Ихтилоф турлари
Бисмиллҳир роҳманир роҳийм
Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Биз Унга ҳамд ва истиғфорлар айтиб, ундан нафсимизнинг шумлиги ва амалларимизнинг ёмонлигидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани тўғри йўлга солувчи зот йўқдир. Мен «Ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва расулидир» деб гувоҳлик бераман.
«Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!» (Оли Имрон: 102).
«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).
«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70, 71).
Сўнг…
Дарҳақиқат, сўзларнинг рости – Аллоҳнинг Каломи, йўлларнинг яхшиси – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўли, ишларнинг ёмони – (динда) янги пайдо қилинганлари, (динда) янги пайдо қилинган барча нарса бидъат, барча бидъат – залолат, барча залолат эса жаҳаннамга элтувчидир.[1]
Ихтилоф, шайхулислом Ибн Таймия айтганларидек, уч турли бўлади:
Биринчи тур – бу ибодат турларидаги ихтилоф (ихтилафу танавуъ). Бунга ҳар бири шаръий асоси бўлган турли сўз ва амаллар киради. Қуръонни турлича тиловат қилиниши бунга мисол бўла олади. Бу масалада саҳобалар ихтилоф қилдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни бу ишлари учун уришиб бердилар ва дедилар: «Тиловатнинг икки тури ҳам тўғридир» (Бухорий 3/146). Бунга шунингдек азоннинг талаффуз қилиш турларидаги ихтилофни киритиш мумкин; намозда, фотиҳадан аввал ўқиладиган, очувчи дуолар; намозда ўтиришнинг шакли ва унда қилинадиган Аллоҳнинг зикри; хавф намозининг турлари ва шу каби ибодат турларидаги ихтилофлар. Бу турларнинг барчаси шаръий асосга эга, маълум сабабларга кўра биридан бошқаси афзал кўрилса ҳам.
Иккинчи тур – бу қарама-қаршилик ихтилофи (ихтилафу тадад). Бу бир бирига мутлақо қарама-қарши икки ҳолат, масалан Суннат ва бидъат, ҳаром ва ҳалол.
Учинчи тур – бу фаҳмлашдаги ихтилоф (ихтилафу афҳам). Бунга мисол, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бирингиз аср намозини Қурайза қабиласида ўқисин!» деганларида, бу сўзларини ҳар хил тушунган саҳобаларни уришмадилар («ал-Иқтидо» 32-48).
Биринчи ва учинчи турга Ислом рухсат беради, бироқ иккинчи тур эса ҳаромдир.
Диндаги ихтилофларнинг асли жоиз эмаслигидир. Кенг тарқалган: «Умматимнинг ихтилофи раҳматдир» ҳадиси эса, имом Субкий айтганларидек, ҳеч қандай асосга эга бўлмаган мавзу (тўқима) ҳадисдир («ас-Силсила аз-заифа вал-мавдуъа» 58, 61).
Қандай қилиб ихтилоф раҳмат бўлсин, ахир Аллоҳ таоло ихтилоф қилмаганларга ўз раҳматини кўрсатганини айтганку. Аллоҳ таоло айтади:
«Улар (одамлар) мудом ихтилоф қилурлар, магар Парвардигорингиз раҳм қилган кишиларгина (ҳақ йўлда иттифоқ бўлиб яшарлар). Уларни шунинг учун (яъни бировлари ҳақ йўлда хидоят топишлари, бошқалари ноҳақ йўлларда талашиб-тортишиб юришлари учун) яратгандир» (Ҳуд: 118-119).
Умар ибн Абдулазиз дедилар: «Аллоҳнинг раҳмати остида бўлганлар, ихтилоф қилмасликлари учун яралгандирлар» («Аҳкамул-Қуръан» 3/1072).
Ибн Масъуд дедилар: «Ихтилоф зулмдир!» (Абу Довуд 1960. Шайх Албоний саҳиҳ деди).
Аллоҳ таоло яна айтади:
«Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз, — агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир» (Нисо: 59). Имом Музаний дедилар: «Аллоҳ ихтилофни қоралади ва ихтилоф бўлганда Қуръон ва Суннатга қайтишликка буюрди. Агар ихтилоф диндан бўлганида, Аллоҳ уни қораламаган бўлар эди. Агар баҳслар Унинг ҳикматидан бўлганида, Қуръон ва Суннатга қайтишни буюрмас эди» («Жомиъул-баёнил-илм» 2/910).
Аллоҳ таоло яна айтади:
«Ахир улар Қуръон ҳақида фикр юритмайдиларми?! Агар у Аллоҳдан бошқа биров томонидан бўлса эди, унда кўп қарама-қаршиликларни топган бўлар эдилар-ку?!» (Нисо: 82).
Имом Ибн Ҳазм айтади: «Аллоҳ таоло ихтилоф ундан эмаслигини кўрсатди. Ихтилоф турмуш ҳаётдаги куфр ва бошқа гуноҳлар каби, Аллоҳнинг иродаси билангина мавжуддир» («ал-Иҳкам» 5/64).
Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.