Фарз ва нафл намозлари орасини ажратиш ҳақида
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, у зотнинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг …
Соиб ибн Язид ривоят қилади: «Кунларнинг бирида мен Муовия билан алоҳида хонада жума намозини ўқидим. Имом салом берганидан кейин, мен ўша аввалги ўрнимга туриб нафл намоз ўқидим. Муовия ўз хонасига кирганидан сўнг, менинг олдимга бир одамни: «Бу қилган ишингни бошқа такрорлама! Жума намозини ўқиб бўлганингдан сўнг, гаплашмагунингча ёки ўрнингни тарк қилмагунингча, ўша заҳотиёқ бошқасини бошлама. Дарҳақиқат бизга Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай қилишни буюрганлар. (У зот) бир намоздан гаплашмагунимизча ёки намоз ўқиган ўрнимизни тарк қилмагунимизча иккинчи намозга ўтмаслигимизни айтганлар» деб айтиб қўйиши учун юборди» (Муслим 883).
Ушбу ҳадисда фарз ва нафл намозлар ўртасида, сўз ёки ўринни алмаштиришлик билан танаффус қилишлик мустаҳаб эканига кўрсатма берилмоқда. Бу фақатгина жума намозига тегишли эмас, балки ҳар қандай фарз намозига тегишлидир. Ҳадисдаги гаплашишдан мурод фақат Аллоҳнинг зикри эмас, оддий суҳбат ҳақида гапирилган. Шундай бўлсада Аллоҳнинг зикри энг афзал сўздир.
Нававий раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Ушбу ҳадисда асҳобларимиз (шофеийлар) қавлларига далил бор. (Улар айтишадики) суннати равотиб ва бошқа нафл намозларни фарз намози ўқилган ўринда ўқимаслик мустаҳаб. Нафл намоз ўқиш учун энг афзал ўрин алмаштиришлик уйдир, ёки ҳеч бўлмаганда ўша масжиднинг бошқа жойи. Бундан мақсад сажда ўринларини кўпайтириш, ҳамда фарз ва нафл намозлар орасини ажратишдир. «Гаплашмагунингча» лафзида фарз ва нафл намозини орасини гаплашиш сабабли ҳам ажратилишига далил бор. Бироқ ўрин алмаштиришлик афзал» (Қаранг: «Шарҳ Саҳиҳ Муслим» 6/177).
Яна Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ахир намоз вақтида сиз олдинга, ёки орқага, ёки ўнгга, ёки чапга сурилишга қодир эмасмисиз?!» Ҳадис ровийси Ҳаммод қўшимча қилди: «Яъни нафл намозда» (Абу Довуд 1006. Шайх Албоний саҳиҳ деди).
Имом Бадриддин Айний раҳимаҳуллоҳ деди: «Бизнинг тарафдорлар (яъни ҳанафийлар) ушбу ҳадисга одам нафл намозни фарз ўқиган ўринда адо этмаслигига далил сифатида суянишган» (Қаранг: «Шарҳ Сунан Аби Довуд» 4/291).
Шайх Шамсулҳақ Азийм Абадий раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Ушбу ҳадисда нафл намозни фарз ўқилган жойда адо этмаслик кераклигига далил бор. Олдинга ёки орқага, ўнгга ёки чапга сурилиш керак» (Қаранг: «Аъвнул Маъбуд» 3/308).
Қайс ибн Абдуллоҳ саҳобалардан бўлган бир одамдан ривоят қилди: «Бир куни Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Аср намозини ўқидилар ва бир одам намоз ўқиш учун турди. Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу) уни кўрганида, унга: «Ўтир! Дарҳақиқат аҳли китоблар намозлар орасини ажратмаганлари сабабидан ҳалок бўлишган» деди. Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) эса: «Жуда яхши, эй Хаттобнинг ўғли!» дедилар» (Аҳмад 5/368. Саҳиҳ ҳадис. Қаранг: «ас-Силсила ас-саҳиҳа» 2549).
Аввалги ҳадислардан фарз ва нафл намозлар орасини сўз ёки ўрин алмаштириш билан ажратиш мустаҳаб деб хулоса қилинса, ушбу ҳадис эса бунинг вожиб эканига далолат қилади. Шайх Албоний раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Ушбу ҳадис матни фарз намозидан кейин сўз айтмай ёки ўринни алмаштирмай суннат намозини ўқишлик мумкин эмаслигига очиқ-ойдин далолат қилмоқда» (Қаранг: «ас-Силсила ас-саҳиҳа» 6/105).
Аллоҳ Пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Манба: Тавҳид форуми
Subul- as Salom kitobida bir qiziq ma’lumotga duch keldim. Masjidga kirganda o’qiladigan «tahiyatul masjid» namozi 2 rakat bilan cheklanmas ekan va 2 rakat bu eng ozi ekan. bundan tshuniladiki bu namozni 2 rakatdan oshirib o’qisa bo’ladimi? ilojisi bo’sa dalilar bormi bunga va ulamolarning bu boradagi so’zlari
«Tog’ tog’ bilan uchrashsa ishoninglaru, ammo insonning hulqi o’zgardi deyilsa ishonmanglar» -degan hadis bormi, bor bosa sanadi qay darajada. Agar bu hadis mavjud bo’sa, demak men tshunishimcha inson islomga kirishidan avva qanday hulqqa ega bolsa , islomni qabulidan kegin ham uning hulqi o’zgarmidimi? Bu sozlarni tablig’ jamoatidagilar rivoyat qilib yuradilar va buni sahih deb biladilar. buni insonning hulqi o’zgarmasligiga dalil qilib keltiradilar