«Ҳукмдорларга қарши қилич кўтариб чиқмаяпмиз-ку» деган шубҳага раддия
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Гоҳида мана бунга ўхшаш гаплар қулоққа чалиниб қолади: «Ҳукмдорларга қарши бош кўтариб чиқиш, Аҳли суннанинг йўлига хилоф эканига мувофиқмиз. Биз билан бўлганларни бари ҳукмдорларга қарши бош кўтараётгани йўқ. Балки ичимизда бу портлатишларга норози бўлиб қарайдиганлар ҳам бор. Лекин ҳукмдорларни айбларини ошкор қилиш, уларни камчиликларини эслаб ўтиш, одамлар улардан (ҳукмдорлардан) сергак тортсинлар деб бу (камчилик, айбу-нуқсон)ларни овоза қилиш, ҳукмдорларга қарши бош кўтаришга кирмайди!!!»
Энди бу шубҳага жавоб берсак: Маълумки бирор (нохуш) иш рўй беришидан олдин, албатта унга (тарғибот ва ташвиқот қилиш) билан гап-сўзлар ўтган бўлади. (Ислом уммати бошдан кечирган) Катта фитналарни асли келиб чиқишига, шу гапни айтувчиси (натижада бундай катта фитналар рўй беришини) ҳаёлининг бир чеккасига ҳам келтирмай айтиб қўйган бир оғиз сўзи сабаб бўлган. Ҳаворижларнинг асли келиб чиқишига ҳам бир назар ташлайлик, Зул Ҳувайсаро деган одам айтгандики: «Эй Муҳаммад, адолат қил». Шу гапни айтганда Зул Ҳувайсаро қиличини яланғочламаганди. Сўнг бу кишидан кейин, ҳукмдорлардан норозилигини очиқчасига эълон қиладиган ва таъқиб қиладиган манҳажда юрадиганлар келди. Натижада жаннат билан башорат берилган Усмон, Али ва улардан бошқа саҳоба розияллоҳу анҳумларни кофирликда айблаб, мушриклар бир чеккада қолиб, мусулмонларни қиришга киришиб кетишди!!
Фазилатли шайх Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ, аллома, қози Шавконий роҳимаҳуллоҳнинг «Рофъ ал-Асатин фий ҳукм ал-Иттисол би ас-Салатийн» номли рисолаларига қисқача шарҳ бера туриб, шундай дедилар: «Дарҳақиқат Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам айтдиларки: «Мана бу кишининг наслидан шундай одамлар чиқадики, сизлардан бирингиз уларнинг намози олдида ўзининг намозини паст санайди» (Бухорий 4351, Муслим 1064). Яъни: шу кишига ўхшаш (табиатли одамлар чиқади). Бу ҳадис ҳукмдорга қарши бош кўтариб чиқиш ҳам қилич ва ҳам сўз билан бўлишига энг катта далил бўлади. Бу кимса Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга қарши қилич кўтаргани йўқ. Бироқ норози эканини очиқ эълон қилди. Аҳли сунна уламоларининг баъзи китобларида ҳукмдорга қарши чиқиш, у қилич биландир, дегандаги уларни ирода қилган қасдлари шуки, у бош кўтаришнинг энг юқори палласига чиққан ниҳоий кўринишидир. Бу ҳолат Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам бошқа бир ҳадисда айтганларини айни ўхшашидир. (Умумий маъноси) Зино кўз билан, қулоқ, қўл ва оёқ билан ҳам бўлади. Лекин энг улкан зино, у ҳақиқий зино бўлмиш, жинсий аъзо зиносидир. Шунинг учун ҳам Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам айтдиларки: «Жинсий аъзо ёки уни тасдиқлайди, ёки ёлғонга чиқаради» (Муттафақун алайҳ)».
Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ шарҳлашда давом этиб айтдиларки: «Уламоларимизнинг (ҳукмдорга қарши қилич кўтариб қарши чиқиш деган) ибораларидан мақсадлари шуки, қилич билан қарши чиқишдан олдин албатта тил ва сўз билан қарши чиқиш аввал ўтган бўлади. Биз бу жараённи табиий ҳолатга биноан аниқ-ишонч ҳосил қилган ҳолда биламиз.
Одамларни жумбушга соладиган бирор гиж-гижлашсиз, шундоқ ўзлари қўлларига қурол олиб ҳукмдорга қарши бош кўтаришлари бўлмаган нарса. Бу ерда албатта уларни ўз ўринларидан қўзғатиб юборадиган бир иш рўй берган бўлади. У ҳам бўлса ( ҳукмдорга қарши) сўз билан қарши чиқишликдир. Демак, ҳукмдорларга қарши сўз билан бош кўтариб чиқиш, ҳақиқий бош кўтариб чиқиш ҳисобланади. Бунга суннат ва воқелик далолат қилади.
Суннатга келсак, уни (юқоридаги ҳадисдан) билиб олдингиз. Воқелик ҳақида айтадиган бўлсак: Биз бирор шак-шубҳа аралашмаган, аниқ илм асосида шуни биламизки, қилич кўтариб қарши чиқишни асли тил ва сўз билан қарши чиқишликдир. Демак, (қурол кўтариб қарши чиқишдан олдин) албатта бу ишга етаклайдиган ва қўзғайдиган гап-сўзлар бўлиб ўтган бўлади. Мисол учун: ҳукмдорларни обрўсига тил текказиш, уларни қилган яхши ишларини (одамлардан) яшириш. Сўнг қалблар (ҳукмдорга нисбатан) кек ва буғзу-адоватга тўлади. Ана шу дамда бало бошланади» («Ҳукм ал-Ҳамалат ал-Иъламийя ала билад ал-Ҳаромайн» шаритидан айнан кўчирилди ва «Рофъ ал-Асатин фий ҳукм ал-Иттисол би ас-Салатийн» рисоласига шайх Усаймин берган шарҳларини 33-34 саҳифаларида ҳам айни шу юқоридаги жумлаларни учратишингиз мумкин).
Дарҳақиқат, юқоридаги далиллардан маълум бўлдики, террор ҳаракатларига олиб борадиган фикрлар, амалий суратда ижро этилишидан аввал икки босқични босиб ўтади. (Шулардан биринчиси) Минбарлардан туриб ёки умумий ва хос йиғилишларда (ҳукмдорга қарши) гап-сўзлар бўлиб ўтади. Сизларга фасод эшикларини очадиган гап-сўзларни айтишга ким ижозат берди?! Ахир Ислом фасод(га олиб борадиган) сабабларни тўсиш «سد الذرائع» ни ҳукм қилмаганми?!
Бу ҳолат менга Имом Заҳабий «Сияр Аълам ан-Нубала» китобларида келтирган ушбу асарни эсимга солади: «Умавийларнинг Хуросондаги волийси Наср ибн Сайёр айтганди – бу ҳолат Абу Муслим Хуросонийни (волийга қарши бош кўтариб чиқишига қарши пойтахтдан) ёрдамчи кучлар етиб келиши кечикаётган бир вақт эди. Ва Абу (Муслим Хуросоний) Умавийлар ҳукмдорларини (баъзи ноўрин) ишларини гапириб, (қолган яхши ишларини) яшириш билангина ҳукмдорни этагига сув қуяётганди. Шу пайт (волий) Наср ибн Сайёрни тилига мана бу мисралар келди:
Кул орасида олов учқунларини кўряпман… Олов қайта аланга олиши муқаррардир.
Олов арзимаган икки кичик чақмоқтош билан ёндирилса… Демак, нохуш ишдан олдин буни аланга олдирадиган бир сўз ўтгандир.
Энди қавм оқсоқоллари бу алангани ўчиришмаса… Бу оловда инсон жасадлари ва каллалар ёнади
Эҳтимол бу шерим Умавийларни уйғоқ ёки уйқусираганларига ажабланарли туюлар?!»
Ибн Саъд «Тобақот ал-Кубро»да шундай дедилар: «Абдуллоҳ ибн Идрис Муҳаммад ибн Абу Айюбдан, у киши Ҳилол ибн абу Ҳамиддан хабар бериб айтадики: Абдуллоҳ ибн Укаймни шундай деганларини эшитдим: «Энди, Усмондан кейин бирор халифани қонини тўкишга кўмаклашмайман». У кишига айтилдики: «Эй Абу Маъбад уни (Усмонни) қонини тўкишга ёрдамлашиб юборганмидингиз?» Шунда у айтдики: «Мен уни (Усмонни) ноўрин жиҳатларини эслаб ўтишни, уни (Усмонни) қонини тўкишга ёрдам деб ҳисоблайман».
Аҳли Сунна яна (шуни таъкидлаб ўтадики), бирор кишига ҳукмдорга лаънат айтишга ёки уни баддуо қилишга рухсат йўқдир. Ҳолбуки бу ҳолатлар қилич кўтариш эмас, балки қуруқ гапнинг ўзидир. Имом Барбаҳарий «Шарҳ Сунна»да шундай дедилар: «Бирор кишини ҳукмборга баддуо қилаётганини кўрсанг, билгинки у ҳавои-нафсига эргашган (бидъатчи) экан. Ва яна бирор кишини ҳукмдорга (Аллоҳдан) салоҳият тилаб дуо қилаётганини кўрсанг, билгинки у суннатга эргашган одам экан, иншааллоҳ».
Юқорида ўтган далиллар қаерда-ю, (масжидларда имом бўлиб) мана бундай дуо қиладиган кимса қаерда: «Аллоҳим унда (ҳукмдорда) қудратинг ажойиботларини кўрсат. Унинг бошига Фиръавн, Ҳомон ва Қорунларни бошига солган кунингни сол…» ва шунга ўхшаш баддуолар?!
Афсуслар бўлсинки, кўпчиликни намознинг охирги рукусидан кейин қилинадиган қунут дуоларида ўзларининг ҳукмдорларига баддуо қилиниш пайтидаги овозларини юқори кўтариб «амин» дейишларини, бошқа дуоларда ҳам шу даражада «амин» дейишларини учратмайсиз.
Демак, улар Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларидан кўра тўғрироқ йўлда эканларда?! Ёки улар залолат эшигини очувчи кимсалармикин (хайрон қоласан киши)?!
Фазилатли шайх Солиҳ ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳга шундай савол берилди: Ҳукмдорларга қарши бош кўтариш фақат қурол билан бўладими ёки бунга ҳукмдорларнинг ҳаққига таъна етказиш, одамларни уларнинг (ҳукмдорларнинг) ўз ўринларидан ағдариб ташлашга тарғиб қилиш ва уларга қарши норозилик намойишлари ўтказиш ҳам кирадими?
Ҳафизаҳуллоҳ шундай жавоб бердилар: «Буни сизларга айтиб ўтган эдик. Айтган эдикки, ҳукмдорларга қарши бош кўтариб чиқиш қурол билан бўлади ва бу бош кўтариб чиқишнинг энг аянчлисидир. Шу билан бирга бош кўтариб чиқиш сўз билан ҳам бўлади. (Мисол учун): уларни (ҳукмдорларни) сўкиш, ҳақоратлаш, йиғинлар ва минбарларда уларни обрўсига тил текказиш. Бу ишлар одамларни жунбушга келтиради, уларни ҳукмдорга қарши бош кўтариб чиқишга ундайди, одамларнинг наздида ҳукмдорларни қадр-қиймати тушишига сабаб бўлади. Демак, сўз ҳам бош кўтариб чиқишликдир».
Фазилатли шайх Солиҳ ибн Ғоним ас-Садлан ҳафизаҳуллоҳ, бош кўтариб чиқишни фақат қуролга чеклаб, сўз билан одамларни жунбушга келтириш бош кўтариб чиқиш эмас деб гумон қилган кишини саволига жавоб бера, туриб шундай дедилар: «Бу жуда муҳим саволдир. Баъзи биродарлар қарши чиқиш фақат қурол билан бўлади деган ақидада, яхши ниятда шу ишга қўл уриб қўйишади. Ҳақиқатни олиб қарайдиган бўлсак, қарши чиқиш фақат қуролга ёки бошқа маълум бир услублар билан исён кўтаришга чекланмайди. Балки сўз билан қарши чиқиш қурол билан қарши чиқишга нисбатан кескинроқ (деб қаралади). Чунки куч ва қурол билан бош кўтариб чиқишга фақат гап-сўзлар сабаб бўлади. Ҳиссиётга берилган биродарларга, уларга нисбатан яхши гумон қилган ҳолатда шундай деймиз: қулай фурсат топиб (ҳукмдорни ўзига насиҳат қилишни) лозим тутинглар. Ва яна айтамизки: ҳовлиқманглар. Бу инжиқликларингиз ва қўполликларингиз (одамларда ҳукмдорларга нисбатан баъзи ноўрин) фикрлар туғилишига сабаб бўлади. Баъзи енгилтак одамлар, унда бу ҳукмдордан қутулиш керак экан деган фикрга бориб қолади. Ва яна бу ишларингиз хоҳ ҳақ бўлсин, ёки ботил бўлсин, ичларида яшириб юрган адоватларини гапириб қолишга шай турган баъзи ғаразгўй одамларга қулай фурсат яратиб бериши мумкин.
Шак-шубҳа йўқки, сўз ёки қалам билан, ёки бўлмаса шаритлар (кассеталар), маърузалар ва анжуману-форумларда, одамларни ана шундай ношаръий услублар асосида ҳиссиётини қўзғаш, қурол билан қарши чиқишнинг асоси эканига аминман. Бу нарсалардан (одамларни) ниҳоятда огоҳ бўлишларини истардим. Ана уларга эса айтадиган гапим: (қилаётган ишингизни) натижасига ва сизлардан олдин шу ишни қилиб ўтганларга бир қарасангизчи. Бугунги кунда баъзи исломий жамиятлар бошидан кечираётган фитналарга бир қарасангизчи. Унинг сабаби нима?! Уларни шу ҳолатга тушишларига олиб борган аввалги қадам нима эди?! Демак, бу масалани билиб олган бўлсак, сўз, оммавий ахборот воситаларини ишга солиш, (одамларни ҳукмдорларга нисбатан) нафратини, ҳиссиётини ва кек-адоватини қўзғаш билан бош кўтариб чиқиш, қалбларда фитна уруғини урчишига олиб боришини англаб етамиз».
Сўнгра, ана ўша (ҳукмдорларга сўз ва турли йўллар билан) қарши чиқувчилар, ўзлари ҳукмдор бўлиб қолишганда, жумъа ва икки ҳайит каби катта сонли оломон ичида ва минбарлардан туриб камчиликлари овоза қилинишига рози бўлармидилар?! Мусулмонларнинг обрўларини тўкканларидек, ўзларини ҳам умумий ва хос йиғилишларда обрўлари тўкилишини тўғри қабул қилармидилар?! Агар айтаётган баъзи гаплари тўғри бўлганда ҳам (бундай қилиш мумкин эмас).
Мақола мана бу манбадан олинди: http://www.rahek.com/vb2/showthread.php?1045
Манба: Тавҳид форуми
Ассалом алайкум.
Охирги пайтда сайтингизда юқоридаги мазмундаги мақолалар кўпайиб кетди.
Бу мақолалар ким учун ёзилаётгани тушунарсиз.
… да ҳеч ким бош кўтармаяпти шекилли? Кўтарган тақдирдар ҳам … ҳукумати юқорида зикр қилинган исломий ҳукмдорлар билан бир ҳил бўлмаса керак?
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Аввало, Абдуллоҳ сизга насиҳатимиз мусулмонларга нисбатан ҳар қандай ҳолатда ростгўй бўлинг. Сиз ўзингизнинг электрон манзилингизни нотўғри берибсиз. Сизга мулоҳазангиз борасида мактуб юбормоқчи эдик, ушбу почта мавжуд эмас деган жавоб келди. Шунинг учун ҳам биз мулоҳазангизга мана шу ерда жавоб беришга мажбур бўлдик.
Балки сиз бу ишни эҳтиёт юзасидан қилгандирсиз. Биз мусулмон биродарларимизга айтамизки, бу борада ҳеч қандай ҳавотирга ўрин йўқ. Ушбу маълумотлар ҳеч кимга берилмайди. Сизнинг электрон манзилингизни бегона кўзлардан махфий сақлашга кафолат берамиз, иншааллоҳ.
Дарҳақиқат, сиз айтиб ўтганингиздек саҳифамизда охирги вақтлар айни шу маънодаги мақолалар кўпроқ чоп этилмоқда. Бунинг боиси, ўзингиз кўриб турганингиздек, ушбу мавзу мусулмонлар учун бугунги кунда ўта долзарб масала бўлиб турибди. Кўпчилик мусулмонлар айни шу асосларни билмасликлари боисидан бугунги кунда баъзи хатоликларга йўл қўйишмоқда. Шунинг учун ҳам уламолар бу ҳақида ўз фикрларини билдиришмоқда. Шундай экан биз ўша олимларнинг сўзларини ўзбекзабон мусулмонларга етказишда сабабчи бўлишни ният қилдик холос. Шояд улар бугунги кунда бўлаётган ишлар борасида ҳақ билан ботилни ажратиб олишса.
Мулоҳазаларингиздан биз шундай хулосага келдикки, бугунги кунда ўзбек мусулмонлари бу нарсаларни билишлари шарт эмас деган фикрда экансиз. Биз сиз билан бу борада ҳамфикр эмасмиз. Чунки бугунги кунда баъзи ўзбекзабон даъватчилар мусулмон ҳукмдорга қарши куч билан чиқилмаса ҳам, сўз билан қарши чиқишлик, айбларини айтишлик жоиз дейдиганлари бор. Улар ўз даъватларида шу нарсани таъкидлашмоқда. Уларнинг мана бу тарқатаётган шубҳаларига уламоларнинг сўзлари билан жавоб берилди.
… ҳукумати борасидаги саволингизга келсак, биз ўзимизни бу каби жиддий масалаларга фатво беришга лаёқатлимиз деб билмаймиз. Бу каби саволлар билан катта олимларга мурожаат этишни тавсия этамиз.
Валлоҳу аълам.
AA Agar hukmdor benamoz bo’lsachi.Yani kimlardir uni musulmon hisoblagani bilan,qilayotgan ishlarida islomning asari ham ko’rinmasa.Shunda ham shu hukmdorga qarshi chiqish mumkinmasmi? Tshunishim boyicha maqolada musulmon, namoz o’qiydigan,namozga qarshilik qilmaydigan hukmdorlar haqida gap ketayapti.
Ассалом алайкум,
Жавобингиз учун раҳмат. эл.манзилни бекитишни бошқа сабаблари ҳам бор.
Мени сизга нисбатан адоватим йўқ эди. Саволим ноўрин бўлган бўлса узр сўрайман. Кейинги сафар илтимос қизишмасдан жавоб берсангиз.
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳ!
Биродар Абдуллоҳ, бизни ҳам сизга нисбатан заррача адоватимиз йўқ. Сизга жавоб беришда биз қизишмадик. Сизга шундай туюлган бўлса керак.
Assalamu alaykum
Darhaqiqat, bu kabi mavzular bugungi kunda dolzarb. Lekin kitobu sunnatda podshohga qanday holatlarda itoat qilinmaydi, qanday holatlarda qarshi chiqiladi, uning xatolari qanday tuzatiladi va shu kabi masalalarni o’z ichiga olgan maqola ham dolzarblikda qolishmaydi. Agar hadeb podshohga bosh kutarilmasligi haqida yoritilaversa, masalaga bir tomonlama yondashish bo’lib qomasmikan ?
Wassalamu alaykum
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ҳурматли Farruh, чоп этилаётган мақолаларда мухтарам уламоларимиз айни сиз айтиб ўтган масалаларга жуда кўп бора тўхталиб ўтишган. Улар қай ҳолатда ҳукмдорга қарши чиқиш жоиз бўлади ва қай ҳолатда бўлмайди, уларнинг хатоларини қайси услуб билан тузатилади каби мавзуларга батафсил тўхтаб ўтишган, Ислом умматига ўзларининг қимматли насиҳатларини қилишган.
Сиздан илтимос, агар ўқиб тушунмаган бўлсангиз, яна бир бора диққат билан ўқиб чиқинг.
Агар ўқимай туриб мулоҳаза билдираётган бўлсангиз, сизга насиҳатимиз вақт топиб кутубхонамизнинг Манҳаж бўлимига кириб, ўша ердаги мақола ва китобларни албатта ўқиб чиқинг. Сўраётган саволларингизга иншааллоҳ жавоб топасиз деб умид қиламиз.
Агар яна бир бора ўқиб чиқиб ҳам ушбу маълумотларни учратмасангиз бизга хабар беринг. Иншааллоҳ сиз учун уламолар айни сиз айтилиши керак деб ҳисоблаган гапларни айтган жойларидан нусха олиб, электрон манзилингизга юборамиз.
Жазакаллоҳу хойр!
Ассаламу алайкум. ozodlik2000 Биродар сизни саволингизга ман жавоб бера қолай. Биринчи ўринда шуни тушуниш лозимки Ислом давлат егаллашда ёҳуд, давлат қуришдан бошланмайди. Ислом Тавҳид калимасини юқори қилишдан бошланади.
Подшога қарши чиқишлик учун кўп шартлар бор. Улардан бири унинг кофир эканига шубҳа бўлмаслиги ва унинг кофирлигини одамлар тарафидан эмас балки олимлар томонидан айтилишидир, чунки айнан ҳозирда мусулмонлар ўнг ва чапга қараб кўпчиликни диндан чиққан кофир дейишади. Мана шу фитна ҳозиргача давом этияпти. Шайҳ Абонийдан Аллоҳ роъзи бўлсин у киши шунинг учун ҳам ТАКФИР ФИТНАСИ(/kitoblar/manhaj/kofirlikda-ayblash-fitnasi) китобини ёздилар, унга эса шайх Ибн Боз ва шайх Усаймин тақриз ёзганлар, шуни ўқишни тавсия этаман.
Одамлар куфр амалини қилиши мумкин, аммо бу билан улар КАТТА гуноҳ қилиб диндан чиқмасликлари мумкин, чунки куфрнинг диндан чиқарадигани(Катта куфир) ва диндан чиқармайдигани(Кичик куфр) турлари бор.
Агар киши Исломнинг тарқалган амалларини қилиб турса Масалан йилда бир маротаба бўлса ҳам намоз ўқиса, гапираётиб ИншаАллоҳ, Алҳамдулиллаҳ ва ҳ.к. каби сўзларни ишлатса зоҳиран бу иймоннинг аломатидир. Бундай кишиларни биз кофир дея олмаймиз ва динимиз бизларни куфрда айблашни лозим қилмади, аммо мабодо бир киши бошқа бировни куфрда айбласа икковидан бири кофир бўлишини айтиб ўтган.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Мўъминни кофирлик билан айблаган киши(нинг гуноҳи) уни ўлдириш кабидир» (Табароний. Саҳиҳ ҳадис. «Саҳиҳул-жомиъ» 3/111).
Энди бир ўйлаб кўринг мен ҳали бир дона шартни қисқача айтиб ўтдим. Подшога қарши чиқишлик учун эса камида яъна 3та шарт бор….
Шунинг учун ҳам сайт муҳторияти бежиз Манҳаж мавзусини аввал ўрганишга чорламаяпти.
Валлоҳу аълам.
Эй биродарлар кўз юмиб югурмаганингиз каби, илмсиз амал қилманглар, илмга шошилинглар.
assalamu alaykum birodarla ALLOH rozi bo’lsin va chiroyli mukofot ato etsin man bir dalil eshitudim yoki rinat ABU muxadadda yoki ALLOHU a’lam qisqasi: XAJJOJ ibni YUSUF JUMA VAQTINI CHO’ZVORGANDA SAXOBIYLAR IMO ISHORA BILAN NAMOZ O’QISHKANLIKLARI TO’G’RISIDA SHU DALILNI QATTA JOYLASHGANNI BILSELA MANGA YOZVORILA .JAZAKALLOHU XOYRON
Assalamu alaykum va rohmatulloh, bu savolizga aniq javob yozomimanu lekin ko’rsatma qilaman, »al Adab al Mufrad»ni »indat taajjub tahrikir ro’si va addo ala shafatayhi (taajjublanganda boshni qimirlatish va ikki labni tishlash)» bobida bir rivoyat keladi, aynan aniq javob bor diyolmimanu, lekin bu savoliz yuzasidan inshaalloh o’ylamagangan tomondan gap ketgan, yana bir necha bobini o’qisez yanayam tushumarliro bo’lardi inshaalloh
Birodar ABU DOVUD qogan shartlarini ham yozing Alloh ne’matlantirsin sizni!