Ақл эгасини даъватга оид кўп сонли манҳаж ва гуруҳлар ҳукми борасида тўғри йўлга йўллаш
Нашрга тайёрловчи:
Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Ҳусайн Соғир ан-Нажмий
Муқаддима
Аҳмад ибн Яҳё Ан-Нажмий роҳимаҳуллоҳ
Дар Ал-Асарийя нашриёти
1428 ҳ. / 2007 м.
Миср Араб Республикаси
Мундарижа
Тақриз
Муқаддима
Фатво бериш доимий қўмитаси фатвоси
Кибор уламолар ҳайъатининг гуруҳлардан огоҳлантирув ҳақидаги баёноти
Ибн Боз роҳимаҳуллоҳнинг жамоатлар ва гуруҳлардан огоҳлантирув ҳақидаги фатволари
Албоний роҳимаҳуллоҳнинг жамоатлар ва гуруҳлардан огоҳлатирув ҳақидаги фатволари
Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳнинг кўпсонли жамоатлар ва гуруҳларнинг ҳукми борасидаги фатволари
Солиҳ ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳнинг Исломдаги жамоатлар ҳукми борасидаги фатволари
Солиҳ Оли Шайх ҳафизаҳуллоҳнинг «Ихвон ал-Муслимин» жамоати ҳақидаги мулоҳазаси
Абдуллоҳ Ғудаён ҳафизаҳуллоҳнинг «Таблиғ» ва «Ихвон ал-Муслимин» жамоатлари ҳақидаги фатволари
Шайх Абдулмуҳсин ал-Аббод ҳафизаҳуллоҳнинг кўпсонли жамоат ва гуруҳларнинг ҳукми борасидаги фатволари
Шайх Солиҳ ал-Луҳайдон ҳафизаҳуллоҳнинг «Ихвон ал-Муслимин» ва «Таблиғ» жамоатлари ҳақидаги фатволари
Хотима
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Шайх, аллома Аҳмад ибн Яҳё ан-Нажмий тақризлари
Барча мақтовлар Аллоҳгадир. Росулуллоҳга, у кишининг оиласи ва саҳобаларига кўпдан-кўп салавоту-саломлар бўлсин.
Сўнг:
Дарҳақиқат Аллоҳ йўлидаги биродар, фазилатли шайх Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Ҳусайн ан-Нажмий гуруҳбозликни танқид қилиш ва уни ҳаром эканлиги ҳамда ушбу ишни жоиз эмаслиги мавзусидаги китоб ва кассеталар орасидан тўплаган ушбу фатволарни менга ҳавола қилди. Чунки ушбу (гуруҳбозлик) йўлидан юрилганда умматни ҳалокатга етаклайдиган ва уни ихтилофлашиш, ажралиш ва ўзаро хусуматлашишга олиб борадиган зарарлар мавжуд. Натижада ўзаро қотиллик, гапни бир жойдан чиқмаслиги, турли-туман қарашлар, эътиқоддаги ажралиш юз беради. Ушбу ҳолат Аллоҳ таолонинг буйруғига зиддир. Яъни, Роб ёлғиз бўлгани каби, дин ҳам ёлғиз дин, ғоя ҳам ёлғиз ғоя, яъни Аллоҳни рози қилиш ва пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг манҳажидан юриш бўлгани каби, уммат ҳам бир уммат бўлмоғи лозим. Дарҳақиқат ушбу фатволар менга ўқиб берилгани ва уларни бир жойга тўпланганидан кўзим қувонди. Чунки одамлар ушбу гуруҳбозликни ботил ва манфур эканлигини билиб олишади. Сабаби ушбу гуруҳбозлик бир ёқадан бош чиқармасликка ва турли йўналишлар вужудга келишига олиб боради. Бу эса биз айнан огоҳлантиришимиз ва сўзни бир жойдан чиқиши, ҳамда уни Аллоҳ таоло Ўзининг Китоби ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тилида буюрган буйруғига мувофиқ келишига ҳарис бўлишимиз вожиб бўлган ишдир. Тавфиқ Аллоҳдандир.
Муқаддима
Барча мақтовлар Ўзининг аввалдаги ва кейиндаги зоҳирий ва ботиний неъматлари учун Аллоҳга хосдир. Унинг пайғамбари ва элчиси Муҳаммадга, унинг динига ёрдам қўлини чўзишда жадаллик билан юриб ўтган оилалари ва саҳобаларига, ҳамда илмни улардан мерос қилиб олган эргашувчиларига салавоту-саломлар бўлсин. Зеро уламолар пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Демак улар кимга ворис бўлишаётгани ва нимани мерос қилиб олишаётгани жиҳатидан одамларнинг энг мукаррамидирлар.
Сўнг:
Ушбу зиё таратувчи фатволар ва маърифатли сўзлар замонамизнинг кибор уламоларидан содир бўлган. Ушбу фатволар янги чиққан манҳажлар ва асримиздаги гуруҳлар юзига тарсаки тортади. Ва уларнинг йўлига кириб қолиш ёки уларнинг фикрларидан таъсирланиб қолишдан огоҳлантиради. Умуман олганда умматни, хоссатан эса ёшларни салаф-солиҳ манҳажидан юришга ва уларнинг асарларига эргашишга даъват қилади. Ва яна шу билан бирга, ушбу муборак мамлакат аҳлига ақидадаги мусаффолик, сафларнинг якдиллиги, бир ёқадан бош чиқариш ва тавҳидни таҳқирлайдиган, ҳамда бир жойдан чиққан сўзни бўлиб юборадиган ҳар қандай нарсадан ҳазир бўлиши каби неъматларни инъом қилиб берган Аллоҳ таолога шукр қилишга ҳам чақиради. Чунки ушбу пок диёрдаги халққа салаф-солиҳ ва уларга эргашганларнинг йўлини маҳкам тутган ҳолда ягона жамоат бўлишлари вожиб бўлади.
Эй ўқувчи биродар, ушбу асримиз уламолари ва замонамиз фуқаҳоларининг фатволарини ўқишга шошил. Чунки Аллоҳ таоло Ўзининг ушбу қовли билан уларга савол йўллашимизга амр этди:
«Агар билмайдиган бўлсангизлар, аҳли илмлардан сўранглар!» (Наҳл: 43).
Уламолар шундай зотларки, Аллоҳ таоло Ўзи ва элчисининг итоатига тобе бўлган ҳолда уларга ҳам итоат этишга амр қилди. Аллоҳ таоло айтадики:
«Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилингиз, пайғамбарга ва ўзрингиздан бўлган иш эгаларига итоат қилингиз» (Нисо: 59). Иш эгаларидан мурод: ҳукмдор ва уламолардир.
Ҳамда Аллоҳ таоло тинчлик ва хавфу-хатарга боғлиқ катта ишларда уларга мурожаат қилишга амр этди. Аллоҳ таоло айтадики:
«Қачон уларга (жангга кетган мусулмон аскарлар ҳақида) тинчлик ёки хавф-хатар (яъни, ғалаба ёки мағлубият) хабари келса, уни ёйиб юборадилар. Агар (улар ўзларига келган хабарни ҳар кимга ёйиб юбормасдан) пайғамбарга ва ўзларидан бўлган бошлиқларгагина етказганларида эди, уни (яъни, мана шу хабарнинг ҳақиқатини) билмоқчи бўлган кишилар ўшалардан билган бўлар эдилар» (Нисо: 83).
Ҳаққа чақирувчи, ботилдан огоҳлантирувчи, сенга яхшилик, ҳидоят ва соғлом манҳаж, ҳамда тўғри йўлдан юришни хоҳлайдиган уламоларингнинг сўзини ол!
Ҳамда сени ҳақни қабул қилиш ва унга қайтишингдан тўсадиган ҳар қандай нарсадан ўта ҳазир бўл! Чунки улар сенга Аллоҳнинг ҳузурида ҳаргиз манфаат бера олишмайди. Аллоҳ таоло айтадики:
«Сўнгра (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Биз сизни (дин) ишидан бир шариат (аниқ-равшан қонун) устида (барқарор) қилдик. Бас, сиз (фақат мана шу қонунга) эргашинг ва билмайдиган кимсаларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг! Чунки (агар сиз уларнинг ҳавойи нафслари кўрсатган залолат йўлига юрсангиз), улар сиздан Аллоҳ томонидан бўлган бирон нарсани (азобни) қайтара олмаслар. Албатта золимлар бир-бирларига дўстдилар. Аллоҳ эса тақводор зотларнинг дўстидир» (Жосия: 18-19).
Надомат чекишдан фойда йўқ бўлган вақтда афсус қилиб қолишдан аввал (ҳақни қабул қилиш ва унга қайтишингдан тўсадиган ҳар қандай нарсадан ўта ҳазир бўл!). Аллоҳ таоло шундай дейди:
«У кунда бу золим қўлларини (бармоқларини) тишлаб (надоматлар қилиб) дер: «Э, қани эди мен ҳам пайғамбар билан бир йўлни тутганимда эди. Ўлим бўлсин менга, қани эди мен фалончини дўст тутмаганимда эди. Аниқки, менга эслатма-Қуръон келганидан сўнг, ўша (фалончи) мени йўлдан оздирди». (У кунда) шайтон (ҳаёти дунёда ўзига эргашган барча) инсонни ёрдамсиз қўйгувчидир» (Фурқон: 27-29).
Шайх Абдуллатиф ибн Абдурроҳман роҳимаҳуллоҳ «Дурар сания фий ажвиба ан-Наждия» 7/32-33 да шундай дедилар: «Кимки ўзини даъват мақомига тайин қилмоқчи бўлса, авваламбор илм олсин ва бошлиқ бўлишидан олдин уламоларнинг тиззаларида (ҳузурларидаги издиҳомда) ўтирсин. Шунда ҳужжат ва далил билан даъват қилиб, ушбу йўлдан юриш қандайлигини билиб олади. Чунки ишни, уни ўз кўзи билан кўрган одамгина била олади. Илмни эса фақат ўзининг эгасидан олган ва ровийларга ҳамроҳ бўлган кишигина билади.
Олий-юксак ишларни истаган ҳар ким ҳам унда нуфузга эриша олмайди,
Эркакларнинг ҳаммаси ҳам буюк-машҳур бўлавермайди».
Илмий изланиш ва фатво бериш доимий қўмитаси фатвоси
(Фатво рақами: 1674. 7/10/1397ҳ)
Савол: Исломнинг гуруҳлар борасидаги ҳукми қандай? Мисол учун: «Ҳизбут таҳрир», «Ихвон ал-муслимин» гуруҳи.
Жавоб: Мусулмонлар динларида бир-бирларига лаънат айтадиган ва бир-бирларини бўйнига (қилич) урадиган гуруҳлар ва ҳизбларга бўлиниб олишлари жоиз эмас. Ушбу бўлиниш Аллоҳ таоло қайтарган ва ушбу ишни пайдо қилган, ҳамда ўшаларнинг йўлига юрган кимсадан нолиган ишлардандир. Аллоҳ таоло ушбу ишга қўл урган кимсани улкан азоб билан қўрқитди. Дарҳақиқат Аллоҳ таоло ва Унинг элчиси соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу кимсадан безор эканларини эълон қилишди. Аллоҳ таоло шундай деди:
«Ва барчаларингиз Аллоҳнинг арқонига (Қуръонга) боғланингиз ва (фирқа-фирқа бўлиб) бўлинмангиз!», деган қовлидан ушбу оятларгача:
«Сизлар яна аниқ ҳужжатлар келганидан кейин фирқа-фирқа бўлиб бўлиниб кетган ва бир-бирлари билан ихтилоф қилиб, талашиб-тортишган кимсалар каби бўлмангиз! Ана ундайлар учун улуғ азоб бордир» (Оли-Имрон: 103-105).
Аллоҳ таоло айтдики:
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), сиз динларини бўлиб, ўзлари ҳам турли тўдаларга – ҳизбларга бўлиниб олган кимсалар тўғрисидан бирон нарсада (масъул) эмассиз. (Яъни, улар сизга уммат эмаслар). Уларнинг ишлари фақат Аллоҳнинг Ўзига ҳавола. Кейин (қиёмат кунида) У Зот уларга қилиб ўтган ишларининг хабарини берур. Ким бирон чиройли амал қилса, унга ўн баробар қилиб (қайтарилур). Ким бирон ёмон иш қилса, фақат ўшанинг баробарида жазоланур ва уларга зулм қилинмас» (Анъом: 159-160).
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳам ушбу ҳадис ривоят қилинди: «Мендан кейин бир-бирингизнинг бўйнингизга (қилич) урадиган кофирлар (га ўхшаб) қайтиб кетманглар» (Бухорий 1/217 (Фатҳда), Муслим 66).
Динда фирқа-фирқа бўлишнинг қораланганлиги ҳақидаги оят ва ҳадислар кўпдир.
Энди мусулмонларнинг раҳбари ҳар бир шахс ўзининг диний ва дунёвий вазифасини адо этиши учун уларни бир тартибга солиб, ҳаётий ишлар ҳамда дин ва дунёвий соҳаларга жойлаштирса, бу шаръан жорий қилинган ишдир. Балки мусулмонларнинг раҳбарига ўзининг қўл остидагиларига диний ва дунёвий вазифаларни, ушбу вазифаларни турлича эканлигини инобатга олган ҳолда, бўлиб бериши вожиб бўлади. Демак бир жамоатни ҳадисни нақл қилиш, уни девон шаклига келтириш ҳамда саҳиҳ ва заифини ажратиш жиҳатидан ҳадис илмига хизмат қилишга тайин қилади. Бошқа бир жамоатни эса фиқҳий матнларни китоб шаклига келтириш ва уни таълим олиш жиҳатидан фиқҳга хизмат қилишга тайин қилади. Учинчисини эса араб тили қоидалари, (нодир ҳолатда ишлатиладиган) сўзлар, араб тилининг услуби ва сир-асрорларини очиб бериш жиҳатидан араб тилига хизмат қилиш учун тайин қилади. Тўртинчи жамоатни эса жиҳод, ислом диёрларини мудофаа қилиш, фатҳлар, ҳамда исломни тарқалишига ғов бўлиб турган (тўсиқларни) бартараф этиш учун тайёргарлик кўришга тайин қилади. Бошқасини эса ишлаб чиқариш, тижорат, зироатчилик ва бошқа-бошқа ишларга тайин қилади.
Булар уммат оёққа туришидаги ҳаётий заруратлардир. Ислом фақат ушбу йўл орқали сақланиб қолади ва (атрофга) тарқалади. Бироқ ушбу ҳолат (юқорида санаб ўтилган соҳа эгаларининг барчаси) Аллоҳнинг Китоби, Росули соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва тўғри йўлдаги халифалар, ҳамда ушбу уммат салафларининг йўлларига боғланиш, ягона мақсад, исломий гуруҳлар (соҳа эгалари) исломга ёрдам қўлини чўзиш, уни ҳимоя қилиш, бахтли ҳаётга элтувчи воситаларни рўёбга чиқаришда ўзаро ҳамкорлик қилиш, ҳамда барчалари ислом соясида, Аллоҳнинг тўғри йўлидаги байроқ остида юриб боришлари ва залолатга етакловчи йўллар ҳамда ҳалокатга олиб борувчи фирқалардан узоқ бўлишлари билан бўлмоғи даркор. Аллоҳ таоло айтадики:
«Албатта мана шу менинг тўғри йўлимдир. Бас, унга эргашинглар! (Бошқа) йўлларга эргашмангизки, улар сизларни Унинг йўлидан узиб қўяр. Шояд тақво қилсангизлар, деб (Аллоҳ) сизларни мана шу нарсаларга буюрди» (Анъом: 153). («Фатава лажна даима лил ифта» 2/144-145; Ушбу фатвога қўмита раиси: шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз, раис ноиби: шайх Абдурроззақ Афифий, қўмита аъзолари: шайх Абдуллоҳ Қоуд ва шайх Абдуллоҳ Ғудаёнлар имзо чекишди).
Кибор уламолар ҳайъатининг жамоат ва гуруҳлардан огоҳлантирув борасидаги баёноти
Уламолар ҳайъати 1413 ҳижрий йили Робиъ ал-аввал ойида Тоиф шаҳрида бўлиб ўтган 39-илмий даврадан сўнг баёнот бериб, унда турли фикрларга боғланиб қолиш, ҳамда жамоатлар ва ҳизбларнинг асосларига қўшилишдан огоҳлантирди ва ягона, ҳақ жамоатни лозим тутишни вожиб эканлигига тарғиб қилди.
Қуйида ушбу баёнотдан бир парчасини ҳавола этамиз:
Аллоҳ таолонинг ушбу:
«Ва барчаларингиз Аллоҳнинг арқонига (Қуръонига) боғланингиз ва (фирқа-фирқа бўлиб) бўлинмангиз!» (Оли-Имрон: 103) қовлига амал қилган ҳолатда шаръий насиҳат қуйидагиларни талаб қилади: сўз ва амалдаги адолат, фойдани ҳаққирост амалга оширадиган, зарарни даф этадиган, қалбларни жамлаб, барчани иттифоқ қилиб, сафни якдил қиладиган йўллар билан ҳар бир мусулмонга насиҳат қилишда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларига эргашишга аҳамият қаратишни вожиб эканлиги.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳиҳ ҳадисда шундай дейдилар: «Аллоҳ сизлар учун уч нарсага рози бўлди: Ўзигагина ибодат қилиб, Унга бирор нарсани шерик қилмаслигингизга, барчангиз Аллоҳнинг арқонига боғланишингиз ва фирқа-фирқа бўлиб бўлинмасликларингизга, ҳамда Аллоҳ ишларингизга раҳбар қилган кишига холис муносабатда бўлмоғингизга» (Муслим: 1715, Молик «Муватто» 2/990, Аҳмад «Муснад»да 2/327, 360, 367).
Ва бундан бошқа ҳужжатларки, динда насиҳат қилиш ва унинг қандай адо этилиши, бирдамликка олиб борувчи сабабларни таъминлашга рағбат қилиш, бўлиниш ва фитна омиллари, умматга ва диёрларга фақат ва фақат ёмонлик олиб келадиган, кек-адоват ва гуруҳбозлик уруғини экадиган нарсалардан узоқ бўлишнинг юқори манзилат эгаллашига далолат қилади.
Мажлис ўзаро насиҳат қилиш, бир-бирини тушуниш, яхшилик ва тақво устида ҳамкорлик қилиш, бир-бирини гуноҳ ва тажовуз қилишдан қайтаришни вожиб эканлигини таъкидлайди ва ушбу ишларнинг акси бўлмиш зулм, тажовуз ва ҳаққа беписанд бўлишдан огоҳлантиради. Ва яна (тўғри йўлдан) оғган фикрларга ўралашиб қолиш, бегона жамоат ва гуруҳларга аъзо бўлишдан ҳам огоҳлантиради.
Зеро ушбу мамлакат халқига салаф-солиҳлар, уларга эргашувчилар ва аввагию-кейинги ислом имомларининг йўли бўлмиш жамоатни лозим тутиш, ўзаро ростгўйлик билан насиҳат қилиш ва бўлмағур айблар билан туҳмат уюштирмаслик ва уни тарқатмасликдан иборат йўлни маҳкам тутган ҳолатда ягона жамоат бўлишлари вожиб бўлади.
Аллоҳдан раҳбарларимизни Ўзи рози бўладиган, ҳамда бандалар ва диёрларнинг салоҳиятига етаклайдиган йўлларга муваффақ айлашини сўраймиз.
Яна У Зотдан мусулмонларнинг барча раҳбар ва халқларини яхшиликнинг ҳар бирига муваффақ айлашини сўраб қоламиз.
Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, оиласи ва саҳобаларига салавоту-саломлар йўлласин.
Баёнотни йиғилишга раҳбарлик қилган шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз ўз муҳрлари билан тасдиқладилар.
Ва қуйидаги шайхларнинг имзолари:
Шайх: Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин
Шайх: Солиҳ ибн Муҳаммад ал-Луҳайдон
Шайх: Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон
Шайх: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Оли Шайх
Шайх: Абдуллоҳ ибн Сулаймон ибн Муниъ
Шайх: Муҳаммад ибн Иброҳим ибн Жубайр
Шайх: Рошид ибн Солиҳ ибн Ханин
Шайх: Абдуллоҳ ибн Абдурроҳман ибн ал-Ғудаён
Шайх: Абдуллоҳ ибн Абдурроҳман ал-Бассам
Шайх: Ҳасан ибн Жаъфар ал-Атмий.
(«ад-Даъва илаллоҳ ва махтассот биҳи Жазийротул Араб» 71-72).
Имом Ибн Боз роҳимаҳуллоҳнинг «Ихвон ал-муслимин» ва улардаги зиддият ва хатоларни баён қилиш ҳақидаги фатволари
Роҳимаҳуллоҳдан сўралди: Ҳурматли шайх, «ал-Ихвон ал-Муслимин» ҳаракати Мамлакатга яқиндан кириб келди. Ва толиби илмлар орасида тарқалди. Бу ҳаракат ҳақида сизнинг фикрингиз қандай? Ва бу ҳаракат «Аҳли суннат вал жамоат»нинг манҳажига қанчалик мувофиқ келади?
Жавоб: «Ал-Ихвон ал-Муслимин» ҳаракатини чуқур назар солувчи илм аҳли танқид қилади. Чунки, уларда Аллоҳнинг тавҳидини ёйишлик, ҳамда ширк ва бидаътларни инкор қилишлик йўқдир. Уларнинг ўзларига хос бир услублари бўлиб, ундаги камчилик эса, Аллоҳга чақиришдаги сусткашлик ва «Аҳли суннат вал жамоат» ушлаган саҳиҳ ақидага йўналтиришлик йўқлигидир. «Ал-Ихвон Ал-Муслимин» салафий даъватига эътибор қилишлари керак. Шунингдек, Аллоҳнинг тавҳидига чақиришлари, қабрга сиғинувчиларни инкор қилишлари, ўликларга боғланиб қолиб, қабрдаги Ҳусайн, Ҳасан, Бадавий ва ҳоказолардан ёрдам сўрагувчиларни инкор қилишлари керак. Улар мана шу асосларнинг асоси бўлган нарсага эътибор қилишлари керак. Айтмоқчиманки, Аллоҳдан бошқа ҳақ илоҳ йўқ деган сўз диннинг асосидир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам Маккада аввал Аллоҳнинг тавҳидига, «Ла илаҳа иллоллоҳ»нинг маъносига чақирдилар. Аҳли илмларнинг кўпчилиги «ал-Ихвон ал-Муслимин» ни ушбу нарсада танқид қиладилар. Яъни, уларда Аллоҳнинг тавҳидини ёйишга ва унга ихлос қилишга чақириқ йўқлигини, ҳамда илмсизлар пайдо қилган ўликларга боғланиш ва улардан ёрдам сўрашни, уларга назр қилиб қурбонлик қилишни инкор қилмасликларини танқид қиладилар. Бу эса, «аш-ширк ал-акбар» (катта ширк)дир. Яна уларни суннатга эътиборсизликларини, уни ўрганишга эътиборсизликларини, ҳадиси шарифни билиш ва уммат салафлари қандай ҳукмлар устида бўлганликларини билишга эътиборсизликларини ҳам танқид қиладилар. Яна биродарларимиздан улар ҳақидаги кўп танқидларни эшитаман. Аллоҳдан уларни Ўзи муваффақ қилишини, уларга ёрдам беришини ва аҳволларини ислоҳ қилишини сўраймиз! (Ушбу сўзлар «ал-Мажалла» журналининг 806-сонидан келтирилди).
Буюк шайх Абдулазиз ибн Боз роҳимаҳуллоҳнинг «Ихвон ал-муслимин» ҳалок бўлувчи етмиш икки фирқадан эканлиги ҳақидаги фатволари
Роҳимаҳуллоҳдан сўралди: Алллоҳ сизга яхшиликни насиб этсин! Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисдаги «Умматим келажакда етмиш уч фирқага бўлинади. Биттасидан бошқа ҳаммаси дўзахга киради» деб айтган сўзлари. Айтингчи «Жамоатут таблиғ» жамоати ўз ширк ва бидъатлари билан ва худди шунингдек «ал-Ихвон ал-Муслимин» жамоати ўзидаги гуруҳланиши ва бошлиқларга қарши чиқиши билан … ушбу ҳалок бўлувчи фирқаларга кирадими?
Жавоб: Етмиш иккитасининг ичига киради. Ва худди шунингдек, «Аҳли суннат вал жамоат»нинг ақидасига хилоф қилганлар ҳам, етмиш иккита ичига киради. Чунки «Умматим» деган сўздан мурод, «Уммати ижоба»дир. Яъни, Аллоҳга ижобат қилиб, Унга эргашишликни зоҳир қилганлар етмиш учта фирқа бўлиб, уларнинг ичидан нажот топгувчи ва саломат қолгувчиси эса, Унга эргашиш билан бир қаторда, динда истиқомат қилгани, мустаҳкам турганидир. Қолган етмиш иккита фирқа эса, улар ичида кофирлари, осийлари ва бидъатчилари бўлиб, улар бир неча қисмдир.
Савол: Яъни, бу икки фирқа, етмиш иккитаданми?
Жавоб: Ҳа, етмиш иккитанинг ичидадир.
(Ушбу сўзлар роҳимаҳуллоҳнинг вафотларидан икки йил олдин Тоиф шаҳрида ёзиб олинган кассетадан олинди).
Шайх Ибн Боз роҳимаҳуллоҳнинг жамоат ва ҳизблардан огоҳлантирув ҳақидаги сўзларидан
Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ айтдиларки: Исломий жамиятда фирқа ва жамоатларнинг кўп бўлишлиги – биринчидан шайтон, иккинчидан эса инсонлардан иборат ислом душманлари ҳарис бўладиган ишлардан эканида шак-шубҳа йўқдир. Чунки мусулмонларнинг сўзи иттифоқ, ўзлари ҳам якдил бўлиши, ҳамда уларга таҳдид солаётган ва ақидаларини нишон қилиб олган хатарни била олишлари – уларни шулар учун курашишга, ҳамда мусулмонларнинг фойдаси ҳамда динлари, диёрлари ва биродарларидан хатарни даф қилиш учун бир саф бўлиб ҳаракат қилишларида фаол бўлишларига ундайди. Бу йўлга эса инс ва жин тоифасидан иборат душманлар асло рози бўлмайдилар. Шунинг учун ҳам улар мусулмонларнинг сўзини бўлиб ташлашга, бирликларига раҳна солишга ва ўрталарида адоват уруғини экишга ошиқадилар.
Аллоҳ таолодан мусулмонларнинг сўзини ҳақ устида жамлашини ҳамда уларнинг жамиятидан ҳар қандай фитна ва залолатни кетказишини сўраймиз. Албатта У, бу ишни бошқариб турувчи ва бунга Қодир Зотдир.
(«Мажмуъ фатава ва мақолат шайх Ибн Баз» 5/203-204).
Шайх, муҳаддис Албоний роҳимаҳуллоҳнинг ҳизб ва жамоатлардан огоҳлантириш ҳақидаги фатволари
Муҳаддис, шайх Албоний роҳимаҳуллоҳга қуйидаги савол берилди: Шариатнинг ушбу бир неча ададдаги жамоат, ҳизб ва исломий ташкилотлар ҳақидаги ҳукми нима? Ҳолбуки улар ўзининг манҳажи, услуби, даъвати, ақидаси ва асосланадиган асосларида турличадирлар. Ахир ҳадис далолат қилганидек ҳақ жамоат битта бўлса?
Роҳимаҳуллоҳ қуйидагича жавоб бердилар: Жамоатларда биринчидан фикрдаги, иккинчидан эса манҳаж ва услублардаги ранг-баранглик билан гуруҳбозлик қилиш ва жамланиш, Китобу-суннат ва салаф-солиҳлар, Аллоҳ улардан рози бўлсин, йўлини билган ҳар бир мусулмонга сир эмаски, ушбу ишлар исломда бирор асосга эга эмас. Балки ушбу иш Роббимиз азза ва жалла бизни Қуръони Каримнинг кўплаб оятларида қайтарган ишлар сирасидандир.
Сўнг роҳимаҳуллоҳ юқорида эслаб ўтилган маънодаги баъзи оятларни ёдга олиб, салаф манҳажини лозим тутишга тарғиб қилдилар ва унга хилоф иш тутишдан огоҳлантирганларидан кейин шундай дедилар: Шу сабабли биз қатъий этиқод қиламизки, ниҳоятда кенг изланиш олиб борган ҳолатда ислом ҳукмларининг барчасини, каттаю-кичиги, усул ва фуруни қамраб олган ҳолатдаги Китобу-суннат ва салаф-солиҳ манҳажига қурилмаган ҳар бир жамоат, тўғри йўл узра юриб борадиган нажот топувчи фирқадан эмасдир.
(«Фатава шайх Албаний» 106-114).
Аллома Албоний роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: Ушбу ҳизбларни тўғри йўлда деб эътиқод қилмаймиз. Балки қатъий айтамизки, ушбу ҳизблар шундай йўлдаки, ушбу йўлларнинг ҳар бирида одамларни ўзига чақирадиган шайтон бор.
(Юқоридаги манба).
Шайх, аллома, фақиҳ Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳнинг бир неча ададдаги жамоат ва ҳизбларнинг ҳукми борасидаги фатволари
Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳга қуйидагича савол берилди: Бу ўринда Аллоҳнинг Китоби, Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидан бир неча ададдаги исломий жамоатлар (тузиш) мумкин эканига ҳужжатлар борми?
Роҳимаҳуллоҳ қуйидагича жавоб бердилар: Китобу-суннатда бундай нарса йўқ. Балки Китобу-Суннатда ушбу ишни қоралайдиган ҳужжатлар бор. Аллоҳ таоло айтадики:
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), сиз динларини бўлиб, ўзлари ҳам турли тўдаларга – ҳизбларга бўлиниб олган кимсалар тўғрисида бирон нарсада (масъул) эмассиз. (Яъни, улар сизга уммат эмаслар). Уларнинг ишлари фақат Аллоҳнинг Ўзига ҳавола. Кейин (қиёмат кунида) У Зот уларга қилиб ўтган ишларининг хабарини берур» (Анъом: 159).
Ва яна Аллоҳ таоло шундай деди:
«Ҳар бир ҳизб-фирқа фақат ўз олдиларидаги нарса билан хурсанддилар» (Рум: 32).
Шак-шубҳасиз ушбу гуруҳлар Аллоҳ таоло буюрган буйруққа, балки ушбу қовлида Аллоҳ таоло тарғиб қилган ишга зид келяпти:
«Шак-шубҳасиз, (барчангизнинг) миллатингиз (яъни, динингиз) бир миллат (яъни, исломдир). Мен эса сизларнинг Роббингизман, бас, Мендангина қўрқингиз» (Мўминун: 52).
Баъзиларнинг ушбу, даъват фақат бирор гуруҳ остида бўлгандагина қувват ҳосил қилиши мумкин, деб айтадиган сўзларига келсак, биз айтамизки, бу тўғри эмас. Балки даъват, инсон ҳар сафар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳамда у кишининг тўғри йўлдаги халифаларининг асарларига эргашган ҳолатда Аллоҳнинг Китоби ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари остида бўлгандагина қувват ҳосил қилади.
(«Соҳва ал-Исламия» 154-155).
Роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: Жамоатларни бир неча ададда бўлишлиги, касал ҳолатдир, соғлом ҳолат эмас. Мен уммат ўзини Аллоҳнинг Китоби ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига нисбат берадиган ёлғиз гуруҳ бўлишини тўғри деб биламан.
(Юқоридаги манба).
Шайх Усаймин роҳимаҳуллоҳнинг ушбу исломий ҳизблар залолатга оғган фирқалар экани ҳақидаги фатволари
Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усайминга қуйидагича савол берилди: Илмонийлик, коммунизм ва бундан бошқа бузуқ асосларга юз тутаётган гуруҳлар билан ҳаракат қилиш ҳикматдан бўладими ёки ушбу гуруҳларни ва мутлақо сиёсий ҳаракатни тарк этиш ҳикматдан бўладими?
Роҳимаҳуллоҳ қуйидагича жавоб бердилар: Ушбу ҳизблар борасидаги ҳикмат шуки, биз авваламбор ўзимиз борамизда тўғри йўлдан юриш, сўнг эса бошқаларни ислоҳ қилишдан иборат салаф-солиҳларнинг йўли бўйлаб ҳаракат қиламиз. Ушбу иш душманларни даф қилишда кифоя қиларликдир. Ўзини Исломга нисбат берадиган бошқа залолатга оғган фирқалар билан ҳаракат қилиш эса душманларнинг шиддатини оширади холос. Чунки улар бизга залолатга оғган бидъатларини киргизадилар. Ва яна: сизлар фалон-пистон деяпсизлар, деб айтишади. Чунки биз уларнинг рўбарўларида битта тоифамиз. Демак, бизга бидъат ва суннатни ўз ичига олган ушбу жамланишлик сабаб зарар етади. Демак, биз буларнинг барчасини четлаб ўтиб, ягона йўлга чақирамиз. У ҳам бўлса салаф-солиҳларнинг йўлидир. Шунинг ўзи кифоя қиларли-етарлидир. Ушбу, барчамиз хоҳ аҳли сунна бўлсин, хоҳ аҳли бидъат бўлсин душманларнинг рўбарўсига жамланамиз, деб айтаётган фикр, ушбу қараш – қуйидагича айтадиган кимсанинг қараши кабидир: Заиф ҳадисларни олиб келда, тарғиб бобида жамла ва яна бошқа заиф ҳадисларни тарҳиб (қўрқитув) бобида жамла, тоинки одамлар тоат-ибодатларга рағбат ҳосил қилсинлар ва гуноҳ-маъсиятлар(ни қилиш)дан қўрқишсин. Бу эса хато. Шунинг учун биз заиф ҳадисларни заифлигини баён қилиш билан келтиришни тўғри деб биламиз. Чунки саҳиҳ ҳадисларни ўзи етарли-кифоя қиларлидир. Ҳудди шундай, ҳар қандай бидъат кирларидан ҳоли бўлган салаф-солиҳ йўлида ҳам етарлилик-кифоя қиларлилик бордир.
(«Фатава улама фий ал-жамаъат ва асариҳа ала билад ал-ҳаромайн»).
Аллома, шайх Солиҳ ал-Фавзоннинг Исломдаги жамоат ва фирқаларнинг ҳукми борасидаги фатволари
Шайх Солиҳ ал-Фавзонга қуйидагича савол берилди: Исломдаги жамоат (фирқа)ларнинг ҳукми борасида (сўрамоқчи эдим)?
Ҳафизаҳуллоҳ қуйидагича жавоб бердилар: Фирқа-фирқа бўлиб бўлиниш диндан эмас. Чунки дин бизни жамланишга ҳамда тавҳид ақидаси ва Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишлик асосида ягона жамоат ва битта уммат бўлишимизга буюради.
Сўнг ҳафизаҳуллоҳ ушбу мавзуга оид оятларни эслаб ўтгач, шундай дедилар: Бугунги кунда (даъват) майдонига чиққан ушбу жамоатлар ва фирқа-фирқа бўлиб бўлинишларга Ислом дини асло иқрор бўлмайди. Балки бундан ниҳоятда қайтариб, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло буюрганидек тавҳид ақидаси ва Ислом манҳажида ягона жамоат бўлиб жамланишга буюради. Фирқа-фирқа бўлиб бўлиниш ва бир неча ададдаги жамоатлар жин ва инс тоифасидн иборат шайтонларнинг ушбу умматга қилган макр-ҳийлаларидандир».
(Шайх Робиънинг «Жамаъатун ваҳидатун ла жамаъат ва сиротун ваҳидун ла ашарот» китоблари 183-184 саҳифалар).
Шайх Солиҳ ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳнинг «Ҳақиқоту ад-даъва илаллоҳи ва махтассот биҳи жазиротул ароб» китоби муқаддимасидаги ушбу қимматли сўзлари бўлиб, унда шайх ҳафизаҳуллоҳ ушбу муборак диёрга кириб келган ихвон, таблиғ ва ундан бошқа жамоатлардан огоҳлантирдилар.
Барча мақтовлар Ўзининг очиқ-ойдин Китобида ушбу сўзларни айтувчи Аллоҳ учундир:
«(Эй инсонлар), сизларнинг миллатингиз – динингиз ҳақиқатда бир диндир (яъни, Исломдир). Мен эса (барчаларингизнинг) Роббингиздирман. Бас, Менгагина ибодат қилинглар!» (Анбиё: 92).
Ушбу сўзларни айтувчи пайғамбаримиз Муҳаммадга: «Сизлардан кимки яна ҳаёт кечирар экан, яқин келажакда кўплаб ихтилофларни кўради. Шунда сизларга менинг суннатим (йўлим) ва мендан кейинги тўғри йўлдаги ҳидоятланган халифаларнинг суннати (йўли) лозим бўлади. Уни маҳкам тутинглар ва озиқ тишларингиз билан тишланглар. Янги пайдо қилинган ишлардан огоҳ бўлинглар» (Сунан Абу Довуд) ва у кишининг оиласи, саҳобалари, ҳамда қиёмат кунига қадар у кишининг манҳажларидан юрганларга салавоту-саломлар бўлсин.
Сўнг:
Дарҳақиқат араблар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбар қилиб жўнатилишларидан олдин жоҳилият, фирқа-фирқа бўлиб бўлиниш ва ўзаро (тинимсиз) кураш ичида эдилар. Аллоҳ таоло уларни у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам сабабли фирқа-фирқа бўлганларидан кейин жамлади, хор бўлганларидан кейин азиз қилди ва камбағал бўлганларидан кейин беҳожат қилди. Аллоҳ таоло уларга ушбу неъматини мана бу қовлида эслатди:
«Ва сизлар ерда (яъни, Маккада) озчилик ва заиф-бечора бўлган ҳолларингизда, одамлар (яъни, Макка мушриклари) сизларни талаб кетишларидан қўрқиб турган пайтингизда (Аллоҳ) сизларга жой бериб (яъни, Мадинага кўчириб) Ўз ёрдами билан қўллаб-қувватлаганини ва шукр қилишингиз учун покиза ризқлар билан баҳраманд қилганини эслангиз!» (Анфол: 26).
Ва яна ушбу қовлида:
«Ҳамда Аллоҳнинг сизларга берган неъматини эслангиз: сизлар (бир-бирингизга) душман бўлган пайтларингизда У Зот дилларингизни ошно қилиб қўйди-ю, сизлар унинг неъмати сабаб биродарларга айландингиз» (Оли-Имрон: 103).
Ушбу ўзаро ҳамжиҳатлик ва бирдамлик ҳолатида давом этишди. То ўрталарида ихтилоф юз бергунгача ер юзидаги турли халқлар уларга бўйсунди. (Ихтилоф юз бергач) гуруҳ ва тўдаларга айланишди. Давлатлари парчаланиб кетди ва сўзлари энди бир жойдан чиқмайдиган бўлди. Натижада улардан фақат Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишининг саҳобалари йўлини маҳкам тутганларигина ҳақда қолди. Улар аҳли сунна вал жамоадирки, то Аллоҳнинг амри келгунча уларга (ўз ичларидан) уларни ёрдамсиз қўйиб кетганлар ҳам ва (ўзларидан ташқаридагиларни) хилоф чиқиши ҳам зарар беролмайди. Зеро залолатдан нажот топиб, саломат қолиш ва фирқа-фирқа бўлишу-ихтилофлардан сақланиш фақат ва фақат Аллоҳнинг Китоби, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари ва ушбу умматнинг аввалида ўтган саҳобалар, тобеъинлар, ҳамда (аввалги уч аср бўлмиш) муфаззал асрдагиларнинг йўлини маҳкам тутиш билан бўлади. Ҳижрат диёрининг имоми Молик ибн Анас роҳимаҳуллоҳ шундай деганлар: «Ушбу умматнинг охири, аввали ислоҳ бўлган нарса билангина ислоҳ бўлади». Дарҳақиқат, Аллоҳга қасамки, роҳимаҳуллоҳ рост сўзладилар. Ушбу асарга шоҳид бўладиган ишлар кўпдир. Мисол учун шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб роҳимаҳуллоҳнинг даъватлари зоҳир бўлишидан олдинги Нажд диёрларининг ҳолатини олайлик.
Дарҳақиқат ушбу диёрларни сиёсий томондан олиб қарасак, ҳолат ниҳоятда ачинарли эди: Ҳар бир қишлоқ ўзини-ўзи бошқариб, ёнидаги қишлоққа тажозув қилар ва унга қарши жанг олиб борарди. Балки бир қишлоқ аҳлини ўзи ҳам ўзаро ўрталарида зулм қилишарди. Улардан ҳар бир тоифанинг амири бўлиб, ўрталарида қирғинбарот жанг кечарди.
Диний томондан олиб қарасак: Ушбу диёрларда ширк, бидъат ва хурофотлар мавжуд эди. Уламолар бор бўлсада, улар эътиборларини фиқҳга бағишлаган эдилар. Ақидага аҳамият бермасдилар. Қишлоқлар ўзини жоҳилий расм-русумлар бўйича бошқариб борарди.
Аллоҳ таоло ушбу диёрларга яхшиликни ирода қилгач, унга ўзининг ўғлонларидан бўлган бир олимни баҳш этди. Ушбу олим Китобу-суннат илми ҳамда салаф-солиҳ йўлини билишга чуқур киришиб, илмни икки имом бўлмиш Шайхулислом Ибн Таймия ва у кишининг ўқувчилари Ибнул Қоййим роҳимаҳумаллоҳларнинг булоқларидан сипқиргач, ушбу диёр ҳолати ва вазиятларини ўргандилар ва уни Аллоҳнинг Китоби, Росулининг суннати ва салаф-солиҳ йўлига солдилар. Ва даъватларини ушбу диёр раҳбарларининг ўзлари билан елкама-елка туришда лаёқати бор деб билинганлардан иборат баъзиларига таклиф қилдилар. Шунда Даръия вилоятининг раҳбари Муҳаммад ибн Сауд роҳимаҳуллоҳни ўзларига энг яхши кўмакчи деб топдилар. Муҳаммад ибн Сауд роҳимаҳуллоҳ у кишининг даъватларини қабул қилдилар ҳамда у кишини қўллаб-қувватлаш ва биргаликда жиҳод қилишга аҳдлашдилар. Ушбу муборак байъат билан даъватнинг амалий суратда ижро этилиш босқичи бошланди. Ушбу даъватга Аллоҳ таоло саодатни ирода қилган кишилар лаббай деб жавоб бердилар.
Шайх масжидда талабаларга (дарс бериш учун) мажлис уюштирдилар. Талабалар у кишининг ҳузурларига турли томонлардан келишарди. Шайх ҳукмдорлар ва уламоларга Аллоҳнинг йўлига даъват қилиб номалар йўлладилар. Янги бошловчилар ва авом учун турли рисолалар ва мухтасар китоблар ёздилар. Толиби илмларга наф тегсин ва фойдали илмлари зиёда бўлсин дея катта китоблар ҳам битдилар. Шундай қилиб тавҳид давлати барпо бўлди. Нажд диёрларининг барчаси ушбу мамлакат байроғи остига кирди. Кечаги водий ва қишлоқлар бугун энди ушбу диёрнинг барча қисмига ҳукмронлик қиладиган катта бир пойтахтга айланди. Тавҳид кенг ёйилди. Ширк, бидъат ва хурофот белгилари йўқ қилинди. Мамлакатнинг турли бурчакларида илмий мадрасалар очилди. Ушбу мадрасалардан буюк уламолар етишиб чиқишди. Китоб ёзиш ва илмий изланиш ҳаракати фаол тус олиб, ушбу фойдали китоблар (мамлакат аҳлининг диний савиясида) катта бурилиш ҳосил қилди. Ушбу даъват умри узоққа чўзилди. Ушбу давлатга тўсқинлик қилувчиларнинг қарши чиқиши ва унинг йўлига тўғаноқ бўладиган ҳаддан ошувчиларнинг мавжуд бўлишига қарамасдан, Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, ушбу давлат ҳамон ўз ўрнида барқарордир. Ушбу диёрлар, Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, тавҳид даъвати остида яшаб келяпти. Аввалгию-кейинги ушбу диёр душманларининг макр-ҳийлаларига қарамасдан, Аллоҳнинг изни билан, шундайлигича давом этиб қолади.
«Улар Аллоҳнинг нурини (яъни, Исломни) оғизлари (яъни, ҳеч қандай ҳужжатсиз беҳуда гаплари) билан ўчирмоқчи бўладилар. Аллоҳ эса – гарчи (кофирлар) ёмон кўрсалар-да, Ўз нурини комил қилишни (яъни, ҳар тарафга ёйишни) истайди» (Тавба: 32).
Дарҳақиқат ушбу даъват душманлари уни куч-қувват билан йўқ қилиб ташлашга ҳаракат қилишди. Бироқ муваффаққиятга эришишолмади. Ва яна ушбу даъват борасида шак-шубҳа қўзғаш, фириб, шубҳа ва турли нафрат уйғотувчи сифатлар билан васф қилиб қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилишди. Бироқ ушбу даъват янада порлоқ бўлиш, очиқ-ойдин, қабул қилиниш ва (одамларни) унга интилиши нуқтаи назаридан зиёда бўлди холос.
Ана шуларнинг охиргиларидан, барчамиз бошдан кечираётган турли номлар билан номланган жамоатларнинг қўл остида даъват номи билан бегона, шубҳали фикларни диёрларимизга кириб келишидир. Мисол учун: «Ихвон ал-Муслимин» жамоати, «Таблиғ» жамоати ва яна фалон, пистон жамоатлар. Уларнинг мақсади бир. У ҳам бўлса тавҳид даъватини кетказиб, унинг ўрнини эгаллашдир. Ҳақиқатда олиб қарайдиган бўлсак, ушбу жамоатларнинг мақсади улардан олдин ўтган ушбу муборак даъват душманларининг мақсадидан фарқ қилмайди. Барчалари ушбу даъватни йўқ қилишни хоҳлайдилар, бироқ фарқлари танлаган услубларида холос, акс ҳолда ушбу жамоатлар ҳақиқатда Аллоҳнинг йўлига даъват қилмоқчи бўлса, унда нима учун ўз диёрларини ташлаб кетишяпти?! Ҳолбуки ўша диёрлар даъват ва ислоҳотлар олиб боришга ўта муҳтождир.
Ушбу жамоатлар ўз мамлакатларини ташлаб чиқиб, тавҳид мамлакатига ҳужум қиляпти. Истаги эса ушбу диёрнинг ислоҳотлар олиб боришдаги тўғри йўлидан эгри йўлга ўзгартириб юбориш, ёшларини йўлдан уриш, ўртада фитна ва адоватни қўзғашдир. Диёримизда ўзининг ақидаси ва манҳажида исломий бўлган, шариат билан ҳукм юрғизиб, ҳад-ҳудудларни қоим қиладиган, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарадиган бир давлатни кўришди. Сўнг ундан ушбу неъматни тортиб олиб, тартибсизлик ва ақидада фасодга юз тутишликни бошидан ўтказаётган бошқа мамлакатлар каби қилишни хоҳлашди. Акс ҳолда айнан мамлакатимизга ҳужум қилиб, унга бутун диққат-эътиборини қаратиб, фасодга юз тутган мамлакатларни тарк этишдан мақсади нима ўзи?!
Ушбу жамоатлар дарҳақиқат баъзи ёшларимизни йўлдан уришди. Натижада ўша ёшлар уларнинг фикрларидан таъсирланишиб, ўзларининг жамиятларига салбий муносабатда бўладиган, раҳбарлари ва уламоларига нисбатан шубҳа назари билан боқадиган бўлиб қолишди. Уларда ақидага бўлган ғаюрлик сўнди. Натижада ақидага аҳамият қаратишни четга суриб қўйишди. Алалоқибат ўзлари билмайдиган нарсалар борасида жаврайдиган, ҳар бир қағиллаган овозга ҳам қулоқ тутадиган бўлиб қолишди.
Ушбу мамлакатни, Аллоҳга мақтовлар бўлсин, динларига ғаюр бўлган, ақидаларини мудофаа қиладиган, душманларнинг макр-ҳийлаларини ўзларига қайтара оладиган, ялтироқ исмларга алданмайдиган, ёлғон ҳиссиётлардан таъсирланмайдиган ўғлонлари бор.
(«Ҳақиқоту ад-даъва илаллоҳи ва махтассот биҳи жазиротул ароб» 1-4 саҳифалар).
Диний ишлар вазири, фазилатли шайх, аллома Солиҳ ибн Абдулазиз Оли Шайх ҳафизаҳуллоҳнинг «Ихвон ал-Муслимин» жамоати ҳақидаги мулоҳазалари
Ҳафизаҳуллоҳ шундай дедилар: «Ал-Ихвон ал-Муслимин» жамоатига келсак, уларнинг даъватларини энг зоҳир қиладиган жойи шундаки, уларда жамланиш, сир сақлаш, ўзгарувчанлик ва ўзларига фойда беради деб ўйлаган кимсаларига яқинлашиш, ишларининг ҳақиқатини ошкор қилмаслик бордир. Яъни, бир жиҳатдан улар баъзи турларида «Ботиния»дирлар. Ўз ишларининг ҳақиқатини махфий сақлайдилар. Улардан баъзилари уламо ва шайхлар билан узоқ вақт алоқа қилиб юриши мумкин, лекин улар унинг ҳақиқатда кимлигини билмайдилар. Чунки, у баъзи сўзларни зоҳир қилиб, баъзиларини эса яширади. Ўзидаги бор гапни айтмайди. Энди уларнинг жамоатларини ва усулларини зоҳир қиладиган ерлари ҳақида гапирсак, улар ўз эргашувчиларининг ақлларини буларнинг манҳажларига хилоф бўлганларнинг сўзларини эшитишдан қулфлаб қўядилар. Бу қулфлаб қўйишнинг бир қанча турли хил йўллари бўлиб, улардан бири бошқаларни сўзларини эшитмасликлари учун эрталабдан кечгача йигитларни машғул қилиб қўядилар. Яна бир йўли, уларни танқид қилаётганлардан огоҳлантирадилар. Бордию инсонлардан уларнинг манҳажларини ва йўлларини биладиган бирон кимса, уларни танқид қилиб, йигитларни жирканч гуруҳбозликка аралашишдан огоҳлантираётганини кўрсалар, дарҳол турли хил йўллар билан бу кишидан огоҳлантирадилар. Гоҳида, унга туҳматлар қиладилар. Гоҳида, у ҳақида ёлғон гапирадилар. Гоҳида, у ундан узоқ бўлган ишларни гапириб уни қоралайдилар. Ва шу гапларни гапираётганда уни ёлғонлигини билиб турадилар. Гоҳида, унинг бирор камчилигини топиб олиб, у билан уни уялтириш учун ва инсонларни ҳақ ва ҳидоятдан узоқлаштириш учун уни катталаштирадилар. Улар бу ишларида мушрикларга ўхшайдилар. Яъни, уларнинг хислатларидан бир хислатида ўхшайдилар. У ҳам бўлса, улар кўпчилик тўпланадиган ерларда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қаршилик қилиш учун ва инсонларни У кишига эргашиб кетишликларидан тўсиш учун бу диндан қайтган киши, бу фалондақа, бу пистондақа деган гапларни жар солиб гапирардилар. Яна «Ихвонлар»ни бошқалардан ажратиб турадиган ерларидан бири, улар Суннатни ва унинг аҳлини ҳурмат қилмайдилар, гарчи буни зоҳир қилмасаларда. Ҳақиқатда эса, улар Суннатни яхши кўрмайдилар ва Унинг аҳлига чақирмайдилар. Биз буни тажрибада уларга боғлиқ бўлган кимсаларда ёки улар билан аралашиб юрган кимсаларда кўрдик. Бордию бирор кимса Суннат китобларини ўқишни бошласа, айтайлик «Саҳиҳ ал-Бухорий»ни, ёки баъзи шайхлар олдига баъзи китобларни ўқиш учун борганини кўрсалар, уни огоҳлантирадилар. Ва: «Бу сенга фойда бермайди». ««Саҳиҳи ал-Бухорий» сенга нима фойда келтиради? Бу ҳадислардан қандай фойда оласан? Бу уламоларга қара, уларнинг ҳолати қандай? Улар мусулмонларга нима фойда қилдилар? Мусулмонлар фалон-пистон ҳолатдалар», деб айтадилар. Яъни, улар ўз ораларида Суннат дарслари бўлишлигига ва Унинг аҳлига муҳаббат бўлишлигига ва унданда муҳимроғи, аслларнинг асли бўлган ақида дарслари бўлишлигига иқрор бўлмайдилар. Уларнинг кўринишларидан яна бири, улар салтанатга интиладилар. Ва бу ўз бошлиқларидан бирортасини кўтарилиши учун танлаб олишликлари билан бўлади. Гоҳида, ўша бошлиқ таълим соҳасида бўлади. Гоҳида эса, қонуншунослик соҳасида бўлади. Яъни, улар ўзларини шу нарсага бериб, баъзиларига шу йўл билан, ёки бошқаси билан салтанатга етиб бориши учун ёрдам беришади. У эса бу ишдан бехабар бўлиши мумкин. Яъни, улар жузъий бошлиқликка ҳаракат қиладилар. Бу билан улар ўша ердан таъсир қиладилар. Кўтарилган кимса у ерда ҳам гуруҳланишни ҳосил қилади. Яъни, ўзларининг жамоатларидаги кимсани яқинлаштириб, уларнинг жамоатларидан бўлмаган кимсани эса узоқлаштирадилар. «Фалончини узоқлаштириш керак. Унга бунинг имкониятини бермаслик керак. Унга дарс беришига имкон қилмаслик керак. У бу ишда бўлмаслиги керак», деб айтадилар. Нима учун? Аллоҳга қасамки, унга баъзи мулоҳазалар бор! У қандай мулоҳазалар? «У яхши йигитмас. У бизлардан эмас», ва шунга ўхшаш гапларни айтадилар. Яъни, улар наздида яхши кўришлик ва ёмон кўришлик ҳизб ёки жамоат учун бўлиб қолган. Бу эса, худди Хорис ал-Ашъарий ҳадисида зикри келган нарсага ўхшайди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким жоҳилият даъвосини қилса, у жаҳаннамда жамланади», дедилар. Шунда: «Намоз ўқиса ҳам, рўза тутса ҳамми?», деди. Шунда: «Намоз ўқиса ҳам, рўза тутса ҳам. Аллоҳнинг чақириғи билан чақиринглар! Роббингиз сизларни мусулмонлар, мўминлар, Аллоҳнинг бандалари деб номлади», дедилар. Бу ҳадис саҳиҳдир. Ва худди шунингдек, машҳур ҳадисда бир киши «Муҳожирлар», деб керилиб бақирганида, бошқаси эса «Ансорлар», деб керилиб бақирганида, алайҳис солату ва саллам шундай дедилар: «Мен ораларингизда бўла туриб, жоҳилият даъвосини қилаяпсизларми?!». Ва ҳоланки бу икки исм «Муҳожир» ва «Ансор» шаръий исмлар эди. Лекин дўст тутишлик ва душман тутишлик, ҳамда ёрдам беришлик ушбу исмлар устида бўлишлиги билан, шу заҳотиёқ исломийлигидан чиқиб жоҳилият даъвосига айланди. Яна уларда бошқа жоҳилият ишларидан кўп бўлиб, «Аҳли суннат вал жамоат»нинг йўлини тутишлари учун ва салафи-солиҳлар манҳажи билан ҳидоятлансинлар учун йигитларни чиройли йўллар билан бундан огоҳ қилиш керак. Худди Аллоҳ жалла ва аъла қуйидаги сўзида буюрганидек:
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Парвардигорингизнинг Йўлига – Динига донолик – ҳикмат ва чиройли панд-насиҳат билан даъват қилинг! Улар (сиз билан талашиб-тортишадиган кимсалар) билан энг гўзал йўлда мужодала-мунозара қилинг!» (Наҳл: 125). Яна уларнинг кўринишларидан бири, балки уларни бошқалардан ажратиб турадиган ери шундаки, уларнинг асосий ғоялари давлат тепасига ўтиришдир. Ва бу эса «Ихвонлар»нинг манҳаж ва даъватларида кўриниб турган нарсадир. Ҳа, уларнинг даъватларидан бўлган ғоялари давлатга эришиш бўлиб, аммо инсонларни Аллоҳ жалла ва аъланинг азобидан қутқарадиган ва ушбу ҳидоят туфайли уларга раҳмат тушадиган, ҳамда қабр азобидан, дўзах азобидан қутултириб, уларни жаннатга олиб кирадиган нарсаларга унчалик эътиборлари йўқдир. Шунинг учун ҳам улар «Ҳокимлар ҳақида гапириш инсонларни тўплайди ва инсонларнинг хатолари ва гуноҳларини гапириш уларни бўлиб ташлайди. Шундоқ экан, қалбларни жамлайдиган нарсага киришинглар», деб айтадилар. Шак-шубҳа йўқки, бу аслидан хатодир ва фасод ниятдир. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрда уч нарса ҳақида сўралишини баён қилдилар. Банда Роббиси, дини ва Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақида сўралади. Қизиғи шундаки, улар билан узоқ вақтдан бери бирга бўлган кимсалар, улар қабрга кирганларида уларни нима қутқаришини билмайдилар. Унга бу ҳақида насиҳат қилинганми?! Унга ўзи яхшилик исталганми?! Йўқ, улар фақат ғояларга эришиш учун фойдаланилган кимсалар холос. Агар улар мусулмонларни ҳақиқатан ҳам яхши кўрганларида эди, уларни Аллоҳнинг азобидан қутқарадиган нарсаларга насиҳат қилишга куч сарфлаган бўлардилар. Уларга Тавхидни ўргатган бўлардилар. Чунки, киши аввало шу ҳақида жавобгар бўлади …
(Ушбу сўзлар Риёздаги «Минҳажус суннат» тасжилотининг «Жамоатлар ҳақида ва уларнинг Ҳарамайн шаҳарларига таъсири ҳақидаги уламоларнинг фатволари» номли кассетадан олинди.)
Фазилатли шайх, аллома Абдуллоҳ ибн Ғудаён ҳафизаҳуллоҳнинг фатволари
Ҳафизаҳуллоҳ айтдиларки: «Бу шаҳарлар жамоатлар деган номни билмас эди. Лекин бизларга ташқаридан инсонлар келиб, уларнинг ҳар бири ўз юртларида мавжуд бўлган нарсаларга асос сола бошладилар. Масалан ҳозир бизларда «ал-Ихвон ал-Муслимин» деб номланадиган ва «Жамоатут таблиғ» деб номланадиган ва бошқа жамоатлар кўпдир. Ҳар бир кимсани бирор жамоат бошқармоқда ва бошқаларни шу жамоатга эргашишларини истайди. Ва бошқа жамоатларга эргашишни ман қилади. Ва ўзининг жамоатини ҳақ устида билиб, бошқаларини залолатда деб ўйлайди. Аслида бу қанчалик ҳақиқат?! Ҳақ мен сизларга зикр қилиб ўтганимдек биттадир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматларнинг бўлиниб кетганини баён қилдилар. Ва бу уммат ҳам етмиш учга бўлинишини ва улардан биттасидан бошқа ҳаммаси дўзахда эканини ҳам баён қилдилар. Шунда «Ё Расулуллоҳ, ўша қайсиниси?», деб сўраганларида, У киши: «Мен ва саҳобаларим бугун нима устида бўлсак, шуни устида бўлганлари», деб жавоб бердилар. Ҳар бир жамоат ўзларига бир низом қилиб оладилар. Ва ҳар бирининг ўз раиси бўлиб, ҳаммалари ўзларига байъат оладилар. Ва ҳаммалари бош бўлишни хоҳлайдилар ва ҳоказо. Бу билан улар инсонларни бўлиб ташлайдилар. Яъни, бир шаҳар аҳлини турли фирқаларда топасиз. Ҳар бир фирқа билан бошқа фирқа орасида адоват бордир. Шу динданми?! Йўқ, бу диндан эмас. Чунки дин битта, ҳақ битта ва уммат биттадир. Аллоҳ жалла ва аъла: «Энг яхши уммат бўлдингиз», деб айтади. Турли бўлаклар бўлдингиз демади. Йўқ, балки: «Одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлдингиз», дейди. Ҳақиқатни оладиган бўлсак, бу жамоатлар бизларга келиб ёмон ҳаракатлар қилдилар. Улар ўз атрофларига хоссатан ёшларни йиғиб оладилар. Ва катта ёшликларни унчалик хоҳламайдилар. Шунинг учун тўлиқсиз ўрта мактабларга, ҳамда тўлиқ ўрта мактабларга ва институтларга борадилар. Ва қизларнинг мактаблари ҳам худди шу кабидир. У ерларда ҳозир «ал-Ихвон ал-Муслимин» жамоатига ва «Жамоатут таблиғ» жамоатига чақириқлар кетаяпди. Ва ҳатто қизларнинг мактабларида ҳам. Нима учун киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бўлмайди …
(Ушбу сўзлар Риёздаги «Минҳажус суннат» тасжилотининг «Жамоатлар ҳақида ва уларнинг Ҳарамайн шаҳарларига таъсири ҳақидаги уламоларнинг фатволари» номли кассетадан олинди.)
Фазилатли шайх Абдулмуҳсин ал-Аббоднинг жамоатлар ҳақидаги фатволари
Фазилатли шайх Абдулмуҳсин ал-Аббодга қуйидаги савол берилди: Бу ўринда жамоати таблиғ, жамоати ихвон ва улардан бошқа жамоатларга ўхшаш янги чиққан жамоатлар бор. Ушбу жамоатлар аҳли суннаданми ва ушбу мавзу атрофида нима насиҳатингиз бор?
Ҳафизаҳуллоҳ қуйидагича жавоб бердилар: Маълумки, жамоатлар ичидаги соғломи, мен сўз орасида ишора қилиб ўтган васфга эга бўлганидир. У ҳам бўлса жамоат бўлмоқлиги ва одамлар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишининг саҳобалари йўлига мувофиқ бўлишлигидир. Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам етмиш учта фирқа ичидаги нажот топувчиси ҳақида сўралганларида, шундай дедилар: «Бугунги кунда мен ва саҳобаларим йўлида бўлганлар». Ушбу турли янги фирқалар, биринчидан: улар янги пайдо бўлгандир. Улар ўн тўртинчи асрда дунёга келди. Ўн тўртинчи асрдан олдинги асрларда мавжуд эмасди. Демак ушбу фирқалар ўн тўртинчи асрда дунёга келди. Энди тўғри манҳаж ва сиротул мустақимнинг асли эса Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбар қилиб жўнатилганларидан бери бордир. Демак Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўллари, у киши пайғамбар қилиб жўнатилганларидан бери мавжуд. Кимки ушбу ҳақ ва ҳидоятга эргашса, ана шу саломат қолган ва нажот топган бўлади. Ким ундан юз ўгирадиган бўлса, албатта у (тўғри йўлдан) оғувчидир. Маълумки, ушбу фирқалар ва жамоатларда тўғри ва хато жойлари ҳам бор. Бироқ хатолари катта ва улкандир. Шу сабабли улардан огоҳлантирилиб, жамоатга эргашишга тарғиб қилинади. Улар эса аҳли сунна вал жамоа, ушбу уммат салафларининг манҳажида бўлганлардир. Уларнинг наздида таянч Аллоҳдан ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан келган хабарлардир. Демак фалончи ва пистончидан келган ишлар ёки ҳижрий ўн тўртинчи асрда пайдо бўлган йўллар ва манҳажларга таянилмайди. Демак уларда далилларга, Китобу-Суннат далилларига таяниш йўқ. Балки турли қарашлар, фикрлар ва янги пайдо бўлган манҳажларга таянишади. Ўзларининг (даъватдаги) йўллари ва манҳажларини шулар асосига қуришади. Ушбу масаладаги энг ёрқин мисол, уларнинг наздида «ал-вало ва ал-баро» (исломдаги дўст ва душман тушунчаси) уларнинг сафига қўшилган ва улар билан бирга бўлган кишига бўлади. Мисол учун ихвон жамоати, ким уларни сафига кирса, у уларнинг дўстига айланади-да, унга муҳаббат қўядилар. Энди ким уларни сафига қўшилмаса, унинг қаршисига турадилар. Бироқ улар билан бирга бўлган киши Аллоҳнинг махлуқотлари ичидаги энг тубани бўлса ҳам, рофизалардан бўлса ҳам, у уларнинг биродарлари ва шериклари бўлиб қолади. Улар дуч келган одам билан жамланаверадилар, ҳатто саҳобаларга нисбатан кек-адоват сақлаб, уларни ёмон кўрадиган рофизий бўлса ҳам.
Таблиғ жамоатига келсак, уларда биринчидан мункар ишлар бор: Ушбу манҳаж янги пайдо бўлган ва Азродан (жой номи) чиққандир. Макка ёки Мадинадан чиққан эмас. Балки манбаси Ҳиндистондаги Азродандир. Ҳиндистон, барчага маълумки хурофот ва бидъатларга тўлгандир. У диёрларда кўплаб аҳли суннадан бўлганлар, аҳли ҳадис жамоатига ўхшаш суннат ва соғлом манҳаж асосида бўлганлар бўлса ҳам. Улар ушбу диёрдаги инсонларнинг энг яхшилари ва ўрнак бўла оладиганларидир. Ушбу таблиғ жамоати эса ўша диёрлардан ва ўша шаҳардан чиқди, ҳамда ушбу манҳажни ўйлаб топган ва асос солган кимсаларнинг муайян ишлари асосига қурилгандир. Улар эса бидъат аҳлидан, ақидада (тўғри йўлдан) оғган сўфийларнинг тариқатларидаги кимсалардандир. Демак у янги чиққан бидъат ва ўша диёрларда вужудга келган жамоатдир. У ушбу йўлга асос солган кимсалар қўйиб кетган ишлар асосига қурилган ва (шунинг асосида) амал қилади. Улар ҳам ақидада ва ҳам (даъватдаги) йўлда ҳам тўғри йўлдан оғганлардир. Уларнинг ичида аҳли сунна вал жамоанинг манҳажида, на ақида ва на сулукда, бўлмаган сўфийлар ва ашъарийлар бор. Инсон Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари йўли бўлмиш ҳақ ва ҳидоятни лозим тутар экан, саломат ва нажот йўлини ушлаган бўлади.
Шайх Солиҳ ал-Луҳайдон ҳафизаҳуллоҳнинг жамоатлар ҳақидаги фатволари
Ҳафизаҳуллоҳ айтдиларки: «Ал-Ихвон» ва «Жамоатут таблиғ» саҳиҳ манҳаж аҳлидан эмаслар. Албатта бу умматнинг салафларида барча жамоатлар ва номланишликларнинг асли йўқдир. Биринчи бўлиб ўзларига исм олган жамоат «Шиъа» жамоати бўлиб, ана шу ном билан номландилар. Аммо «Хаворижлар» эса ўзларини мўминлар деб номлардилар.
(Ушбу сўзлар Риёздаги «Минҳажус суннат» тасжилотининг «Жамоатлар ҳақида ва уларнинг Ҳарамайн шаҳарларига таъсири ҳақидаги уламоларнинг фатволари» номли кассетадан олинди.)
Хотима
Ҳой, ҳақ илинжида ва Аллоҳнинг азобидан нажот топиш умидида бўлган ҳурматли биродарим. Ушбу ҳақни баён қилиб, ботилни йўқ қилган ҳамда қабиҳ гуруҳбозлик домига тушган ёки ўзини ҳозирги асрдаги бидъий нисбат беришликларга нисбат бераётган ҳар бир кимсага баланд овоз билан очиқ-ойдин қилиб (ушбу ишни ботил эканини) эълон қилган аниқ-равшан фатво ва фойдали сўзларни ўқидинг. Икки дунё саодати ва Аллоҳнинг азобидан нажот топиш, фақат ва фақат Китобу-Суннатга маҳкам боғланиш, ушбу уммат салафларининг манҳажи узра юриб бориш, ҳамда Аллоҳнинг тўғри йўлидан оғган ҳар қандай бегона гуруҳ ва ташқаридан кириб келган манҳажлардан безор бўлиш билангина бўлади. Дарҳақиқат уламоларимиз «Ихвон ал-Муслимин» ва «Таблиғ» жамоатидаги улкан фалокат ва даҳшатли хатоларни етарли даражада баён қилиб, аниқ-равшан ёритиб беришди. Демак мусулмонлар динларида бир-бирларига лаънат айтадиган ва бир-бирларининг бўйнига (қилич) урадиган тўдалар ва гуруҳларга бўлиниб кетишлари жоиз эмасдир.
Мана кибор уламолар ҳайъатининг фатвоси ҳам турли бузуқ фикрларга боғланиб қолиш, ҳамда бегона жамоатлар ва ҳизбларнинг асосларига қўшилишдан огоҳлантирди. Ва ушбу мамлакат аҳли ягона жамоат бўлишлари вожиб эканини уқтирди. Дарҳақиқат ушбу аср шайхулисломи бўлмиш шайх Абдулазиз ибн Боз роҳимаҳуллоҳ «Ихвон ал-Муслимин» жамоатида Аллоҳнинг тавҳидига, унга ихлос қилишга даъват қилишда, ҳамда жоҳиллар ўйлаб чиқарган ўликларга боғланиш, улардан ёрдам сўраш ва уларга назр аташни (ҳолбуки ушбу ишлар ширки акбардир) инкор қилишда дадил-фаол ҳаракат қилмасликлари ва уларда суннатга аҳамият қаратиш йўқ эканлигини очиқ эълон қилдилар. Ва яна «Ихвон ал-Муслимин» ва «Таблиғ» жамоатлари ҳалок бўлувчи етмиш икки фирқадан эканлигини очиқ-баралла айтдилар. Ва сўнгида исломий жамиятда фирқалар ва жамоатларнинг кўп бўлиши биринчидан шайтон, иккинчидан эса Ислом душманлари ошиқманд бўладиган ишлардан эканлигини айтиб ўтдилар. Энди ҳақдан кейин залолатдан ўзга яна нима бўлиши мумкин?!
Дарҳақиқат аллома, муҳаддис, шайх Албоний роҳимаҳуллоҳ биринчидан қарашлардаги, иккинчидан манҳаж ва услублардаги ранг-баранглик асосидаги жамоатларга бўлиниш ва йиғилиш Исломда бирор асосга эга эмаcлиги, ҳамда ушбу гуруҳлар тўғри йўлда эмаслигини ғоятда аниқ-равшан қилиб баён қилдилар.
Дарҳақиқат аллома, фақиҳ, шайх Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ Китобу-Суннатда исломий жамоатларга (бўлиниш) мумкин эканлигига бирор далил йўқ экани, аксинча у иккисида ушбу ишни қоралайдиган далиллар бор экани ва ушбу ҳолатни жамиятда рўй беришлиги касал бир ҳолат экани ҳамда инсонга ушбу жамоатлардан безор бўлиши лозимлигини очиқ айтиб ўтдилар.
Дарҳақиқат аллома, фақиҳ, шайх Солиҳ ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ бугунги кунда (даъват) майдонида бўй кўтарган ушбу жамоатлар ва фирқа-фирқа бўлиб бўлинишларга Ислом дини асло иқрор бермаслиги ҳамда «Ихвон ал-Муслимин» ва «Таблиғ» жамоатларининг мақсади – у тавҳид даъватини кетказиб, унинг ўрнини эгаллаш эканини очиқ баён қилдилар.
Дарҳақиқат аллома, фақиҳ, шайх Абдуллоҳ Ғудаён ҳафизаҳуллоҳ ушбу жамоатларни жамиятга нақадар хатарли эканини ушбу сўзлари билан ёритиб бердилар: «Ихвон ал-Муслимин» ва «Таблиғ» жамоатлари мамлакатда ёмон ҳаракатлар олиб боришди. Инсонга Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга юрмоқлиги лозим бўлади. Мисрлик фалончи ёки Ҳиндистонлик пистончи билан эмас. Дарҳақиқат ушбу икки жамоатни ҳатто қизларнинг мактабларида ҳам фаолиятлари мавжуд.
Аллома, шайх Солиҳ ал-Луҳайдон «Ихвон ал-Муслимин» ва «Таблиғ» жамоатларининг манҳажи бузуқ эканлигини ушбу сўзлари билан айтиб ўтдилар: «Ихвон ал-Муслимин» ва «Таблиғ» жамоатлари саҳиҳ манҳажга эга эмаслар.
Дарҳақиқат Абдулмуҳсин ал-Аббод ҳафизаҳуллоҳ «Таблиғ» ва «Ихвон ал-Муслимин» жамоатлари ҳақида сўралган вақтларида гуруҳбозликнинг бидъат эканлигини ушбу сўзлари билан баён қилиб бердилар: Булар (динда) янги пайдо қилинган ишлардир. Уларнинг хатолари катта ва улкандир. Шу сабабли улардан огоҳлантирилиб, аҳли сунна вал жамоа ҳамда ушбу уммат салафларининг манҳажи узра бўлган жамоатга эргашишликка тарғиб қилинади.
Дарҳақиқат вазир, олим, шайх Солиҳ Оли Шайх «Ихвон ал-Муслимин»нинг даъватларидан мақсадлари нима эканини очиб бериб, шундай дедилар: «Ихвон ал-Муслимин»нинг даъватларидан кўзлаган мақсадлари – бошқарув ва давлатга эришишдир. Уларнинг манҳажлари яшириниш, сир тутиш ва турли тусга киришиш асосига барпо қилингандир. Улар ўзларидан огоҳлантирган ҳар бир кишига қарши огоҳлантирув эълон қиладилар. Ва уларга мухолиф бўлганларнинг қаршисига сирли равишда яшириниш ва турли тусларга кирган ҳолатда иш олиб борадилар. Демак улар ўзларидан огоҳлантирган ҳар бир кишига қарши огоҳлантирув эълон қиладилар. Суннатни ва суннат аҳлини ҳурмат қилмайдилар. Ҳамда ўзларига эргашувчиларнинг онгини уларга хилоф чиқувчи кишининг сўзини эшитишдан тўсадилар.
Мана тажрибада синаб кўрганимиздан шуни билишингиз мумкинки, «Ихвон ал-Муслимин», уларнинг ҳизблари ва манҳажларини танқид қилиш, ҳамда «Таблиғ» жамоати, уларнинг ҳизблари ва манҳажлари, қолаверса четдан кириб келган бошқа бидъий манҳажларни танқид қилишда мамлакатимиз уламоларининг баъзиларигина бу ишга киришишмади. Улар ушбу гуруҳбозликни танқид қилиб китоблар ёзиш, ушбу ишни саволларга жавоб бериш, фатволар ва маърузалар уюштириш билан очиб беришда ёлғиз ўзлари бўлишмади. Балки аҳли сунна уламоларининг барчалари ушбу гуруҳ ва манҳажларни ботил эканлиги нуқтаи назаридан танқид қилишди ва бу ҳақда ўзларининг фатволарида эслаб ўтишганидек Китобу-Суннат буларни бутунлай рад этишини айтиб ўтишган.
Ва ниҳоят, қабиҳ гуруҳбозлик тўрига илиниб қолган биродарим, сенга ҳаққа қайтиб, ҳидоятга бўйсунишинг, ҳамда ўзингни гуруҳбозлик ва ушбу муборак мамлакатга кириб келган бегона манҳажларга нисбат беришдан халос қилишинг лозим бўлади. Чунки ушбу мамлакатда ақидадаги мусаффолик, ҳад-ҳудудларни татбиқ қилиш, илмни ёйилиши ва илм аҳлини ўз ўрнига қўйиш каби ҳолатлар бордир.
Ҳурматли биродарим, сенинг изминг, ҳаётинг ва ўлиминг фақат Унинг қўлида бўлган Аллоҳдангина қўрққин. Саҳобалар ва уларга қиёмат кунига қадар гўзаллик билан эргашган зотлар юриб ўтишган тўғри манҳаж ва сиротул мустақим узра юргин. Аллоҳ таоло шундай деди:
«Албатта мана шу менинг тўғри йўлимдир. Бас, унга эргашинглар! (Бошқа) йўлларга эргашмангизки, улар сизларни Унинг йўлидан узиб қўяр. Шояд тақво қилсангизлар, деб (Аллоҳ) сизларни мана шу нарсаларга буюрди» (Анъом: 153).
Охирги тилагимиз эса барча оламлар Робби – Аллоҳга ҳамду сано айтишдир.
Манба: Тавҳид форуми