Шайх Ибн Усайминнинг фойдали насиҳатларидан

Шайх Ибн Усайминнинг фойдали насиҳатларидан

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Шайх Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Кўпчилик одамга: «Расулуллоҳ мана бу ва мана буни буюрдилар» десанг, ёки уларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бирор буйруқли ҳадис етиб келса, уларни: «Бу вожибми?» деган савол бера бошлашини топасан. Ушбу саволга жавоб қандай бўлиши керак?

Жавоб мана бундай бўлиши керак: Биродар, бу Расулуллоҳнинг буйруғи! Агарда ҳозир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рўпарангда туриб: «Бажар!» деганларида, буйруққа бўйсуниш вожибми ёки йўқми деб сўраган бўлармидинг? Агар Пайғамбар сенга: «Бажар!» дедими, бажаргин биродар! Агар у вожиб бўлса, сен ажр оласан ва гуноҳдан четланасан. Агар мустаҳаб бўлса, ажр оласан ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буйруқларига бўлган бўйсуниш ва итоатингни янада такомиллаштирасан. Улар сенга буюрдиларми, бас, бажар! «Вожибми ёки вожиб эмасми?» деб сўрама, бажар!

Агар сен буйруқ остига тушиб, уни бажармай қолган ҳолатда бўлсанг, шунда сен: «Бу вожибми, тавба қилишим керакми, усиз жазога йўлиқаманми, ёки бу вожиб эмасми?» деб савол берсанг бўлади».

(Тингланг: «Усул мин илмил усул» 4-кассета, «В» тараф, 44:05).

Яна у киши раҳимаҳуллоҳ дедилар:

««Анна муҳаммадан Расулуллоҳ» шаҳодати талаб қилувчи нарсалардан бу: у зотга эргашиш, у зотнинг буйруқларига ҳеч бир иккиланишсиз буйсунишдир! Аллоҳ таолонинг ушбу сўзларига мувофиқ: «Аллоҳ ва Унинг пайғамбари бир ишни ҳукм қилган — буюрган вақтида бирон мўмин ва мўмина учун (Аллоҳни ҳукмини қўшиб) ўз ишларидан ихтиёр қилиш жоиз эмасдир» (Аҳзоб: 36). Биз буйруқни иккиланмай бажаришимиз керак. Шунинг учун ҳам мен айтаманки: Бугунги кунда кўпчилик одамлар қилаётган иш нотўғри. Унга Аллоҳ ва Расулидан буйруқ келса, у: «Буни бажариш вожибми ёки мустаҳабми?» деб жавоб беради. Бу саволни тарк қилиш керак. Чунки у фойда келтирмайди! Саҳобалар розияллоҳу анҳум шундай бўлишганки, агар уларга Расулуллоҳ бирор нарса буюрсалар, улар «Эй Расулуллоҳ, бу вожибми ёки йўқми?» дейишмаган. Ўша буйруққа савол бермай итоат қилишган. Кўпчилик сўрайди, бу вожибми ёки йўқми. Биродарим, сўрама – бажар! Сен Муҳаммад Аллоҳнинг Расули эканига гувоҳлик бердингми, ундай бўлса у буюрган нарсани бажар. Бироқ, ҳа, агар одамлар қийин ҳолатга тушиб қолсалар, буйруқни бажармасалар, бундай ҳолатда уларнинг бу вожибми ёки йўқми деб сўрашга ҳақлари бор. Чунки бу вожиб бўлса, у тавба қилиши керак бўлади. Чунки у итоат қилмади. Агар вожиб бўлмаган бўлса, иш осондир».

(Тингланг: «Шарҳ арбаъин ан-Нававийя» 2-кассета, «А» тараф, 20:25).



Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan