Суннат намозларнинг қазосини ўқиш

Суннат намозларнинг қазосини ўқиш

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

 

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, у зотнинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг …

Кундалик суннат намозлари уйқу, унутиб қўйиш ёки (бирор иш билан) машғул бўлиш каби узр сабаб ўз вақтидан ўтказиб юборилган бўлса, ушбу намозларнинг қазосини ўтаб қўйиш (шариатда) жорий қилинган. Илм аҳлининг рожиҳ-(далиллари) қувватли бўлган сўзларига кўра гарчи қайтарув вақтларида бўлса ҳам қазоси ўталади. Бухорий (1233) ва Муслим (834) Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилишди: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам асрдан сўнг икки ракъат намоз ўқидилар. Шунда (Умму Салама розияллоҳу анҳо) ушбу (икки ракъат) намоз ҳақида сўрадилар. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Абдул Қойс (қабиласидан келган) одамлар мени пешин(нинг фарзидан кейинги) икки ракъат (суннат)идан машғул қилиб қўйишди. Бу (ўқиганим) ўша икки ракъат эди», дедилар».

Ибн Можжа (1154) Қойс ибн Амрдан ривоят қилди. У (Қойс ибн Амр) шундай деди: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бомдод намозидан кейин икки ракъат намоз ўқиётган одамни кўриб: «Бомдод намози икки марттами?», дедилар. Шунда ҳалиги киши у зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га: «Мен (бомдоднинг) фарзидан олдинги икки ракъатни ўқимагандим», деди. (Қойс ибн Амр): «Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам индамадилар», деди» (Албоний «Саҳиҳ Ибн Можжа» (948)да саҳиҳ санади).

Термизий (426) Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилди: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам пешиндан олдинги тўрт ракъат (суннат)ни ўқимаган бўлсалар, уни ундан (пешин намозидан) кейин ўқиб қўярдилар» (Албоний «Саҳиҳ Термизий»да ҳасан даражасидаги ҳадис деди).

Нававий роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Бизнинг наздимиздаги саҳиҳ қовл шуки: кундалик суннат намозларининг қазосини ўташ мустаҳабдир. Ушбу қовлни Муҳаммад, Музаний, Аҳмад бир ривоятда айтгандир. Абу Ҳанифа, Молик, Абу Юсуф эса улардан нақл қилинган ривоятнинг энг машҳурида: «Қазоси ўталмайди», дейишди. Бизнинг далилимиз эса ушбу саҳиҳ ҳадислардир» («Мажмуъ» (4/43)).

Мардавий Ҳанбалий роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Кимда-ким ушбу (кундалик) суннат намозларини ўтказиб юборса, унга уларнинг қазосини ўтаб қўйиши суннатдир. Ушбу қовл имом Аҳмад мазҳабидагиларнинг наздида машҳурдир» («Инсоф» (2/187)).

Шайхулислом ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Кундалик суннат намозларининг вақти ўтиб кетса, мисол учун пешиннинг суннатлари, асрдан кейин қазоси ўтаб қўйиладими, деган масалада Аҳмаддан икки хил ривоят келган: бири, қазоси ўталмайди. Бу Абу Ҳанифа ва Моликнинг мазҳабидир. Иккинчиси, қазоси ўталади. Бу эса Шофеъийнинг мазҳаби ва ана шу (қовл) кучлироқдир. Валлоҳу Аълам» («Мажмуъ Фатава» (23/127).

Шайх Усаймин роҳимаҳуллоҳга қуйидагича савол берилди: «Пешин намозининг (фарздан олдинги) суннат намозларини кечиктиришлик жоизми? Пешиннинг (фарзини) ўқиймиз. Таҳминан бир соатдан кейин эса (пешиннинг фарзидан) олдинги ва кейинги суннат намозларини ўқиймиз. Чунки (Саудия) мамлакатидан ташқарида, ўқув муассасасида биз учун намозга деб белгиланган вақт фақат таҳорат олиш ва (фарзни) ўқишгагина етади?»

Роҳимаҳуллоҳ қуйидагича жавоб бердилар: «Киши (фарздан) олдинги суннат намозларини (фарз) намозидан кейинга кечиктирса, агар бирор узр сабабли шундай бўлса, (фарз)дан кейин қазосини ўтаб қўйишлигида хараж-танглик йўқ, (намозини) ўтаган бўлади. Агар узрсиз бўлса, у (ўша намозларини) ўтаган бўлмайди. Савол берувчи эслаб ўтган ҳолат, вақт фақат таҳорат ва фарз намозгагина етиши, бу узрдир. Шунга кўра (фарздан) олдинги кундалик суннат намозларини фарзидан кейин қазосини ўтаб қўйиши жоиз бўлади. Бироқ у ушбу (саволда келган ҳолатда) аввал фарздан кейинги суннатни ўқийди сўнг фарздан олдинги суннатларни қазосини ўтаб қўяди» («Фатава ва росаил ибн Усаймин» (14/194)).

Аллоҳ Пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Манба: Тавҳид форуми

2 thoughts on “Суннат намозларнинг қазосини ўқиш

  1. Assalamu alaykum. Niyyat sunnat namozi deyiladimi. Yoki sunnati qazo deyiladimi. Qazo demayman ekan men ulik namoz deb yulasedim. Men niyyatimda 2 rakat bomdod namozi sunnat qolib qolgan namozim deyman ekan. Qazodi manosi nima? Rahmat Assalamu alaykum.

  2. Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
    Суннат намозини қазосини ўтамоқчи эканингизни қалбингиздан ўтказиб қўйишингиз кифоя қилади. Бунда ўзига хос сўзларни талаффуз қилиш талаб қилинмайди.
    http://forum.tavhid.com/showthread.php?tid=910

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan