатда бирор мисол бўлмаса, сиз ўз сўзларингиздан қайтишингиз керак бўлади. Мен эса бу нарсага далолат қилувчи бирорта ҳам ҳадис ёки бошқа манба борлигини билмайман. Ваҳоланки, норозилик намойишлари қандай зарарлар келтириши маълум. Ҳатто агар бунга далолат қилувчи саҳиҳ кўрсатма мавжуд бўлганида ҳам, фасод ёйувчи одамлар ўзларининг мақсадлари йўлида нарозилик намойишларини амалга оширишмасликлари учун, (ўша кўрсатмаларда) айни нима дейилгани ҳақида тўлиқ изоҳ бериш керак бўлади.
Аллоҳга дуо қиламанки, сиз билан бизга фойдали илм ато этсин, қалбимиз ва барча амалларимизни ислоҳ қилсин, бизни тўғри йўлга эргашувчилардан қилсин ва бошқаларни ҳам шу йўлга бошласин.
Сизга саломатлик, Аллоҳнинг раҳмати ва мақтови бўлсин!»
Қаранг: «Шайх Абдулазиз бин Абдуллоҳ Ибн Боз фатволар тўплами» 8/245.
«Абдулазиз бин Абдуллоҳ Ибн Боздан шайх Абдурроҳман Абдулхолиққа.
Аллоҳ сизга Ўзи суйган амалларни қилишингизни муваффақ қилсин ва сизнинг қўлларингиз ёрдамида Ўзининг динига ёрдам берсин, амин.
Сизга саломатлик, Аллоҳнинг раҳмати ва мақтови бўлсин!
Мен сизнинг китобингизни қабул қилдим ва сиз менинг тавсияларимга рози эканингизни билиб жуда хурсанд бўлдим. Аллоҳга дуо қиламанки, Ўзи сизга бунданда юқори даражада кўмак берсин, сиз билан бизни тўғри йўлга эргашувчилардан қилсин ва бошқаларни шу йўлга бошлашимизга муваффақ қилсин.
Мен сизнинг норозилик намойишлари борасида ёзганларингиз билан танишиб чиқдим. Менга шу нарса маълум бўлдики, сиз келтираётган кўринишдаги ривоят, заиф ривоят тоифасидандир. Гап шундаки, у (ривоят)нинг ровийларидан бири Исҳоқ бин Абу Фарвадир. Унинг ривоятларини шаръий далил сифатида қўллаб бўлмайди. Бироқ агар ушбу ривоят саҳиҳ бўлган тақдирда ҳам, унда Ислом тарихининг энг аввалги даври ҳақида гапирилгани ҳақида унутмаслик керак. У даврда ҳали мусулмонлар Мадинага ҳижрат қилишмаган эди. Шариат эса тўлиқ шаклланиб бўлмаган эди.
Шу жумладан, бизга маълумки, тарғиб ва таъқиқ масалаларида, худди шунга ўхшаш бошқа диний ишларда бўлганидек, Мадинага ҳижратдан кейинги шаклланган шариат ҳолатларига асосланиш керак бўлади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам тарғиб қилган бўлиши мумкин бўлган жума намози, ийд намози ва шунга ўхшаган бошқа, масалан, қуёш тутилганида ўқиладиган намоз, ёки истисқо намози каби намозларга келсак, буларнинг барчаси мусулмонларнинг диний маросимларига киради. Ва буларнинг барчаси норозилик намойишларини ўтказишга ҳеч қандай алоқаси йўқдир.
Аллоҳга дуо қиламанки, У бизга, сизга ва барча биродарларимизга бунданда фойдалироқ илм ато этсин, қалбимиз ва амалларимизни ислоҳ қилсин, бизни, сизни ва барча мусулмонларни фитна ва шайтон васвасасига алоқадор барча залолатлардан асрасин. Дарҳақиқат, энг афзали Аллоҳга дуо билан мурожаат қилишликдир.
Сизга саломатлик, Аллоҳнинг раҳмати ва мақтови бўлсин!»
Қаранг: «Шайх Абдулазиз бин Абдуллоҳ Ибн Боз фатволар тўплами» 8/246.
Манба: Тавҳид форуми